Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси рекорд даражада юқорилади

Марказий банк июль ойидан бери ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари микроқарзлар ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкасини эълон қилиб келмоқда.

Бугунги маълумотларга кўра, банклардаги микроқарзларнинг ўртача фоизи эълон қилиш бошланган бери (7 ҳафта ичида) рекорд кўрсаткичга етди36,3 фоиз. Таққослаш учун, июл ойида бу кўрсаткич 34,9 фоиз эди.

Энг юқори микроқарзларни TBC Bank (41,9 фоиз) бераётган бўлса, “Алоқабанк” ўртача 20,6 фоиз билан энг паст фоизли микроқарз ажратмоқда.

Микроқарзлардан ташқари бошқа кредитларнинг ўртача фоиз ставкаси 24,1 фоизга етди.

Автокредитларнинг ўртача фоиз ставкаси эса 23,7 фоизни ташкил қилмоқда. Бунда энг юқори фоиз “Инфинбанк” ва “Ҳамкорбанк”да — 28 фоиз.

@bankir
👎54🔥5
Доллар пасайди

13 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 509,83 сўмдан (-79,52 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍83👎15🔥4
TBC Uzbekistan 2025 йилнинг 2-чораги ва 1-ярим йиллиги учун МҲХС бўйича молиявий натижаларни эълон қилди: умумий операцион даромад 100 фоизга ошиб, 1,543 триллион сўмни ташкил этди

2025 йилнинг 2-чораги ва 1-ярмида компания асосий кўрсаткичларнинг ишончли динамикасини намойиш этди, бу асосан мижозлар базасининг кўпайиши, кредит ва депозит портфелларининг ўсиши ҳамда аҳоли сони бўйича Марказий Осиёдаги энг йирик давлат бўлган Ўзбекистонда маҳсулот турларининг доимий кенгайиб бориши ҳисобига қайд этилди.

Батафсил: https://tbcbank.uz/uz/news/517/tbcbank-news-080825/

@bankir
👍32👎29🔥3🤔3
❗️23 та банк жаримага тортилди

Марказий банк июнь-июль ойларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя қилинишида аниқланган қоидабузарликлар учун 23 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди.

Бу сўнгги йиллардаги банкларнинг энг кўп жаримага тортилиш ҳолати бўлди. Мавжуд банкларнинг учдан икки қисми жарима тўлайдиган бўлди.

Шунингдек, “IMKON FINANS MIKROMOLIYA TASHKILOTI” фаолиятининг айрим йўналишлари (кредитлаш, лизинг ва кафолатлар бериш, факторинг хизматлари кўрсатиш) уч ой муддатга чеклаб қўйилди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥19👍14👎5🤔5
АНТАЛЯ — ФУРСАТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БEРМАНГ! 55% ГАЧА ЧEГИРМАЛАР

Ёзнинг қолган қисмига махсус таклифлар — тўғридан-тўғри парвозлар, ишончли меҳмонхоналар ва қўлдан чиқармаслик керак бўлган фойдали нархлар.

🍊 SUENO HOTELS GOLF BELEK — -55% — 2 094 USD
🍊 SUENO HOTELS DELUXE BELEK — -50% — 2 059 USD
🍊 GURAL PREMIER TEKIROVA — -45% — 2 930 USD
🍊 SUSESI LUXURY RESORT — -42% — 2 801 USD
🍊 PINE BEACH BELEK — -40% — 2 342 USD
🍊 SPICE HOTEL & SPA — -40% — 2 461 USD
🍊 XANADU RESORT BELEK — -37% — 2 699 USD
🍊 KAYA BELEK HOTEL — -35% — 2 237 USD
🍊 AKKA ANTEDON HOTEL — -32% — 2 725 USD
🍊 ROYAL HOLIDAY PALACE — -30% — 2 442 USD
🍊 ELA EXCELLENCE RESORT — -25% — 4 059 USD
🍊 SELECTUM NOA BELEK — maxsus narx — 1 966 USD
🍊 ASTERIA FAMILY RESORT — maxsus narx — 2 015 USD


2+2 Болалар меҳмонхоналарда бепул истиқомат қилади

REGNUM CARYA & REGNUM THE CROWN
CALISTA LUXURY RESORT
GURAL PREMIER TEKIROVA / BELEK
DUCALE LARA
LIMAK ва EFTALIA тармоқлари

Нархга қуйидагилар киради:
🔹Тўғридан-тўғри бориш-келиш парвози
🔹Меҳмонхонада 7 кеча яшаш
🔹Меҳмонхона концепциясига кўра овқатланиш
🔹Тиббий суғурта
🔹eSIM — интернет ва мобил алоқа


Нарх икки кишилик хонада бир киши учун кўрсатилган.

