Банкир
74.4K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар тушади

24 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽86-87 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 230
NBU — 12 220
Garantbank — 12 210
Trastbank — 12 210


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 270
Turonbank— 12 270
Davrbank — 12 270
Xalq banki — 12 280

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍113🤔27👎25🔥11
Банкир
Доллар тушади 24 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽86-87 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Aloqabank — 12 230 NBU — 12 220 Garantbank — 12 210 Trastbank — 12 210 Банклардан долларни сотиб…
Шу тариқа эртанги расмий курс 12 170 сўмгача пасайиши кутилмоқда. Бу эса роппа-роса икки йил — 2023 йил сентябридан бери долларнинг энг паст курси бўлади.

@bankir
👍163🤔38👎33🔥14
Ўзбекистонда 2025/2026-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди

Иқтисод йўналишида ўқувчи талабалар учун контракт 10,5 млн сўмдан 13,75 млн сўмгача бўлади. Нархлар ўтган ўқув йилига нисбатан ўзгармади.

Биринчи курс талабалари контракт тўлов миқдорининг камида 25 фоизини 30 октябргача тўлаши мумкин.

Таълим кредитлари ҳақида батафсил бу ерда ўқисангиз бўлади.

@bankir
👍25
Доллар 12 200 сўмдан пастлади

24 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 171,03 сўмдан (-86,10 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍140👎44🔥9
Ўзбекистон яқин келажакда мамлакат ҳудудида жойлашган “cloud” хизматларнинг улкан қувватларига эга бўлади

Бу хорижий серверларга боғлиқ бўлмаган суверен рақамли инфратузилмани қуриш имконини беради. Маҳаллий IT-компаниялар жисмонан Ўзбекистонда жойлашган маҳаллий қувватлар асосида ўз маҳсулотларини, шу жумладан сунъий интеллект соҳасидаги маҳсулотларини ривожлантиришлари мумкин бўлади.

Ўзбекистондаги дата-марказлар қурилиши билан Саудиянинг DataVolt компанияси шуғулланмоқда. Аввалроқ ушбу мақсадлар учун 6,5 млрд долларгача сармоя киритилиши маълум қилинганди.

Uzum рақамли экотизими маҳаллий маълумот марказларининг биринчи фойдаланувчиси бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистонда бошланган ICT Wеек ҳафталиги доирасида келишувга эришилди. Ўзбекистонда замонавий локал булутли серверларнинг қурилиши бизнес, саноат ва давлат хизматлари самарадорлигини ошириш имконини беради.

DataVolt бутун дунё бўйлаб маълумотлар марказларини ривожлантиришга фаол сармоя киритмоқда. Қиймати 100 млрд доллардан ортиқ бўлган Vision инвестиция гуруҳининг бир қисми сифатида DataVolt АҚШ, Ҳиндистон ва Саудия Арабистонидаги лойиҳаларда, жумладан, шов-шувли NEOM утопик шаҳар лойиҳасида иштирок этмоқда.

@bankir
👍29🤔11🔥3👎2
АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида муҳим келишувлар

Президент Шавкат Мирзиёев шу кунларда амалий ташриф билан БМТ сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йоркда бўлиб турибди.

Бу тадбирлар доирасида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида муҳим келишувларга ҳам эришилди.

Асосий воқеа 8,5 млрд долларлик авияция битими бўлди. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.

Келишувга кўра, Ўзбекистон АҚШдан 22 та Boeing 787 самолётларини сотиб олади.

Самолётлар 2031 йилдан бошлаб етказиб берилади. Бу вақтга келиб Тошкентда янги аэропорт ҳам ишга тушиши кутилмоқда.

Бундан ташқари дунёдаги энг йирик инвестиция компанияси — Blackrock (11 трлн доллардан ошиқ активларни бошқаради) билан учрашув ўтказилди.

Унда томонлар қўшма фонд ташкил этиш режасини қўллаб-қувватлади. Тез орада ушбу лойиҳани амалга ошириш бошланади.

Шунингдек, энг йирик фонд биржаларидан бири Nasdaq билан Тошкет фонд биржасини модернизация қилиш муҳокама қилинди.

Jefferies компанияси эса Миллий инвестиция жамғармасининг IPOсини амалга оширишда кўмаклашадиган бўлди.

