Банкир
69.9K subscribers
4.01K photos
329 videos
38 files
3.82K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Насия савдоси иштирокчилари учун Ахлоқ кодекси лойиҳаси тақдим этилди

Лойиҳа Марказий банк ва FinTex Ассоциацияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган бўлиб, кодекс талабларига риоя қилувчи ташкилотларга махсус “Ишонч белгиси” берилади. Белгига эга ташкилотларнинг рўйхати Ассоциациянинг расмий сайтида эълон қилиб борилади. Мазкур жараён икки босқичда амалга оширилади(расмда кўриш мумкин).

Ассоциация расмий сайтида келтирилишича, аъзолик бадали резидентлар учун йилига ҚҚСсиз 12 млн сўм, норезидентлар учун эса 1 200 АҚШ доллари этиб белгиланган.


Очиқлик талаблари

Кодексга мувофиқ, ташкилотлар ўз расмий сайтларида қуйидаги маълумотларни очиқ жойлаштириши керак:

ташкилот номи ва контактлари;

кўрсатиладиган хизматлар ҳақида тўлиқ маълумот;

тўловлар тартиби;

шикоятларни кўриб чиқиш механизми;

махфийлик сиёсати;

“Ишонч белгиси” статуси.

Шунингдек, шартнома тузишдан олдин мижозга қуйидаги маълумотлар тўлиқ тақдим этилиши лозим: маҳсулотнинг умумий нархи, устама ва комиссиялар, тўлов жадвали, жарималар, муддатидан олдин бекор қилиш шартлари ҳамда алоқа маълумотлари.

Реклама талаблари

Кодексда рекламаларда чалғитувчи маълумотлардан фойдаланиш тақиқланмоқда. Масалан, “0%” ёки “бепул” каби ҳақиқатга тўғри келмайдиган иборалар асоссиз қўлланмаслиги керак.

Агар реклама исломий молия тамойилларига асосланган бўлса, тегишли кенгаш хулосасига ҳавола келтирилиши зарур.

Қарз юки ошиб кетмаслиги

Ундан ташқари, насия хизмати фақат 18 ёш ва ундан катталарга кўрсатилади. Янги мижозлар учун дастлабки насия лимити 2 млн сўм этиб белгиланади. Агар мижоз лимитни оширишни истаса, унинг қарз юки кўрсаткичи ҳисобланади ва бу кўрсаткич 50 фоиздан ошмаслиги керак.

Аввалроқ МБ раиси Тимур Ишметов регулятор насия бозорига қарши эмаслигини лекин уни тартибга солиш режалаштирилаётганини маълум қилган эди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42👎10🤔7🔥2
Олтин қуймалар яна рекорд нархда

Бугун Марказий банк олтин қуймалари учун янги нархни белгилади.

Қуймалар нархи биринчи марта 1 гр учун 1 млн 572 минг сўмдан ошди.

Жаҳон бўйича олтин нархи ҳам тарихда илк бор троя унсияси учун 3 930 доллардан юқорига кўтарилди.

@bankir
👍49👎21🤔9🔥2
Доллар яна тушади

7 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽36-37 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 015
Agrobank — 12 010
MKbank— 12 010
NBU — 12 010


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 070
Asakabank — 12 070
Xalq banki— 12 070
SQB — 12 070

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍90👎32🤔12🔥11
Uzum Bank мослашувчан шартлардаги омонатларни ишга туширди

Uzum Bank қулай рақамли хизматлар қаторини кенгайтиришда давом этмоқда: банк мослашувчан шартлар ва йиллик 20,5% гача ставка билан сўмдаги омонатларни ишга туширди.

Банк иловасида омонат очиш ва ундаги маблағларни бошқариш мумкин, фоизлар ҳар куни ҳисобланади ва тўланади.

Омонатнинг минимал миқдори 500 минг сўмни ташкил этади, амал қилиш муддати — 18 ой. Пулларни исталган вақтда тўлдириш ёки қисман ечиб олиш мумкин! Бу эса маҳсулотни тажрибали фойдаланувчилар учун ҳам, банк хизматларини эндигина ўзлаштираётганлар учун ҳам қулай қилади. Омонатлар резидентлар ва норезидентлар учун очиқ бўлади.

– Биз учун қулай банк хизматлари мамлакатнинг барча аҳолиси учун тушунарли ва ҳақиқатан ҳам фойдали бўлиши муҳим. Шундай қилиб, қулай пул ўтказма шартларига эга Uzum картаси пайдо бўлди ва худди шу тамойиллар депозитларни яратишда ҳам асос бўлди: бутун давр учун омонатнинг даромадлилигини дарҳол кўриш, фоизларни ҳар куни олиш мумкин, пул ечиб олиш ва тўлдиришнинг мослашувчан шартлари туфайли ҳамон мавжуд бўлиб қолмоқда. Бу янги хизматни ҳатто Uzum Bank'га биринчи маротаба ҳисса қўшаётганлар учун ҳам қулай ва тушунарли бўлишини таъминлайди – дейди Uzum Fintech бош директори Егор Абрамец


Бугунги кунда мамлакатнинг 2,5 миллиондан ортиқ аҳолиси Uzum карталаридан фойдаланмоқда. Янги омонат молиявий ечимлар қаторининг мантиқий давоми бўлиб, мижозларга нафақат қулай сарфлаш, балки ўз жамғармаларини ишончли тарзда кўпайтириш имконини беради!