💳 6 ойгача фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти мавжуд — Asialuxe Travel бош офисида расмийлаштирилади.

Жойлар сони чекланган. Тур нархини ҳисоблаш учун "" белгисини қўйинг.

🌎 asialuxe.uz
📱 1111 — Контакт-центр 24/7

Web | Instagram | Telegram | YouTube

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎14👍9🔥2
100 йил

Жаҳон банки Ўзбекистон юқори даромадли мамлакатлар (14 000 долларлик жон бошига даромад) қаторига кириши учун худди шунча вақт керак деб ҳисобламоқда.

Бу Марказий Осиё давлатлари қаторида энг сўнггилардан бири бўлади.

Жаҳон банки дастлаб Қозоғистон, Туркманистон ва Қирғизистонни, кейин эса Ўзбекистон ва Тожикистонни бу маррага етишини кутмоқда.

Иқтисодчи Миркомил Холбоев эса бироз бошқачароқ ҳисоб-китоб қилиб, Ўзбекистонда аҳоли жон бошига даромад 2042 йилга келиб 14 000 долларга етишини прогноз қилмоқда.

@bankir
👎144👍36🤔24🔥13
Доллар тушади

14 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽18-19 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 500
Aloqabank — 12 480
Hayotbank — 12 470
NBU — 12 4
70

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Askabank — 12 520
Davrbank — 12 530
Xalq Banki — 12 540
Turonbank — 12 550


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62👎16🔥14🤔5
Инфляцион кутилмалар пасайишда давом этмоқда

Июль ойида Ўзбекистонда аҳолининг инфляцион кутилмалари 12,9 фоизгача пасайди.

Бу сўнгги бир йилдаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Бизнес вакилларининг инфляцион кутилмалари ўтган ой бироз ўсиб, 12,1 фоизга етди.

Тадбиркорлар ҳам, оддий аҳоли ҳам келажакда коммунал хизматлар ва энергия нархлари юқорилашидан ҳавотирда.

Ойлик даромади 5 млн сўмдан юқори бўлганлар нархлар кўпроқ ошади деб ҳисобламоқда.

Ҳудудлар кесимида пойтахтда инфляцион кутилмалар энг юқори бўлиб турибди.

@bankir
👍24👎15🤔1
Доллар 12 500 сўмдан пасайди

14 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 497,75 сўмдан (-12,08 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍95👎21🤔6🔥2
Octobank йилнинг биринчи ярмини кўрсаткичларнинг ўсиши ва янги ютуқлар билан якунлаган.

Банк Moody’s ва S&P халқаро рейтингларида жой олди. Банк брендининг қиймати 30 миллион долларга етди. Бундан ташқари, банк XJ Bank, American Chamber of Commerce ва IT Park билан янги ҳамкорликлар ўрнатилди.

6 ойликнинг асосий рақамлари:

▪️Банк активлари – 4,98 трлн сўм (+81,7%);
▪️Олинган соф фойда: 162,3 млрд сўм (+226,5%);
▪️Банк кредит портфели 12,8 баробар ўсиш қайд этиб, 392,8 млрд сўмга етди;
▪️Мижозлар сони 3,6 млн (+12,9%) кишига етди.

🏆 Octobank «Ўзбекистон банк соҳасида жадал ривожланиш учун» ва «Электрон тижорат соҳасидаги етакчи экваер-банк» мукофотларига сазовор бўлди.

Octobank Халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида China International Financial Exhibition кўргазмасида иштирок этиб, Хитой билан ҳисоб-китобларни кенгайтирди.

Реклама
2👍20👎8🔥1
13 август. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
🤔21👍14👎3
💬Имтиёзли таълим кредитлари ёрдам беради

Бугун 2025–2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.

Тест натижаларини my.uzbmb.uz ёки mandat.uzbmb.uz сайти орқали билиш мумкин.

➡️Агар сиз ёки фарзандингиз контракт асосида ўқишга қабул қилинган бўлса ҳам, ҳавотирланишга ҳожат йўқ.

Бундай ҳолатда банклардан имтиёзли таълим кредитларини олиш мумкин. Ушбу кредит тури қизларга фоизсиз ажратилади.

