Банкир
69.9K subscribers
4.01K photos
329 videos
38 files
3.82K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Қайси автомобиллар кўпроқ сотилмоқда?

2025 йил январ-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 300 мингга яқин автомобил сотилди. Бу ўтган йилга нисбатан 2,3 фоизга камроқ.

Сотилаётган автомобиллар орасида Chevrolet моделларининг улуши қисқаришда давом этмоқда.

Энг кўп сотилган автомобил ҳамон Cobalt бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринларда Damas ва Tracker.

UzAuto Motors айнан Damas ва Tracker учун фоизсиз автокредитларни йўлга қўйганди.

Chevrolet моделларидан ташқари энг кўп сотилган автомобил Kia Sonet бўлди.

@bankir
👍28🤔28🔥4👎1
Доллар кўтарилди

13 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 140,91 сўмдан (+17,53 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍101👎47🔥3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍106🤔23👎15🔥11
Қайси банкда омонатчилар кўпроқ?

Марказий банк яқинда биринчи марта “Банк омонатлар бозори шарҳи”ни тақдим қилганди.

Унда қайси банкда қанча омонатчи бор эканлиги ҳам маълум қилинган.

*1 январ ҳолати бўйича, энг кўп омонатчи “Миллий банк”да — 1,6 млн нафар. “Халқ банки” ва “Капиталбанк” кучли учликни ёпиб берди.

Шунга қарамай омонатлар миқдори бўйича “Капиталбанк” катта фарқ билан олдинда. Банкда йил боши ҳисобидан 22 трлн сўмдан ошиқ аҳоли омонатлари бор.

Иккинчи ўриндаги “Миллий банк”да бу кўрсаткич 12,6 трлн сўмни ташкил қилган. Кўпроқ омонатчи бўлсада, камроқ омонат суммаси.

100 мингдан ошиқ омонатчига эга банклар сони 17 та. Уларнинг 8 таси давлат банклари, 9 таси хусусий банклар.

*Регулятор маълумотларни дастлаб 1 август ҳолати бўйича эълон қилганди. Афтидан бу хато бўлган ва сана 1 январ ҳолатига ўзгартирилган.

@bankir
👍28🤔20👎4
🏦 Бизнесни ривожлантириш банк бошқарув раиси ёшлар билан учрашди

🌟 Суҳбат давомида ёш ходимлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Шунингдек, банк фаолиятининг турли йўналишларига оид фикр ва таклифларини баён этишди. Банк раҳбари ёшларга ҳаётий ва касбий тажрибалари асосида маслаҳатлар берди ҳамда бўлажак лидерларга шижоат ва илҳом улaшди.

💬 Учрашув очиқ ва самимий муҳитда ўтди. Ёшлар банкда амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ҳақида фикр алмашиш, янги ғояларни илгари суриш имкониятига эга бўлдилар.

📚 Учрашув якунланганда иштирокчиларга банк раиси имзоси билан китоблар тақдим этилди.

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube | Marketing | HR |brb-tech

Реклама
👍26👎12🔥4🤔1
💳 Имтиёзли даврли кредит карталар — харид қилинг, кейин тўланг!

Айрим банкларнинг кредит карталари орқали маълум муддатгача фоизсиз пул ишлатиш имкониятини беришини кўпчилик билмайди. Қуйидаги банклар шундай шартларни таклиф этмоқда 👇

🏦 Ипак Йўли Банки — 55 кунгача, 50 млн сўмгача
🏦 TBC Банк — 55 кунгача, 50 млн сўмгача
🏦 Ҳамкорбанк — 50 кунгача, 50 млн сўмгача
🏦 Инфинбанк — 50 кунгача, 100 млн сўмгача
🏦 AVO Банк — 45 кунгача, 100 млн сўмгача
🏦 SQB — 40 кунгача, 100 млн сўмгача

👆Бу муддатлар ичида сарфланган пул ўз вақтида тўлиқ қайтарилса, фоиз ҳисобланмайди.

⚠️ Аммо бу имтиёз фақат оффлайн тўловлар учун амал қилади.
💳 Эслатма: агар картадан карталарга пул ўтказсангиз, имтиёзли давр бекор бўлади ва фоизлар шу заҳотийоқ ҳисобланади.
🕐 Кредит муддати: 12 ойдан 60 ойгача

Қўшимча маълумот учун ушбу банкларнинг колл-марказига ёки энг яқин филиалига мурожаат қилинг.

Манба

@Bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37🔥27👎22🤔5
Доллар кўтарилади

14 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼9-10 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Hamkorbank — 12 100
Ipak yuli bank — 12 100
Asia Alliance Bank — 12 100
Asakabank — 12 100

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tenge bank — 12 150
Octobank — 12 150
Hayotbank — 12 160
Aloqabank — 12 160

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍76👎50🔥7🤔2
“Ипотека банк” фойдага қайтди

2025 йилнинг III чорагида “Ипотека банк”нинг соф фойдаси 102,5 млрд сўмни ташкил қилди.

Фойда ўтган йилга нисбатан 46 фоизга камроқ бўлсада, ўтган чоракдаги зарар қоплаганининг ўзи катта натижа бўлди.

Банк II чоракни 392,5 млрд сўмлик зарар билан якунлаганди. III чоракни ўзида 495 млрд сўм соф фойда олинди ва бу зарарни қоплашга ёрдам берди.

9 ойда банк ходимларга тўланидаган маош ва бошқа харажатлар учун 884 млрд сўм сарфлади.

@bankir
👍47🤔16👎9
Доллар кўтарилди

14 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 149,55 сўмдан (+8,64 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍69👎54🔥7
2025 йилги иқтисодиёт бўйича Нобел мукофотини Жоел Мокир, Филип Агион ва Питер Ховит қўлга киритди.

Улар инновация ва технологик янгиланишнинг иқтисодий ўсишдаги омилини илмий асослаб берганлиги учун тақдирланди. 

Мукофот миқдори 11 млн швед кронаси (тахминан 1,16 млн доллар) бўлиб, унинг ярми Мокирга, қолган ярми эса Агион ва Ховитга берилади.

@bankir
👍38👎3
Доллар кўтарилади

15 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼35-36 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 120
Infinbank — 12 120
Agrobank — 12 100
NBU — 12 100

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 150
Garantbank — 12 160
NBU — 12 170
Aloqabank — 12 170

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍99👎67🤔11🔥6
Микроқарзлар фоизи пасайишда давом этмоқда

Ўзбекистон банкларида сўнгги 10 иш кунида ажратилаётган микроқарзларнинг ўртача фоизи 33,6 фоизгача пасайди.

Бу маълумотлар эълон қилиш бошланган июл ойидан бери энг паст кўрсаткич.

Мамлакатда ростдан ҳам анча вақтдан бери бўлмаган иш — микроқарзларнинг ўртача фоизлари пасайиши кузатилмоқда.

Масалан, ўтган ҳафтада “Асакабанк” иш ҳақи лойиҳаси доирасида 20 фоиздан бошлаб микроқарз ажратишни йўлга қўйди.

23 фоизлик омонатлар ҳали ҳам бор пайтда, бу анча жозибадор таклиф ҳисобланади.

Бошқа банкларда ҳам 20 ва 30 фоиз орасидаги микроқарзлар таклифи анча кўпайиб қолган.

Автокредитлар бўйича ҳозирча жиддий ўзгариш йўқ — ўртача 24,1 фоиздан ажратилмоқда.

@bankir
👎33👍27🤔9