Мирзиёев БМТнинг 80-юбилей сессияси доирасида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

📷: Bloomberg

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍188🤔19👎18🔥9
Олтин қуймалар нархи кетма-кет иккинчи кун рекордга чиқди.

Жаҳонда олтин нархи эса илк марта троя унсиясида 3 790 доллардан, граммда 122 доллардан ошди.

@bankir
👍39👎10🔥10🤔8
Доллар кўтарилади

25 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼49-50 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 170
BRB — 12 160
Trastbank — 12 160
Asia Alliance Bank — 12 155


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank — 12 210
Asia Alliance Bank — 12 235
Davrbank — 12 240
NBU — 12 240

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎80👍66🤔8🔥6
“БРБ” ва “МКБанк” Миллий инвестиция жамғармасидан чиқарилди

Президент қарорига кўра, “БРБ”нинг 25 фоизи ва “МКБанк”нинг 40 фоизи Миллий инвестиция жамғармасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтарилади.

Бу икки банкнинг ўрнига жамғарма таркибига “СҚБ”нинг 30 фоизи ўтказиладиган бўлди.

Сал аввал Bloomberg Миллий инвестиция жамғармаси активларини Лондон ва Тошкентда икки томонлама рўйхатдан ўтказиш — dual listing бўйича музокара олиб бораётгани ҳақида ёзганди.

“СҚБ” молиявий кўрсаткичлар ва фаолияти бўйича “БРБ” ва “МКБанк”дан кўра яхшироқ рақамларга эга.

Шу сабабли ўзгаришлар Миллий инвестиция жамғармасининг жозибадорлигини оширишга ёрдам беради.

Шундай қилиб, ҳозирда жамғарма таркибида 15 та давлат улуши иштирокидаги компаниялар мавжуд.

@bankir
🤔36👍9👎5🔥2
Доллар кўтарилди

25 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 219,08 сўмдан (+48,05 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍63👎47🔥4🤔1
24 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍27
Марказий Банк ташаббуси билан “Банк ва Маърифат форуми” старт олди.

Унда Республиканинг йирик банклари ва нашриётлари қатнашмоқда. Форум 24–26 сентябрь кунлари Миллий кутубхонада ўтказилмоқда.

Форум иштирокчиларидан “Халқ банки” “Asaxiy Books” нашриётининг энг яқин ҳамкори ҳисобланади. Энг зўри – форумга бора олмаганлар, ярмаркага қатнашолмаганлар учун Asaxiy ўзининг интернет-дўкони ва китоб дўконларида ҳам чегирма таклиф қилмоқда экан.

“XalqBanki” купон коди билан барча китобларни 20% чегирма билан харид қилса бўлади: asaxiy.uz/u/bankforum

Чегирма форум ҳудудида, Asaxiy нинг барча китоб дўконларида, Asaxiy сайтида бирдек амал қилади.

Реклама
👍18🔥6🤔4👎1
Омонатларни асосан ёшлар очмоқда

Марказий банк илк марта “Банк омонатлари бозори” таҳлилини тақдим қилди. Унда Ўзбекистондаги омонатлар ҳақида бир қанча муҳим маълумотлар берилган.

Энг кўп омонатларни 16-30 ёш орасидаги ўзбекистонликлар очган — 13,3 млн. Ундан кейинги ўринларда 12,4 млн билан 31-40 ёшдаги аҳоли бўлиб турибди.

Каттароқ ёшдаги аҳолида омонатлар сони анча камроқ. Болалар учун очилган омонатлар эса янада камроқ, атиги 126,2 мингтани ташкил қилди.

@bankir
👍54👎18🤔16🔥2
Доллар тушади

26 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽20-21 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 210
Aloqabank — 12 190
Asakabank— 12 190
Asia Alliance Bank — 12 185


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Davrbank — 12 250
Hayotbank — 12 260
Turonbank— 12 260
Agrobank — 12 260

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍88👎23🔥15🤔6
Кредитлар фоизи 27 фоизли омонатлар бор даврга қайтди

Август ойида Ўзбекистон банкларидаги аҳоли учун кредитларнинг (микроқарзлардан ташқари) ўртача фоиз ставкаси 24,1 фоизгача ўсди.

Бу феврал ойидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Кетма-кет 4 ойдирки кредитлар фоизи ўсиб бормоқда.

