Банкир
69.8K subscribers
4.01K photos
329 videos
39 files
3.82K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
👩🏫 Қадрли устозим, сизга 200,000 сўм ЧЕГИРМАМИЗ бор!

1-октябр, сизнинг кунингиз муносабати билан:
- 0-0-12 акциясида устамасиз 12 ойга бўлиб тўланг;
- 2 млн сўм ва ундан юқори харид учун 200,000 сўм ЧЕГИРМА!

*Акция фақат 1-5-октябргача амал қилади.

➡️ Буюртма беринг

71-209-99-44 | texnomart.uz
👇Обуна бўлинг: @texnomart


Реклама
👎17👍7🔥7
Ўқитувчилар — миллат қаҳрамонлари

📗 “Агробанк” янги лойиҳа бошламоқда — “Қаҳрамонлар”. Бунда жамиятдаги фидойи инсонларнинг йўлини ёритиш асосий мақсад қилиб олинган.

Биринчи сон бу номга энг муносиб бўлган ўқитувчилар ҳақида. Илк қаҳрамон Наманганлик Нигора Қўчқорова 22 йилдан бери ушбу шарафли касбда фаолият юритмоқда.

Нигора опа 2016 йилда “Халқ таълими аълочиси” унвонига сазовор бўлган. Ёлғиз она бўлсада, нафақат фарзандларига, балки ўз ўқувчиларига ҳам таълим-тарбия бериб келмоқда.

Кўрсатувни албатта кўринг. Ўқитувчи ва мураббийлар куни муборак бўлсин.

➡️https://www.youtube.com/watch?v=_S3z64d-y2s

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21🤔5🔥3👎2
⚡️Субсидияга ариза бериш бошланди

Бугун, 2 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун ариза қабул қилиш қайтадан очилди.

Бунда субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми учун шартномалар берилади. Аризаларни соат 9:00 дан бошлаб юбориш мумкин.

Бу учун Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “my.gov.uz” орқали мустақил равишда ариза топшириш керак.

Субсидия ажратишда ижтимоий мезон ишлаб чиқилган. Бунда аризачилар бир нечта мезонлар бўйича балл тўплаши мумкин.

Ойлик маошга қараб ҳудудларда (Қорақалпоғистон ва вилоятлар) қуйидагича балл берилади:

МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 7 баробаригача ёки 3 431 700 сўмдан 8 897 000 сўмгача — 10 балл;
МҲТEКМнинг 7 баробаридан кўп ва 8 баробаригача ёки 8 897 000 сўмдан 10 168 000 сўмгача — 5 балл.

Тошкент шаҳрида эса қуйидагича:

МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 8 баробаригача ёки 3 431 700 сўмдан 10 168 000 сўмгача — 10 балл;
МҲТEКМнинг 8 баробаридан кўп ва 9,2 баробаригача ёки 10 168 000 сўмдан 11 693 200 сўмгача — 5 балл.

Бутун мамлакатда ариза берувчи ёки унинг оиласига тегишли мулк ёки турар-жой бўлмаслиги — 20 балл.

"Лабор-мигратион" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти — 10 балл.

Олис ёки чекка ҳудудларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи мутахассислар, тиббиёт ходимлари — 5 балл.

30 ёшгача бўлган ёшлар — 5 балл.

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ёки ёлғиз оналар) — 5 балл.

“Тиббий ижтимоий экспертиза” тизимидан рўйхатдан ўтганлар — 5 балл.

Субсидия қанча миқдорда берилади?

2024 йилдан бошлаб янги уйлар учун ипотека кредитларига субсидиялар қатъий белгиланган 30 млн сўм миқдорида тўлаб берилмоқда.

Талабгор хоҳиши билан субсидия қуйидаги тартибда ҳам тўланиши мумкин:

дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида;
фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига.

Ўзбекистонликларга субсидия асосида ипотека кредити Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача берилади.

Агарда дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш танланадиган бўлса, 50 млн сўмгача субсидия олиш мумкин бўлади.

Субсидия бериш яна қай ҳолатда рад этилади?

тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
илгари имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда субсидия олганлар (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) такрорий мурожаат этганда;
жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда.

Шундай қилиб, my.gov.uz порталига кириб, “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати орқали дарҳол ариза топширинг!

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🤔6👎5🔥3
Доллар кўтарилади

3 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼17-18 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 050
Kapitalbank — 12 045

NBU — 12 040
Agrobank— 12 040

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki — 12 090
SQB — 12 100
Davrbank — 12 100
Turonbank — 12 100

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍78👎49🤔9🔥2
Инфляция 9 йиллик энг паст даражада

Сентябрь ойида Ўзбекистонда ойлик инфляция бироз кўтарилиб, 0,6 фоизни ташкил қилди.

Йиллик инфляция эса 8 фоизгача пасайди. Бу эса 2016 йил май ойидан бери энг паст кўрсаткич.

2024 йил март ойида ҳам инфляция 8 фоизгача пасайган эди. Кейинчалик энергия нархлари ошиши ҳисобига нархлар ошиши яна тезлашди.

Инфляциянинг асосий қисми ҳамон хизматлар инфляцияси ҳисобига шаклланмоқда.

Марказий банк йил охирида инфляция 8 фоиз атрофида бўлишини прогноз қилмоқда.

5 фоизлик инфляцион таргетга 2027 йилда эришиш кутилмоқда.

