Банкир
69.8K subscribers
4.01K photos
329 videos
39 files
3.82K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар тушади

26 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽20-21 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 210
Aloqabank — 12 190
Asakabank— 12 190
Asia Alliance Bank — 12 185


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Davrbank — 12 250
Hayotbank — 12 260
Turonbank— 12 260
Agrobank — 12 260

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍88👎23🔥15🤔6
Кредитлар фоизи 27 фоизли омонатлар бор даврга қайтди

Август ойида Ўзбекистон банкларидаги аҳоли учун кредитларнинг (микроқарзлардан ташқари) ўртача фоиз ставкаси 24,1 фоизгача ўсди.

Бу феврал ойидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Кетма-кет 4 ойдирки кредитлар фоизи ўсиб бормоқда.

Феврал ойида банклар 27 фоизли омонатлар таклиф қилар эди. Бироқ кейинчалик максимал омонатлар дастлаб 26 фоизга, кейин эса 23 фоизга пасайтирилди.

Апрелга келиб аҳоли учун ўртача кредитлар фоизи 22,9 фоизгача пасайди. Бироқ шундан кейин қайта ўсиш кузатилмоқда.

Бу даврда аҳоли омонатлари фоизи уч ойдан бери ўзгармаяпти — 21,4 фоиз.

@bankir
👎95👍16🤔2
🏆 Агробанк — “Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнесга хизмат кўрсатадиган энг яхши банк”.

Халқаро нуфузли Глобал Финанcе (АҚШ) журнали томонидан тақдирланадиган "Best SME Bank Awards" натижалари эълон қилинди.

Унга кўра, Агробанк Ўзбекистон бўйича “Энг яхши СМЕ банк” (кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш йўналишида) унвонига сазовор бўлди.

💬 Global Finance асосчиси ва бош муҳаррири Жозеф Гиаррапуто таъкидлаганидек:

“Кичик ва ўрта корхоналар глобал иқтисодий ўсишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, айниқса ривожланаётган бозорларда иш ўринлари яратиш ва инновацияларни рағбатлантиришга катта ҳисса қўшмоқда.”

Глобал Финанcе — 1987-йилда Нью-Йоркда (АҚШ) ташкил этилган халқаро молиявий нашр бўлиб, 190 дан ортиқ мамлакатда тарқатилади. У банк иши, капитал бозорлари, финтеч ва барқарор молия бўйича таҳлилий материалларни чоп этади.

📗 Агробанк ушбу йўналишда ўзининг маҳсулотлари, молиявий қўллаб-қувватлови ва тадбиркорликни ривожлантиришдаги фидокорлиги билан эътироф этилди.

Реклама
👍69👎19🤔2🔥1
«Омад мавсуми» акциясининг иккинчи босқичи давом этмоқда.

💰 Ҳар бир иштирокчи 10 миллион сўмлик иккита пул сертификати ва икки кишига Фукуок оролига саёҳатни ютиб олиш имкониятига эга.

💳 Бунинг учун 50 000 сўмдан бошланган хизмат ва харидлар учун тўловни амалга оширинг ёки UZCARD карталари орқали яқинларга пул ўтказинг.

2️⃣ Имкониятлар сонини бот орқали текшириш мумкин.

🚘 Барча имкониятлар йиғилади ва ноябрь ойидаги финал ўйинида ҳисобга олинади — бош соврин: BYD Yuan UP электромобили.

Реклама
👍15🔥11🤔3👎2
“Ипак йўли” банки ребрендинг амалга оширди

Банк катта тақдимот ўтказиб, ўз логотипини минималистроқ услубга янгилади. Бу Ўзбекистондаги 2025 йил ҳисобидан банклар учун иккинчи ребрендинг бўлди.

Сал аввал Smartbank ўз номини Openbank деб ўзгартириб, янги логотип тақдим қилганди.

@bankir
👎182👍54🤔7🔥5
Доллар тушади

29 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽60-61 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

MKBank — 12 170
Asakabank— 12 170
Asia Alliance Bank — 12 165


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki — 12 240
Apex bank — 12 240
Kapitalbank— 12 240
Turonbank — 12 240

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍125👎35🔥14🤔8
InfinBANK Chevrolet автомобиллари учун эксклюзив кредит таклиф қилади!

