Банкир
Доллар тушади 25 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽 61-62 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Aloqabank — 12 370 Kapitalbank — 12 360 Asia Alliance Bank — 12 340 Garant bank — 12 330 Банклардан долларни…
Банкларда долларни сотиб олиш курси 12 290 сўмгача пасайди. Айни пайтда “Ипотека банк” худди шу курсда долларни сотиб олмоқда.
Бугунги кутилмалар бўйича долларни сўмга нисбатан расмий курси 2024 йил январидан бери — 20 ойлик энг паст даражага тушади.
@bankir

👍155👎39🤔13🔥11
Доллар сезиларли пасайди
25 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 357,09 сўмдан (-56,70 сўм) ҳисобланади.
Кутилганидек, курс 2024 йил январидан бери энг паст даражага тушди.

👍118👎24🔥13🤔1
"Бизнесни ривожлантириш банки" жорий йилнинг дастлабки етти ойида аҳолига жами 1 трлн 273 млрд сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратди. Бу ҳақда банк Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов 21 августдаги брифингда маълум қилган.
Банк аҳолига 10 дан ортиқ ипотека маҳсулотини таклиф этмоқда. Ажратилган кредитларнинг 545 млрд сўми 1 841 нафар фуқарога субсидиялар асосида берилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ипотека кредитлари ҳажми 941 млрд сўмга ёки 383 фоизга ошган.
✅Брифингда қайд этилишича, БРБ'да ипотека кредити ажратишда қатор янги қулайликлар жорий қилинган. Жумладан, расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга Humo ва Uzcard банк карталари айланмаси маълумотлари асосида ипотека бериш механизми амалда. Шунингдек, хонадонлар таъмири учун “Яшил таъмир” ипотека кредити маҳсулоти жорий этилган.
👉 Батафсил
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15🤔5👎3🔥2
Ўзбекистонда янги необанк пайдо бўлди — Tezbank
“Ҳамкорбанк” Буюк Британиянинг Fintech Farm компанияси билан биргаликда Tezbank номли янги необанкни ишга туширмоқда.
Fintech Farm стартапи Tezbank орқали “Ҳамкорбанк”нинг лицензияси билан бозорда фаолият олиб боради. Бундай йўлни улар бир неча мамлакатда қўллаб келмоқда.
Кўринишидан Tezbank асосий урғуни кредит картага берган ҳолда иш бошлайди. Айни пайтда картага олдиндан буюртмалар қабул қилинмоқда.

👍55👎17🔥5🤔5
Корпоратив совғалар учун идеал танлов!
Ўзбекистоннинг манзарали ва гўзал масканларининг суратлари тўплам ҳолатида катта чегирма билан сотувга чиқарилди.
Суратлар тўплам ва дона кўринишида сотувда мавжуд!
Буюртма бериш учун: @Locations_uzb_merch_bot

🤔11👍4👎3🔥3
Дам олиш кунлари қаердан доллар олса бўлади?
Дам олиш кунлари айрим банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
🤩 Аgrobank
🤩 Аpexbank
🤩 Asia Alliance bank
🤩 BRB
🤩 Ipoteka bank
🤩 Milliy bank
🤩 Orient Finans bank
🤩 Tenge bank
🤩 Trastbank
🤩 Hamkorbank
🤩 Anor bank
🤩 SQB
🤩 Asaka bank
🤩 Garant bank
🤩 Hayot bank
🤩 InFin bank
🤩 Eron Saderot bank
🤩 Universalbank
🤩 Turon bank
🤩 Kapital bank
Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.
Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.
@bankir
Дам олиш кунлари айрим банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.
Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22👎5🔥3
Доллар яна тушади
26 август куни амал қиладиган доллар курси🔽 51-52 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Universalbank — 12 300
KDB bank — 12 300
Trastbank — 12 280
NBU — 12 280
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 12 365
Xalq Banki — 12 370
Kapitalbank— 12 375
Hamkorbank — 12 380
@bankir
26 август куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Universalbank — 12 300
KDB bank — 12 300
Trastbank — 12 280
NBU — 12 280
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 12 365
Xalq Banki — 12 370
Kapitalbank— 12 375
Hamkorbank — 12 380
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍132👎37🔥10🤔7
Uzum рекорд миқдорда 300 млрд сўмлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди
Миллий рақамли экотизим бўлган Uzum Ўзбекистон учун рекорд даражадаги 300 млрд сўмлик облигациялар чиқарилишини амалга оширди.
Март ойида компания 25 фоиз купон ставкаси ва 2 йиллик муомала муддати билан облигацияларнинг биринчи чиқарилишини рўйхатдан ўтказганди.
Бундай гаровсиз облигациялар чиқариш Uzum’нинг Ўзбекистон қарз капитали бозоридаги биринчи қадами бўлди.
Бу кўпроқ йирик институционал инвесторларга қаратилган бўлса-да (масалан, энг йирик облигациялар пакетини хусусий банк сотиб олган), инвесторлар орасида суғурта компаниялари ҳам, жисмоний шахслар ҳам бор эди.
Uzum экотизимининг молиявий директори Никита Гуляев облигацияларнинг муваффақиятли жойлаштирилиши Узумъга бўлган ишончнинг ортиб бораётганидан деб таъкидлади:
Гуляев Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Марказий банк қарз бозорини ривожлантириш учун кўп ишларни амалга оширганини айтиб ўтди:

Ушбу сегмент янада жадал ривожланиши учун банклар каби институционал инвесторларни гаровсиз молиялаштиришдан фойдаланишга ундаш, шунингдек, корпоратив облигацияларга бизнесни молиялаштиришнинг муҳим воситасига айланиш имконини берувчи талаб қилиб олинадиган депозитлар бўйича ставкаларни пасайтириш муҳим аҳамиятга эга.
Гуляев Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Марказий банк қарз бозорини ривожлантириш учун кўп ишларни амалга оширганини айтиб ўтди:
Эмиссия тартиб-таомилларини соддалаштирди, битимларнинг шаффофлигини таъминлади, купон мукофоти бўйича солиқ имтиёзларини амалга оширди, бу айниқса банклар учун актуалдир. Бу қадамлар мамлакат иқтисодиётида ўсиш ва молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш учун мустаҳкам пойдевор яратади
@bankir
🔥28👍10🤔7👎3
26 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 305,80 сўмдан (-51,29 сўм) ҳисобланади.
Бу 2023 йилнинг декабр ойидан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍170🔥26👎24🤔10
Президент Мустақиллик байрами муносабати билан бир гуруҳ давлат хизматчиларини мукофотлади. Улар орасида банк ва молия соҳаси вакиллари бор:
Марказий банки раиси Тимур Ишметов “Меҳнат шуҳрати” ордени билан;
“Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” бошқаруви раиси Азиз Акбаржонов “Дўстлик” ордени билан;
"Халқ банки" бошқаруви раиси Шуҳрат Атабаев “Дўстлик” ордени билан;
"Асакабанк" бошқаруви раиси Кудратилла Туляганов “Дўстлик” ордени билан;
"Микрокредитбанк" бошқаруви раиси Ориф Бутаев “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланди.

👍66👎30🤔8🔥5
Доллар ниҳоят кўтарилади
27 август куни амал қиладиган доллар курси🔼 48-49 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
SQB — 12 305
Garantbank — 12 300
Trastbank — 12 300
BRB — 12 300
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Davrbank — 12 330
KDB bank — 12 365
Asia Alliance Bank— 12 380
Apexbank — 12 380
@bankir
27 август куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
SQB — 12 305
Garantbank — 12 300
Trastbank — 12 300
BRB — 12 300
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Davrbank — 12 330
KDB bank — 12 365
Asia Alliance Bank— 12 380
Apexbank — 12 380
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎138👍71🔥9🤔8
Қайси банкларда фойдали халқаро карта бор?
