Банкир
75.2K subscribers
3.62K photos
291 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Жорий йилнинг 16-август куни Нукус шаҳрида SQB ЭКО ЯРИМ МАРАФОНИ бўлиб ўтди. Ушбу тадбир экология масалаларига эътибор қаратиш ҳамда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, республиканинг турли ҳудудларидан жами 2000 нафар иштирокчи қатнашди. Умумий мукофот фонди 100 миллион сўмни ташкил этган ушбу марафонда спортчилар 21 км, 10 км ва 5 км масофаларда ўз маҳоратларини синаб кўришди. Қолаверса, маҳаллий спортчиларнинг марафондаги иштирокини янада рағбатлантириш мақсадида алоҳида чоралар кўрилди.

Марафоннинг муҳим томони шундаки, у экология ва соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилишга қаратилган бўлиб, йиғилган маблағ мамлакатимизда яшил экологик лойиҳаларни ривожлантиришга сарфланади.

Марафон якунида Шохрух, Жаноб Расул, Doppi Twins, DJ Elizaveta Shus иштирокида ташкил этилган концерт дастури тадбирга байрамона руҳ бағишлади.

SQB банки томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги ва ProRun компанияси кўмагида ташкил этилган ушбу марафон нафақат спорт мусобақаси, балки экологик маданиятни шакллантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жамоатчиликни ижтимоий аҳамиятга эга ғоялар атрофида бирлаштиришга қаратилган муҳим ижтимоий лойиҳа эканлигини кўрсатди.

@bankir
👍19👎7🔥4🤔2
🇨🇳 Хитой билан ишлаш янада осонлашди

📗 Agrobank Visa картасини эндиликда Хитойнинг энг олди рақамли ҳамёнлари — WеChat Pay ва Alipayга улаш мумкин.

Бу сизга нима беради:
• Хитойга саёҳат қилсангиз метро, дўконлар, кафе, такси хизмати ва Duty Freeда QR-код орқали Agrobank Visa картаси орқали тўласангиз бўлади.
• Хитойдан маҳсулот буюртма берсангиз ортиқча ўтказмалар ва комиссияларсиз тўлайсиз.

💳 Ҳозироқ Agrobank Visa картасига буюртма беринг ва Хитой билан алоқани мустаҳкамланг.

Реклама

@bankir
👍88👎18🔥2
18 август. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍21🤔4👎3
UZ24 бутунлай янги форматда фаолият юритмоқда

Ўзининг ишончлилиги билан машҳур бўлган ОАВлардан бири — UZ24.uz ҳозир янги форматга ўтди. Энди канал хабарларни кўп эмас, балки саралаб ва таҳлил билан тақдим этади. Бу орқали ўқувчилар муҳим янгиликларни қисқа вақтда, ишончли ва чуқур маълумот билан олиш имконига эга бўлади.

Каналда сиз мамлакатимиз ҳаёти ва халқаро майдонга доир энг сўнгги воқеликлар, иқтисодий—сиёсий мавзулардаги таҳлиллар, молия ва инвестиция янгиликлари ҳамда кўплаб шахсларга доир ноёб маълумотларни топишингиз мумкин.

Обуна бўлиб олинг – @uz24newsuz

@bankir
👍14👎6🤔4🔥2
Банкларнинг HR каналлари

Яқинда “Headhunter” платформасига жойлаштирилган банкларнинг иш ўринлари ҳақида маълумот берган эдик. Бугун эса айрим банкларнинг Telegram'даги HR каналларини тақдим қиламиз

Марказий банк@CBUuz_bot
TBC Bank@careerTBC
Garant bank@garantbankcareer
Davr bank@HR_Davrbank
“БРБ”@HR_BRB
“Ипак йўли банки”@ipakyulibankvacancy
MKBank
@hrmkbank
“Анорбанк”@anorbankcareers
“Капиталбанк”
@kapitalbank_career
“Алоқабанк”@Aloqabank_HR
“Халқ банки”@HRXalqbanki
“Тенге банк”@Tengebank_HR_Career
“Ҳамкорбанк”@HB_Kommunikatsiya
Yangi bank@yangipeople
UzCard
@happinesscorporation

@bankir
👎12👍10🔥4
“Ҳеч қачон пулни ўйламаганман”

Аксарият ёшлар тез катта даромад қилишни хоҳлайди. Бироқ бу учун йиллар давомида меҳнат қилиш кераклигини жуда кам одам тушунади.

Муваффақиятли тадбиркорлардан бири Лазиз Ҳамидов билан биз қандай қилиб бизнес юритиш, тадбиркорликнинг қийинчиликлари, саёҳатлар ва бошқа мавзуларда суҳбатлашдик.

