Банкир
69.9K subscribers
4.01K photos
329 videos
38 files
3.82K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Банклар рейтинги янгиланди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2025 йил III чорак учун “Банклар фаоллик индекси”ни тақдим қилди. Рейтингдан барча 35 та банк жой олди.

Йирик банкларда етакчилар орасида катта ўзгаришлар кузатилмади. Дастлабки 4 ўрин ўз жойини сақлаб қолди.

Ўринлар бўйича энг юқори ўсиш “Миллий банк”да (2 поғона) кузатилган бўлса, энг катта пасайиш “Халқ банки”да бўлди — уч поғона.

Кичик банклар орасида TBC Bank иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Банк “Ҳаёт банк” билан ўз ўрнини алмашди.

Марказ таҳлил қилишича, депозитларни фаол жалб этаётган ва қарз маблағларига камроқ боғлиқ бўлган банклар энг яхши натижаларни кўрсатмоқда.

@bankir
👎21🤔10👍9🔥7
Доллар қулашда давом этмоқда

7 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 022,9 сўмдан (-37,58 сўм) ҳисобланади.

@bankir
5👍102👎26🤔4🔥3
❗️Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

☯️Chakanapay иловаси — 10 млн сўмгача;
☯️Asia Alliance Bank’нинг Aliance Pay иловаси — 10 млн сўмгача;
☯️“Бизнесни ривожлантириш банки”нинг BRB иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️СҚБнинг SQB Mobile иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Анорбанк”нинг Anorbank иловаси — 5 млн сўмгача (2 ой давомида);
☯️“Ҳамкорбанк”нинг Hamkor иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️Open bank иловаси орқали — 5 млн сўмгача;
☯️SelloPay иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Даврбанк”нинг Davr Mobile 2.0 иловаси — 3,5 млн сўмгача;
☯️“Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
☯️Alif иловаси — 1 млн сўмгача;
☯️Humans иловаси — 1 млн сўмгача;
☯️OQ иловаси — 1 млн сўмгача.

TBC Bank'нинг Salom картаси билан TBC иловасида комиссиясиз ўтказмаларни амалга ошириш мумкин.

Click иловасида “Менинг оилам” бўлимида оила аъзоларингиз ўртасида исталганча пулни комиссиясиз ўтказсангиз бўлади.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32🔥8🤔6👎1
Доллар кўтарилади

8 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼17-18 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garantbank — 11 980
Asia Alliance Bank — 11 975
Agrobank — 11 970
NBU — 11 970


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tenge bank — 12 030
SQB — 12 030
Xalq banki— 12 030
Davr bank — 12 030

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍70👎68🤔14🔥3
Доллар пасайиши уйлар ижарасига қандай таъсир қилмоқда?

МҲТИ таҳлилларига кўра, долларнинг сўмга нисбатан қадрсизланиши уйлар учун ижара нархлари ошишига олиб келди.

Янги ўқув йили бошланиши ҳам сентябрь ойида ижара нархлари ошишга туртки бўлди.

Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси ўрта ҳисобда қуйидагича қимматлади:
1 хонали: 16 доллар (318 доллардан 334 долларга);
2 хонали: 18 доллар (394 доллардан 412 долларга);
3 хонали: 25 доллар (477 доллардан 502 долларга);
4 хонали: 19 доллар (537 доллардан 556 долларга).


Бундай таъмирдаги уйларни нисбатан арзонроқ Сергели туманида топиш мумкин. Яккасарой туманидаги вариантлар эса энг қиммати бўлиб турибди.

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси ўрта ҳисобда қуйидагича қимматлади:
1 хонали: 22 доллар (413 доллардан 435 долларга);
2 хонали: 34 доллар (580 доллардан 614 долларга);
3 хонали: 50 доллар (824 доллардан 874 долларга);
4 хонали: 16 доллар (1185 доллардан 1201 долларга)


Тўлиқ таъмирланган уйлар ижарасининг энг қиммат нархи Шайхонтоҳур туманига тўғри келмоқда.

Уйларнинг ижара нархи бу пайтга қадар ўртача ҳисобда барқарор пасайиб келаётганди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎112👍16🔥3
❗️Кафил бўлиш — сиз ўйлагандан кўра жиддийроқ нарса

Кафил ва қарз олувчи банк учун деярли бир хилдир. Агарда асосий қарз олувчи қарзни ўз вақтида тўламаса, банк пулни кафилдан талаб қилади.

Аксарият ҳолларда банк қарз олувчи ва кафил билан шартнома имзолаётган вақтда, шартнома шартлари орасида нафақат қарз олувчининг, балки кафилнинг банк картасидан ҳам унинг рухсатисиз пул ечиб олиш бандини киритади.

