Банкир
75K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар тушади

16 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽82-83 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 320
Garantbank — 12 320
Agrobank — 12 300

Trastbank — 12 300

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 430
Aloqabank — 12 430
BRB— 12 430
Asakabank — 12 430

Курс янгиланган вақт: 12:47

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍99👎34
“Агробанк” ва “Халқ банк” етакчи: Қайси банклар аёллар бизнеси учун кўпроқ кредитлар ажратмоқда?

Марказий банк Ўзбекистондаги банклар кесимида аёл тадбиркорлар учун ажратилган кредитлар ҳақида маълумот берди.

2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича, аёллар тадбиркорлиги учун жами ажратилган кредитлар 11,4 трлн сўмни ташкил қилди.

Бундай кредитлардан 261 мингдан ошиқ аёллар фойдаланган. Энг кўп кредит берган банклар қуйидагича:

☯️“Халқ банки” — 1,9 трлн
☯️“Агробанк” — 1,9 трлн
☯️“МКБанк” — 1,6 трлн
☯️“СҚБ” — 794 млрд
☯️“БРБ” — 756 млрд

Хусусий банклар орасида “Ипак йўли банки” ва “Ҳамкорбанк” аёллар бизнесига кредит ажратишда етакчи бўлди — мос равишда 657 млрд сўм ва 524 млрд сўм.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26👎7🔥4🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎓 Ўқитувчи ва мураббийлар учун байрамона акция!

🗓 Фақатгина 1-октябрдан 31-октябргача Агробанк Uzcard ойлик картангизда 1 000 000 сўмни ишлатмай сақлаб турсангиз:

🚗 Chakana.uz маркетплейсида харид қилиш учун 3 000 000 сўмлик 350 та сертификатдан бирини,
✈️ Ёки чет элга саёҳат учун 30 та сертификатдан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўласиз!

🎁 Акцияда иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларни қўлдан бой берманг!

❗️ Ғолиблар random.org орқали тасодифий танланади.

🔗 Акция ҳақида батафсил билиб олинг!

Реклама
👍59🔥38👎20🤔2
15 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍36🔥2
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказди.

Унда ўқитувчилар учун бир қанча янгиликлар ва ташаббуслар илгари сурилди:

2025 йилдан бошлаб камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади;

2025-2026 ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма берилади;

ўқитувчилар янги таълим технологияларини кенг қўллаши учун компьютер харидига 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилади;

келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади;

фан ўқитувчилари каби бошланғич таълим ўқитувчилари учун ҳам миллий сертификат бериш тизими жорий қилинади. Сертификат олганларга ҳар ойда 15 фоиз устама тўланади;

бакалавр босқичини имтиёзли диплом билан битириб, мактабга ишга кирганларга автоматик равишда 2-малака тоифаси, магистрларга эса 1-малака тоифаси берилади;

дунёдаги ТОП 300 талик олийгоҳларга ўқишга кирган педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилади;

рейтингда 100 таликка кирган мактаб ва боғча, 20 таликдаги техникум, ТОП 10 та олийгоҳ педагогларига йилига бир марта Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поездлар чипта нархларига 15-20 фоиз чегирма берилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎43👍32🤔4🔥3
Доллар тушади

17 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽60-61 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 12 300
Garantbank — 12 300
Agrobank — 12 300

Trastbank — 12 300

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 350
Asia Alliance Bank — 12 360
Asakabank — 12 360
NBU — 12 380

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍95👎18🤔15🔥2
Исломий банклар учун қонуний асос яратилмоқда

Ўзбекистонда ислом банки фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Бир нечта партиялар фракция йиғилишларида бу қонун лойиҳасини муҳокама қилишди.

ЎзЛиДеп таъкидлашича, қонунчиликда тижорат банклари томонидан савдо билан бевосита шуғулланиш мумкин эмас. Исломий банклар эса бундан кенг фойдаланади.

Исломий молияда молиялаштиришни шериклик асосида амалга оширишга рухсат этилган бўлиб, мамлакатимизда тижорат банкларига юридик шахсларни ташкил этиш ёки уларнинг устав капиталларида қатнашишга доир чекловлар ўрнатилган.

Миллий тикланиш фракция йиғилишида айтилишича, Ўзбекистонда 68 фоиз аҳоли анъанавий банк хизматларидан фойдаланишни хоҳламайди.