Батафсил шартлар билан бу ерда танишса бўлади — https://t.me/Bankir/6938

Айни пайтда қуйидаги банклар имтиёзли таълим кредити ажратаётганини маълум қилди:

— Агробанк
— Ҳамкорбанк
— МКБанк
— Саноатқурилишбанк
— Бизнесни ривожлантириш банки
— ОФБ
— Туронбанк
— Асакабанк
— Халқ банки

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18👎9
Доллар кўтарилади

15 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼84-85 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 495
Infinbank — 12 495
Asakabank — 12 490
MKBank — 12 480


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank — 12 540
NBU — 12 540
Trastbank — 12 550
Asakabank — 12 550


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎56👍34🔥6🤔3
❗️Пойтахтда уйлар нархи яна ўсишни бошлади

Июль ойида Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида 26 мингтадан ошиқ уйларнинг олди-сотди битимлари имзоланди.

Бу июнга нисбатан 25 фоизга кўп ва сўнгги икки йилдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Юқори фаоллик ва талаб натижасида Тошкентда иккиламчи уйлар нархи ой давомида узоқ вақтдан бери биринчи марта ўсди — 0,8 фоизга.

Ўзбекистон бўйлаб ўсиш тезлашиб, 1,7 фоизгача кўтарилди. Нархларнинг энг тез кўтарилиши Хоразм вилоятида кузатилди.

Шунга қарамай, Тошкентда уйлар нархи йиллик ҳисобда 3,2 фоизга пасайганича қолмоқда. Бу рақам ўтган ой анча баландроқ — 4,8 фоиз эди.

Тошкентда ижара нархлари

Июль ойида Тошкент шаҳрида ижара нархларида барқарорлик кузатилди. Ижара нархи барқарор сақланиб, бир квадрат метр учун 8 долларни ташкил этди.

Пойтахтнинг Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи нисбатан юқорилигича қолмоқда. Ушбу туманларда ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 10,3 доллар.

Йиллик ҳисобда Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи 2,8 фоизга пасайди. Энг сезиларли пасайиш Учтепа, Яшнобод ва Мирзо-Улуғбек туманларида қайд этилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎49👍11🔥2
Доллар кўтарилди

15 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 581,97 сўмдан (+84,22 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎65👍30🔥6🤔2
“Микрокредитбанк” Uzcard Sherdor картаси билан янада қулайликлар таклиф қилмоқда

Эндиликда “Микрокредитбанк”нинг премиал Uzcard Sherdor картаси эгалари дунё бўйлаб 1 500 дан ортиқ lounge-zone’га кириш имкониятига эга бўлади.

Бунда Every иловаси орқали Sherdor картасини боғлаш керак. Кирмоқчи бўлган lounge-zone’ни танлайсиз ва рўйхатдан ўтиш жойида QR-кодни кўрсатасиз.

Lounge-zone орқали тезкор Wi-fi, швед столи, тинч ва сокин муҳитдан баҳраманд бўласиз.

Бундан ташқари карта орқали, машҳур ресторанлар, дўконлар ва хизмат кўрсатиш масканларида 20 фоизгача чегирмалардан фойдаланиш мумкин.

Сайт | Алоқа маркази | Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20👎8🔥8
НКМК IPO ўтказиб, 20 млрд долларга баҳоланмоқчи

Bloomberg ёзишича, дунё бўйича олтин қазиб олиш бўйича етакчилардан бири — Навоий Кон-Металлургия Комбинати (НКМК) Ўзбекистон ва Буюк Британияда иккита IPO’га тайёргарлик кўрмоқда.

НКМК Citigroup, Морган Stanley ва JPMorgan билан эҳтимолий IPO ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилмоқда.

Компания олтин нархларининг ўсиши фонида, қарзларни ҳам ҳисобга олган ҳолда таҳминан 20 млрд долларлик баҳоланишга эришмоқчи.

Bloomberg яқинда Миллий инвестиция жамғармасининг 1,68 млрд долларлик активларини ҳам Лондон ва Тошкентда dual listing қилиш режа қилинаётгани ҳақида хабар қилганди.

Маълумот учун, НКМК 2024 йилда рекорд даражада — 2,1 млрд доллар соф фойда олган эди.

Шу сабабли 20 млрд долларлик баҳоланиш анча ҳақиқатга яқин. Бироқ, барчаси IPO давомида компания инвесторлар учун қанчалик жозибадор бўлишига ва ўша пайтдаги олтин нархларига боғлиқ.

Foto: Мурунтов кони/НКМК

@bankir
1👎89👍20🔥5🤔5