Шу сабабли, банк шартномалари билан тўлиқ танишиб чиқиш шарт.

Кимгадир кафил бўлишдан аввал “сизга оғирлиги тушмайди” каби гапларга ишонманг. Исталган пайт кафил қарз олувчи ўрнига кредитни тўлаши мумкин.

Шунинг учун яқин ва ишончли одамлар учун кафил бўлиш тавсия қилинади.

Имкон бўлса ҳеч кимга кафил бўлманг ва номингизга кредит олиб берманг!

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍99🔥19🤔6👎1
Доллар кўтарилди

8 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 038,68 сўмдан (+15,78 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎74👍60🤔6🔥5
7 октябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍18🤔7
Қайси акциялар III чоракда энг яхши ва энг ёмон бўлди?

Kapdepo таҳлилчилари Ўзбекистон фонд бозорида III чоракда энг яхши ва ёмон акцияларни эълон қилди.

Ўтган чоракда “Ҳамкорбанк”нинг имтиёзли акциялари 51 фоиз ўсиш билан етакчилик қилди.

Банк оддий акцияларга ҳам биринчи марта дивенд тўлагани (1,25 сўмдан) ортидан уларнинг нархи ҳам яхшигина ўсди ва иккинчи ўриндан жой олди.

“Сарбоннефтегаз” акциялари ўз қийматининг 30 фоизини йўқотиб, пасайиш бўйича етакчилик қилди.

@bankir
👍27🤔6🔥4👎2
❗️Олтин 4 000 доллардан ошди

Кеча олтиннинг фючерс нархлари биринчи марта троя унцияси учун 4 000 доллардан ошган эди.

Бугун эса қимматбаҳо металнинг жаҳон бўйича нархи ҳам 4 000 доллардан юқорига кўтарилди.

Бор йўғи икки йил аввал олтин 2 000 доллар атрофида эди.

Айни пайтда нарх 4 020 доллар атрофида бўлиб турибди. Йил бошидан бери олтин 50 фоиздан кўпроққа қимматлади.

Бу эса аллақачон 2025 йилни олтин учун сўнгги бир нечта ўн йилликдаги энг муваффақиятли йилга айлантирди.

Ўзбекистонда ҳам олтин қуймалари нархи биринчи марта 1 гр учун 1 млн 584 минг сўмдан ошди.

100 гр олтин қуйма январда 116 млн сўм билан биринчи марта сотувга чиқарилган эди. Ҳозирда нарх — 158,4 млн сўм.

Яқинда катта талаб ортидан банкларда олтин қуймалари деярли қолмагани ҳақида маълумот бергандик.

Бу ҳафтадан бошлаб эса бир неча мингдан ошиқ янги қуймалар банкларга келтирилди. Қайси банкда қанча қуйма борлигини бу ердан билиб олинг.

Олтин билан энди нима бўлади? Бунга аниқ жавоб бериш қийин.

Масалан ўтган ойда Goldman Sachs олтинни 2026 йил бошида 4 000 долларлик маррани кесиб ўтишини прогноз қилган эди.

Бироқ, бу тарихий воқеа анча тезроқ — бир ойдан сўнг содир бўлди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍40👎17🤔6🔥5
Доллар кўтарилади

9 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼33-34 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 020
Asakabank — 12 000
Trastbank — 11 990
NBU — 11 990


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tenge bank — 12 040
SQB — 12 050
Xalq banki— 12 050
Davr bank — 12 050

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍95👎71🤔12
Кредит картадан комиссия ечиш қанчалик шаффоф?

Рақобат қўмитаси Марказий банкка банкларнинг кредит карта амалиётларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан сўров юборди.

Бунда кредит карталардан коммунал хизматлар, ўқиш, тиббиёт ва суғурта ҳамда солиқ каби тўловлар ҳам нақд пулга ечишга тенглаштирилиб, улардан фоиз ва комиссиялар ундирилаётгани таъкидланган.

Қўмита Марказий банкдан бу масалани ўрганиб чиқиш ва асоссиз пул маблағларини қайтаришни сўради.

@bankir
👍135🔥9🤔7
Доллар кўтарилди

9 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 072,03 сўмдан (+33,35 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍90👎59🤔10
Захиралар 55 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 1 октябрь ҳолатига кўра, бир ойда 4,9 млрд долларга кўпайиб, 54,99 млрд долларни ташкил қилди. Бу навбатдаги рекорд.

Бунда хорижий валютадаги захиралар 735,7 млн долларга кўпайиб, 10,2 млрд долларгача ўсди.

