Банкир
75.2K subscribers
3.62K photos
291 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
“Ташаббусли бюджет” бўйича янгиликлар

Президент қарорига кўра, 2026 йилдан бошлаб “Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлмаган лойиҳаларни депутатлар ташаббусига кўра ғолиб деб эълон қилиш амалиёти жорий этилади.

Бунда депутатлар ҳар йили ўзларига тегишли сайлов округида гўлиб бўлмаган иккита лойиҳани танлаш имкониятига эга бўлади.

Лойиҳалар учун максимал миқдори БҲМнинг 8 минг баравари (3,3 млрд сўм) қилиб белгиланди.

Шунингдек, кейинги йилдан ижтимоий масалаларга оид лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштиришга ўтилади.

Бунда аҳоли томонидан лойиҳа қийматининг 50 фоизи ихтиёрий молиялаштирилган тақдирда лойиҳалар автоматик равишда ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи бюджетдан қопланади.

Бу эса овоз йиғиш учун миллионлаб пул сарфлаб, лекин гўлиб бўлмаётган лойиҳалар учун айни муддао бўлади.

Лойиҳалар шериклик асосида молиялаштирилганда:
овоз беришда иштирок этмаган ҳолда ғолиб деб топилади;
тегишли маҳаллаларга танаффус бериш амалиёти қўлланмайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум учун овоз бериш жараёнлари 31 август соат 23:59 га қадар давом этади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎35🔥7👍6
“Сув — текин эмас”

Сув Ўзбекистон учун сўнгги йилларда жуда ҳам муҳим масалага айланиб улгурди.

Албатта, бунга асосий сабаблардан бири йиллар давомида сувнинг исроф қилингани ва муаммо эътибор марказидан четда қолгани бўлди.

“Агробанк” томонидан ташкил этилган “Сувчилар мактаби” айнан мана шу муаммони олдини олишга қаратилган.

2023 йил майида президент топшириғи билан ташкил этилган лойиҳа “Сув — текин” деган эски қарашни бутунлай йўқотишга ҳаракат қиляпти.

Ўтган вақт давомида “Агробанк” 74 мингда ошиқ фермер ва соҳа мутахассисларини ўқитди. 2025 йилда яна 10 минг нафар фермер таълим олиши режа қилинган.

“Сувчилар мактаби” 2030 йилгача 60 мингдан ортиқ янги мутахассис тайёрлашни мўлжалламоқда.

Бу жараёнда Туркия, Хитой ва Испаниянинг илғор тажрибалари ўрганилди, хорижий ва маҳаллий мутахассислар иштирокида ўқув дастурлари ишлаб чиқилди.

Агробанкнинг “Агробоокс” лойиҳаси доирасида сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланиш бўйича 30 та методик қўлланмадан иборат “Сув китоб” тўплами чоп этилди.

“Сувчилар мактаби” орқали 15-20 гектарлик илғор сув тежовчи технологиялар жорий қилинган тажриба майдонлари барпо этилди.

Сувни тежайдиган технологиялар қўлланиши натижасида ҳосилдорликни 30 фоизга ошириш мумкинлиги қайд этилмоқда.

Бу катта рақам — ҳам сув тежалади, ҳам ҳосилдорлик ошади.

“Сувчилар мактаби” фақат таълим майдони эмас, Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишига хизмат қиладиган муҳим лойиҳага айланмоқда.

@bankir
👍34🔥5👎4🤔4
Сунъий интеллект лидерлари

Юксалиш ҳаракат Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси (AICA) билан ҳамкорликда ТОП-30 сунъий интеллект (СИ) лидерлари рейтингини эълон қилди.

Ушбу рўйхат — СИ йўналишидаги инновацион лойиҳалар ва илмий изланишлар орқали юртимиз ривожига ҳисса қўшаётган 30 нафар илғор мутахассис, олим ва фаолларни ўз ичига олади.

Батафсил

@bankir
👍69👎42🔥9🤔3
Борсакелмасда табиатни ҳимоя қилишга қаратилган марафон ташкил этилди

Борсакелмас шўрхок ҳудудида 30-31 август кунлари учинчи халқаро UNG - Barsa Kelmes Marathon бўлиб ўтди. Тадбирнинг асосий мақсади - Оролбўйи минтақасидаги экологик муаммоларга жаҳон ҳамжамиятининг диққатини қаратиш.

ProRun томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги кўмагида, "Uzbekneftgaz" бош ҳомийлигида ташкил этилган марафон минтақанинг табиий бойликларини кенг тарғиб қилди. Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан улкан салют ташкил этилди.

Марафон иштирокчиларга чўл ҳудудининг ноёб табиатини янгитдан кашф этиш имконини берди. Якунда ўтказилган "плоггинг" акцияси ҳудудни тозалашга ва табиатнинг асл ҳолатини сақлаб қолишга хизмат қилди.

