Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
291 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Банкларда бўш иш ўринлари

Канал орқали баъзи банклардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Бунда “hh.uz” порталига жойлаштирилган вакансиялардан фойдаланилмоқда.

Анорбанк”да ҳозирда 20 та бўш иш ўринлари бор. Улар орасида молиявий таҳлилчи, тизим таҳлилчиси, лойиҳа менежери ва маҳсулот таҳлилчиси кабилар бор.
Батафсил

Uzum компанияси эса 121 та фаол вакансия жойлаштирган. Омбор менежери, бухгалтер, савдо менежери, лойиҳа менежери ва бошқа бир қанча йўналишларда ходимлар қидирилмоқда.
Батафсил

“ТBC Bank”да — 69 та. Булар савдо менежери, бухгалтер, компенсатсия ва нафақалар бўйича менежер ва бошқалар.
Батафсил

“Ҳамкорбанк”да ҳозирда умумий 61 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида бухгалтер, маҳсулот менежери, тизим таҳлилчиси, лойиҳа менежери ва бошқалар мавжуд.
Батафсил

“Инфинбанк”да айни пайтда 10 та бўш иш ўрни бор. Таҳлилчи, iOS дастурчиси, маълумотлар таҳлилчиси ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Аво банк”да — 35 та. Булар бухгалтер, бизнес таҳлилчиси, тизим муҳандиси ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил

“Тенге банк”да айни пайтда 26 та бўш иш ўрни бор. Суғурта агенти, молиявий назоратчи, бухгалтер, молиявий менежер ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Миллий банк” 13 та бўш иш ўрни учун эълон қўйган. Улар орасида бизнес таҳлилчиси, дастурчи, стратегия менежери каби вакансиялар бор.
Батафсил

“Капиталбанк”да — 18 та. Суғурта агенти, тизим администратори, тадбир менежери ва бошқа бир қанча вакансиялар эълони берилган.
Батафсил

“Ипак йўли банки” 19 нафар мутахассис қидирмоқда — тизим администратори, назоратчи, тизим таҳлилчиси ва бошқалар.
Батафсил

“Асакабанк”да айни пайтда 19 та бўш иш ўрни бор. Маҳсулот менежери, бизнес таҳлилчиси, маҳсулот таҳлилчиси ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

Банклар жойлаштирган вакансиялардан келиб чиқиб, сўнги ҳафталарда таҳлилчи ва менежерларга талаб ошганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари қуйида “Click” ва “Payme” компаниялари жойлаштирган вакансиялар билан ҳам танишишингиз мумкин.

“Click” да ҳозирда 28 та бўш ўрни мавжуд. Булар PR менежери, дастурчи, дизайнер, SMM менежери ва бошқалар.
Батафсил

payme’да эса — 29 та. Маркетинг менежери, дастурчи, техник ёрдам бўйича мутахассис, Call-марказ оператори каби вакансиялар жойлаштирилган.
Батафсил

Банкларнинг Телеграмдаги HR саҳифалари билан бу ерда танишиш мумкин — https://t.me/Bankir/6328

@bankir
👎14👍8🔥4🤔4
Доллар кўтарилди

8 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 593,77 сўмдан (+90,78 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎60👍24🔥8🤔1
❗️Қимматли қоғозларга инвестиция 1 млрд долларга етди

Ўзбекистон захиралари июльда 194 млн долларга кўпайиб, 48,7 млрд долларни ташкил қилди.

Ўтган ойда олтин захиралари ҳам, хорижий валютадаги захиралар ҳам деярли ўзгармади.

Асосий ўзгариш — қиммат қоғозларга қилинга инвестиция 1 млрд долларгача ўсди.

Марказий банк диверсификация мақсадида бундай инвестицияни бир йил аввал бошлаган эди.