Олтин захиралари физик жиҳатдан 7 тоннага камайган бўлсада, нарх ошгани сабаб қиймати 4,2 млрд долларга ошиб, 44,2 млрд долларга етди.

Марказий банкнинг қимматли қоғозлардаги активлари эса ўзгармади — 1,02 млрд доллар даражасида қолди.

Сентябр ойида олтин нархи 3407 доллардан 3806 долларгача ўсиши Ўзбекистонга 4,6 млрд доллар фойда олиб келди.

Бугун олтин аллақачон 4 000 долларлик маррани забт этиб, тарихий рекордни қайд этди.

@bankir
🔥52👎23👍17🤔3
Доллар кўтарилади

10 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼5051 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 070
Apexbank — 12 050
Turonbank — 12 040
Garantbank — 12 030


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tenge bank — 12 080
NBU — 12 090
Hayotbank — 12 080
Davr bank — 12 090

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍113👎76🤔22🔥1
100 гр олтин қуйма 160 млн сўмдан ошди

Марказий банк томонидан белгиланган олтин қуймалар нархи бугун ҳам рекордни янгилади.

1 гр учун олтин нархи илк марта 1,6 млн сўмдан кўтарилди. Натижада 100 гр қуйма нархи 160 млн сўмлик чизиқдан ўтди.

5 гр олтин қуйма нархи биринчи бор 8 млн сўмдан юқорига баҳоланди.

Йил бошидан бери олтин қуймалари 42 фоизга қимматлади. Сўнгги бир ой ичида нарх 6,8 фоизга ўсди.

Жаҳонда ҳам олтин нархи тарихда биринчи марта 4 050 доллардан юқорига чиқди.

@bankir
👍32👎17🤔11🔥1
НКМК олтин қазиб олишни 30 фоизга кўпайтирмоқчи — Bloomberg

Олтин нархлари ошиши фонида Ўзбекистондаги энг йирик компания, энг йирик солиқ тўловчи — НКМК олтин қазиб олишни сезиларли оширмоқчи.

Bloomberg ёзишича, компания келаси беш йил ичида ишлаб чиқариш ҳажмини 30 фоизга оширишни режа қилган.

2024 йилда НКМК 3,1 млн унция олтин қазиб олган ва бу кўрсаткич бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллаганди.

Олтин нархининг сезиларли ўсиши фонида ҳукумат НКМК IPO’сини тезлаштиришга ҳам ҳаракат қилмоқда.

Бунинг учун Citigroup, Морган Stanley ва JPMorgan билан эҳтимолий IPO ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилинмоқда.

Қиммат олтин фонида НКМК қарзларни ҳам ҳисобга олган ҳолда 20 млрд долларлик умумий баҳоланишга эришмоқчи.

2024 йилда компания 2,1 млрд доллар соф фойда олганди. 2025 йилнинг биринчи ярмида эса соф фойда 2,8 млрд долларни ташкил қилди.

Қиммат олтин фақат Ўзбекистон захираларига эмас, балки НКМК фойдасига ҳам ижобий таъсир қилмоқда.

@bankir
🤔41👎30👍13🔥5
Доллар кўтарилди

10 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 123,38 сўмдан (+51,35 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍113👎69🤔11
AVO омонати — пулингиз сиз учун ишлайди!

Ҳар бир сўмингиз даромад келтиришини хоҳлайсизми? Энди бунинг имкони бор — AVO омонати билан йиллик 25% гача даромад олинг! Фоизлар ҳар ой капитализация қилинади ва омонатга қўшилади — жамғармангиз эса ошиб бораверади.

Нега айнан AVO омонати:
25% гача йиллик даромад — пулларингиз тун-у кун ишлайди;
Эркинлик — исталган пайт пул ечасиз ёки омонатни тўлдирасиз;
Қулайлик — ҳаммаси онлайн, банкка бориш шарт эмас;
Ишончлилик — 200 млн сўмгача бўлган омонатлар давлат томонидан кафолатланган.

👉 Минимал бошланғич сумма атиги 100 000 сўм, шунда ҳам йиллик ставка 22,52% ни ташкил этади!

Омонатни очинг, ҳисобни тўлдиринг ва пулларингиз даромад келтиришни бошлайди!

Омонат муддати — 6 ой. Йиллик ставка — 100 000 сўмдан бошлаб 22,52%, ундан кам суммага — 0,01%. Капитализация ҳисобга олинганда — йиллик даромад 24,996% гача. Маблағ муддат охиригача ечиб олинмаса, 6 ойда даромадлилик 11,8% ни ташкил қилади. Батафсил: avo.uz

Реклама
👎44👍16🔥3🤔2