Бу ҳолатларни бартараф этиш учун мамлакат қонунчилигига бир қанча ўзгаришлар киритиш талаб қилинади.

Кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси билан Ўзбекистонда халқаро стандартларига мос келувчи исломий банк фаолияти учун зарур ҳуқуқий асос яратилиши кутилмоқда.

@bankir
👍144🔥20👎10🤔4
❗️Қонунчилик палатаси ҳам Исломий молия ҳақидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилди

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Лойиҳа билан Солиқ ва Фуқаролик кодекслари ҳамда 8 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, қонунчиликка исломий банк, молия операциялари ва стандартлари ҳамда инвестициявий депозит тушунчаларини киритиш таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳасида исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни жорий қилиш назарда тутилиб, мазкур лицензияни олиш бўйича аниқ талаблар ҳам белгиланмоқда.

Шу билан бирга, исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга банклар томонидан амалга ошириладиган молия операциялари белгилаб бериляпти.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍90🔥15🤔7👎3
Доллар 12 300 сўмдан пастга тушди

17 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 285,16 сўмдан (-59,45 сўм) ҳисобланади.

@bankir
🔥74👍56👎21
Humo’га янги раҳбар тайинланди

Улуғбек Баҳодиров Humo тўлов тизимининг Бошқарув раисига айланди. У бунга қадар тўлов тизимининг Кузатув кенгаши раиси эди.

Баҳодировнинг ўрнига Дилшод Сарихўжаев янги Кузатув кенгаши раиси этиб тайинланди.

Humo’ни март ойидан май ойига қадар Алексей Максимов бошқарганди.

Унинг ўрнига Мақсаджон Муҳитдинов Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи бўлиб фаолият олиб бораётганди.

@bankir
🤔23👍11🔥7👎1
UZCARD — Саудия Арабистонидаги Money20/20 Middle East халқаро финтех кўргазмасининг бронза ҳамкори

15–17 сентябрь кунлари UZCARD тўлов тизими нуфузли халқаро Money20/20 Middle East финтех кўргазмасида иштирок этмоқда. Бу йилги тадбир Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Компания ҳамкор мақомида қатнашиб, Ўзбекистонни рақамли молия саноатини жаҳон етакчилари орасида муносиб тарзда тақдим этмоқда.

Яқин Шарқ бозорига чиқиш глобал иштирокни кенгайтириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим стратегик қадамдир.

Батафсил | Реклама
🔥27👍9👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистонда биринчи исломий банк очамиз”

Бугун Қонунчилик палатаси Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

IMAN Holding асосчиси Рустам Раҳматов билан суҳбатда у айнан биринчи исломий банкни очиш ниятида эканини маълум қилганди.

Умуман IMAN Holding сўнгги пайтлар катта ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Яқинда компанияга Мурод Назаров қўшимча 2 млн доллар инвестиция киритди.

Мурод Назаров IMAN Holding’нинг Кузатув кенгаши аъзоси ҳисобланади ва компанияга бошиданоқ энг биринчи сармоя киритганлардан бири.

Қонунчиликка кутилаётган ўзгартиришлар киритилгандан сўнг IMAN Holding Исломий банк очиш учун лицензияга биринчилардан бўлиб ариза топшириши кутилмоқда.

Рустам Раҳматов “Банкир” билан суҳбатда бошқа бир қанча қизиқ мавзулар ҳақида гапириб ўтди. Охирида 3 та яхши китоб ҳам тавсия қилинди.

➡️Албатта кўринг ва дўстларингизга улашинг — https://www.youtube.com/watch?v=3iQRwB-nuYw&t=150s&ab_channel=Bankir

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍109🔥26👎16🤔5
Изоҳ ёзинг ва суратлар тўпламини ютиб олинг

IMAN Holding асосчиси Рустам Раҳматов иштирокидаги суҳбатимизга YouTube’да изоҳ ёзинг ва сизда Локации uzb жамоасидан сифатли суратлар тўпламини ютиб олиш имконияти пайдо бўлади.

Энг кўп лайк йиғган изоҳ эгасига 500 минг сўмлик 5 талик суратлар тўпламини Ўзбекистон бўйича етказиб берамиз.