Ўшанда атига 35 млн доллар сармоя қилинган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич бир неча ўн баробар ошди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍23🔥7👎4🤔3
Янгиликлар кўп, лекин улар ҳақида ким нима деди, билмоқчимисиз?

Кунлик янгиликлар, воқеаларнинг ўзинигина билиш етарли эмас, уларни қандай қабул қилиш, қандай баҳолаш ҳам муҳим.

@bayonotuz да сиз нафақат ахборотлар ва ҳодисаларни, балки фикрловчи одамларнинг баҳосини, жамоатчилик фаолларининг муносабатини, ноанъанавий нигоҳларни топасиз.

Воқеаларнинг қуруқ эмас, жонли ва фикрли талқинини @bayonotuz да кузатинг.

Обуна бўлиш учун ҳавола

@bankir
👍23🔥3🤔3👎1
1 хонали хонадон Тошкент шаҳридан — бош тўлов 44 млн сўмдан

Xon Saroy компаниясининг Shirin Hayot лойиҳасида 1 хонали хонадонлар:
Бош тўлов — 44 млн сўмдан
Ойлик тўлов — 3.3 млн сўмдан бошлаб

📞 Батафсил маълумот учун:
Telegram | 71 504-04-00

Лойиҳа нархлари ва қулайликлари ҳақида тўлиқ маълумот

Реклама
👍23🤔14👎8🔥2
Доллар кўтарилади

11 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼80-81 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 600
Anorbank — 12 590
MKBank — 12 590
Apex Bank — 12 580

Trastbank — 12 580

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank — 12 640
NBU — 12 640
Turonbank — 12 650
Davrbank — 12
650

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎56👍40🔥5🤔1
Қайси банклар энг кўп субсидия ажратмоқда?

1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича аҳолига ажратилган субсидиялар миқдори 1,2 трлн сўмга етди.

Ажратилган маблағнинг 358 млрд сўми уй-жой харидида бошланғич бадал учун (30 млн сўмдан), қолган 798,7 млрд сўми эса ипотека кредитлари бўйича фоиз тўловининг бир қисмини қоплашга йўналтирилган.

Жами 90 минг ўзбекистонлик 2025 йилда субсидиядан фойдаланган.

Энг кўп субсидия тўловларини “Миллий банк” (246,9 млрд сўм), “Ипотека банк” (234 млрд сўм) ва “БРБ” (197,1 млрд сўм) ажратди.

Ҳудудлар кесимида Самарқанд вилояти аҳолиси ипотека кредити учун энг кўп субсидиядан фойдаланди — 11 854 нафар.

Қандай қилиб субсидия олиш ва шартлар ҳақида батафсил бу ердан ўқиш мумкин.

@bankir
👍11🤔11👎5🔥2
Доллар кўтарилди

11 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 672,81 сўмдан (+79,04 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎60👍56🤔2
Доллар тушади

12 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽83-84 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

MKBank — 12 670
Asakabank — 12 650
Infinbank — 12 650
Trastbank — 12 650


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 690
Anor bank — 12 690
Turonbank — 12 700
NBU — 12 720


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64🤔48👎20
Ўзбекистонликларни кредит тарихи қандай?

2025 йилнинг биринчи ярмида ўзбекистонликлар 1 миллионтага яқин кредит тарихидан фойдаланди.

Бу ўтган йилга нисбатан 2,4 баробар кўпроқ бўлди.

Кредит тарихидан асосан 26-35 ёш орасидаги одамлар фойдаланмоқда — 41 фоиз.

55 фоиз фойдаланувчиларнинг кредит тарихи ўртача экани маълум бўлди. Бу уларнинг аксарияти кредит олмагани билан боғлиқ.

Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул.

portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 16 480 сўм);
my.gov.uz орқали (хизмат нархи 14 834 сўм).