Охирги пайтларда ўзбекистонликлар саёҳат қилишни анча кўпайтирди.
Йилнинг биринчи ярмини оладиган бўлсак, 2023 йилда 2 млн нафардан ошиқ одам туристик мақсадда четга чиққанди.
2025 йилга келиб бу рақам яхшигина ошди ва 3,5 млн нафарга етди. Икки йил ичида 1,7 баробар ўсиш.
Албатта бундай юқори ўсиш ортидан чет элда бемалол фойдаланиш мумкин бўлган халқаро карталарга талаб ошади. Келинг сиз билан энг фойдали карталарни кўриб чиқамиз:
🏦 “Агробанк”
Банкда саёҳатни яхши кўрадиганлар учун мос бўлган Visa Infinite картаси бор.
Карта эгалара сафар давоми премиум суғуртага эга бўлади ва Шахсий ёрдам хизматидан (Concierge Service) фойдаланиши мумкин.
Карта эгаларида ресторан ва дўконларда махсус чегирмалар, мингга яқин премиум меҳмонхоналарда бепул кечалар, кечроқ чиқиб кетиш ва хонани янгилаш имконияти пайдо бўлади.
Бундан ташқари “Агробанк” кредит картаси билан чет элда ҳам, Ўзбекистонда ҳам бемалол фойдаланиш мумкин.
🏦 “Инфинбанк”
“Инфинбанк” Visa Platinum Zero эгалари учун бир қанча қулайликлар таклиф қилмоқда:
⏺ Тошкент ва халқаро аэропортларда Fast Truck;
⏺ Автомобил ижараси учун чегирмалар;
⏺ Ресторанлар ва дўконларда махсус таклифлар;
⏺ Booking.com'да ижара учун 6 фоизгача чегирма;
⏺ DragonPass бизнес-залларига бепул кириш.
🏦 Ипак йўли банк
Ушбу банкда ҳам Visa Infinite картасини олиш мумкин. Карта билан меҳмонхоналардан тортиб, ресторанларгача махсус чегирмалардан фойдаланса бўлади.
Аэропортлар CIP залларига бепул кириш, Fast Track хизмати, аэропортдан бизнес-класс таксидан фойдаланиш имкони бор. Банк яна бир нечта Visa карталар таклиф қилмоқда.
🏦 MKBank
“Микрокредитбанк”да Mastercard World Elite картаси эгалари учун бир қанча премиум хизматлар таклиф қилинмоқда:
⏺ Ресторан ва кафеларда 15 фоизгача чегирмалар;
⏺ Hotel Lux аъзолиги ва меҳмонхоналарда имтиёзлар;
⏺ Fast Track хизмати ва Lounge Key бизнес заллари;
⏺ Саёҳатларда премиум суғурта.
Банкда бошқа Mastercard ва Visa карталарини ҳам расмийлаштирса бўлади.
Тўлиқ маълумот олиш учун банклар устига босинг ва расмий сайтдан маълумот олинг.
@bankir
Охирги пайтларда ўзбекистонликлар саёҳат қилишни анча кўпайтирди.
Йилнинг биринчи ярмини оладиган бўлсак, 2023 йилда 2 млн нафардан ошиқ одам туристик мақсадда четга чиққанди.
2025 йилга келиб бу рақам яхшигина ошди ва 3,5 млн нафарга етди. Икки йил ичида 1,7 баробар ўсиш.
Албатта бундай юқори ўсиш ортидан чет элда бемалол фойдаланиш мумкин бўлган халқаро карталарга талаб ошади. Келинг сиз билан энг фойдали карталарни кўриб чиқамиз:
Банкда саёҳатни яхши кўрадиганлар учун мос бўлган Visa Infinite картаси бор.
Карта эгалара сафар давоми премиум суғуртага эга бўлади ва Шахсий ёрдам хизматидан (Concierge Service) фойдаланиши мумкин.
