Банкир
69.8K subscribers
4.01K photos
329 videos
39 files
3.82K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар кўтарилди

3 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 099,72 сўмдан (+15,62 сўм) ҳисобланади.

@bankir
3👍79👎37🔥4🤔1
📈Умумий ташқи қарз 72 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2025 йил биринчи ярим йиллиги якуни бўйича 72,2 млрд долларни ташкил қилди.

Бунда давлат ташқи қарзи 36,8 млрд долларга, корпоратив ташқи қарз эса 35,4 млрд долларга тенг бўлди.

Умумий ташқи қарз олти ой ичида 8,1 млрд долларга кўпайган. Бунда давлат ташқи қарзи 2,9 млрд долларга, корпоратив ташқи қарз эса 5,2 млрд долларга ошган.

Давлат ташқи қарзи асосан бюджет тақчиллигини қоплашга йўналтирилса, корпоратив ташқи қарз Ўзбекистондаги компаниялар олаётган қарзни англатади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎176👍19🔥9🤔5
✈️ Сафарингиз MKBank билан янада қулай бошланади!

🌟 Йилига 6 мартагача дунё бўйлаб аеропорт lounge ва CIP залларига бепул кириш
🌟 Тошкент халқаро аеропорти CIP Lounge – йилига 4 мартагача бепул фойдаланиш
🌟 Zeekr автомобиллари харидида махсус чегирма
🌟 Golden House хонадонлари учун имтиёзли нархлар
🌟 Пойтахтнинг машҳур ресторанларида 20% гача чегирмалар (Bistecca, Passado, Divan ва бошқалар)
🌟 Премиум дўконларда 15% чегирма (Ashley, Toshkent Gullari, Vertu, MontBlanc ва бошқалар)
🌟 Гўзаллик ва саломатлик марказларида 20% гача чегирмалар (Medion, Defactum ва бошқалар)
🌟 YandexGo Ultima бизнес-класс орқали йилига 6 мартагача аеропорт сафарини атиги 1 000 сўмга амалга ошириш

👑 Шердор картаси — премиум қулайликлар доим сиз билан!

Бугуноқ MKBank филиалларида расмийлаштиринг!

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20🤔6👎3🔥3
Камбағал оилаларга кредит ажратиш тартиби бир йил ўтиб белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларга кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом билан “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” томонидан камбағал оилаларга қуйидагиларни сотиб олиш учун кредитлар ажратиш тартибини белгилайди:

ноутбук;
тадбиркорликни бошлаш учун кичик ишлаб чиқариш ускуналари;
кўчма дўкон, мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситалар.

Қарз олувчиларга кредитлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги фоиз ставкасида устама ҳақ тўлаш шарти билан қуйидагича ажратилади:

15 млн сўмгача бўлган 1 та ноутбук сотиб олиш учун 5 йилгача муддатга 2 йил имтиёзли давр билан;
тадбиркорликни бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йилгача муддатга бўлиб тўлаш шарти билан.

Бундай кредитларни ажратиш бўйича президент фармони бундан роппа-роса бир йил аввал қабул қилинганди.

Бироқ кредит ажратиш тартиби бир йилдан сўнг тасдиқланмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎83👍12🤔11🔥3
Доллар тушади

6 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽39-40 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 065
Agrobank — 12 055
Trastbank— 12 050
NBU — 12 050


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 105
Asakabank — 12 110
Xalq banki— 12 110
Aloqabank — 12 110

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍111👎37🔥10🤔1
2025 йил 29 сентябр – 2 октябр кунлари Франкфурт-на-Майн шаҳрида ўтказилган SIBOS-2025 форумида Octobank илк бор экспонент сифатида иштирок этди.

Форум молия ва технология соҳасидаги етакчи банклар, финтех компаниялар ва регуляторларнинг халқаро платформаси ҳисобланади.

Octobank Бошқарув раиси ўринбосари Хамид Жумаев таъкидлашича:
«SIBOSда экспонент мақомида иштирок этиш — бу бизнинг ривожланиш стратегиямиздаги мантиқий босқич бўлиб, танланган йўлнинг тўғрилигини тасдиқлайди. Биз технологиялар ва мижозлар эҳтиёжлари қанчалик тез ўзгаришини яққол кўриб турибмиз. Бизнинг мақсадимиз — ўзгаришларга эргашиш эмас, балки уларни жорий этишда етакчи бўлишдир».

Форум доирасида банк ва финтех ташкилотлари билан 40 дан ортиқ учрашув ўтказилди. АҚШ, Туркия, Ҳиндистон, Миср, БАА, Вeнгрия ва бошқа мамлакатлардан келган иштирокчилар билан музокаралар натижасида NASDAQ, Ghazanfan Bank, Banco De Comercio e Industria, Misyon Bank, Arab African Int. Bank, Aktif Bank, HDFC Bank каби йирик молия институтлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.

Octobank Ғазначилик департаменти директори Усмонқул Шомайрамов қўшимча қилди:
«Бизнинг диққат марказимиз — савдони молиялаштириш, FX бозори, пул воситалари ва кастодия хизматлари. Биз ғазначилик хизматларини янада мослашувчан, технологик ва самарали қилаётганимиздан фахрланамиз.

SIBOS-2025да иштирок этиш Octobankга халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорлик тармоғини кенгайтириш ва ўз инновацион ечимларини глобал молия бозорида намойиш этиш имкониятини берди.