@bankir
👍67👎14🔥9🤔1
🇺🇿Бугун Ўзбекистон учун тарихий сана — Мустақиллик куни

34 йил аввал Ўзбекистонда нафақат миллий ғурур ва эркинлик байрами, балки иқтисодий мустақиллик ҳам нишонланган.

34 йил давлат учун қисқа йил бўлсада, бу йўлда қийинчиликлар, айниқса иқтисодий нотўғри қарорлар кўп бўлди. Аммо сўнгги йилларда барчаси кўпроқ ижобий томонга ўзгараётгандек туюляпти ва келажак сари ишонч ортмоқда.

Мана шу ишончни пайдо қилган ислоҳотлар тўхтаб қолмаслиги, балки янада тезроқ ва катта ҳажмда амалга оширилиши керак.

Мустақиллик байрами барча ўзбекистонликлар учун муборак бўлсин! Энг муҳими — бу абадий бўлиши учун ҳар биримиз ҳаракат қилишимиз керак.

📷: Gazeta.uz

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47🔥9👎6🤔3
Доллар тушади

3 сентябр куни амал қиладиган доллар курси 🔽36-37 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 440
NBU — 12 420
Garantbank — 12 420
Aloqabank — 12 420


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 470
Apexbank — 12 480
Xalq banki— 12 480
Asia Alliance Bank — 12 500


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82👎25🤔6🔥5
‼️Олтин нархи рекордга чиқди

Бугун олтиннинг жаҳон нархи троя унцияси учун 3 508 долларгача кўтарилди.

Натижада апрель ойидаги тарихий рекорд янгиланди. Йил бошидан бери қимматбаҳо метал нархи 30 фоиздан кўпроқ ошди.

Жаҳонда рекорд кўрсаткич қайд этилганига қарамай, Марказий банк олтин нархларини сезиларли кўтармади.

100 гр олтин қуйма учун 143,7 млн сўм нарх белгиланди. Бу қуйманинг нархи энг юқори пайтда 150 млн сўмгача яқинлашганди.

Олтин нархи ошишининг энг охирги сабабларидан бири АҚШ Федерал захира тизимига (Фед) бўлган босимларни кучайиши бўлди.

Яқин ойларда Фед фоиз ставкаларини пасайтириши кутилмоқда. Бу қимматбаҳо металларнинг жозибадорлигини оширади.

📷: Bloomberg

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥42👍23👎15🤔3
Доллар пасайди

3 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 422,90 сўмдан (-37,8 сўм) ҳисобланади.

@bankir
1👍92👎19
“Пойтахт Банк” устав капиталини 500 млрд сўмга етказмоқда

“Пойтахт Банк” Кузатув кенгаши 28 август куни банк устав капиталини ошириш мақсадида қўшимча эмиссия чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ, умумий қиймати 400 млрд сўм бўлган оддий акциялар банкнинг ягона акциядори — Bond Investment Limited компаниясига ёпиқ обуна шаклида жойлаштирилади.

Бу “Пойтахтбанк”нинг устав капиталини ошириш бўйича илк жараён бўлади. Банкнинг устав капитали бунга қадар 100 млрд сўм эди.

Шу тариқа банкнинг устав капитали Марказий банк талабларига мос равишда 500 млрд сўмга етказилади.

“Пойтахтбанк” Bond Investment Limited компаниясига сотилаётган пайтда айнан устав капитали талабларини бажариш юклатилган эди.

@bankir
👍36🤔11🔥7👎3
Доллар тушади

4 сентябр куни амал қиладиган доллар курси 🔽48-49 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 380
Aloqabank— 12 370
Tengebank — 12 370
MKbank — 12 370


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Davrbank — 12 430
Hayotbank — 12 430
Ziraatbank— 12 430
Asia Alliance Bank — 12 430


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍95👎24🔥16🤔5
Давлат қарзи 43 млрд доллардан ошди

Ўзбекистон давлат қарзи 2025 йилнинг биринчи ярмида 43,4 млрд долларгача ўсди.

Давлат қарзининг ЯИМга нисбатан фоизи 34,2 фоиз бўлиб турибди. Белгиланган чегара 60 фоиз ҳисобланади.

Бунда ташқи қарз 36,4 млрд долларни, ички қарз эса 7 млрд долларни ташкил қилди.

Йил бошидан бери давлат қарзи 3,2 млрд долларга ўсган бўлса, йиллик ҳисобда ўсиш 6,1 млрд доллар бўлиб турибди.

Ўзбекистон қарзни асосан Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банкидан олган. Давлат кесимида энг кўп қарз берганлар — Хитой ва Япония.

Давлат қарзи асосан бюджет тақчиллигини қоплашга ишлатилмоқда.

@bankir
👎274👍13🔥10🤔9
Доллар 12 400 дан пасайди

4 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 374,55 сўмдан (-48,35 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍130👎42🤔3