Банкир
75.2K subscribers
3.62K photos
291 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
“Магнум” out, “Корзинка” in

Яқинда Қозоғистоннинг супермаркетлар тармоғи “Магнум” Ўзбекистондан чиқиш бўйича ҳаракатларни бошлади.

Биринчилардан бўлиб Самарқанд Дарвозадаги филиал тугатилди. Бу ерда унинг ўрнига “Корзинка” очилиши кутилмоқда.

Супермаркет ўзининг расмий ботида Самарқанд Дарвоза филиали учун бир нечта вакансияларни эълон қилган.

Самарқанд Дарвозада 2013 йилдан 2021 йилгача “Макро” фаолият олиб борган эди. Кейинчалик Carrefour ва уни сотиб олган “Магнум” бу ерда иш бошлади.

Мана энди навбат “Корзинка”га. Агар “Корзинка” “Магнум” савдо қилган барча жойни эгаллайдиган бўлса, бу у учун энг катта супермаркетлардан бирига айланади.

Шундай қилиб, айни пайтда бозорда “Корзинка”га ягона рақобат таклиф қилаётган супермаркет “Ҳавас” бўлиб турибди.

“Олма” ҳам сўнгги йилларда яхши темпда ўсмоқда. Бироқ ҳали “Ҳавас” ва “Корзинка”га етиб олишга анча бор.

@bankir
👍69🔥16👎9🤔5
Президентнинг бугунги тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан:

1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлар учун барча мобил тўлов иловалари орқали ҳисоб-китоб қилиш имконини берадиган универсал QR-код берилади

Эндиликда давлат улуши бўлмаган корхоналарга экспортда муддати ўтган қарздорлик учун жарима ҳисоблаш ва ундиришга бир йиллик мораторий жорий қилинади

Бундан ташқари президент Бош вазирнинг иқтисодиёт ва инвестисияга масъул ўринбосарларига 1 ноябрга қадар ҳар бир тармоқ, ҳудудий корхоналар талабини ўрганиб, бошқа хомашё ва бутловчи қисмлар учун тарифларни қайта кўриб чиқишни топширди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15🤔5👎1🔥1
Финтех-стартапларни кўпайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича беш йиллик стратегия қабул қилинади. Рақамли молиявий хизматларни кўпайтириш учун банклар, финтех компаниялар ва стартаплар ўртасида кўприк бўладиган янги экотизим — “очиқ банкинг” жорий қилинади.

@bankir
👍11🤔10
❗️Бизнес вакилларига кредит бериш соддалашади

Ҳозирда кредит тарихи “ўртача”, лекин озгина кўмак берилса, тез ўсиш имконига эга яна 500 минг мижоз бор.

Эндиликда кредит беришда скоринг тизими солиқ ва коммунал тўлов интизоми, расмий айланмаси, экспорт операциялари каби маълумотларни ҳам инобатга олади.

Келгуси йилдан муқобил скоринг моделини ишга туширилиб, кредит бериш шартлари осонлаштирилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🤔12👎9🔥1
1 ноябрдан Тадбиркорлик рейтинги “тозаланади”

Айланма солиқдан ҚҚСга ўтадиган корхоналар бир йил давомида фойда солиғи тўлашдан озод қилинади, ҳисоботида хатолик бўлса ҳам, жарима қўлланмайди, бухгалтерлар маошининг 5 миллион сўмгача қисми олти ойгача бундай корхона тўлаётган солиқдан чегириб ташланади.

Бугунги кунда солиқ текширувлари бўйича 20 мингдан зиёд тадбиркорларда 16 триллион сўмлик хато ва камчиликлар аниқланган. Бу минглаб бизнес вакилларининг тадбиркорлик рейтингидаги ўрнига салбий таъсир қилади.

Шу боис бугун ўзига хос “амнистия” эълон қиламиз, ушбу текширишлар бўйича жазо қўлланмайди. Бунинг ўрнига 1 ноябргача тадбиркорларимизга барча хато ва камчиликларни ихтиёрий тўғирлаш имкони берилади.

Бир сўз билан айтганда, 1 ноябрдан бошлаб бизнес вакиллари тадбиркорлик рейтингини “тоза саҳифадан” бошлайди
”,

деди Президент.

@bankir
👍24🔥7🤔3👎2
Доллар пасайди

21 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 466,44 сўмдан (-58,48 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍67👎16🔥5🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хатолар учун жазо эмас, тузатиш имкони берилди

Президентнинг маълум қилишича, ҚҚС ставкаси 12 фоизга туширилиши ортидан бу режимдан фойдаланаётган тадбиркорлар сони кун сайин кўпаймоқда. Шу билан бирга, кўпчиликда “ҚҚСга ўтсам, ҳисоб-китоб қийинлашади, бухгалтер олишимга тўғри келади, харажат ошади”, деган деб шубҳаланмоқда.