Карта эгаларида ресторан ва дўконларда махсус чегирмалар, мингга яқин премиум меҳмонхоналарда бепул кечалар, кечроқ чиқиб кетиш ва хонани янгилаш имконияти пайдо бўлади.
Бундан ташқари “Агробанк” кредит картаси билан чет элда ҳам, Ўзбекистонда ҳам бемалол фойдаланиш мумкин.
“Инфинбанк” Visa Platinum Zero эгалари учун бир қанча қулайликлар таклиф қилмоқда:
Ушбу банкда ҳам Visa Infinite картасини олиш мумкин. Карта билан меҳмонхоналардан тортиб, ресторанларгача махсус чегирмалардан фойдаланса бўлади.
Аэропортлар CIP залларига бепул кириш, Fast Track хизмати, аэропортдан бизнес-класс таксидан фойдаланиш имкони бор. Банк яна бир нечта Visa карталар таклиф қилмоқда.
“Микрокредитбанк”да Mastercard World Elite картаси эгалари учун бир қанча премиум хизматлар таклиф қилинмоқда:
Банкда бошқа Mastercard ва Visa карталарини ҳам расмийлаштирса бўлади.
Тўлиқ маълумот олиш учун банклар устига босинг ва расмий сайтдан маълумот олинг.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19👎8🔥4🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Octobank AI — видео янгиликлар форматида маълумот беришни биринчилар қаторида йўлга қўйди
Банк фаолияти билан боғлиқ янгиликлар, репортажлар, молиявий маҳсулотларнинг ишга тушиши, банк фоалияти билан боғлиқ асосий воқеалар ва ютуқлари ҳақида маълумотлар берилади энди Octobank-AI-TV’да бериб борилади.
Қисқа видеороликлар аудиторияга банк ҳақидаги энг муҳим маълумотларни тезда билиб олиш имконини беради.
Octobank-AI-TV’нинг YouTube каналда эълон қилинган биринчи сонида гап банкнинг «Аҳбор-Рейтинг» агентлиги талқинида кредит рейтингининг узА+ даражасига кўтарилгани ҳақида ҳикоя қилинган.
Octobank-AI-TV янги сонларини ўтказиб юбормаслик учун каналга обуна бўлинг!
Реклама
«Банк янгиликларининг одатий усули — матнлар ва пресс-релизлар. Octobank анъанавий тақдимот усулидан чиқиб, ўзбек, рус ва инглиз тилларида Octobank-AI-TV’ни йўлга қўйди — унда банкнинг асосий воқеалари ҳақида сунъий идрок ҳикоя қилади!», - деб ёзади банк.
Банк фаолияти билан боғлиқ янгиликлар, репортажлар, молиявий маҳсулотларнинг ишга тушиши, банк фоалияти билан боғлиқ асосий воқеалар ва ютуқлари ҳақида маълумотлар берилади энди Octobank-AI-TV’да бериб борилади.
Қисқа видеороликлар аудиторияга банк ҳақидаги энг муҳим маълумотларни тезда билиб олиш имконини беради.
Octobank-AI-TV’нинг YouTube каналда эълон қилинган биринчи сонида гап банкнинг «Аҳбор-Рейтинг» агентлиги талқинида кредит рейтингининг узА+ даражасига кўтарилгани ҳақида ҳикоя қилинган.
Octobank-AI-TV янги сонларини ўтказиб юбормаслик учун каналга обуна бўлинг!
Реклама
🔥15👎8👍4🤔2
Доллар билан энди нима бўлади?
Доллар 2023 йилдаги даражасига тушиб кетгач одамлар орасида ваҳима пайдо бўлди.
Айниқса айрим оммавий каналлар вазиятни жуда ҳам бўрттириб, “Дахшат!”, “Доллар синиб кетди!!!”, “Доллар олманг” каби асоссиз хабарларни тарқатмоқда.
