Банкир
75.2K subscribers
3.62K photos
291 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Борсакелмасда табиатни ҳимоя қилишга қаратилган марафон ташкил этилди

Борсакелмас шўрхок ҳудудида 30-31 август кунлари учинчи халқаро UNG - Barsa Kelmes Marathon бўлиб ўтди. Тадбирнинг асосий мақсади - Оролбўйи минтақасидаги экологик муаммоларга жаҳон ҳамжамиятининг диққатини қаратиш.

ProRun томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги кўмагида, "Uzbekneftgaz" бош ҳомийлигида ташкил этилган марафон минтақанинг табиий бойликларини кенг тарғиб қилди. Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан улкан салют ташкил этилди.

Марафон иштирокчиларга чўл ҳудудининг ноёб табиатини янгитдан кашф этиш имконини берди. Якунда ўтказилган "плоггинг" акцияси ҳудудни тозалашга ва табиатнинг асл ҳолатини сақлаб қолишга хизмат қилди.

@bankir
👍67👎14🔥9🤔1
🇺🇿Бугун Ўзбекистон учун тарихий сана — Мустақиллик куни

34 йил аввал Ўзбекистонда нафақат миллий ғурур ва эркинлик байрами, балки иқтисодий мустақиллик ҳам нишонланган.

34 йил давлат учун қисқа йил бўлсада, бу йўлда қийинчиликлар, айниқса иқтисодий нотўғри қарорлар кўп бўлди. Аммо сўнгги йилларда барчаси кўпроқ ижобий томонга ўзгараётгандек туюляпти ва келажак сари ишонч ортмоқда.

Мана шу ишончни пайдо қилган ислоҳотлар тўхтаб қолмаслиги, балки янада тезроқ ва катта ҳажмда амалга оширилиши керак.

Мустақиллик байрами барча ўзбекистонликлар учун муборак бўлсин! Энг муҳими — бу абадий бўлиши учун ҳар биримиз ҳаракат қилишимиз керак.

📷: Gazeta.uz

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47🔥9👎6🤔3
Доллар тушади

3 сентябр куни амал қиладиган доллар курси 🔽36-37 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 440
NBU — 12 420
Garantbank — 12 420
Aloqabank — 12 420


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 470
Apexbank — 12 480
Xalq banki— 12 480
Asia Alliance Bank — 12 500


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82👎25🤔6🔥5
‼️Олтин нархи рекордга чиқди

Бугун олтиннинг жаҳон нархи троя унцияси учун 3 508 долларгача кўтарилди.

Натижада апрель ойидаги тарихий рекорд янгиланди. Йил бошидан бери қимматбаҳо метал нархи 30 фоиздан кўпроқ ошди.

Жаҳонда рекорд кўрсаткич қайд этилганига қарамай, Марказий банк олтин нархларини сезиларли кўтармади.

100 гр олтин қуйма учун 143,7 млн сўм нарх белгиланди. Бу қуйманинг нархи энг юқори пайтда 150 млн сўмгача яқинлашганди.

Олтин нархи ошишининг энг охирги сабабларидан бири АҚШ Федерал захира тизимига (Фед) бўлган босимларни кучайиши бўлди.

Яқин ойларда Фед фоиз ставкаларини пасайтириши кутилмоқда. Бу қимматбаҳо металларнинг жозибадорлигини оширади.

📷: Bloomberg

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥42👍23👎15🤔3
Доллар пасайди

3 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 422,90 сўмдан (-37,8 сўм) ҳисобланади.

@bankir
1👍92👎19
“Пойтахт Банк” устав капиталини 500 млрд сўмга етказмоқда

“Пойтахт Банк” Кузатув кенгаши 28 август куни банк устав капиталини ошириш мақсадида қўшимча эмиссия чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ, умумий қиймати 400 млрд сўм бўлган оддий акциялар банкнинг ягона акциядори — Bond Investment Limited компаниясига ёпиқ обуна шаклида жойлаштирилади.

Бу “Пойтахтбанк”нинг устав капиталини ошириш бўйича илк жараён бўлади. Банкнинг устав капитали бунга қадар 100 млрд сўм эди.

Шу тариқа банкнинг устав капитали Марказий банк талабларига мос равишда 500 млрд сўмга етказилади.

“Пойтахтбанк” Bond Investment Limited компаниясига сотилаётган пайтда айнан устав капитали талабларини бажариш юклатилган эди.