Томоша қилинг ва дўстларингизга улашинг, бу биз учун муҳим.

Изоҳларда кейинги сафар кимни кўрмоқчи бўлсангиз, ёзиб кетинг. Биз албатта уларни олиб келишга ҳаракат қиламиз:)

https://www.youtube.com/watch?v=L84MEu3blD4
1👍38🔥34👎8🤔7
Доллар кўтарилади

20 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼28-29 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 525
Asakabank — 12 490
MKBank — 12 480
Kapitalbank — 12 475

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 12 550
Asakabank — 12 550
MKBank — 12 550
Aloqabank — 12 550

Tenge bank — 12 550

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎74👍31
Марказий банк доимий тарзда ҳафтанинг сешанба куни банклардаги микроқарз ва автокредитлар бўйича фоиз ставкаларини эълон қилмоқда.

Бу сафарги маълумотларга кўра, микроқарзларнинг ўртача фоизи бироз пасайиб, 36,1 фоизни ташкил қилди. Автокредитларники эса аксинча бироз ошиб, 23,8 фоизга етди.

Миркоқарзлардан ташқари аҳолига ажратилаётган кредитлар ўртача 24,2 фоиздан ажратилмоқда. Юридик шахсларда эса бу кўрсаткич 22,2 фоиз.

@bankir
👍13🤔6🔥3👎1
🌎 Дунёнинг 234 давлатига пул ўтказмалари

📱 Visa Direct хизматидан Agrobank Mobile ва ChakanaPay иловаларида фойдаланинг — бу сизнинг Visa картангиздан бошқа Visa карталарига тўғридан тўғри пул ўтказиш имкониятини беради:

• 234 та давлат ва ҳудудга
• Реал вақт режимида ўтказма
• Agrobank Visa карталари ўртасида 0%
• Бошқа банк Visaкарталарига 1%
• Минимал ўтказма — 2 USD

📤 Чет элга пул юбориш керакми? Ҳозироқ Agrobank Mobile иловасини юклаб олинг ва Visa Directдан фойдаланинг.

📲"Agrobank Mobile" иловасини юклаб олиш:
IOS | Android

Реклама

@bankir
👎47👍30🔥1
Асосий ставка қачон кўриб чиқилади?

24 июль куни Марказий банк асосий ставкани (айни пайтда 14 фоиз) қайта кўриб чиқиши керак эди.

Бироқ, регулятор иқтисодий кўрсаткичлар бўйича маълумотлар июль ойи охирида эълон қилиниши, прогнозларга қараб асосий ставка бўйича хулоса берилиши ҳақида маълум қилганди.

Шунга қарамай, асосий ставкани кўриб чиқиш муддати 25-26 кун кечикмоқда. Бу сўнгги йиллардаги энг узоқ вақт ҳисобланади.

Режа бўйича кейинги йиғилиш 11 сентябрь куни бўлиши керак. Регулятор асосий ставкани бира тўла шунда кўриб чиқади, шекилли.

@bankir
🤔24👎10👍4🔥2
Доллар тушади

21 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽60-61 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 520
MKBank — 12 510
NBU — 12 510
Apexbank — 12 500


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 12 550
Asakabank — 12 560
Turonbank — 12 560

Agrobank — 12 570

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72👎26🔥5🤔5
Форекс ҳақидаги афсоналардан бири — бу казино эканлиги. Alpari бунинг нотўғри эканлигини исботловчи 5 та далилни келтиради.

Казинода хавфларни камайтириш имконсиз, форексда эса — мумкин.

Казинода ўйинчи қизилга пул тикиб, омадни кутади. Трейдер эса зарарнинг ўзи учун максимал рухсат этилган миқдорини олдиндан белгилаб, стоп-лосс қўяди.

Казинода ҳамма нарса омадга боғлиқ, форексда эса ундай эмас.

Рулетка ўйинининг натижаси тасодифий, валюта курслари эса марказий банкларнинг қарорлари, иқтисодий маълумотлар, компаниялар янгиликларига жавоб беради. Трейдерлар бозорга таъсир қилувчи барча омилларни таҳлил қилиб, улардан савдода фойдаланадилар.

Казинода "синов савдоси" йўқ — форексда бор.

Трейдерлар ҳақиқий пулни таваккал қилишдан олдин, хавф-хатарсиз демо-ҳисобларда савдо қилишлари мумкин.

Казино ўқитишни талаб қилмайди, трейдерга эса бу зарур.

Форекс савдоси учун билимлар керак: техник ва фундаментал таҳлил, макроиқтисодиёт асослари, бозор қонуниятларини тушуниш.

