Банкир
70K subscribers
4.01K photos
329 videos
38 files
3.82K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
🏦 Бизнесни ривожлантириш банк бошқарув раиси ёшлар билан учрашди

🌟 Суҳбат давомида ёш ходимлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Шунингдек, банк фаолиятининг турли йўналишларига оид фикр ва таклифларини баён этишди. Банк раҳбари ёшларга ҳаётий ва касбий тажрибалари асосида маслаҳатлар берди ҳамда бўлажак лидерларга шижоат ва илҳом улaшди.

💬 Учрашув очиқ ва самимий муҳитда ўтди. Ёшлар банкда амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ҳақида фикр алмашиш, янги ғояларни илгари суриш имкониятига эга бўлдилар.

📚 Учрашув якунланганда иштирокчиларга банк раиси имзоси билан китоблар тақдим этилди.

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube | Marketing | HR |brb-tech

Реклама
👍26👎12🔥4🤔1
💳 Имтиёзли даврли кредит карталар — харид қилинг, кейин тўланг!

Айрим банкларнинг кредит карталари орқали маълум муддатгача фоизсиз пул ишлатиш имкониятини беришини кўпчилик билмайди. Қуйидаги банклар шундай шартларни таклиф этмоқда 👇

🏦 Ипак Йўли Банки — 55 кунгача, 50 млн сўмгача
🏦 TBC Банк — 55 кунгача, 50 млн сўмгача
🏦 Ҳамкорбанк — 50 кунгача, 50 млн сўмгача
🏦 Инфинбанк — 50 кунгача, 100 млн сўмгача
🏦 AVO Банк — 45 кунгача, 100 млн сўмгача
🏦 SQB — 40 кунгача, 100 млн сўмгача

👆Бу муддатлар ичида сарфланган пул ўз вақтида тўлиқ қайтарилса, фоиз ҳисобланмайди.

⚠️ Аммо бу имтиёз фақат оффлайн тўловлар учун амал қилади.
💳 Эслатма: агар картадан карталарга пул ўтказсангиз, имтиёзли давр бекор бўлади ва фоизлар шу заҳотийоқ ҳисобланади.
🕐 Кредит муддати: 12 ойдан 60 ойгача

Қўшимча маълумот учун ушбу банкларнинг колл-марказига ёки энг яқин филиалига мурожаат қилинг.

Манба

@Bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37🔥27👎22🤔5
Доллар кўтарилади

14 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼9-10 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Hamkorbank — 12 100
Ipak yuli bank — 12 100
Asia Alliance Bank — 12 100
Asakabank — 12 100

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tenge bank — 12 150
Octobank — 12 150
Hayotbank — 12 160
Aloqabank — 12 160

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍76👎50🔥7🤔2
“Ипотека банк” фойдага қайтди

2025 йилнинг III чорагида “Ипотека банк”нинг соф фойдаси 102,5 млрд сўмни ташкил қилди.

Фойда ўтган йилга нисбатан 46 фоизга камроқ бўлсада, ўтган чоракдаги зарар қоплаганининг ўзи катта натижа бўлди.

Банк II чоракни 392,5 млрд сўмлик зарар билан якунлаганди. III чоракни ўзида 495 млрд сўм соф фойда олинди ва бу зарарни қоплашга ёрдам берди.

9 ойда банк ходимларга тўланидаган маош ва бошқа харажатлар учун 884 млрд сўм сарфлади.

@bankir
👍47🤔16👎9
Доллар кўтарилди

14 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 149,55 сўмдан (+8,64 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍69👎54🔥7
2025 йилги иқтисодиёт бўйича Нобел мукофотини Жоел Мокир, Филип Агион ва Питер Ховит қўлга киритди.

Улар инновация ва технологик янгиланишнинг иқтисодий ўсишдаги омилини илмий асослаб берганлиги учун тақдирланди. 