Машина учун йиллар давомида жамғарасизми? Тўплаган маблағингиз етмаслиги мумкин, нархлар эса доимий ошиб боради. Орзуингиздаги Chevrolet’ни йиллаб кутмасдан InfinBANK ёрдамида машинага ҳозироқ эга бўлиб, харажатларни қулай тарзда бўлиб тўланг.

Шу шароитда InfinBANK томонидан таклиф этилаётган кредит дастури истеъмолчилар учун қулай ечим ҳисобланади. Унга кўра:

• Йиллик фоиз ставкаси - 0% дан 18,5% гача
• Бошланғич тўлов - 25% дан 50% гача
• Тўлов муддати - 10 ойдан 60 ойгача

❗️ Tracker ва Onix моделлари расмий нархларда, чегирмасиз сотилади.

📞 Маълумот учун: 1214
Батафсил

Реклама
👍36👎30🔥7
Августда муаммоли кредитлар камайди

1 сентябрь ҳолати бўйича Ўзбекистондаги банкларнинг муаммоли кредитлари (NPL) 21,8 трлн сўмни ташкил қилди.

Кредит портфелига нисбатан NPL улуши 3,8 фоизгача камайди. Деярли барча банкларда қайтарилмаётган кредитлар билан вазият йил бошига нисбатан яхшиланди.

Энг кўп NPL улуши мавжуд банк “Гарант банк” ҳисобланади — 12,9 фоиз.

Муаммоли кредитлари миқдори энг кўп банк эса 3,1 трлн сўм билан “Миллий банк” бўлиб турибди. Бироқ банк августда 700 млрд сўмга яқин NPL’дан қутулишга эришди.

@bankir
👍24👎4🔥4
❗️Доллар икки йиллик энг паст даражага тушди

29 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 138,67 сўмдан (-61,04 сўм) ҳисобланади.

Бу 2023 йил 8 сентябрдан бери энг паст кўрсаткич.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍130👎35🔥15
Доллар, олтин ва кўчмас мулк: қаерга инвестиция қилган маъқул?

Ўзбекистонда кўпчилик уй олиш учун ўз пулларини долларда йиғишади.

Шу сабабли аксарият потенциал харидорлар доллар тушгач, уни кўтарилишини кутиб уй сотиб олишни кечиктирмоқда.

Бу нотўғри бўлиши мумкин. Доллар яна қачон ўз ҳолига қайтиши аниқ эмас. Сўм долларга нисбатан кучли валюталигича қолмоқда.

Бугун доллар курси 2023 йилнинг сентябрь ойидан бери энг паст даражага тушди. Доллар яна 13 000 сўмлик маррага қайтиши учун бир неча ойлар, ҳатто йиллар керак бўлиши мумкин.

Ҳозирда Ўзбекистонда уйлар сўнгги 2-3 йил ичида энг паст нархда бўлиб турибди.

Кўчмас мулк соҳаси экспертлари эса яқин орада нарх сезиларли ошишини прогноз қилмоқда. Чунки талаб катта, бозорда олди-сотди шартномалар ҳам яхшигина кўпаймоқда.

Пойтахтда уйлар нархи эса аллақачон ўсишни бошлаган.

Уйлар нархи Ўзбекистонда қандай ишлаши ҳақида “Банкир” видео ҳам тайёрлаганди. Қурилишлар кўплигига қарамай талабга улгуриш анча қийин.

Бундан келиб чиқиб, инвесторллар учун ҳам кўчмас мулкка сармоя фойдали вариантлардан бири дейиш мумкин.

Айниқса пулларни долларда сақлаш билан солиштирганда, фойда яққол кўринади. Уй-жой сотиб олиш келажак учун ҳам яхши сармоя ҳисобланади.

Олтинга сармоя қилиш учун ҳозир анча кеч. Эндиликда йиллик 30-40 фоизли ўсишлар бўлиши эҳтимоли анча кам.

Омонатлар ҳам аввалгидек жозибадор эмас — ҳозирда 27 фоиз ўрнига 23 фоизли омонатлар очиш мумкин.