Шу сабабдан айланма солиқдан ҚҚСга ўтадиган корхоналар бир йил давомида фойда солиғи тўлашдан озод қилинади, ҳисоботида хатолик бўлса ҳам, жарима қўлланмайди, бухгалтерлар маошининг 5 миллион сўмгача қисми олти ойгача бундай корхона тўлаётган солиқдан чегириб ташланади.

Бугунги кунда солиқ текширувлари бўйича 20 мингдан зиёд тадбиркорларда 16 триллион сўмлик хато ва камчиликлар аниқланган. Бу минглаб бизнес вакилларининг тадбиркорлик рейтингидаги ўрнига салбий таъсир қилади. Бизнес учун салбий таъсирни олдини олиш мақсадида 1 ноябргача барча хатоларни ихтиёрий тўғирлаш имкони берилди. Кейин уларнинг рейтинги “тоза саҳифадан” бошланади.

Отабек Бакиров Лолазор подкастида таъкидлаганидек, амалдаги ислоҳотлар аҳамиятлидир. Қудбиевнинг очиқ мулоқотлари ва жонли эфирлари тадбиркорларда “муаммомни тўғридан-тўғри айта оламан” деган ишончни кучайтирди.

@bankir
👍30🤔9👎2🔥1
Локации uzb каналида сифатли ва ҳамёнбоп суратлар тўплами сотилмоқда

Ўзбекистоннинг манзарали ва гўзал жойларининг суратлари тўплам ҳолатида сотувга чиқарилди.
5 талик суратлар тўплами – 500 000 сўм;
8 талик суратлар тўплами – 650 000 сўм;

Буюртма қилиш учун: @Locations_uzb_merch_bot

Реклама
👍18👎6🤔2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ходимларга ишониш керак”

Лазиз Ҳамидов “Банкир” лойиҳасига берган интервюсида бизнесда ходимларга ишонч билдириш муҳимлигини айтиб ўтди.

Тўлиқ суҳбатни бу ердан кўриш мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=L84MEu3blD4

@bankir
👍20🔥4🤔4👎3
Доллар тушади

22 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽60-61 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 465
Infinbank — 12 460
MKBank — 12 450
NBU — 12 450


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 490
Apexbank — 12 500
Davrbank — 12 500

Asakabank — 12 510

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍82👎21🔥9🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Трастбанк” билан кичик бизнесингизни улкан марраларга олиб чиқинг!

Энг муҳими, мазкур кредит маблағларини НАҚД ПУЛда олишингиз мумкин.

Ҳар бир катта бизнес кичик бир орзудан бошланади. Агар сиз ўз ғоянгизни ҳаётга татбиқ этиш ёки мавжуд бизнесингизни янада кенгайтириш учун кучли туртки излаётган бўлсангиз, “Трастбанк” бу борада сизнинг ишончли молиявий ҳамкорингиз бўла олади!

1 миллиард сўмгача кредит бизнесингиздаги янги саҳифаларни очувчи калитдир!

Фоиз ставкаси: 25% дан 28% гача;
Муддати: 12 ойдан 36 ойгача;
Имтиёзли даври: 3 ойгача.

Қолаверса, бирламчи ва иккиламчи ҳисоб рақамига эга бўлган барча тадбиркорлик субъектлари ушбу имкониятдан фойдаланишлари мумкин.

Батафсил маълумотни бу ерда ўқинг.
📞 Алоқа маркази: 1287
Телеграм: @trustbankuz

Реклама
👍15👎9🔥2
Ўзбекистонликлар таълимга камроқ пул сарфлаяпти. Ва буни давом эттирмоқчи

Марказий банк биринчи ярим йиллик учун истеъмол кайфияти шарҳини тақдим қилди.

Маълум бўлишича, II чоракда одамлар энг кўп уй-жой таъмири учун маблағ сарфлаган. Таълим учун харажатлар сезиларли камайган.

Таълим учун одамлар келгусида янада камроқ пул сарфламоқчи. Уй-жой “ремонти” асосий харажат сифатида қолиши кутилмоқда.

Бундан ташқари тўй, саёҳат ва даволаниш учун аввалги даврга нисбатан кўпроқ пул ишлатилиши кутилмоқда.

@bankir
👎50🤔19👍12🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кенгайишни режалаштиряпсизми, янги ускуна харид қилмоқчимисиз?

🏦BRB тадбиркорлар учун “Осон Мадад” кредитини таклиф қилади. Кредит маблағи ҳисоб рақамингизга ўтказилади ва уни исталган мақсадда ишлатишингиз мумкин — ҳатто банк кассасида нақд қилиб олиш имконияти мавжуд.

✔️ Миқдори: 5 млрд сўмгача;
✔️ Муддати: 3 йилгача;
✔️ Фоиз ставкаси: хорижий валютада 13% дан, миллий валютада 25,5% дан бошлаб;
✔️ Ликвидли гаров талаб этилади.

❗️Энг муҳими, 6 ойгача имтиёзли давр сизга фаолиятингизни тартибга солиб олишга имкон беради.

Қандай олиш мумкин:
1. Банкнинг ўзингизга яқин офисини танланг ва ҳужжатларни тақдим этинг.
2. Ижобий қарордан сўнг кредит шартномасини имзоланг.
3. Кредит маблағларидан фойдаланиб, мақсадингизга эришинг.

