Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
❗️Қонунчилик палатаси ҳам Исломий молия ҳақидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилди

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Лойиҳа билан Солиқ ва Фуқаролик кодекслари ҳамда 8 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, қонунчиликка исломий банк, молия операциялари ва стандартлари ҳамда инвестициявий депозит тушунчаларини киритиш таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳасида исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни жорий қилиш назарда тутилиб, мазкур лицензияни олиш бўйича аниқ талаблар ҳам белгиланмоқда.

Шу билан бирга, исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга банклар томонидан амалга ошириладиган молия операциялари белгилаб бериляпти.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍90🔥15🤔7👎3
Доллар 12 300 сўмдан пастга тушди

17 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 285,16 сўмдан (-59,45 сўм) ҳисобланади.

@bankir
🔥74👍56👎21
Humo’га янги раҳбар тайинланди

Улуғбек Баҳодиров Humo тўлов тизимининг Бошқарув раисига айланди. У бунга қадар тўлов тизимининг Кузатув кенгаши раиси эди.

Баҳодировнинг ўрнига Дилшод Сарихўжаев янги Кузатув кенгаши раиси этиб тайинланди.

Humo’ни март ойидан май ойига қадар Алексей Максимов бошқарганди.

Унинг ўрнига Мақсаджон Муҳитдинов Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи бўлиб фаолият олиб бораётганди.

@bankir
🤔23👍11🔥7👎1
UZCARD — Саудия Арабистонидаги Money20/20 Middle East халқаро финтех кўргазмасининг бронза ҳамкори

15–17 сентябрь кунлари UZCARD тўлов тизими нуфузли халқаро Money20/20 Middle East финтех кўргазмасида иштирок этмоқда. Бу йилги тадбир Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Компания ҳамкор мақомида қатнашиб, Ўзбекистонни рақамли молия саноатини жаҳон етакчилари орасида муносиб тарзда тақдим этмоқда.

Яқин Шарқ бозорига чиқиш глобал иштирокни кенгайтириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим стратегик қадамдир.

Батафсил | Реклама
🔥27👍9👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистонда биринчи исломий банк очамиз”

Бугун Қонунчилик палатаси Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

IMAN Holding асосчиси Рустам Раҳматов билан суҳбатда у айнан биринчи исломий банкни очиш ниятида эканини маълум қилганди.

Умуман IMAN Holding сўнгги пайтлар катта ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Яқинда компанияга Мурод Назаров қўшимча 2 млн доллар инвестиция киритди.

Мурод Назаров IMAN Holding’нинг Кузатув кенгаши аъзоси ҳисобланади ва компанияга бошиданоқ энг биринчи сармоя киритганлардан бири.

Қонунчиликка кутилаётган ўзгартиришлар киритилгандан сўнг IMAN Holding Исломий банк очиш учун лицензияга биринчилардан бўлиб ариза топшириши кутилмоқда.

Рустам Раҳматов “Банкир” билан суҳбатда бошқа бир қанча қизиқ мавзулар ҳақида гапириб ўтди. Охирида 3 та яхши китоб ҳам тавсия қилинди.

➡️Албатта кўринг ва дўстларингизга улашинг — https://www.youtube.com/watch?v=3iQRwB-nuYw&t=150s&ab_channel=Bankir

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍109🔥26👎16🤔5
Изоҳ ёзинг ва суратлар тўпламини ютиб олинг

IMAN Holding асосчиси Рустам Раҳматов иштирокидаги суҳбатимизга YouTube’да изоҳ ёзинг ва сизда Локации uzb жамоасидан сифатли суратлар тўпламини ютиб олиш имконияти пайдо бўлади.

Энг кўп лайк йиғган изоҳ эгасига 500 минг сўмлик 5 талик суратлар тўпламини Ўзбекистон бўйича етказиб берамиз.