Шартлар ҳақида батафсил

Реклама
👍31👎14🔥9🤔9
Банкир
Доллар яна тушади 7 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽36-37 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Asia Alliance Bank — 12 015 Agrobank — 12 010 MKbank— 12 010 NBU — 12 010 Банклардан долларни…
Шу тариқа бугунги прогноз билан доллар курси 2023 йил 11 августидан бери энг паст даражага тушади.

Ёдингизда бўлса, ўшанда доллар курси бир кун ичида 400 сўмдан кўпроққа ошганди. Марказий банк буни курс тўғирланиши билан изоҳлаган.

Аксарият банклар аллақачон долларни 12 000 сўмдан пастроқ нархда сотиб олишни бошлади.

@bankir
👍81🤔35👎17🔥8
Банклар рейтинги янгиланди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2025 йил III чорак учун “Банклар фаоллик индекси”ни тақдим қилди. Рейтингдан барча 35 та банк жой олди.

Йирик банкларда етакчилар орасида катта ўзгаришлар кузатилмади. Дастлабки 4 ўрин ўз жойини сақлаб қолди.

Ўринлар бўйича энг юқори ўсиш “Миллий банк”да (2 поғона) кузатилган бўлса, энг катта пасайиш “Халқ банки”да бўлди — уч поғона.

Кичик банклар орасида TBC Bank иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Банк “Ҳаёт банк” билан ўз ўрнини алмашди.

Марказ таҳлил қилишича, депозитларни фаол жалб этаётган ва қарз маблағларига камроқ боғлиқ бўлган банклар энг яхши натижаларни кўрсатмоқда.

@bankir
👎21🤔10👍9🔥7
Доллар қулашда давом этмоқда

7 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 022,9 сўмдан (-37,58 сўм) ҳисобланади.

@bankir
5👍102👎26🤔4🔥3
❗️Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

☯️Chakanapay иловаси — 10 млн сўмгача;
☯️Asia Alliance Bank’нинг Aliance Pay иловаси — 10 млн сўмгача;
☯️“Бизнесни ривожлантириш банки”нинг BRB иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️СҚБнинг SQB Mobile иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Анорбанк”нинг Anorbank иловаси — 5 млн сўмгача (2 ой давомида);
☯️“Ҳамкорбанк”нинг Hamkor иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️Open bank иловаси орқали — 5 млн сўмгача;
☯️SelloPay иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Даврбанк”нинг Davr Mobile 2.0 иловаси — 3,5 млн сўмгача;
☯️“Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
☯️Alif иловаси — 1 млн сўмгача;
☯️Humans иловаси — 1 млн сўмгача;
☯️OQ иловаси — 1 млн сўмгача.

TBC Bank'нинг Salom картаси билан TBC иловасида комиссиясиз ўтказмаларни амалга ошириш мумкин.

Click иловасида “Менинг оилам” бўлимида оила аъзоларингиз ўртасида исталганча пулни комиссиясиз ўтказсангиз бўлади.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32🔥8🤔6👎1
Доллар кўтарилади

8 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼17-18 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garantbank — 11 980
Asia Alliance Bank — 11 975
Agrobank — 11 970
NBU — 11 970


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tenge bank — 12 030
SQB — 12 030
Xalq banki— 12 030
Davr bank — 12 030

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍70👎68🤔14🔥3
Доллар пасайиши уйлар ижарасига қандай таъсир қилмоқда?

МҲТИ таҳлилларига кўра, долларнинг сўмга нисбатан қадрсизланиши уйлар учун ижара нархлари ошишига олиб келди.

Янги ўқув йили бошланиши ҳам сентябрь ойида ижара нархлари ошишга туртки бўлди.

Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси ўрта ҳисобда қуйидагича қимматлади:
1 хонали: 16 доллар (318 доллардан 334 долларга);
2 хонали: 18 доллар (394 доллардан 412 долларга);
3 хонали: 25 доллар (477 доллардан 502 долларга);
4 хонали: 19 доллар (537 доллардан 556 долларга).


Бундай таъмирдаги уйларни нисбатан арзонроқ Сергели туманида топиш мумкин. Яккасарой туманидаги вариантлар эса энг қиммати бўлиб турибди.

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси ўрта ҳисобда қуйидагича қимматлади:
1 хонали: 22 доллар (413 доллардан 435 долларга);
2 хонали: 34 доллар (580 доллардан 614 долларга);
3 хонали: 50 доллар (824 доллардан 874 долларга);
4 хонали: 16 доллар (1185 доллардан 1201 долларга)


Тўлиқ таъмирланган уйлар ижарасининг энг қиммат нархи Шайхонтоҳур туманига тўғри келмоқда.

