Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Нархлар қандай ўзгармоқда?

Август ойида Ўзбекистонда йиллик инфляция 8,8 фоизни ташкил қилди. Бу 2024 йилги инфляциядан 9,8 фоиз пастроқ.

Сўнгги бир йил давомида энг кўп нархи ошган товарлар қуйидагича:

Ҳайдовчилик курслари — 71,3 фоиз;
Сабзи — 69,1 фоиз;
Ички ҳаво транспорти — 59,5 фоиз;
Карам — 46,5 фоиз;
Пиёз — 40,1 фоиз;
Газ — 39,2 фоиз;
Совуқ сув — 34,1 фоиз;
Никоҳ узуги — 33,2 фоиз.

Энг кўп нархи тушган маҳсулотлар эса қовоқ (52,8 фоиз), узум (39,5 фоиз) ва помидор (34,7 фоиз) бўлди.

Марказий банк йил охирида инфляция 8 фоиз атрофида бўлишини прогноз қилмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎96👍60🤔23
“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган сўмдаги юқори фоизли омонатларни тақдим қилади:

🏦Hayotbank
Фоизи — 23 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 500 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — мавжуд (минимал қолдиқни сақлаган ҳолда)
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦Avo bank
Фоизи — 22,52 фоиз
Муддати — 6 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — мавжуд
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил
(йиллик даромадлилик 25 фоизгача)

🏦Anorbank
Фоизи — 22 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 500 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — мавжуд (минимал қолдиқни сақлаган ҳолда)
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦TBC Bank
Фоизи — 23 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Маблағ ечиб олиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил
(Дарҳол 3 фоиз аванс олиш имконияти бор)

🏦БРБ
Фоизи — 21 фоиз
Муддати — 13 ой
Минимал сумма — 500 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — 500 000 сўмгача бўлган қисми мумкин
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦Агробанк
Фоизи — 21 фоиз
Муддати — 13 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — 100 000 сўмгача бўлган қисми мумкин
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦Миллий банк
Фоизи — 21 фоиз
Муддати — 6 ой
Минимал сумма — 500 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.

“Анорбанк” ва TBC Bank омонат фоиз ставкаларини 23 фоиздан 22 фоизга пасайтирди. “Ҳаётбанк“ эса янги 23 фоизли омонатлар қабул қилишни бошлади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍36👎20
Доллар тушади

23 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽89-90 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Tengebank — 12 300
Asia Alliance Bank— 12 255
Universalbank — 12 240
Garantbank — 12 230


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 350
Apexank — 12 350
Kapitalbank— 12 360
Aloqabank — 12 360

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍98🤔40👎31🔥5
🏠 “Xonadon plyus” ипотекаси 17% га пасайтирилди

Ҳар тонг ўз уйингизда уйғонишни орзу қиласизми?

📗 Агробанк сизга орзуларингиз сари янада яқинроқ имконият яратди — фоизи пасайтирилди ва энди атиги 17%:
✔️ 330–420 млн сўмгача кредит
✔️ 20 йилгача қулай муддат
✔️ Бошланғич тўлов атиги 15% дан
✔️ 6 ойгача имтиёзли давр
✔️ Фоизи:
• Тошкент шаҳри учун — йилига 17%
• Вилоятлар учун — йилига 17.5%

🏢 Ушбу ипотека фақат бирламчи бозор учун мўлжалланган.

🇺🇿 Давлат томонидан 30 млн сўм ва 5 йил давомида фоизларнинг бир қисмини қоплаб беради.

👉 Энди навбат сизга — орзуингиз сари биринчи қадамни ташланг!
Батафсил: agrobank.uz

Реклама
👍58👎23🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир кунингизни премиум тарзда ўтказинг!

📗 Агробанк UZCARD Sherdor билан ҳаёт — бу нафақат харидлар ва хизматлар, балки ҳис-туйғулар. Картангиз сизни шаҳарнинг энг юқори сифатли хизмат ва дўконларга етаклайди:

🍴 Мазани қадрлайдиганларга — севимли ресторанларда нозик таомлар
✈️ Орзуларни севганларга — саёҳатларда ВИП даражадаги хизматлар

Бу оддий карта эмас. Бу — сизнинг шахсий премиум калитингиз.

👉 Агробанк филиалига ташриф буюринг ва UZCARD Sherdor билан янги даражадаги ҳаётни кашф этинг!

Реклама
👍87👎37🔥5
❗️ИҚМК расмий даромадсиз ҳам ипотека кредити беришни бошлади

Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси (ИҚМК) бугундан бошлаб норасмий даромадга эга бўлган мижозларга берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштиришни йўлга қўйди.

