Банкир
75K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
“Миллий валюта курси ички валюта бозоридаги талаб ва таклиф асосида шаклланади. Марказий банкнинг курснинг шаклланишида мақсадли кўрсаткичлари йўқ ва бунга аралашмайди. Банклар ўтган йилга нисбатан 40 фоизга кўпроқ аҳолидан хорижий валюта сотиб олди.” — Тимур Ишметов

@bankir
👍55👎12🔥6🤔1
Доллар кўтарилди

12 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 447,35 сўмдан (+86,49 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎65👍57
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Юқори омонат ставкаси кредитларга ҳам таъсир қилади” — Ишметов

Марказий банк раиси Тимур Ишметов бугунги матбуот анжуманида омонат фоиз ставкаларини пасайтирилгани ҳақида гапириб ўтди.

@bankir
👎121👍21🤔9
Доллар тушади

15 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽20-21 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki — 12 410
SQB — 12 410
Apexbank — 12 410

Turonbank — 12 400

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 450
Hayotbank — 12 460
Kapitalbank— 12 465
Infinbank — 12 475

Курс янгиланган вақт: 11:50

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍80👎29🔥10🤔4
Пул ўтказмалари кўпайишда давом этмоқда

Ўзбекистонга январ-август ойларида 12,1 млрд долларлик пул ўтказмалари амалга оширилди. Бу ҳақда Марказий банк кечаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Йил бошидан бери амалга оширилган пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан 23 фоизга кўпайди.

Июль ойида рекорд даражада — қарийб 2 млрд долларлик ўтказмалар келиб тушди. Йилнинг барча ойида ўтган йилга нисбатан пул ўтказмалари кўпроқ бўлди.

Шунингдек, аҳолининг валюта сотуви ва хариди ўртасидаги ижобий тафовут январ-август ойларида 5,6 млрд долларни
ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоизга ошди.

Бу рақамлар сўм курсининг мустаҳкамланишига катта ҳисса қўшмоқда.

Графикда кўриб турганингиздек йил охиригача катта эҳтимол пул ўтказмаларининг пасайиш тенденсияси кузатилади.

Бу эса сўм курси кескин мустаҳкамланиши эҳтимолини камайтиради. Аксинча келгуси ойларда доллар секин-аста мустаҳкамланиш даврига ўтиши мумкин.

@bankir
1👍51👎10🔥8🤔3
Доллар пасайди

15 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 426,83 сўмдан (-20,52 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍73👎10🤔5🔥1
Автомобиль импорти қисқаришда давом этмоқда

Январь–август ойларида Ўзбекистонга умумий қиймати 640,7 млн доллар бўлган 42,2 минг дона автомобиль импорт қилинди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан анча паст бўлиб, автомобиллар сони 12 фоизга, у қиймат эса қарийб 30 фоизга камайди.

Солиштириш учун, 2024 йилнинг мос даврида мамлакатга 47,9 минг дона, умумий қиймати 911,5 млн доллар бўлган автомобиль олиб кирилганди.

Автомобиль импорти йил бошидан бери камайиб келаётгани ва бу тенденция давом этиши мумкинлиги ҳақида аввалроқ ҳам ёзган эдик.

Энг катта пасайиш бензинли ва гибрид машиналар улушида кузатилди. Ҳисобот даврида 11,2 минг дона бензинли автомобиль (233,6 млн доллар) импорт қилинган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 55,3 фоизга кам.

Гибрид автомобиллар импорти ҳам кескин қисқариб, жорий йилда атиги 2 минг дона (46,1 млн доллар)ни ташкил этди. Бу 2024 йилга нисбатан 79,8 фоизга камдир.

Айни пайтда, электромобиллар сегментида сезиларли ўсиш кузатилди. Саккиз ой давомида Ўзбекистонга 28,9 минг дона электромобиль олиб кирилди.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўп (2024 йилда — 12,9 минг дона).

➡️Автомобил импорти нега пасайиб бораётгани ҳақида тўлиқ бу ердан ўқиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎46👍19🤔7🔥2
Ҳар куни нархлар ўсмоқда. Маҳсулотлар, техника, автомобиллар — ҳаммаси қимматлашяпти. Ҳамёнингиздаги пулингиз тобора кучсизланиб бормоқда.

Лекин инфляциядан доим ҳимояловчи актив бор — бу олтин. Энди эса олтин даромад манбаига айланди. ХМ да сиз ҳар куни унинг нархи кўтарилиб, тушиши орқали пул ишлашингиз мумкин.