Қани “Банкирлар”, сиздан фаоллик кутиб қоламиз))

▶️Видеога ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=3iQRwB-nuYw&t=150s&ab_channel=Bankir

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🔥26👍13👎10🤔3
Доллар тушади

18 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽35-36 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Turonbank — 12 260
Asia Alliance Bank— 12 250
Hayotbank — 12 240
Trastbank — 12 240


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 295
Xalq Banki — 12 310
Kapitalbank— 12 315
Hayotbank — 12 320

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥63👍59👎38🤔19
❗️Олтин қуйма нархи рекордга чиқди

Бугун Марказий банк олтин қуймалари учун янги нархни 1 гр учун 1 млн 510 минг сўмдан белгилади. Бу навбатдаги рекорд кўрсаткич бўлди.

150 гр кўринишидаги қуймалар йил бошида 116 млн сўм нарх билан муомалага киритилган эди. Ўсиш кўрсаткичи 30 фоиз бўлди.

Қуймаларни банклардан сотиб олиш мумкин. Қайси банкда қанча қуйма борлигини бу ердан билиб олсангиз бўлади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔27👍12👎11🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Smartbank ўз номини расман Openbank деб ўзгартирди

Банк ўз номини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида маълумот май ойида пайдо бўлганди.

Шу тариқа банк Open экотизимининг бир қисмига айланади. Ҳозиргача Open Card, Open Market ва Open Business фаолият олиб бормоқда.

@bankir
👎35👍17🔥7🤔2
❗️Доллар 2023 йил ноябрдаги даражага тушиб кетди

18 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 254,27 сўмдан (-30,89 сўм) ҳисобланади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥110👍78👎38🤔15
Доллар кўтарилади

19 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼6061 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 250
Asakabank— 12 230
Turonbank — 12 230
Trastbank — 12 210


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqbank — 12 290
Agrobank — 12300

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍89👎75🤔10
Энди InfinBLACK орқали 100 млн сўмгача маблағ олиш мумкин

🏦InfinBANK кредит картаси бўйича лимитни оширди. Эндиликда янги мижозлар учун ҳам, картасини қайта расмийлаштираётганлар учун ҳам InfinBLACK орқали 100 миллион сўмгача маблағ олиш имконияти яратилди.

Бу карта кундалик ёки кутилмаган харажатлар учун қулай ёрдамчидир. Масалан, озиқ-овқат, болалар учун кийим ёки турли хизматлар учун тўловларни осон амалга оширса бўлади. Шунингдек, картани телефон орқали контент ёки обуналарни тўлашга ҳам боғлаб қўйиш мумкин.

Энг муҳим афзалликлардан бири – 50 кунлик фоизсиз муддат. Яъни, шу давр мобайнида ортиқча фоиз тўламасдан маблағдан бемалол фойдаланиш мумкин.

💳InfinBLACK кредит картасини онлайн - илова орқали расмийлаштирса бўлади. Етказиб бериш хизмати мавжуд.

👉🏻Батафсил

Реклама
👍23🔥6🤔6👎2
Нима учун доллар тушиб, олтин кўтарилмоқда?

Кеча АҚШ Федерал захира тизими (Фед) фоиз ставкаларини кутилганидек пасайтирди — 0,25 фоиз пунктга. Янги фоиз ставкаси 4-4,25 фоиз оралиғида бўлади.

Натижада олтин нархи тарихда илк бор троя унцияси учун 3 700 доллардан ошди. Йил бошидан бери ўсиш 40 фоизга яқинлашди.

Турли хил таҳлилчилар 2026 йилда олтин 4 000 долларлик маррани кесиб ўтишини прогноз қилмоқда.

Доллар билан нима бўлаётгани ҳақида тўлиқ бу ердан ўқисангиз бўлади.

АҚШ долларининг пасайиб бораётгани доллар эгалари учун олтинни арзонроқ қилмоқда.

Тасаввур қилишингиз учун йил бошидан бери Ўзбекистонда сўм мустаҳкамланди, доллар эса заифлашди.

Шу сабабли сўмдаги олтин ўсиши доллардаги ўсишга нисбатан кичикроқ бўлди — 33,4 фоизга нисбатан 40,6 фоиз.

Доллар эгалари учун олтин жозибадор активга айланиши унга бўлган қўшимча талабни юзага келтирмоқда.

Бошқа томондан бу ҳолат долларга бўлган талабни янада сусайтирмоқда.

📷: Gold avenue

@bankir
👍64🤔13🔥9👎4