Янги амалиётнинг жорий этилиши расмий даромад ҳужжатларини тақдим эта олмайдиган, бироқ барқарор даромад манбаига эга бўлган фуқаролар учун ипотека кредитидан фойдаланиш имкониятини яратади.

ИҚМК томонидан ҳамкор банклар билан энг оммабоп ипотека кредити қуйидаги шартларда ажратилади:

Миқдори:
Тошкентда 800 млн сўмгача;
вилоятларда 500 млн сўмгача.

Фоиз ставкаси — 20 фоиз;
Бошланғич тўлов — 25 фоиз;
Муддати — 20 йилгача.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔40👎25👍17🔥4
Олтин қуймалари яна рекордга чиқди

Бугун Марказий банк олтин қуймалари учун янги нарх белгилади — 1 гр учун 1 млн 521 минг сўм.

Бу нарх қуймалар учун навбатдаги рекордга айланди. Йил бошидан бери нархлар 30 фоиздан кўпроқ.

Қуймаларни банклардан сотиб олиш мумкин. Қайси банкда қанча қуйма борлигини бу ердан билиб олсангиз бўлади.

❗️Жаҳон бўйича олтин нархи ҳам биринчи марта троя унсияси учун 3 750 доллардан ошди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍35👎11🔥2
Доллар тушади

24 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽86-87 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 230
NBU — 12 220
Garantbank — 12 210
Trastbank — 12 210


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 270
Turonbank— 12 270
Davrbank — 12 270
Xalq banki — 12 280

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍113🤔27👎25🔥11
Банкир
Доллар тушади 24 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽86-87 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Aloqabank — 12 230 NBU — 12 220 Garantbank — 12 210 Trastbank — 12 210 Банклардан долларни сотиб…
Шу тариқа эртанги расмий курс 12 170 сўмгача пасайиши кутилмоқда. Бу эса роппа-роса икки йил — 2023 йил сентябридан бери долларнинг энг паст курси бўлади.

@bankir
👍163🤔38👎33🔥14
Ўзбекистонда 2025/2026-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди

Иқтисод йўналишида ўқувчи талабалар учун контракт 10,5 млн сўмдан 13,75 млн сўмгача бўлади. Нархлар ўтган ўқув йилига нисбатан ўзгармади.

Биринчи курс талабалари контракт тўлов миқдорининг камида 25 фоизини 30 октябргача тўлаши мумкин.

Таълим кредитлари ҳақида батафсил бу ерда ўқисангиз бўлади.

@bankir
👍25
Доллар 12 200 сўмдан пастлади

24 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 171,03 сўмдан (-86,10 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍140👎44🔥9
Ўзбекистон яқин келажакда мамлакат ҳудудида жойлашган “cloud” хизматларнинг улкан қувватларига эга бўлади

Бу хорижий серверларга боғлиқ бўлмаган суверен рақамли инфратузилмани қуриш имконини беради. Маҳаллий IT-компаниялар жисмонан Ўзбекистонда жойлашган маҳаллий қувватлар асосида ўз маҳсулотларини, шу жумладан сунъий интеллект соҳасидаги маҳсулотларини ривожлантиришлари мумкин бўлади.

Ўзбекистондаги дата-марказлар қурилиши билан Саудиянинг DataVolt компанияси шуғулланмоқда. Аввалроқ ушбу мақсадлар учун 6,5 млрд долларгача сармоя киритилиши маълум қилинганди.

Uzum рақамли экотизими маҳаллий маълумот марказларининг биринчи фойдаланувчиси бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистонда бошланган ICT Wеек ҳафталиги доирасида келишувга эришилди. Ўзбекистонда замонавий локал булутли серверларнинг қурилиши бизнес, саноат ва давлат хизматлари самарадорлигини ошириш имконини беради.

DataVolt бутун дунё бўйлаб маълумотлар марказларини ривожлантиришга фаол сармоя киритмоқда. Қиймати 100 млрд доллардан ортиқ бўлган Vision инвестиция гуруҳининг бир қисми сифатида DataVolt АҚШ, Ҳиндистон ва Саудия Арабистонидаги лойиҳаларда, жумладан, шов-шувли NEOM утопик шаҳар лойиҳасида иштирок этмоқда.

@bankir
👍29🤔11🔥3👎2
АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида муҳим келишувлар

Президент Шавкат Мирзиёев шу кунларда амалий ташриф билан БМТ сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йоркда бўлиб турибди.

Бу тадбирлар доирасида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида муҳим келишувларга ҳам эришилди.