Мукофот миқдори 11 млн швед кронаси (тахминан 1,16 млн доллар) бўлиб, унинг ярми Мокирга, қолган ярми эса Агион ва Ховитга берилади.

@bankir
👍38👎3
Доллар кўтарилади

15 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼35-36 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 120
Infinbank — 12 120
Agrobank — 12 100
NBU — 12 100

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 150
Garantbank — 12 160
NBU — 12 170
Aloqabank — 12 170

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍99👎67🤔11🔥6
Микроқарзлар фоизи пасайишда давом этмоқда

Ўзбекистон банкларида сўнгги 10 иш кунида ажратилаётган микроқарзларнинг ўртача фоизи 33,6 фоизгача пасайди.

Бу маълумотлар эълон қилиш бошланган июл ойидан бери энг паст кўрсаткич.

Мамлакатда ростдан ҳам анча вақтдан бери бўлмаган иш — микроқарзларнинг ўртача фоизлари пасайиши кузатилмоқда.

Масалан, ўтган ҳафтада “Асакабанк” иш ҳақи лойиҳаси доирасида 20 фоиздан бошлаб микроқарз ажратишни йўлга қўйди.

23 фоизлик омонатлар ҳали ҳам бор пайтда, бу анча жозибадор таклиф ҳисобланади.

Бошқа банкларда ҳам 20 ва 30 фоиз орасидаги микроқарзлар таклифи анча кўпайиб қолган.

Автокредитлар бўйича ҳозирча жиддий ўзгариш йўқ — ўртача 24,1 фоиздан ажратилмоқда.

@bankir
👎33👍27🤔9
“Капиталбанк” ва “Ҳамкорбанк” 9 ойда 1 трлн сўмдан кўпроқ фойда қилди

2025 йилнинг III чораги якунлари бўйича “Капиталбанк”нинг соф фойдаси 1 трлн 156 млрд сўмни ташкил қилди.

Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 25,5 фоизга кўпроқ. Банкнинг даромадлари 9,7 трлн сўмгача ўсди.

Ходимлар маоши ва бошқа харажатлар учун 795 млрд сўм сарфланди.

“Ҳамкорбанк” эса 9 ойда 1 трлн 267 млрд сўм фойда (+21,8 фоиз) олишга эришди. Банкнинг даромади эса 7 трлн сўмни ташкил қилди.

Банкда ходимлар маоши ва бошқа харажатлар учун 889 млрд сўм сарфланган.

Фойда кўрсаткичи бўйича ушбу икки банкни “Миллий банк” ва “СҚБ” ортда қолдириши мумкин. Ҳозирча уларнинг молиявий ҳисоботи эълон қилинмади.

@bankir
👍37👎17🤔16🔥12
Доллар кўтарилди

15 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 185,11 сўмдан (+35,36 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍105👎59🤔6
Олтин рекордда: Қандай қилиб уни “тўғри” сотиб олса бўлади?

2025 йил олтин эгалари учун ажойиб йил бўлди. “Олтин рекорд нархга чиқди” каби хабарларга ҳар куни кўзимиз тушяпти.

Шундоқ ҳам, олтин тарихан энг хавфсиз инвестиция воситаларидан бири ҳисобланади. Бу йил эса у энг фойдали активлардан бирига айланди.

❗️Сўнгги икки йил ичида жаҳонда олтин нархи троя унциясида 2 000 доллардан 4 140 долларгача ўсди.

Йил бошидан олтинга сармоя киритиб қўйганлар, ҳозир яхшигина фойдада.

Ўзбекистонда олтинга сармоя қилишнинг энг яхши йўли олтин қуймалари ҳисобланади. Уларни банклардан сотиб олиш мумкин.

Масалан, январда 10 гр олтин қуймани 11,3 млн сўмга сотиб олиш мумкин эди. Бугун унинг нархи рекордга чиқди — 16,6 млн сўм.