@bankir
🤔60👍27🔥25👎18
Доллар кўтарилди

3 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 099,72 сўмдан (+15,62 сўм) ҳисобланади.

@bankir
3👍79👎37🔥4🤔1
📈Умумий ташқи қарз 72 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2025 йил биринчи ярим йиллиги якуни бўйича 72,2 млрд долларни ташкил қилди.

Бунда давлат ташқи қарзи 36,8 млрд долларга, корпоратив ташқи қарз эса 35,4 млрд долларга тенг бўлди.

Умумий ташқи қарз олти ой ичида 8,1 млрд долларга кўпайган. Бунда давлат ташқи қарзи 2,9 млрд долларга, корпоратив ташқи қарз эса 5,2 млрд долларга ошган.

Давлат ташқи қарзи асосан бюджет тақчиллигини қоплашга йўналтирилса, корпоратив ташқи қарз Ўзбекистондаги компаниялар олаётган қарзни англатади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎176👍19🔥9🤔5
✈️ Сафарингиз MKBank билан янада қулай бошланади!

🌟 Йилига 6 мартагача дунё бўйлаб аеропорт lounge ва CIP залларига бепул кириш
🌟 Тошкент халқаро аеропорти CIP Lounge – йилига 4 мартагача бепул фойдаланиш
🌟 Zeekr автомобиллари харидида махсус чегирма
🌟 Golden House хонадонлари учун имтиёзли нархлар
🌟 Пойтахтнинг машҳур ресторанларида 20% гача чегирмалар (Bistecca, Passado, Divan ва бошқалар)
🌟 Премиум дўконларда 15% чегирма (Ashley, Toshkent Gullari, Vertu, MontBlanc ва бошқалар)
🌟 Гўзаллик ва саломатлик марказларида 20% гача чегирмалар (Medion, Defactum ва бошқалар)
🌟 YandexGo Ultima бизнес-класс орқали йилига 6 мартагача аеропорт сафарини атиги 1 000 сўмга амалга ошириш

👑 Шердор картаси — премиум қулайликлар доим сиз билан!

Бугуноқ MKBank филиалларида расмийлаштиринг!

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20🤔6👎3🔥3
Камбағал оилаларга кредит ажратиш тартиби бир йил ўтиб белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларга кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом билан “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” томонидан камбағал оилаларга қуйидагиларни сотиб олиш учун кредитлар ажратиш тартибини белгилайди:

ноутбук;
тадбиркорликни бошлаш учун кичик ишлаб чиқариш ускуналари;
кўчма дўкон, мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситалар.

Қарз олувчиларга кредитлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги фоиз ставкасида устама ҳақ тўлаш шарти билан қуйидагича ажратилади:

15 млн сўмгача бўлган 1 та ноутбук сотиб олиш учун 5 йилгача муддатга 2 йил имтиёзли давр билан;
тадбиркорликни бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йилгача муддатга бўлиб тўлаш шарти билан.

Бундай кредитларни ажратиш бўйича президент фармони бундан роппа-роса бир йил аввал қабул қилинганди.

Бироқ кредит ажратиш тартиби бир йилдан сўнг тасдиқланмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎83👍12🤔11🔥3
Доллар тушади

6 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽39-40 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 065
Agrobank — 12 055
Trastbank— 12 050
NBU — 12 050


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 105
Asakabank — 12 110
Xalq banki— 12 110
Aloqabank — 12 110

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍111👎37🔥10🤔1
2025 йил 29 сентябр – 2 октябр кунлари Франкфурт-на-Майн шаҳрида ўтказилган SIBOS-2025 форумида Octobank илк бор экспонент сифатида иштирок этди.

Форум молия ва технология соҳасидаги етакчи банклар, финтех компаниялар ва регуляторларнинг халқаро платформаси ҳисобланади.

Octobank Бошқарув раиси ўринбосари Хамид Жумаев таъкидлашича:
«SIBOSда экспонент мақомида иштирок этиш — бу бизнинг ривожланиш стратегиямиздаги мантиқий босқич бўлиб, танланган йўлнинг тўғрилигини тасдиқлайди. Биз технологиялар ва мижозлар эҳтиёжлари қанчалик тез ўзгаришини яққол кўриб турибмиз. Бизнинг мақсадимиз — ўзгаришларга эргашиш эмас, балки уларни жорий этишда етакчи бўлишдир».

Форум доирасида банк ва финтех ташкилотлари билан 40 дан ортиқ учрашув ўтказилди. АҚШ, Туркия, Ҳиндистон, Миср, БАА, Вeнгрия ва бошқа мамлакатлардан келган иштирокчилар билан музокаралар натижасида NASDAQ, Ghazanfan Bank, Banco De Comercio e Industria, Misyon Bank, Arab African Int. Bank, Aktif Bank, HDFC Bank каби йирик молия институтлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.

Octobank Ғазначилик департаменти директори Усмонқул Шомайрамов қўшимча қилди:
«Бизнинг диққат марказимиз — савдони молиялаштириш, FX бозори, пул воситалари ва кастодия хизматлари. Биз ғазначилик хизматларини янада мослашувчан, технологик ва самарали қилаётганимиздан фахрланамиз.

SIBOS-2025да иштирок этиш Octobankга халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорлик тармоғини кенгайтириш ва ўз инновацион ечимларини глобал молия бозорида намойиш этиш имкониятини берди.

Реклама
👍18🤔10🔥2