Қани “Банкирлар”, сиздан фаоллик кутиб қоламиз))

▶️Видеога ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=3iQRwB-nuYw&t=150s&ab_channel=Bankir

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🔥26👍13👎10🤔3
Доллар тушади

18 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽35-36 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Turonbank — 12 260
Asia Alliance Bank— 12 250
Hayotbank — 12 240
Trastbank — 12 240


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 295
Xalq Banki — 12 310
Kapitalbank— 12 315
Hayotbank — 12 320

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥63👍59👎38🤔19
❗️Олтин қуйма нархи рекордга чиқди

Бугун Марказий банк олтин қуймалари учун янги нархни 1 гр учун 1 млн 510 минг сўмдан белгилади. Бу навбатдаги рекорд кўрсаткич бўлди.

150 гр кўринишидаги қуймалар йил бошида 116 млн сўм нарх билан муомалага киритилган эди. Ўсиш кўрсаткичи 30 фоиз бўлди.

Қуймаларни банклардан сотиб олиш мумкин. Қайси банкда қанча қуйма борлигини бу ердан билиб олсангиз бўлади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔27👍12👎11🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Smartbank ўз номини расман Openbank деб ўзгартирди

Банк ўз номини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида маълумот май ойида пайдо бўлганди.

Шу тариқа банк Open экотизимининг бир қисмига айланади. Ҳозиргача Open Card, Open Market ва Open Business фаолият олиб бормоқда.

@bankir
👎35👍17🔥7🤔2
❗️Доллар 2023 йил ноябрдаги даражага тушиб кетди

18 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 254,27 сўмдан (-30,89 сўм) ҳисобланади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥110👍78👎38🤔15
Доллар кўтарилади

19 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼6061 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 250
Asakabank— 12 230
Turonbank — 12 230
Trastbank — 12 210


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqbank — 12 290
Agrobank — 12300

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍89👎75🤔10
Энди InfinBLACK орқали 100 млн сўмгача маблағ олиш мумкин

🏦InfinBANK кредит картаси бўйича лимитни оширди. Эндиликда янги мижозлар учун ҳам, картасини қайта расмийлаштираётганлар учун ҳам InfinBLACK орқали 100 миллион сўмгача маблағ олиш имконияти яратилди.

Бу карта кундалик ёки кутилмаган харажатлар учун қулай ёрдамчидир. Масалан, озиқ-овқат, болалар учун кийим ёки турли хизматлар учун тўловларни осон амалга оширса бўлади. Шунингдек, картани телефон орқали контент ёки обуналарни тўлашга ҳам боғлаб қўйиш мумкин.

Энг муҳим афзалликлардан бири – 50 кунлик фоизсиз муддат. Яъни, шу давр мобайнида ортиқча фоиз тўламасдан маблағдан бемалол фойдаланиш мумкин.

💳InfinBLACK кредит картасини онлайн - илова орқали расмийлаштирса бўлади. Етказиб бериш хизмати мавжуд.

👉🏻Батафсил

Реклама
👍23🔥6🤔6👎2
Нима учун доллар тушиб, олтин кўтарилмоқда?

Кеча АҚШ Федерал захира тизими (Фед) фоиз ставкаларини кутилганидек пасайтирди — 0,25 фоиз пунктга. Янги фоиз ставкаси 4-4,25 фоиз оралиғида бўлади.

Натижада олтин нархи тарихда илк бор троя унцияси учун 3 700 доллардан ошди. Йил бошидан бери ўсиш 40 фоизга яқинлашди.

Турли хил таҳлилчилар 2026 йилда олтин 4 000 долларлик маррани кесиб ўтишини прогноз қилмоқда.

Доллар билан нима бўлаётгани ҳақида тўлиқ бу ердан ўқисангиз бўлади.

АҚШ долларининг пасайиб бораётгани доллар эгалари учун олтинни арзонроқ қилмоқда.

Тасаввур қилишингиз учун йил бошидан бери Ўзбекистонда сўм мустаҳкамланди, доллар эса заифлашди.

Шу сабабли сўмдаги олтин ўсиши доллардаги ўсишга нисбатан кичикроқ бўлди — 33,4 фоизга нисбатан 40,6 фоиз.