🔼9-10 ой ичида олтин қуйма нархи 46,9 фоизга кўтарилди. Бу банк омонатларидан тортиб, кўчмас мулккача анча юқори фойда дегани.

Шундай экан, олтин қуймалар орқали олтинга сармоя киритиш жуда қулайдир.

Қайси банкда қанча қуйма борлигини бу ердан билиб олсангиз бўлади.

✔️Банклар қадоғига шикаст етмаган қуймаларни ҳеч қандай муаммосиз қайтариб сотиб олишади.

Аммо, кўпчилик олтинга сармоя киритиш деганда заргарлик буюмларини тушуниши мумкин.

Лекин бу қуймаларга нисбатан жозибадор эмас. Сотиш ва сотиб олиш орасидаги нарх фарқи анча катта бўлади.

Заргарлик дўконларида таклиф қилинаётган олтин қуймалари ҳам аксарият ҳолларда банклардан қимматроқ бўлади.

Онлайн олтин сотиб олиш ҳам мумкин

Ҳа, ҳозирги рақамли дунёда олтинни онлайн сотиб олиш имкони ҳам мавжуд.

🏦“Миллий банк” биринчи бўлиб, ўз иловасида олтинни онлайн сотиб олиш имкониятини яратганди.

“Олтин омонат” хизмати орқали сиз олтинни бир қисмини банкка бормасдан сотиб олишингиз мумкин.

“СҚБ” ва Paynet ҳам бундай имкониятни йўлга қўйган.

⚠️Унутманг: Олтин нархи ўзгарувчан бўлиб, унинг нархи пасайиши ҳам мумкин.

Молиявий қарорларингизга фақат ўзингиз жавобгар эканингизни ёдда тутинг)

Шундай бўлсада, олтин узоқ муддатли инвестиция учун азалдан ишончли дея қаралади.

📸Foto: Spot.uz

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍71🔥36🤔10👎6
100 гр олтин қуйма нархи сўнгги бир ойда:

15 сентябрь — 150 260 000 сўм
15 октябрь — 168 338 000 сўм

Бир ой ичида 100 гр олтин қуйма нархи 18 млн сўмга ёки 12 фоизга ошди.

Улар “олтин олма, дуо ол” деганида буни инобатга олишганмикан?))

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍86🔥47🤔35👎27
Доллар кўтарилади

16 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼49–50 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Trastbank — 12 140
Tengebank — 12 140
Agrobank — 12 140
NBU — 12 130


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tenge bank — 12 190
Octobank — 12 190
Hayotbank— 12 190
Universalbank — 12 200

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍95👎71🔥17🤔6
“СҚБ” хусусийлаштиришдан аввал фойдасини сезиларли оширди

“СҚБ” 2025 йилнинг III чораги якунларига кўра, 1 трлн 386 млрд сўм фой фойда олди.

Соф фойда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 72,9 фоизга кўпроқ бўлди.

Шу тариқа, банк фойда олиш бўйича “Капиталбанк” ва “Ҳамкорбанк”ни ортда қолдирди.

9 ой ичида “СҚБ” ходимлар маоши учун 826 млрд сўм тўлашга улгурди.

Банкнинг умумий даромади 13,2 трлн сўмни ташкил қилди.

Фойда бўйича “СҚБ”ни “Миллий банк” ортда қолдириши мумкин.

Маълумот учун, ҳукумат анчадан бери “СҚБ”ни хусусийлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Яқинда банкнинг 30 фоиз улуши “Миллий инвестиция жамғармаси” таркибига ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Bloomberg ёзишича, бу жамғарма Тошкент ва Лондонда dual listing орқали IPO ўтказиши мумкин.

“СҚБ” анча яхшироқ молиявий кўрсаткичларга эгалиги сабаб жамғарма таркибига “БРБ” ва “МКБанк” улушлари ўрнига қўшилган эди.

@bankir
🤔32👍15🔥8👎5