Шундай экан кўчмас мулкка инвестиция энг оқилона қарорлардан бирига айланиши мумкин.

Бироқ, бир фильмда айтилганидек буларнинг барчаси “фугази”. Ҳеч ким келажакда нима бўлишини билмайди, ҳатто Уоррен Баффет ҳам)

Шундай экан молиявий қарорларингизга фақат ўзингиз маъсул эканингизни унутманг.

@bankir
👍71👎38🔥12🤔7
📗 “Агробанк” — Кичик ва ўрта бизнес учун энг яхши банк

АҚШнинг Global Finance журнали “Кичик ва ўрта бизнес учун энг яхши банк соврини” натижаларини эълон қилди.

Журнал “Агробанк”ни Ўзбекистон бўйича кичик ва ўрта бизнесга хизмат кўрсатадиган энг яхши банк деб топди.

Global Finance — 1987 йилда Нью-Йоркда ташкил этилган халқаро молиявий нашр бўлиб, 190 дан ортиқ мамлакатда тарқатилади. Бу ерда банк иши, капитал бозорлари, финтех ва барқарор молия бўйича таҳлилий материаллар чоп этилади.

“Агробанк” ушбу йўналишда ўзининг маҳсулотлари, молиявий қўллаб-қувватлови ва тадбиркорликни ривожлантиришдаги ишларини давом эттиради.

Айни пайтда банк кредит портфели бўйича 35 та банк ичида Ўзбекистонда иккинчи, депозит портфели бўйича эса учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Бизнесни кредитлаш бўйича ҳам банк мамлакат бўйича иккинчи ўринда туради.

Йил бошидан бери “Агробанк”нинг кредит портфели 16,5 трлн сўмга кўпайди. Бу Ўзбекистондаги энг юқори кўрсаткич.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍24👎14🔥5🤔2
Банклар ва нашриётлар ҳамкорлик қилмоқда

“Банк ва Маърифат” форумининг ёпилиш маросимида 9 та банк ва нашриётлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

🏦“Халқ банки” ва Asaxiy Books;
🏦“Микрокредитбанк” ва “ИжодНашр”;
🏦“Саноатқурилишбанк” ва “Мутолаа” лойиҳаси;
🏦“Туронбанк” ва “Гутенберг”;
🏦“Алоқабанк” ва Tingla AI лойиҳаси ҳамда Cosmos Books;
🏦TBC Bank ва Asian Book House;
🏦“Ўзбекистон Миллий банки” ва “Академнашр”;
🏦“ИнФинБанк” ва “Янги аср авлоди”;
🏦“Анорбанк” ва “Фаренгейт Пресс”.

Форум доирасида 10 та китобни ўз ичига олган “Молиявий билимлар” тўпламининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Ўзбек тилида иқтисодиёт ва молия ҳақида адабиётлар етарли эмас. Бундай ҳамкорликлар сифатли китобларни кўпайишига хизмат қилади деб умид қиламиз.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32👎13🔥10
Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети маслаҳатчисига айланди

Жорж Вашингтон университети ҳузуридаги Европа, Россия ва Евросиё тадқиқотлари институти (IEREC) Марказий Осиё дастури (CAP) Комил Алламжоновни дастурнинг махсус маслаҳатчиси этиб тайинлади.

Комил Алламжонов бир вақтнинг ўзида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг маслаҳатчиси сифатида ҳам фаолиятини давом эттиради.

Марказий Осиё дастури Ўзбекистон учун илмий, дипломатик ва иқтисодий соҳаларда катта имкониятлар яратади.

Дастур Ўзбекистонга халқаро тадқиқотлардан фойдаланиш, янги илмий билимлар олиш ва шу орқали мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий жараёнларга янгиликлар киритиш имконини беради.

@bankir
👎170👍54🤔16🔥10
Доллар тушади

30 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽68-69 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 115
Asia Alliance Bank— 12 105
Trastbank — 12 100
Turonbank — 12 100


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 150
Aloqaank — 12 170
Asia Alliance Bank— 12 175
Davrbank — 12 180

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍141👎49🤔15🔥14
Ўзбекистонликлар iPhone 17 сотиб олиш учун неча кун ишлаши керак?