Доллар эгалари учун олтин жозибадор активга айланиши унга бўлган қўшимча талабни юзага келтирмоқда.

Бошқа томондан бу ҳолат долларга бўлган талабни янада сусайтирмоқда.

📷: Gold avenue

@bankir
👍64🤔13🔥9👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💳 Бюджет ташкилотлари ходимимисиз?

📗 Agrobank Mobile орқали Uzcardдан Uzcardга ва Humoдан Humoга пул ўтказишда ортиқча харажат қилмайсиз. Карталарга бепул ўтказмалар лимити:

🛍 Барча бюджет ташкилотлари ходимлари учун – 10 млн сўм.
🎓 Мактабгача ва мактаб таълими ходимларига – Uzcard карталари ўртасида ойига 5 млн сўм, Humo ўртасида 10 млн сўм.

🙌 Тезкор, хавфсиз ва мутлақо қулай!

📱"Agrobank mobile" иловасини юклаб олиш:
IOS | Android

Реклама
👎80👍56🔥12🤔8
18 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍48👎6
Доллар кўтарилади

22 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼34–35 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 320
Infinbank— 12 310
Asakabank — 12 310
Apexbank — 12 300


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 360
Aloqabank — 12 360
NBU
— 12 380
Agrobank — 12 395

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64👎62🔥7🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чет элга саёҳат ёки 3 млн сўмлик сертификат

📗 "Агробанк" ўқитувчи ва мураббийлар учун байрамга акция эълон қилди.

Акция шарти жуда оддий. 1 октябрдан 31 октябргача Агробанк Uzcard ойлик картасида 1 000 000 сўмни ишлатмай сақлаб туринг ва иштирокчига айланасиз.

Акция учун қуйидаги ютуқлар қўйилган:

🚗 Chakana.uz маркетплейсида харид қилиш учун 3 000 000 сўмлик 350 та сертификат;
✈️Чет элга саёҳат учун 30 та сертификатдан бирини ютиб олиш имконияти.

1 ноябрдан бошлаб пулингизни бемалол ишлатишингиз мумкин. Сиздан ҳеч қандай комиссия ёки бошқа яширин тўловлар ундирилмайди.

Ғолиблар random.org орқали тасодифий танланади. Акция ҳақида батафсил бу ердан маълумот олиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37🔥7🤔5👎3
Бугунги кунда Ўзбекистонда 35 та банк бўлиб, банкларнинг расмий сайтлари ва алоқа марказлари билан танишинг:

Марказий банк — www.cbu.uz, 71-200-00-44

Давлат банклари

1. Ўзмиллийбанк — nbu.uz, 1344
2. Агробанк — agrobank.uz, 1216
3. Ўзсаноатқурилишбанк — sqb.uz, 1180
4. Халқ банки — xb.uz, 1106
5. Микрокредитбанк — mkbank.uz, 1285
6. Туронбанк — turonbank.uz, 1220
7. Алоқабанк — aloqabank.uz, 71-230-77-77
8. Бизнесни ривожлантириш банки — brb.uz, 1254
9. Асакабанк — asakabank.uz, 1152

Хусусий банклар

10. Пойтахт банк — poytaxtbank.uz, 71-214-20-00
11. Ҳамкорбанк — hamkorbank.uz, 1256
12. Гарант банк — garantbank.uz, 1326
13. Ипак Йўли банк — ipakyulibank.uz, 1296
14. Трастбанк — trustbank.uz, 1287
15. Ипотека-банк — ipotekabank.uz, 1233
16. Капиталбанк — kapitalbank.uz, 1340
17. Зираат Банк Узбекистан — ziraatbank.uz, 1293
18. TBC Bank — tbcbank.uz, 1150
19. КДБ Банк — kdb.uz, 78-120-80-00
20. Эрон "Содерот" банк — saderatbank.uz, 71-252-11-61
21. Octobank — octobank.uz, 71-202-33-33
22. Универсал банк — universalbank.uz, 1355
23. Давр-банк — davrbank.uz, 1284
24. InFinBank — infinbank.com, 1214
25. Ориент Финанс банк — ofb.uz, 4004
26. Asia Alliance Bank — aab.uz, 1270
27. My bank — madadinvestbank.uz, 55-520-44-44
28. Тенге Банк — tengebank.uz, 1245
29. AVO bank — avo.uz, 78-888-78-87
30. Apex bank — apexbank.uz, 1881
31. Аnor bank — anorbank.uz, 1290
32. Openbank — openbank.uz, 1377
33. Yangi bank — yangi.uz, 78-777-88-87
34. Hayot bank — hayotbank.uz, 1320
35. Uzum bank — uzumbank.uz, 78-777-07-99