Бу эса оддий аҳоли орасида ваҳимани баттар кучайтиради. Келинг доллар билан энди нима бўлиши мумкинлигини кўриб чиқамиз.
Доллар энди фақат тушиб кетадими?
Йўқ, доллар энди фақат тушиб кетиши жуда қийин. Ҳозирги иқтисодий ҳолат туфайли доллар тушмоқда, бироқ келажакда АҚШ доллари катта эҳтимол билан сўмга нисбатан ўз қийматини яна тиклаб олади.
Шунга қарамай долларнинг глобал ҳукмронлиги сусайган. Лекин, унинг ўрнига АҚШ долларидек кучли муқобил валюта йўқ.
Агар доллар ўз ўрнини йўқотадиган бўлса ҳам бунга узоқ йиллар кетади, бирдан содир бўлмайди.
Иқтисодчи ҳам долларнинг пасайиши яқин орада давом этиши бўйича кутилмалар йўқлигини ҳисоблаб чиқди.
Курснинг пасайиши сабабларини аввал ҳам ёзгандик. Ўшанда пишиқчилик мавсуми ортидан экспорт ошиб, мамлакатга кўпроқ доллар кириб келиши, бу эса сўмнинг мустаҳкамланишига олиб келишини прогноз қилгандик.
Бироқ, долларда пул жамғарманг
Жамғармани долларда сақлаш, ҳаттоки долларда валюта омонатини очиш ҳам бир неча йилдан бери унчалик фойдали эмас.
Масалан, бир йил аввал ҳар ой 100 доллардан кўрпачани остида пул йиғишни бошлаган бўлсангиз, ҳозир яхшигина зарар кўрдингиз.
Доллар ҳатто барқарор ўсадиган аввалги даврларда ҳам инфляцияни ҳисобга олганда жамғариш учун жозибадор эмас эди.
Пул жамғариш учун омонатлар ҳали ҳам фойдалироқ бўлиб турибди. Олтинга сармоя қилишга энди кеч бўлиши мумкин.
Фонд бозори ҳам секинлик билан бўлсада ривожланяпти, бироқ буни яхшилаб ўрганиш керак. Бўлмаса кўп эҳтимол зарар кўрасиз.

1🔥167👍125👎67🤔23
Йилига ҳар бир автомобиль учун 35 млн сўмгача бонус — Yandex Uzbekistan такси ҳамкорлари учун дастурни ишга туширди. 🚖
Бу қандай ишлайди?
👉 30 сентябргача камида 10 та Ўзбекистонда йиғилган автомобиль сотиб оласиз.
👉 уларни хизматга улайсиз.
👉 машиналар линияга чиқиб, буюртмаларни бажаради.
Бонуслардан ташқари, дастурда жараёнларни автоматлаштириш, ҳайдовчиларни жалб этиш ва ўқитишда қўллаб-қувватлаш, автомобилларга чегирмалар ҳамда келгусида имтиёзли лизинг шартлари назарда тутилган.
❗️Аризалар 19 сентябргача қабул қилинади. Жойлар сони чекланган.

👎41👍26🤔11🔥5
Банк тизими бўйича савол ва шикоятларни Марказий банкнинг ишонч телефони орқали билдириш мумкинлигини айтгандик.
Энди ҳудудий бошқармаларнинг телефонларини тақдим қиламиз.
Сақлаб қўйинг, керак бўлиб қолади. Банклар билан муаммо бўлганда дарҳол Марказий банк билан боғланасиз.