Асосий воқеа 8,5 млрд долларлик авияция битими бўлди. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.

Келишувга кўра, Ўзбекистон АҚШдан 22 та Boeing 787 самолётларини сотиб олади.

Самолётлар 2031 йилдан бошлаб етказиб берилади. Бу вақтга келиб Тошкентда янги аэропорт ҳам ишга тушиши кутилмоқда.

Бундан ташқари дунёдаги энг йирик инвестиция компанияси — Blackrock (11 трлн доллардан ошиқ активларни бошқаради) билан учрашув ўтказилди.

Унда томонлар қўшма фонд ташкил этиш режасини қўллаб-қувватлади. Тез орада ушбу лойиҳани амалга ошириш бошланади.

Шунингдек, энг йирик фонд биржаларидан бири Nasdaq билан Тошкет фонд биржасини модернизация қилиш муҳокама қилинди.

Jefferies компанияси эса Миллий инвестиция жамғармасининг IPOсини амалга оширишда кўмаклашадиган бўлди.

Мирзиёев БМТнинг 80-юбилей сессияси доирасида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

📷: Bloomberg

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍188🤔19👎18🔥9
Олтин қуймалар нархи кетма-кет иккинчи кун рекордга чиқди.

Жаҳонда олтин нархи эса илк марта троя унсиясида 3 790 доллардан, граммда 122 доллардан ошди.

@bankir
👍39👎10🔥10🤔8
Доллар кўтарилади

25 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼49-50 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 170
BRB — 12 160
Trastbank — 12 160
Asia Alliance Bank — 12 155


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank — 12 210
Asia Alliance Bank — 12 235
Davrbank — 12 240
NBU — 12 240

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎80👍66🤔8🔥6
“БРБ” ва “МКБанк” Миллий инвестиция жамғармасидан чиқарилди

Президент қарорига кўра, “БРБ”нинг 25 фоизи ва “МКБанк”нинг 40 фоизи Миллий инвестиция жамғармасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтарилади.

Бу икки банкнинг ўрнига жамғарма таркибига “СҚБ”нинг 30 фоизи ўтказиладиган бўлди.

Сал аввал Bloomberg Миллий инвестиция жамғармаси активларини Лондон ва Тошкентда икки томонлама рўйхатдан ўтказиш — dual listing бўйича музокара олиб бораётгани ҳақида ёзганди.

“СҚБ” молиявий кўрсаткичлар ва фаолияти бўйича “БРБ” ва “МКБанк”дан кўра яхшироқ рақамларга эга.

Шу сабабли ўзгаришлар Миллий инвестиция жамғармасининг жозибадорлигини оширишга ёрдам беради.

Шундай қилиб, ҳозирда жамғарма таркибида 15 та давлат улуши иштирокидаги компаниялар мавжуд.

@bankir
🤔36👍9👎5🔥2
Доллар кўтарилди

25 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 219,08 сўмдан (+48,05 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍63👎47🔥4🤔1
24 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍27
Марказий Банк ташаббуси билан “Банк ва Маърифат форуми” старт олди.

Унда Республиканинг йирик банклари ва нашриётлари қатнашмоқда. Форум 24–26 сентябрь кунлари Миллий кутубхонада ўтказилмоқда.

Форум иштирокчиларидан “Халқ банки” “Asaxiy Books” нашриётининг энг яқин ҳамкори ҳисобланади. Энг зўри – форумга бора олмаганлар, ярмаркага қатнашолмаганлар учун Asaxiy ўзининг интернет-дўкони ва китоб дўконларида ҳам чегирма таклиф қилмоқда экан.

“XalqBanki” купон коди билан барча китобларни 20% чегирма билан харид қилса бўлади: asaxiy.uz/u/bankforum

Чегирма форум ҳудудида, Asaxiy нинг барча китоб дўконларида, Asaxiy сайтида бирдек амал қилади.

Реклама
👍18🔥6🤔4👎1
Омонатларни асосан ёшлар очмоқда

Марказий банк илк марта “Банк омонатлари бозори” таҳлилини тақдим қилди. Унда Ўзбекистондаги омонатлар ҳақида бир қанча муҳим маълумотлар берилган.

Энг кўп омонатларни 16-30 ёш орасидаги ўзбекистонликлар очган — 13,3 млн. Ундан кейинги ўринларда 12,4 млн билан 31-40 ёшдаги аҳоли бўлиб турибди.

Каттароқ ёшдаги аҳолида омонатлар сони анча камроқ. Болалар учун очилган омонатлар эса янада камроқ, атиги 126,2 мингтани ташкил қилди.

@bankir
👍54👎18🤔16🔥2