Батафсил маълумот ва ариза топшириш учун:
🌐 https://brb.uz/kreditlar/oson-madad-krediti
📞 Алоқа маркази: 1254

Реклама
👎15👍12🤔4🔥3
Доллар яна пасайди

22 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 413,79 сўмдан (-52,65 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍102👎32🤔9🔥6
Июльда 1,1 млрд долларлик олтин сотилди

Ўзбекистон июль ойида 1,1 млрд долларлик олтин экспортини амалга оширди. Йил бошидан бери сотув 7,7 млрд доллардан ошди.

Умумий ташқи савдо 44,4 млрд долларни (+19,9 фоиз) ташкил қилди. Бунда экспорт 20,1 млрд (+34,9 фоиз), импорт 24,3 млрд доллар (+9,9 фоиз) бўлди.

Асосий савдо ҳамкорлар Хитой, Россия ва Қозоғистон бўлиб қолмоқда. Энг кўп экспорт Россияга қилинаётган бўлса, энг кўп импорт Хитойдан бўлмоқда.

7 ойдаги олтин экспорти бутун бошли 2024 йилдаги олтин сотувидан (7,48 млрд доллар) кўпроқ бўлди.

Бу албатта 2025 йилдаги юқори олтин нархлари билан боғлиқ.

@bankir
🤔39👎36👍7
❗️TBC Bank Group OLX’ни сотиб олмоқда

Битим қуйидагича ташкил этилган: TBC Bank Group халқаро инвестиция холдинг компанияси Titan Investments билан қўшма корхона тузди.

Ушбу корхона OLX Uzbekistan’нинг 100 фоизини сотиб олади. TBC 50 фоиз + 1 та акцияни (назорат пакети), Titan Investments эса қолган улушни қўлга киритади.

Битим тартибга солувчи органлар томонидан маъқуллангандан сўнг, OLX TBC Uzbekistan экотизимига қўшилади. OLX бренди сақланиб қолади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍79🤔25🔥11👎10
Доллар тушади

25 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽61-62 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 370
Kapitalbank — 12 360
Asia Alliance Bank — 12 340
Garant bank — 12 330

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hamkorbank — 12 430
Davrbank — 12 430
Xalq banki — 12 440
Aloqabank — 12 460


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍111🔥32👎19🤔6
Банкир
Доллар тушади 25 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽61-62 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Aloqabank — 12 370 Kapitalbank — 12 360 Asia Alliance Bank — 12 340 Garant bank — 12 330 Банклардан долларни…
Банкларда долларни сотиб олиш курси 12 290 сўмгача пасайди. Айни пайтда “Ипотека банк” худди шу курсда долларни сотиб олмоқда.

Бугунги кутилмалар бўйича долларни сўмга нисбатан расмий курси 2024 йил январидан бери — 20 ойлик энг паст даражага тушади.

@bankir
👍155👎39🤔13🔥11
Доллар сезиларли пасайди

25 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 357,09 сўмдан (-56,70 сўм) ҳисобланади.

Кутилганидек, курс 2024 йил январидан бери энг паст даражага тушди.

@bankir
👍118👎24🔥13🤔1
🏦 "Бизнесни ривожлантириш банки"да ипотека кредитлари ҳажми 383 фоизга ошди

"Бизнесни ривожлантириш банки" жорий йилнинг дастлабки етти ойида аҳолига жами 1 трлн 273 млрд сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратди. Бу ҳақда банк Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов 21 августдаги брифингда маълум қилган.

Банк аҳолига 10 дан ортиқ ипотека маҳсулотини таклиф этмоқда. Ажратилган кредитларнинг 545 млрд сўми 1 841 нафар фуқарога субсидиялар асосида берилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ипотека кредитлари ҳажми 941 млрд сўмга ёки 383 фоизга ошган.

Брифингда қайд этилишича, БРБ'да ипотека кредити ажратишда қатор янги қулайликлар жорий қилинган. Жумладан, расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга Humo ва Uzcard банк карталари айланмаси маълумотлари асосида ипотека бериш механизми амалда. Шунингдек, хонадонлар таъмири учун “Яшил таъмир” ипотека кредити маҳсулоти жорий этилган.

👉 Батафсил

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15🤔5👎3🔥2
Ўзбекистонда янги необанк пайдо бўлди — Tezbank

“Ҳамкорбанк” Буюк Британиянинг Fintech Farm компанияси билан биргаликда Tezbank номли янги необанкни ишга туширмоқда.

Fintech Farm стартапи Tezbank орқали “Ҳамкорбанк”нинг лицензияси билан бозорда фаолият олиб боради. Бундай йўлни улар бир неча мамлакатда қўллаб келмоқда.

Кўринишидан Tezbank асосий урғуни кредит картага берган ҳолда иш бошлайди. Айни пайтда картага олдиндан буюртмалар қабул қилинмоқда.

@bankir
👍55👎17🔥5🤔5