📊 Оддий платформа.

📚 Бепул таълим.

🔒 15 йилдан ортиқ тажрибага эга ва бутун дунё бўйлаб 15 миллиондан ортиқ мижозлари бор брокер.

🕒 Узбек ва рус тилларида 24/7 қўллаб-қувватлаш.

Энг муҳими — ХМ сизнинг биринчи депозитингизни икки баробар оширади (200$ гача 100% бонус). Бу шуни англатадики: қанчалик тез депозит қилсангиз, бошланғич капиталингиз шунчалик кўп бўлади.

👉 Ҳозир депозит қилинг ва олтин савдосини бошланг: ҳавола.

Реклама
👎81🤔21👍15🔥6
Доллар тушади

16 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽82-83 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 320
Garantbank — 12 320
Agrobank — 12 300

Trastbank — 12 300

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 430
Aloqabank — 12 430
BRB— 12 430
Asakabank — 12 430

Курс янгиланган вақт: 12:47

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍99👎34
“Агробанк” ва “Халқ банк” етакчи: Қайси банклар аёллар бизнеси учун кўпроқ кредитлар ажратмоқда?

Марказий банк Ўзбекистондаги банклар кесимида аёл тадбиркорлар учун ажратилган кредитлар ҳақида маълумот берди.

2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича, аёллар тадбиркорлиги учун жами ажратилган кредитлар 11,4 трлн сўмни ташкил қилди.

Бундай кредитлардан 261 мингдан ошиқ аёллар фойдаланган. Энг кўп кредит берган банклар қуйидагича:

☯️“Халқ банки” — 1,9 трлн
☯️“Агробанк” — 1,9 трлн
☯️“МКБанк” — 1,6 трлн
☯️“СҚБ” — 794 млрд
☯️“БРБ” — 756 млрд

Хусусий банклар орасида “Ипак йўли банки” ва “Ҳамкорбанк” аёллар бизнесига кредит ажратишда етакчи бўлди — мос равишда 657 млрд сўм ва 524 млрд сўм.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26👎7🔥4🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎓 Ўқитувчи ва мураббийлар учун байрамона акция!

🗓 Фақатгина 1-октябрдан 31-октябргача Агробанк Uzcard ойлик картангизда 1 000 000 сўмни ишлатмай сақлаб турсангиз:

🚗 Chakana.uz маркетплейсида харид қилиш учун 3 000 000 сўмлик 350 та сертификатдан бирини,
✈️ Ёки чет элга саёҳат учун 30 та сертификатдан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўласиз!

🎁 Акцияда иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларни қўлдан бой берманг!

❗️ Ғолиблар random.org орқали тасодифий танланади.

🔗 Акция ҳақида батафсил билиб олинг!

Реклама
👍59🔥38👎20🤔2
15 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍36🔥2
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказди.

Унда ўқитувчилар учун бир қанча янгиликлар ва ташаббуслар илгари сурилди:

2025 йилдан бошлаб камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади;

2025-2026 ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма берилади;

ўқитувчилар янги таълим технологияларини кенг қўллаши учун компьютер харидига 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилади;

келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади;

фан ўқитувчилари каби бошланғич таълим ўқитувчилари учун ҳам миллий сертификат бериш тизими жорий қилинади. Сертификат олганларга ҳар ойда 15 фоиз устама тўланади;

бакалавр босқичини имтиёзли диплом билан битириб, мактабга ишга кирганларга автоматик равишда 2-малака тоифаси, магистрларга эса 1-малака тоифаси берилади;

дунёдаги ТОП 300 талик олийгоҳларга ўқишга кирган педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилади;

рейтингда 100 таликка кирган мактаб ва боғча, 20 таликдаги техникум, ТОП 10 та олийгоҳ педагогларига йилига бир марта Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поездлар чипта нархларига 15-20 фоиз чегирма берилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎43👍32🤔4🔥3
Доллар тушади

17 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽60-61 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 12 300
Garantbank — 12 300
Agrobank — 12 300

Trastbank — 12 300

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 350
Asia Alliance Bank — 12 360
Asakabank — 12 360
NBU — 12 380

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍95👎18🤔15🔥2
Исломий банклар учун қонуний асос яратилмоқда

Ўзбекистонда ислом банки фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Бир нечта партиялар фракция йиғилишларида бу қонун лойиҳасини муҳокама қилишди.