Уйларнинг ижара нархи бу пайтга қадар ўртача ҳисобда барқарор пасайиб келаётганди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎112👍16🔥3
❗️Кафил бўлиш — сиз ўйлагандан кўра жиддийроқ нарса

Кафил ва қарз олувчи банк учун деярли бир хилдир. Агарда асосий қарз олувчи қарзни ўз вақтида тўламаса, банк пулни кафилдан талаб қилади.

Аксарият ҳолларда банк қарз олувчи ва кафил билан шартнома имзолаётган вақтда, шартнома шартлари орасида нафақат қарз олувчининг, балки кафилнинг банк картасидан ҳам унинг рухсатисиз пул ечиб олиш бандини киритади.

Шу сабабли, банк шартномалари билан тўлиқ танишиб чиқиш шарт.

Кимгадир кафил бўлишдан аввал “сизга оғирлиги тушмайди” каби гапларга ишонманг. Исталган пайт кафил қарз олувчи ўрнига кредитни тўлаши мумкин.

Шунинг учун яқин ва ишончли одамлар учун кафил бўлиш тавсия қилинади.

Имкон бўлса ҳеч кимга кафил бўлманг ва номингизга кредит олиб берманг!

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍99🔥19🤔6👎1
Доллар кўтарилди

8 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 038,68 сўмдан (+15,78 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎74👍60🤔6🔥5
7 октябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍18🤔7
Қайси акциялар III чоракда энг яхши ва энг ёмон бўлди?

Kapdepo таҳлилчилари Ўзбекистон фонд бозорида III чоракда энг яхши ва ёмон акцияларни эълон қилди.

Ўтган чоракда “Ҳамкорбанк”нинг имтиёзли акциялари 51 фоиз ўсиш билан етакчилик қилди.

Банк оддий акцияларга ҳам биринчи марта дивенд тўлагани (1,25 сўмдан) ортидан уларнинг нархи ҳам яхшигина ўсди ва иккинчи ўриндан жой олди.

“Сарбоннефтегаз” акциялари ўз қийматининг 30 фоизини йўқотиб, пасайиш бўйича етакчилик қилди.

@bankir
👍27🤔6🔥4👎2
❗️Олтин 4 000 доллардан ошди

Кеча олтиннинг фючерс нархлари биринчи марта троя унцияси учун 4 000 доллардан ошган эди.

Бугун эса қимматбаҳо металнинг жаҳон бўйича нархи ҳам 4 000 доллардан юқорига кўтарилди.

Бор йўғи икки йил аввал олтин 2 000 доллар атрофида эди.

Айни пайтда нарх 4 020 доллар атрофида бўлиб турибди. Йил бошидан бери олтин 50 фоиздан кўпроққа қимматлади.

Бу эса аллақачон 2025 йилни олтин учун сўнгги бир нечта ўн йилликдаги энг муваффақиятли йилга айлантирди.

Ўзбекистонда ҳам олтин қуймалари нархи биринчи марта 1 гр учун 1 млн 584 минг сўмдан ошди.

100 гр олтин қуйма январда 116 млн сўм билан биринчи марта сотувга чиқарилган эди. Ҳозирда нарх — 158,4 млн сўм.

Яқинда катта талаб ортидан банкларда олтин қуймалари деярли қолмагани ҳақида маълумот бергандик.

Бу ҳафтадан бошлаб эса бир неча мингдан ошиқ янги қуймалар банкларга келтирилди. Қайси банкда қанча қуйма борлигини бу ердан билиб олинг.

Олтин билан энди нима бўлади? Бунга аниқ жавоб бериш қийин.

Масалан ўтган ойда Goldman Sachs олтинни 2026 йил бошида 4 000 долларлик маррани кесиб ўтишини прогноз қилган эди.

Бироқ, бу тарихий воқеа анча тезроқ — бир ойдан сўнг содир бўлди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍40👎17🤔6🔥5
Доллар кўтарилади

9 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼33-34 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 020
Asakabank — 12 000
Trastbank — 11 990
NBU — 11 990


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tenge bank — 12 040
SQB — 12 050
Xalq banki— 12 050
Davr bank — 12 050

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍95👎71🤔12
Кредит картадан комиссия ечиш қанчалик шаффоф?

Рақобат қўмитаси Марказий банкка банкларнинг кредит карта амалиётларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан сўров юборди.

Бунда кредит карталардан коммунал хизматлар, ўқиш, тиббиёт ва суғурта ҳамда солиқ каби тўловлар ҳам нақд пулга ечишга тенглаштирилиб, улардан фоиз ва комиссиялар ундирилаётгани таъкидланган.

Қўмита Марказий банкдан бу масалани ўрганиб чиқиш ва асоссиз пул маблағларини қайтаришни сўради.

@bankir
👍135🔥9🤔7
Доллар кўтарилди

9 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 072,03 сўмдан (+33,35 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍90👎59🤔10