➡️Скоринг баллингизни КАТМ иловаси орқали ҳар куни бепул кузатиб борсангиз бўлади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17👎7🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқотига яқин қолди

Мазкур мулоқотга тайёргарлик доирасида июндан буён 25 та соҳани қамраб олган 19 та учрашув ўтказилди. Уларда 6,5 мингдан ортиқ тадбиркор иштирок этди ва 500 дан зиёд таклиф билдирилди.

Бу таклифлар ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш ҳамда янги имкониятлар яратишга қаратилган.

@bankir
🤔17👍9🔥5👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌴 Балига сўнгги тўғридан-тўғри рейслар — августда улгуриб қолинг!

Бу мавсумда Тошкентдан атиги иккита тўғридан-тўғри парвоз қолди:
• 13–23 август
• 23 август – 4 сентябр


Ушбу саналардан кейин — фақатгина транзит йўллар, узоқроқ ва қимматроқ парвозлар бўлади.

Тур нархи: 857 USD дан бошлаб

Нарх бир кишига, икки кишилик жойлашув асосида кўрсатилган.
Турни ўз ичига олади: авиачипта (бориб-келиш), меҳмонхона, трансфер, тиббий суғурта, eSIM.

Бош офисимизда (манзил) паспорт ёки ID-карта билан атиги бир неча дақиқада 6 ойгача бўлиб тўлаш имконияти мавжуд — фоизсиз ва қўшимча тўловларсиз

🌎 asialuxe.uz
📱1111 — Алоқа маркази 24/7

Web | Instagram | Telegram | YouTube

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥5🤔2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Менинг халқим – 6

📗 Наманганлик Мартавали Аҳмадалиев ва Гулнора Тошматова кичик ҳовлисини катта орзулар майдонига айлантиришган.

Маҳалла банкири ташаббуси орқали улар новвойчилик, тикувчилик ва тўй-маросимларга мўлжалланган ширинликлар тайёрлаш ишини йўлга қўйишди. Бугун эса нафақат ўз оиласини, балки қишлоқдошларини ҳам иш билан таъминлаб келмоқда.

“Битта новвой ишчимга ҳар 3 кунда 100 доллар тўлайман. Буюртмаларимиз шу қадар кўпки, ишчиларимиз алмашиб ишлашади”, — дейди хонадон эгаси.

📱 Тўлиқ видеони ҳар шанба Агробанкнинг YouTube sahifasida томоша қилинг.

Реклама

@bankir
👍76👎20🤔2
Ўзбекистон банк тизимида “Янги давр” бошланди

2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон банкларида филиаллар сони 288 тагача камайди.

Таққослаш учун 2023 йил бошида 832 та банк филиаллари бор эди. Икки йил ичида қарийб 3 баробар қисқариш кузатилди.

Бунга асосий сабаб рақамли банкларнинг пайдо бўлгани. Пайдо бўлганда ҳам улар ортиқча филиалларсиз яхшигина самарадорлик кўрсатиш мумкинлигини исботлади.

Натижада бошқа банклар ҳам бу йўлга эргашишни бошлади. Филиаллар ёпилиб, уларнинг ўрнига дастлаб банк хизматлари маркази (БҲМ) сони кўпайтирилди.

Кейин эса янада ихчамроқ йўлга ўтилди — 24/7 шохобчалар сони кескин кўпайишни бошлади.

Июль ойига келиб, шохобчалар сони тарихда биринчи 5 мингтадан ошди. Икки йил аввал бу рақам 3 мингтага ҳам бормасди.

Бу орада микромолия ташкилотлари сони ҳам биринчи марта 120 тага етди. Бир йил аввал бу кўрсаткич 84-85 та эди.

Шундай қилиб, ўзбекистонда молиявий хизматларга талаб ошмоқда. Бироқ, анъанавий йўлдан бошқачароқ тарзда.

Молия соҳасидаги бизнес модели кўпроқ рақамлаштиришга қараб ўзгармоқда.

Масалан, яқинда йирик финтех компанияси — Click’нинг сотуви Ўзбекистондаги энг йирик сотувлардан бирига айланди.