@bankir
👍36🤔11🔥7👎3
Доллар тушади

4 сентябр куни амал қиладиган доллар курси 🔽48-49 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 380
Aloqabank— 12 370
Tengebank — 12 370
MKbank — 12 370


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Davrbank — 12 430
Hayotbank — 12 430
Ziraatbank— 12 430
Asia Alliance Bank — 12 430


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍95👎24🔥16🤔5
Давлат қарзи 43 млрд доллардан ошди

Ўзбекистон давлат қарзи 2025 йилнинг биринчи ярмида 43,4 млрд долларгача ўсди.

Давлат қарзининг ЯИМга нисбатан фоизи 34,2 фоиз бўлиб турибди. Белгиланган чегара 60 фоиз ҳисобланади.

Бунда ташқи қарз 36,4 млрд долларни, ички қарз эса 7 млрд долларни ташкил қилди.

Йил бошидан бери давлат қарзи 3,2 млрд долларга ўсган бўлса, йиллик ҳисобда ўсиш 6,1 млрд доллар бўлиб турибди.

Ўзбекистон қарзни асосан Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банкидан олган. Давлат кесимида энг кўп қарз берганлар — Хитой ва Япония.

Давлат қарзи асосан бюджет тақчиллигини қоплашга ишлатилмоқда.

@bankir
👎274👍13🔥10🤔9
Доллар 12 400 дан пасайди

4 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 374,55 сўмдан (-48,35 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍130👎42🤔3
Асосий ставка 11 сентябрь куни кўриб чиқилади

Марказий банк асосий ставкани навбатдаги кўриб чиқиш муддати кутилганидек 11 сентябрь бўлишини тасдиқлади.

Шу куни Тимур Ишметов иштирокида қолдирилган матбуот анжумани ҳам ташкил қилинади.

Аслида асосий ставка 24 июль куни кўриб чиқилиши керак эди. Бироқ регулятор иқтисодий кўрсаткичлар бўйича маълумотлар кейинроқ эълон қилиши ҳисобига йиғилишни кечиктирганди.

Матбуот анжуманида қатнашмоқчи бўлганлар 10 сентябргача 71-212-73-31, 71-212-73-32, 71-212-60-52 телефон рақамлари орқали рўйхатдан ўтиши керак.

@bankir
🤔31👍9👎5🔥1
Доллар кўтарилади

5 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼62-63 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 360
Apexbank — 12 350
Garantbank — 12 340
Agrobank — 12 330


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 400
Apexbank — 12 400
Tengebank— 12 400
Askabank — 12 410


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍84👎49🔥11
❗️Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

☯️Chakanapay иловаси — 10 млн сўмгача;
☯️Asia Alliance Bank’нинг Aliance Pay иловаси — 10 млн сўмгача;
☯️“Бизнесни ривожлантириш банки”нинг BRB иловаси — 10 млн сўмгача;
☯️“Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️СҚБнинг SQB Mobile иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Анорбанк”нинг Anorbank иловаси — 5 млн сўмгача (2 ой давомида);
☯️“Ҳамкорбанк”нинг Hamkor иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️Smart bank иловаси орқали — 5 млн сўмгача;
☯️“Даврбанк”нинг Davr Mobile 2.0 иловаси — 3,5 млн сўмгача;
☯️“Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
☯️SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача;
☯️Alif иловаси — 1 млн сўмгача;
☯️Humans иловаси — 1 млн сўмгача;
☯️OQ иловаси — 1 млн сўмгача.

TBC Bank'нинг Salom картаси билан TBC иловасида комиссиясиз ўтказмаларни амалга ошириш мумкин.

Click иловасида “Менинг оилам” бўлимида оила аъзоларингиз ўртасида исталганча пулни комиссиясиз ўтказсангиз бўлади.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍29🤔10🔥2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизнесни ривожлантириш банки билан бизнесингизни осонлаштиринг!

🏦BRB сиз учун “Осон Мадад” кредитини 💵 тақдим этади. Кредит маблағи ҳисоб рақамингизга ўтказилади ва уни исталган мақсадда ишлатишингиз, ҳатто банк кассасида нақд қилиб олиш ҳам мумкин.

миқдори 5 млрд сўмгача
муддати 3 йилгача, 6 ойгача имтиёзли давр
Фоиз ставкаси: хорижий валютада 13% дан, миллий валютада 25,5% дан бошлаб
Ликвидли гаров талаб этилади.

“Oсон Мадад” кредити билан бизнесингиз учун янги эшикларни очинг.