Apple бу ой бошида янги дизайндаги iPhone 17 смартфонларини тақдим қилди. Ўзбекистонда ҳам сотувлар аллақачон бошланган.

Янги тақдим қилинган iPhone 17 Air нархлари “Малика” бозорида 1 520 доллардан сотилмоқда.

17 pro нархлари 1 650 доллардан, 17 pro max нархлари эса 2 100 доллардан бошланмоқда.

Мамлакатда ўртача расмий иш ҳақи 6 млн сўмга яқин бўлиб турибди. Доллар курсини ўртача 12 200 сўмдан ҳисобласак бўлади.

Шундан келиб чиқиб, iPhone 17 Air олиш ўртача ўзбекистонлик 93 кун ишлашига тўғри келади.

Бу кўрсаткич iPhone 17 pro учун 101 кунни, 17 pro max учун эса 128 кунни ташкил қилади.

Ўтган йили ўртача ўзбекистонлик iPhone 16 pro max олиши 154 кун ишлаши керак эди. Бироқ у пайтлар доллар курси 12 800 сўм атрофида эди.

Ўртача ойлик ҳам бироз ошди. Аммо кунлар қисқаришига доллар курсининг қадрсизланаётгани сабаб бўлди.

Рақамлар касбларга қараб ҳам фарқ қилади. Ўртача ўқитувчига 17 pro max олиши учун 185 кун керак бўлса, банкирлар учун анча камроқ — 47 кун керак бўлади.

Нархлар бир неча ҳафтадан сўнг пасаяди. Бироқ шунда ҳам iPhone нархлари ўтган йилгидан анча юқори бўлиб қолади.

Бунга сабабни тўлиқ бу ерда тушунтириб ўтгандик. Божсиз товар олиб кириш чегараси ошгач, “қора” бозорда iPhone нархлари сезиларли ошиб кетганди.

📷: Bloomberg

@bankir
👎86🤔33👍17🔥10
💳 Бир карта — чексиз имтиёзлар

2025-йил июндан 2026-йил мартгача Синзянда ўтказиладиган махсус акция доирасида УнионПай картаси орқали тўланг ва турли йўналишларда имтиёзларга эга бўлинг!

📱 Аеропортлар, меҳмонхоналар, ресторанлар ва дўконларда махсус таклифлар сизни кутмоқда — UnionPay билан тўланг ва сафарингизни янада мароқли қилинг.

📗 Агробанкда UnionPay картасига буюртма беринг ва ёрқин таассуротларга бой Синзянга отланинг.

Реклама
👍158👎41🤔23🔥16
29 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍48🔥11👎8
❗️Олтин яна бир бор рекордга чиқди

Бугун олтиннинг жаҳон бўйича нархи троя унсиясида 3 860 доллардан ошиб, янги рекорд қайд этилди.

Ўзбекистонда ҳам Марказий банк олтин қуймаларининг янги нархини рекорд даражада белгилади — 1 гр учун 1 млн 538 минг сўм.

Бозор иштирокчиларининг аксарияти шу йилнинг ўзидаёқ қимматбаҳо метал 4 000 долларга чиқишини прогноз қилмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍58🤔13👎11
Доллар кўтарилади

2 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼17-18 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 025
Asia Alliance Bank — 12 025

Aloqabank — 12 020
Agrobank— 12 020

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 080
Davrbank — 12 080
Infinbank— 12 080
Xalq banki — 12 080

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍84👎57🔥8🤔8
Микроқарзларнинг ўртача фоизи минимумга тушди

Марказий банк бугун анъанага кўра микроқарзлар ва автокредитлар фоизи бўйича банклар кесимда маълумотларни эълон қилди.

Микроқарзларнинг ўртача фоиз фоиз ставкаси маълумотлар эълон қилиниши бошлангандан бери энг паст даражага тушди — 33,8 фоиз. Автокредитлар бўйича бу кўрсаткич 24 фоиз.

Аҳоли учун микроқарзлардан ташқари кредитларнинг ўртача фоиз ставкаси 23,7 фоизни ташкил қилмоқда.

@bankir
👎31👍11