Банкир
74.5K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Ўзбекистон аҳолиси расман 38 млн нафарга етди.

@bankir
2👍167🔥38🤔10👎6
Доллар кўтарилади

29 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼69-70 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 410
Hayotbank — 12 410
Garantbank — 12 410
BRB — 12 410


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 460
Tengebank — 12 470
Sederatbank— 12 470
Apexbank — 12 500


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎53👍51🔥37🤔9
“Евроосиё банки” тугатилмоқда

Марказий банк "Евроосиё банки” фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олди.

Банк томонидан устав капитали миқдори қонунчиликда белгиланган энг кам талабларга мувофиқлаштирилмаганлиги ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган бошқа талаблар бажарилмаганлиги сабабли ушбу қарор қабул қилинди.

Ушбу банк 2024 йилда Марказий банкдан лицензия олганди. Шу тариқа Ўзбекистонда мавжуд банклар сони 36 тадан 35 тага камайди.

“Евроосиё банки” 2025 йилнинг биринчи ярмини 51 млрд сўмдан кўпроқ зарар билан якунлаганди.

@bankir
👍48👎14🔥4
❗️Uzcard тизими вақтинчалик ишламаяпти. Карта бўйича мобил иловалар орқали амалиётлар барчаси тўхтатилган.

Такси ва бошқа хизматларга картасини улаб қўйган фойдаланувчилар нақд пул билан тўлашига тўғри келмоқда.

Тўлов терминалларида ҳам Uzcard карталарини қабул қилишда муаммолар кузатилмоқда.

UPD: Тизим доимгидек ишламоқда, 16:05

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎132🤔28👍14
Доллар кўтарилди

29 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 482,38 сўмдан (+69,4 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍73👎44🤔9
🚀Нукусда "U-HOPE 2025" халқаро инновацион дастурига старт берилди

Нукус шаҳрида "YORI-I" лойиҳаси доирасида "U-HOPE 2025" халқаро инновацион дастурининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Бизнесни ривожлантириш банки АТБ раҳбарияти, Япония Ямагата университети профессорлари ва БМТ Тараққиёт Дастури вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Президенти қарорига мувофиқ, БРБ банк кичик бизнесни қўллаб-қувватлашда таянч банк ҳисобланади. Давлат раҳбари ташаббуси билан тадбиркорларни япон тажрибаси асосида ўқитиш ва Қорақалпоғистонда 50 нафар ментор тайёрлаш вазифаси қўйилган.

Тайёрланадиган менторлар маҳаллий тадбиркорлик муҳитини жонлантириб, минтақада иқтисодий ўсиш, янги иш ўринлари ва аҳоли бандлигини таъминлашга ҳисса қўшади.

👉Батафсил

Реклама
👍13👎2🔥1🤔1
Ҳурматли мижозлар ва ҳамкорлар!

Баъзи каналларда тарқалаётган нотўғри маълумотларга ойдинлик киритамиз: HUMO сервисларининг барчаси барқарор ва узлуксиз ишлаётганди ва ишламоқда.

HUMO карталари орқали ҳеч қандай чекловларсиз товар ва хизматлар учун тўлов қилишингиз, нақд пул ечиб олишингиз, шунингдек HUMO картaдан HUMO картaга пул ўтказишингиз мумкин.

Бизнинг жамоамиз сиз мунтазам ва ишонч билан HUMO хизматларидан фойдаланишингиз учун ҳар куни максимал саъй-ҳаракат қилмоқда.

Ишончингиз учун ташаккур! Биз доимо сиз билан биргамиз.

Реклама
👍66👎12🔥2
Қайси банклар фоизсиз автокредит бермоқда?

21 июлдан бошлаб UzAuto Motors Onix, Tracker ва Damas автомобилларини 20 фоизли бошланғич тўловда харид қилиш имкониятини йўлга қўйганди.

Бунда автомобилнинг қолган қисмини фоизсиз бўлиб тўлаш мумкин.

Ушбу кредитлар “Капиталбанк”, “Тенгебанк” ва “Асакабанк” орқали ажратилмоқда.

“Ипотекабанк” Changan, Deepal ёки Nevo русумидаги автомобил хариди учун 0 фоизлик кредитлар таклиф қилмоқда.

“Туронбанк” Opel, Fiat, Geely, Exeed ва Alfa Romeo учун 0 фоизлик автокредит ажратмоқда.

Бу икки банкда бошланғич тўлов 50 фоиз бўлиши керак.

@bankir
👎82👍33
Доллар тушади

2 сентябр куни амал қиладиган доллар курси 🔽18-19 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 450
NBU — 12 450
Garantbank — 12 450
Aloqabank — 12 440


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq Banki — 12 500
Turonbank — 12 500
Hamkorbank— 12 510
Asia Alliance Bank — 12 510


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍97👎34🤔13🔥6
“БРБ” раиси Сахи Аннакличев ким?

Бугун, 29 август куни “Бизнесни ривожлантириш банки” Бошқарув раиси Сахи Аннакличев 50 ёшга тўлди.

Фурсатдан фойдаланиб, келинг унинг фаолияти билан танишиб чиқамиз.

Сахи Аннакличев 1975 йил Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туманида туғилган. У 4 та олийгоҳни тамомлаган:

☯️Туркманистон халқ хўжалиги институти (1996 йил);
☯️Ўзбекистон Банк-молия академияси (1999 йил);
☯️Япония Кобе университети (2008 йил);
☯️Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (2011 йил).