Батафсил маълумот 👉 ҲАВОЛАДА ва 1254 рақамида

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍35👎29🤔2
Пул сиз учун ишлашини хоҳлайсизми?

Тасаввур қилинг, сиз омонатга пул қўясиз.
Орадан бир ой ўтиб, банк сизга устама қайтаришни бошлайди.

↗️ Фоизлар ҳар ой келади — дарров ишлатасиз.
📥 Устидан яна пул қўшишингиз мумкин.
📤 Зарурат туғилса, бир қисмини ечиб олиш имконияти бор.
💼 Минимал маблағ — 500 000 сўм
🛍 Энг муҳими — йилига 21%.

Сиз иш билан банд бўлганингизда ҳам, Агробанкдан “Komfort” омонати сиз учун ишлайди.

📗 Омонатни Agrobank Mobile иловасида ёки банкда очинг.

📲"Agrobank Mobile" иловасини юклаб олиш:
IOS | Android

Реклама
👎59👍53🤔11🔥5
“Яшил юрак" эко-тренди 🌱 ижтимоий тармоқларни илҳомлантирди.

Таниқли блогерлар Раъно Шодиева, Хуснора Шодиева ва Даврон Муқимовлар бу челленжга қўшилиб, ўз обуначиларини ҳам жалб қилишди.

Моҳияти оддий: Hayot Bank'даги ЯХШИЛИККА омонати йиллик 23% ва ҳар ҳафталик даромад билан бирга яшил бонус ҳам беради — банк ҳар бир омонатчи учун дарахт 🌳 экади. Битта омонат — битта дарахт. Бу шунчаки молия эмас, балки келажакка ғамхўрликдир.

Батафсил:
https://hayotbank.uz/main/individual/deposit/yaxshilikka

Реклама
👍37👎20🤔11🔥2
TBC Bank ва “Агробанк” етакчи

Марказий банк 2025 йил биринчи ярми учун микромолия бозори шарҳини тақдим қилди (.pdf).

Банклар кесимида ажратилган микромолия хизматларининг 37,7 трлн сўми (70 фоизи) хусусий банклар, 15,9 трлн сўми (30 фоизи) давлат банклари ҳисобига тўғри келади.

Бунда, микромолия хизматларининг ўсиши хусусий банкларда 2,2 баробар, давлат банкларида 46 фоизни ташкил
этган.

TBC Bank бундай хизматлар бўйича катта фарқ билан етакчилик қилмоқда. Банк ярим йилда 22,3 трлн сўмлик микромолия хизматларини амалга оширган.

Давлат банклари орасида “Агробанк” етакчи — 4,4 трлн сўм. Банк микроқарзлар миқдори бўйича 5,5 баробар билан энг катта ўсишни ҳам кўрсатди.

Умумий ҳисобда 66,9 трлн сўмлик микромолия хизматлари кўрсатилган бўлиб, бундан 80 фоизи банклар, 18 фоизи микромолия ташкилотлари ва 2 фоизи ломбардлар ҳисобига тўғри келади.

@bankir
👍47👎17🔥4
Доллар кўтарилади

8 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼84-85 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank— 12 440
BRB — 12 435
Asakabank — 12 430
Trastbank — 12 430


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tengebank — 12 480
Infinbank — 12 510
Asia Alliance Bank— 12 530
NBU — 12 540

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎85👍62🤔5🔥3
Uzum 2027 йилда глобал IPO’га чиқмоқчи

Bloomberg хабар беришича, Uzum экотизими келаси йилнинг ўзидаёқ кўпроқ маблағ жалб қилишни кўриб чиқмоқда.

Манбаларга кўра, финтех 2027 йилда Гонконг, Абу-Даби ва Nasdaq билан потенциал IPO’га тайёргарликни бошлаган.

Бундан ташқари, 2026 йилнинг биринчи ярмида 300 млн долларлик халқаро облигацияларни жойлаштиришни режа қилмоқда.

Яқинда 300 млрд сўмлик маҳаллий облигациялар муваффақиятли жойлаштирилган эди.

Бироқ, Uzum маҳаллий бозор компаниянинг молиялаштириш эҳтиёжларини тўлиқ қондириш даражасига ҳали етмаган деб ҳисобламоқда.

Uzum ўтган ойда 70 млн долларлик инвестиция ортидан 1,5 млрд долларлик компанияга айланган эди.

Финтехни IPO’га чиқишини кўпчилик ўзбекистонликлар ҳам кутмоқда.

@bankir
👍60🔥16🤔9👎8