Реклама
👍18🤔10🔥2
❗️Олтин қуймалар нархи яна рекордда

Бугун Марказий банк олтин қуймаларининг янги нархини рекорд даражада — 1 гр учун 1 млн 552 минг сўмдан белгилади.

100 гр олтин қуйма нархи 155,2 млн сўмгача кўтарилди. Йил бошида улар 116 млн сўм нарх билан сотувга чиқарилган эди.

Ўсиш кўрсатикичи 33 фоиздан юқори бўлди.

Қуймаларни банклардан сотиб олиш мумкин. Қайси банкда қанча қуйма борлигини бу ердан билиб олсангиз бўлади.

Дунё бўйлаб олтин нархи ҳам илк марта троя унсияси учун 3 890 доллардан юқорига кўтарилди.

Бироқ кейинчалик нарх 3 829 долларгача пасайиб, айни пайтда 3 862 доллар бўлиб турибди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎30👍15🔥6
Марказий банк учта банкни жами 2,5 млрд сўм жаримага тортди. Бу сафар номлар ошкор қилинди

Регулятор қонунчилик талабларига амал қилмагани сабаб TBC Bank, “Давр банк” ва “Ҳамкорбанк”ка нисбатан жарима қўллади:

“Ҳамкорбанк” — 955 млн сўм
“Давр банк” — 931 млн сўм
TBC Bank — 615 млн сўм

Бундан ташқари TBC Bank’да ортиқча ҳисобланган 2,5 млрд сўм фоизлар ҳамда қонунга зид равишда ҳисобланган 1,7 млрд сўм фоизлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

“Давр банк”да эса ортиқча ҳисобланган 1,7 млрд сўм фоизлар, қонунчиликка зид равишда кредит суммасидан ушлаб қолинган 1,9 млрд сўм маблағлар ва ундирилган 461,6 млн сўм тўловлар истеъмолчиларга қайтариб берилди.

“Ҳамкорбанк”ка эса ундирилган 20 млрд сўмдан ошиқ тўловларни истеъмолчиларга қайтариш вазифаси юклатилди.

Марказий банк анчадан бери банкларни жаримага тортадиган бўлса, уларнинг номини очиқламасдан келаётган эди.

Масалан, июнь-июль ойларида 23 та банкка жарима қўлланилган, уларнинг бирортаси ҳам очиқланмаган эди.

Умид қиламизки, эндиликда жаримага тортилган банклар номини оммага ошкор қилиш амалиёти барча банкларга қўлланилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍150🔥31👎6🤔5
Ухх... Банкларда олтин қуймалар деярли қолмаган

Бугун, 3 октябрь ҳолати бўйича Тошкент шаҳридаги банкларда атига 17 та олтин қуйма мавжуд.

Уларнинг аксарияти “Капиталбанк” филиалларига тўғри келади. 100 гр кўринишидаги олтин қуймаларни ҳам фақат ушбу банкдан топиш мумкин.

Қуймалар сони кескин камайиб кетишига уларга бўлган талаб ошгани сабаб бўляпти.

Банклар қуймаларни заргарлик дўконларига нисбатан арзонроқ сотади. Қаерда нарх арзонроқ бўлса, талаб ўша ерда.

Шунга қарамай олтин нархи энди аввалгидек кўтарилиши эҳтимоли анча паст, шуни ҳам инобатга олиш керак.

Таҳлилчилар нарх барқарор равишда, секин-секин яна 10-15 фоиз ўсишини кутмоқда.

Нарх тўғирланиши юзага келиб, кейинчалик олтин нархи пастга қараб кетиши ҳам мумкин.

Reminder: Ҳеч ким келажакда нима бўлишини билмайди)

@bankir
🤔55👍44🔥20
Zero tarif

📗 Агробанк билан бизнес бошлаш энди янада осон — янги мижозлар учун қулай афзалликлар:

✔️ 0 сўм — ҳисобрақам очиш
✔️ 0 сўм — интернет-банк
✔️ 0 сўм — ўтказмалар (6 ой)
✔️ 0 сўм — иш ҳақи олиш
🎁 Бонус: 1 та корпоратив карта бепул

Дастлабки 6 ой — бепул.
Кейинги хизматлар банкнинг стандарт тарифлари бўйича.

👉 Бугуноқ уланинг ва бизнесингизни Агробанк билан бошланг!

📞 1216 | agrobank.uz

Реклама
👍107👎36🔥12🤔2
🌍 Нукус яна бир катта спорт байрами - UNG Nukus Half Marathon 2025 га мезбонлик қилди. 5 ва 21 км масофада ўтган мусобақада 3 мингдан ортиқ қатнашчи жам бўлди.

Бу йил Оролбўйида спорт ҳаёти жуда фаол кечди. Aral Sea Eco Marathon, Barsa Kelmes Marathon, SQB Eco Ярим марафон ва энди Nukus Half Marathon - йил давомида тўртта йирик мусобақа ўтказилиши худудда спорт анъаналари тобора мустаҳкамланаётганидан далолат.

Тадбир «Uzbekneftegaz» ҳомийлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги кўмагида ўтди. Ташкилотчи сифатида ProRun жамоаси фаолият кўрсатди.

Нукус ва бутун Оролбўйи минтақаси спорт тадбирлари орқали нафақат юртдошларни, балки турли минтақалардан келган иштирокчиларни ҳам бирлаштирувчи майдонга айланмоқда.

@bankir
👍12🔥9🤔2