Аннакличев “Бизнесни ривожлантириш банки” Бошқарув раиси этиб 2023 йил тайинланган эди. Унгача 2020 йилдан 2023 йилгача “СҚБ” Бошқарув раиси сифатида фаолият олиб борган.

Бундан ташқари 2019 йилдан 2020 йилгача “Миллий банк”, 2018 йилдан 2019 йилгача “СҚБ” Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2017 йилдан 2018 йилгача Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири бўлган бўлса, 2010 йилдан 2017 йилагача “Халқ банки” Бошқарув раисининг ўринбосари бўлиб фаолият юритган.

Сахи Аннакличев ўтган йили Мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍122👎11🔥7🤔7
🎓 "Талабалик муборак бўлсин!"

Ўқишга тайёргарлик, янги дафтарлар, курсдошлар билан танишиш — қандай ширин ташвишлар, тўғрими? Контракт масаласини ҳам енгил қилиш мумкин — Агробанкдан "Ta’lim krediti" ёрдамида.

🛍 Фоиз — йилига 14%, хотин-қизларга 0%
🗓 Муддат — ўқишни тамомлагандан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида асосий қарз қайтарилади, фоизлар эса кредит ажратилган кундан бошлаб тўланади.
💼 Миқдор — шартнома суммасининг тўлиқ ҳажмида
📗 Расмийлаштириш — Агробанкнинг исталган филиалида, тез ва қулай

😉 Бутун кучингизни ўқишга сарфланг, таълим шартномасини эса Агробанк зиммасига юкланг!

👉 Батафсил agrobank.uz сайтида

реклама
👍81👎26🤔5
29 август — ойнинг охирги расмий иш куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍47🔥13🤔8
“Агробанк” “маҳалла лойиҳаси” микроқарзини ажратмоқда

“Маҳалла лойиҳаси” микроқарзи охирги икки ой давомида расмий даромадга эга бўлмаган, ўзини ўзи банд қилган, банкка бириктирилган маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқароларга ажратилади.

Миқдори: 50 млн сўмгача;
Фоиз ставкаси: йиллик 25 фоиз, аёллар учун 23 фоиз;
Муддати: 60 ойгача;
Имтиёзли давр: 24 ойгача.

Кредит таъминоти сифатида суғурта ёки учинчи шахс кафиллиги қабул қилинади.

Маҳалла банкирларини топиш учун “Агробанк” алоҳида бот ҳам яратган — @Mahallada_Agrobank_bot.

Бу ерда рўйхатдан ўтиб, маҳалла банкирларининг телефон рақамларини топиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31👎13
Энг фойдали омонатлар рейтинги

Банк омонатларини танлашда доим ҳам юқори фоизлар ҳал қилувчи рол ўйнамайди. Омонатнинг тўлиқ шартлари билан батафсил танишиб чиқиш керак.

“Банкир” Ўзбекистон банкларидаги энг фойдали TOP 5 омонатлар рейтингини тақдим қилади.

5) 🏦TBC Bank
TBC Bank 20 фоизли омонат таклиф қилмоқда. Муддати 3 ойдан 24 ойгача. Қулайлиги — пулларни фоизларни йўқотмасдан ечиб олиш мумкин. Бунда омонатда фақатгина 100 000 сўм қолдириш керак.
Батафсил

4) 🏦Давр банк
Банк омонати йиллик 21 фоизда. Омонат муддатидан олдин ечиб олинганда фоизлар ўзгаришсиз тўлаб берилади. Муддати эса бошқа омонатларга қараганда кўпроқ — 60 ойгача. Тўлдириб бориш ва қисман ечиш имконияти мавжуд.
Батафсил

3) 🏦Avo Bank
Ушбу банкда омонат йиллик 22,52 фоизни ташкил қилади. Омонат муддати 6 ой. Қисман ечиб олиш ва тўлдириш имконияти бор. Капитализацияни ҳисобга олган ҳолда — муддат тугагунга қадар пулни ечиб олмасангиз, йиллик 24,996 фоизгача ёки 6 ой учун 11,8 фоизгача даромад олиш мумкин.
Батафсил

2) 🏦Анор банк
Анор банк энг юқори — 23 фоизли омонат таклиф қилмоқда. Омонат муддати 24 ой, дастлабки 12 ой ичида маблағ киритиш мумкин. Минимал сумма 500 000 сўм ва қисман ечиб олишда худди шунча пул қолиши талаб қилинади.
Батафсил

1) 🏦Агробанк
“Сандиқ” омонати рейтингда етакчи бўлди. Фоиз ставкаси — 21 фоиз. Муддати — 18 ой. Омонатда 100 000 сўм қолдириб, қолган қисмини фоизларни йўқотмасдан исталган пайт ечиб олиш мумкин.

Бу қулайлик орқали худди картада пул сақлагандек, пулларингизни инфляциядан ҳимоя қилишингиз ва яхшигина фойда олишингиз мумкин.

Батафсил

Рейтингни тузишда субъектив хулосаларга таянилган. Асосий эътибор фақат фоизларга эмас, балки омонатнинг қулайлигига қаратилган.

Батафсил маълумотни банкларнинг расмий сайтидан олиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51👎19🔥9🤔5