Банкларнинг Телеграмдаги расмий саҳифалари билан бу ерда танишиш мумкин.

@bankir
1👍25🔥6👎4🤔3
Доллар кўтарилди

22 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 349,87 сўмдан (+35,16 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍73👎41🤔1
19 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍36👎16🤔6
Банкларда бўш иш ўринлари

Канал орқали баъзи банклардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Бунда “hh.uz” порталига жойлаштирилган вакансиялардан фойдаланилмоқда.

Анорбанк”да ҳозирда 18 та бўш иш ўринлари бор. Улар орасида дастурчи, лойиҳалар бўйича менежер ва андеррайтер кабилар бор.
Батафсил

Uzum компанияси эса 174 та фаол вакансия жойлаштирган. Техник ёрдам муҳандиси, савдо ва мижозларга хизмат кўрсатиш менежери, тизим администратори ва бошқа бир қанча йўналишларда ходимлар қидирилмоқда.
Батафсил

“ТBC Bank”да — 65 та. Булар маълумотлар таҳлилчиси, техник ёрдам бўйича мутахассис, Call-марказ оператори ва бошқалар.
Батафсил

“Ҳамкорбанк”да ҳозирда умумий 55 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида таҳлилчи, курьер, маълумотлар муҳандиси, катта тизим таҳлилчиси ва бошқалар мавжуд.
Батафсил

“Инфинбанк”да айни пайтда 7 та бўш иш ўрни бор. IT қўллаб-қувватлаш бўйича гуруҳ раҳбари, маълумотлар таҳлилчиси, тармоқ муҳандисива бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Аво банк”да — 48 та. Булар маълумотлар таҳлилчиси, тизим таҳлилчиси, рақамли дизайнер ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил

“Тенге банк”да айни пайтда 23 та бўш иш ўрни бор. Ахборот тизимларини қўллаб-қувватлаш бўйича мутахассис, маълумотлар таҳлилчиси, карталарни чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш бўлими муҳандиси ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Капиталбанк”да — 12 та. Медиа таҳлилчиси, фирибгарликка қарши курашиш бошқармаси бош мутахассиси, бренд менежменти бўлими бошлиғи ва бошқа бир қанча вакансиялар эълони берилган.
Батафсил

“Ипак йўли банки” 14 нафар мутахассис қидирмоқда — ўқув маркази маъмури, тизим таҳлилчиси ва бошқалар.
Батафсил

“Асакабанк”да айни пайтда 6 та бўш иш ўрни бор. iOS дастурчиси, тизим таҳлилчиси ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

Банклар жойлаштирган вакансиялардан келиб чиқиб, сўнги ҳафталарда таҳлилчиларга талаб ошганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари қуйида “Click” ва “Payme” компаниялари жойлаштирган вакансиялар билан ҳам танишишингиз мумкин.

“Click” да ҳозирда 21 та бўш ўрни мавжуд. Булар ёрдамчи таҳлилчи, андроид дастурчиси, тармоқ муҳандиси ва бошқалар.
Батафсил

payme’да эса — 29 та. Асосий ҳисоб менежери, ахборот хавфсизлиги бўйича муҳандис, маҳсулот сотувчиси каби вакансиялар жойлаштирилган.
Батафсил

Банкларнинг Телеграмдаги HR саҳифалари билан бу ерда танишиш мумкин — https://t.me/Bankir/6328

@bankir
👎26👍22🤔10🔥2