Казино барқарор даромад бермайди — форексда бу имконият бор.

Казинода ўйинчи фақат ютган пайтда пул олади, трейдерлар эса савдо-сотиқдан доимий даромад олиш имконини берувчи стратегияларни ишлаб чиқадилар. Фойдали трейдинг — бу таҳлил, хавфни бошқариш ва ишончли брокер билан ишлашдир.

Реклама
👎75👍14🤔5
“Магнум” out, “Корзинка” in

Яқинда Қозоғистоннинг супермаркетлар тармоғи “Магнум” Ўзбекистондан чиқиш бўйича ҳаракатларни бошлади.

Биринчилардан бўлиб Самарқанд Дарвозадаги филиал тугатилди. Бу ерда унинг ўрнига “Корзинка” очилиши кутилмоқда.

Супермаркет ўзининг расмий ботида Самарқанд Дарвоза филиали учун бир нечта вакансияларни эълон қилган.

Самарқанд Дарвозада 2013 йилдан 2021 йилгача “Макро” фаолият олиб борган эди. Кейинчалик Carrefour ва уни сотиб олган “Магнум” бу ерда иш бошлади.

Мана энди навбат “Корзинка”га. Агар “Корзинка” “Магнум” савдо қилган барча жойни эгаллайдиган бўлса, бу у учун энг катта супермаркетлардан бирига айланади.

Шундай қилиб, айни пайтда бозорда “Корзинка”га ягона рақобат таклиф қилаётган супермаркет “Ҳавас” бўлиб турибди.

“Олма” ҳам сўнгги йилларда яхши темпда ўсмоқда. Бироқ ҳали “Ҳавас” ва “Корзинка”га етиб олишга анча бор.

@bankir
👍69🔥16👎9🤔5
Президентнинг бугунги тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан:

1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлар учун барча мобил тўлов иловалари орқали ҳисоб-китоб қилиш имконини берадиган универсал QR-код берилади

Эндиликда давлат улуши бўлмаган корхоналарга экспортда муддати ўтган қарздорлик учун жарима ҳисоблаш ва ундиришга бир йиллик мораторий жорий қилинади

Бундан ташқари президент Бош вазирнинг иқтисодиёт ва инвестисияга масъул ўринбосарларига 1 ноябрга қадар ҳар бир тармоқ, ҳудудий корхоналар талабини ўрганиб, бошқа хомашё ва бутловчи қисмлар учун тарифларни қайта кўриб чиқишни топширди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15🤔5👎1🔥1
Финтех-стартапларни кўпайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича беш йиллик стратегия қабул қилинади. Рақамли молиявий хизматларни кўпайтириш учун банклар, финтех компаниялар ва стартаплар ўртасида кўприк бўладиган янги экотизим — “очиқ банкинг” жорий қилинади.

@bankir
👍11🤔10
❗️Бизнес вакилларига кредит бериш соддалашади

Ҳозирда кредит тарихи “ўртача”, лекин озгина кўмак берилса, тез ўсиш имконига эга яна 500 минг мижоз бор.

Эндиликда кредит беришда скоринг тизими солиқ ва коммунал тўлов интизоми, расмий айланмаси, экспорт операциялари каби маълумотларни ҳам инобатга олади.

Келгуси йилдан муқобил скоринг моделини ишга туширилиб, кредит бериш шартлари осонлаштирилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🤔12👎9🔥1
1 ноябрдан Тадбиркорлик рейтинги “тозаланади”

Айланма солиқдан ҚҚСга ўтадиган корхоналар бир йил давомида фойда солиғи тўлашдан озод қилинади, ҳисоботида хатолик бўлса ҳам, жарима қўлланмайди, бухгалтерлар маошининг 5 миллион сўмгача қисми олти ойгача бундай корхона тўлаётган солиқдан чегириб ташланади.

Бугунги кунда солиқ текширувлари бўйича 20 мингдан зиёд тадбиркорларда 16 триллион сўмлик хато ва камчиликлар аниқланган. Бу минглаб бизнес вакилларининг тадбиркорлик рейтингидаги ўрнига салбий таъсир қилади.

Шу боис бугун ўзига хос “амнистия” эълон қиламиз, ушбу текширишлар бўйича жазо қўлланмайди. Бунинг ўрнига 1 ноябргача тадбиркорларимизга барча хато ва камчиликларни ихтиёрий тўғирлаш имкони берилади.

Бир сўз билан айтганда, 1 ноябрдан бошлаб бизнес вакиллари тадбиркорлик рейтингини “тоза саҳифадан” бошлайди
”,

деди Президент.

@bankir
👍24🔥7🤔3👎2