Феврал ойида банклар 27 фоизли омонатлар таклиф қилар эди. Бироқ кейинчалик максимал омонатлар дастлаб 26 фоизга, кейин эса 23 фоизга пасайтирилди.

Апрелга келиб аҳоли учун ўртача кредитлар фоизи 22,9 фоизгача пасайди. Бироқ шундан кейин қайта ўсиш кузатилмоқда.

Бу даврда аҳоли омонатлари фоизи уч ойдан бери ўзгармаяпти — 21,4 фоиз.

@bankir
👎95👍16🤔2
🏆 Агробанк — “Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнесга хизмат кўрсатадиган энг яхши банк”.

Халқаро нуфузли Глобал Финанcе (АҚШ) журнали томонидан тақдирланадиган "Best SME Bank Awards" натижалари эълон қилинди.

Унга кўра, Агробанк Ўзбекистон бўйича “Энг яхши СМЕ банк” (кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш йўналишида) унвонига сазовор бўлди.

💬 Global Finance асосчиси ва бош муҳаррири Жозеф Гиаррапуто таъкидлаганидек:

“Кичик ва ўрта корхоналар глобал иқтисодий ўсишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, айниқса ривожланаётган бозорларда иш ўринлари яратиш ва инновацияларни рағбатлантиришга катта ҳисса қўшмоқда.”

Глобал Финанcе — 1987-йилда Нью-Йоркда (АҚШ) ташкил этилган халқаро молиявий нашр бўлиб, 190 дан ортиқ мамлакатда тарқатилади. У банк иши, капитал бозорлари, финтеч ва барқарор молия бўйича таҳлилий материалларни чоп этади.

📗 Агробанк ушбу йўналишда ўзининг маҳсулотлари, молиявий қўллаб-қувватлови ва тадбиркорликни ривожлантиришдаги фидокорлиги билан эътироф этилди.

Реклама
👍69👎19🤔2🔥1
«Омад мавсуми» акциясининг иккинчи босқичи давом этмоқда.

💰 Ҳар бир иштирокчи 10 миллион сўмлик иккита пул сертификати ва икки кишига Фукуок оролига саёҳатни ютиб олиш имкониятига эга.

💳 Бунинг учун 50 000 сўмдан бошланган хизмат ва харидлар учун тўловни амалга оширинг ёки UZCARD карталари орқали яқинларга пул ўтказинг.

2️⃣ Имкониятлар сонини бот орқали текшириш мумкин.

🚘 Барча имкониятлар йиғилади ва ноябрь ойидаги финал ўйинида ҳисобга олинади — бош соврин: BYD Yuan UP электромобили.

Реклама
👍15🔥11🤔3👎2
“Ипак йўли” банки ребрендинг амалга оширди

Банк катта тақдимот ўтказиб, ўз логотипини минималистроқ услубга янгилади. Бу Ўзбекистондаги 2025 йил ҳисобидан банклар учун иккинчи ребрендинг бўлди.

Сал аввал Smartbank ўз номини Openbank деб ўзгартириб, янги логотип тақдим қилганди.

@bankir
👎182👍54🤔7🔥4
Доллар тушади

29 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽60-61 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

MKBank — 12 170
Asakabank— 12 170
Asia Alliance Bank — 12 165


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki — 12 240
Apex bank — 12 240
Kapitalbank— 12 240
Turonbank — 12 240

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍125👎35🔥14🤔8
InfinBANK Chevrolet автомобиллари учун эксклюзив кредит таклиф қилади!

Машина учун йиллар давомида жамғарасизми? Тўплаган маблағингиз етмаслиги мумкин, нархлар эса доимий ошиб боради. Орзуингиздаги Chevrolet’ни йиллаб кутмасдан InfinBANK ёрдамида машинага ҳозироқ эга бўлиб, харажатларни қулай тарзда бўлиб тўланг.

Шу шароитда InfinBANK томонидан таклиф этилаётган кредит дастури истеъмолчилар учун қулай ечим ҳисобланади. Унга кўра:

• Йиллик фоиз ставкаси - 0% дан 18,5% гача
• Бошланғич тўлов - 25% дан 50% гача
• Тўлов муддати - 10 ойдан 60 ойгача

❗️ Tracker ва Onix моделлари расмий нархларда, чегирмасиз сотилади.

📞 Маълумот учун: 1214
Батафсил

Реклама
👍36👎30🔥7