Тўлов ташкилотининг бозор қиймати Ўзбекистондаги энг йирик банкларидан бири бўлган “Ипотека банк”дан ҳам қимматроққа баҳоланди.

Ростманасига “Янги давр” бошланмоқда. Буёғи янаям қизиқроқ бўлади:)

@bankir
👍51🔥16🤔11👎7
2026 йил 1 январдан бошлаб, йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.

Айни пайтда йиллик 100 млн сўмгача даромад қилувчи ўзини ўзи банд қилган шахслар солиқ тўламайди.

1 млрд сўмгача даромад қилувчилар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси эса 4 фоизни ташкил қилади.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларда электрон тўловларни қабул қилувчи махсус QR-код мавжуд бўлиши чакана савдо қоидаларининг мажбурий талаби этиб белгиланади.

Рақамли платформадаги пул айланмалари тўғрисидаги маълумот кредит ажратишда инобатга олинади.

@bankir
👍40🔥8🤔5👎4
Банкир
2026 йил 1 январдан бошлаб, йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади. Айни пайтда йиллик 100 млн сўмгача даромад қилувчи…
❗️2026 йилдан ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг 100 млн сўмгача даромади бўйича солиқ имтиёзлари бекор қилинади ҳамда улар ҳам айланмадан 1 фоизлик солиқ тўлашга ўтади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎81👍26
Доллар тушади

13 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽80-81 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Tengebank — 12 540
BRB — 12 490
Aloqabank — 12 480
NBU — 12 480


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 585
Kapitalbank — 12 590
Apex bank — 12 590
Garantbank — 12 600


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍75👎14🔥8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📗 “Анжир сайли” — тарихга боғланган миллийлик

9 август куни “Агробанк” Самарқанднинг тарихий Боғибаланд анжирзорларида “Анжир сайли”ни ўтказди.

Боғибаланд анжирзорлари Амир Темур даврига бориб тақалади ва шундан бери сақланиб келмоқда.

Тадбир “Агробанк” томонидан президент топшириғи билан ташкил этилган “Узун Агростар” ҳамкорлигида ўтказилди.

“Узун Агростар” томонидан 25 гектар майдонда интенсив боғлар яратилган. Шу пайтга қадар 444 минг дона хурмо ва анжир кўчатлари тарқатилган.

Йил якунига қадар бу кўрсаткични 2 млн донага етказиш режалаштирилган. Бунда қамраб олинадиган хонадонлар сони 200 мингтага етади.

Бундан ташқари “Агробанк” экотизимидаги Agrolab ва Agro In Vitro лойиҳалари ҳам “Анжир сайли”да иштирок этди.

Кун давомида иштирокчилар учун анжир кўргазмалари ташкил қилиниб, агрономик маслаҳатлар берилди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37🔥16👎4🤔2
Микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси рекорд даражада юқорилади

Марказий банк июль ойидан бери ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари микроқарзлар ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкасини эълон қилиб келмоқда.

Бугунги маълумотларга кўра, банклардаги микроқарзларнинг ўртача фоизи эълон қилиш бошланган бери (7 ҳафта ичида) рекорд кўрсаткичга етди36,3 фоиз. Таққослаш учун, июл ойида бу кўрсаткич 34,9 фоиз эди.

Энг юқори микроқарзларни TBC Bank (41,9 фоиз) бераётган бўлса, “Алоқабанк” ўртача 20,6 фоиз билан энг паст фоизли микроқарз ажратмоқда.

Микроқарзлардан ташқари бошқа кредитларнинг ўртача фоиз ставкаси 24,1 фоизга етди.

Автокредитларнинг ўртача фоиз ставкаси эса 23,7 фоизни ташкил қилмоқда. Бунда энг юқори фоиз “Инфинбанк” ва “Ҳамкорбанк”да — 28 фоиз.

@bankir
👎54🔥5