ЎзЛиДеп таъкидлашича, қонунчиликда тижорат банклари томонидан савдо билан бевосита шуғулланиш мумкин эмас. Исломий банклар эса бундан кенг фойдаланади.

Исломий молияда молиялаштиришни шериклик асосида амалга оширишга рухсат этилган бўлиб, мамлакатимизда тижорат банкларига юридик шахсларни ташкил этиш ёки уларнинг устав капиталларида қатнашишга доир чекловлар ўрнатилган.

Миллий тикланиш фракция йиғилишида айтилишича, Ўзбекистонда 68 фоиз аҳоли анъанавий банк хизматларидан фойдаланишни хоҳламайди.

Бу ҳолатларни бартараф этиш учун мамлакат қонунчилигига бир қанча ўзгаришлар киритиш талаб қилинади.

Кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси билан Ўзбекистонда халқаро стандартларига мос келувчи исломий банк фаолияти учун зарур ҳуқуқий асос яратилиши кутилмоқда.

@bankir
👍144🔥20👎10🤔4
❗️Қонунчилик палатаси ҳам Исломий молия ҳақидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилди

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Лойиҳа билан Солиқ ва Фуқаролик кодекслари ҳамда 8 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, қонунчиликка исломий банк, молия операциялари ва стандартлари ҳамда инвестициявий депозит тушунчаларини киритиш таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳасида исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни жорий қилиш назарда тутилиб, мазкур лицензияни олиш бўйича аниқ талаблар ҳам белгиланмоқда.

Шу билан бирга, исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга банклар томонидан амалга ошириладиган молия операциялари белгилаб бериляпти.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍90🔥15🤔7👎3
Доллар 12 300 сўмдан пастга тушди

17 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 285,16 сўмдан (-59,45 сўм) ҳисобланади.

@bankir
🔥74👍56👎21
Humo’га янги раҳбар тайинланди

Улуғбек Баҳодиров Humo тўлов тизимининг Бошқарув раисига айланди. У бунга қадар тўлов тизимининг Кузатув кенгаши раиси эди.

Баҳодировнинг ўрнига Дилшод Сарихўжаев янги Кузатув кенгаши раиси этиб тайинланди.

Humo’ни март ойидан май ойига қадар Алексей Максимов бошқарганди.

Унинг ўрнига Мақсаджон Муҳитдинов Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи бўлиб фаолият олиб бораётганди.

@bankir
🤔23👍11🔥7👎1
UZCARD — Саудия Арабистонидаги Money20/20 Middle East халқаро финтех кўргазмасининг бронза ҳамкори

15–17 сентябрь кунлари UZCARD тўлов тизими нуфузли халқаро Money20/20 Middle East финтех кўргазмасида иштирок этмоқда. Бу йилги тадбир Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Компания ҳамкор мақомида қатнашиб, Ўзбекистонни рақамли молия саноатини жаҳон етакчилари орасида муносиб тарзда тақдим этмоқда.

Яқин Шарқ бозорига чиқиш глобал иштирокни кенгайтириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим стратегик қадамдир.

Батафсил | Реклама
🔥27👍9👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистонда биринчи исломий банк очамиз”

Бугун Қонунчилик палатаси Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

IMAN Holding асосчиси Рустам Раҳматов билан суҳбатда у айнан биринчи исломий банкни очиш ниятида эканини маълум қилганди.

Умуман IMAN Holding сўнгги пайтлар катта ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Яқинда компанияга Мурод Назаров қўшимча 2 млн доллар инвестиция киритди.

Мурод Назаров IMAN Holding’нинг Кузатув кенгаши аъзоси ҳисобланади ва компанияга бошиданоқ энг биринчи сармоя киритганлардан бири.

Қонунчиликка кутилаётган ўзгартиришлар киритилгандан сўнг IMAN Holding Исломий банк очиш учун лицензияга биринчилардан бўлиб ариза топшириши кутилмоқда.

Рустам Раҳматов “Банкир” билан суҳбатда бошқа бир қанча қизиқ мавзулар ҳақида гапириб ўтди. Охирида 3 та яхши китоб ҳам тавсия қилинди.

➡️Албатта кўринг ва дўстларингизга улашинг — https://www.youtube.com/watch?v=3iQRwB-nuYw&t=150s&ab_channel=Bankir

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍109🔥26👎16🤔5