📱 Ишонч телефони: (+998 71) 200-00-44
Ҳудудий бўлинмалар учун:
📍 Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси — 61 224-22-26
📍 Андижон вилояти — 74 228-46-00
📍 Бухоро вилояти — 65 223-26-07
📍 Жиззах вилояти — 72 226-44-17
📍 Қашқадарё вилояти — 75 221-16-55
📍 Навоий вилояти — +998 79 221-70-36
📍 Наманган вилояти — 69 227-05-12
📍 Самарқанд вилояти — 66 233-37-02
📍 Сирдарё вилояти — 67 235-10-11
📍 Сурхондарё вилояти — 76 224-23-37
📍 Тошкент вилояти — 71 244-55-52
📍 Фарғона вилояти — 73 244-35-63
📍 Хоразм вилояти — 62 224-58-08
📍 Тошкент шаҳри — (71) 212-61-87
@bankir
Энди ҳудудий бошқармаларнинг телефонларини тақдим қиламиз.
Сақлаб қўйинг, керак бўлиб қолади. Банклар билан муаммо бўлганда дарҳол Марказий банк билан боғланасиз.
Ҳудудий бўлинмалар учун:
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37🤔6👎5🔥3
Доллар кўтарилади
28 август куни амал қиладиган доллар курси🔼 58-59 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 12 360
Infinbank — 12 360
Trastbank — 12 350
SQB — 12 350
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank — 12 415
Apexbank — 12 430
Infinbank— 12 440
Asia Alliance Bank — 12 450
@bankir
28 август куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 12 360
Infinbank — 12 360
Trastbank — 12 350
SQB — 12 350
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank — 12 415
Apexbank — 12 430
Infinbank— 12 440
Asia Alliance Bank — 12 450
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍96👎74🔥9🤔5
Uzcard Sherdor картаси энди “Агробанк”да
“Агробанк” анча оммалашишга улгурган Uzcard Sherdor карталарини чиқаришни бошлади.
Картанинг бир қанча афзалликлари бор:
⏺ Тошкент халқаро аэропортидаги CIP Lounge’дан фойдаланиш;
⏺ Бутун дунё бўйлаб Lounge зоналарга кириш имконияти;
⏺ Yandex Go Ultima тарифидан 1000 сўмдан фойдаланиш.
Бундан ташқари карта орқали харидларда ҳам 20 фоизгача чегирмалар тақдим қилинади.
Чегирмалардан кафе ва ресторанлардан тортиб, дўконлар, автомобил ёки уй сотиб олишда фойдаланиш имкони бор.
Uzcard Sherdor картасига “Агробанк” расмий сайтида ариза қолдириб, банк филиалларидан олиб кетсангиз бўлади.
@bankir
“Агробанк” анча оммалашишга улгурган Uzcard Sherdor карталарини чиқаришни бошлади.
Картанинг бир қанча афзалликлари бор:
Бундан ташқари карта орқали харидларда ҳам 20 фоизгача чегирмалар тақдим қилинади.
Чегирмалардан кафе ва ресторанлардан тортиб, дўконлар, автомобил ёки уй сотиб олишда фойдаланиш имкони бор.
Uzcard Sherdor картасига “Агробанк” расмий сайтида ариза қолдириб, банк филиалларидан олиб кетсангиз бўлади.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥20👍14👎8🤔5
Канал ботига обуначиларимиз бир неча кундан бери Imon Credit номли янги “банк” очилгани ҳақида ёзмоқда.
Фирибгарлар “Банкир” канали орқали чиқарилган постларни шунчаки кўчириб, обуначи йиғишга эришган.
Бу “банк” одамларга кредит тарихи ёмон бўлса ҳам, расмий ишда ишламаса ҳам, бошқа банклар рад қилса ҳам кредит ажратар экан. Биргина пасспорт маълумотлари керак экан холос.
Улар сохта хужжатлар ва банк учун сохта лицензия ҳам яратишга улгурган.
Бугунги кунда расмий равишда Ўзбекистонда 36 та банк бўлиб, уларнинг расмий сайтлари ва алоқа маркази билан бу ерда танишсангиз бўлади.
Ва унутманг, ҳеч ким сизга телеграм орқали кредит бермайди. Фақат расмий ва ишончли манбаларни кузатиб боринг. Шунда фирибгарларга алданиб қолишингиз эҳтимоли камаяди.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74👎6🔥3🤔3