Банкир
75.2K subscribers
3.62K photos
291 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар яна тушади

7 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽49-50 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 520
Asakabank — 12 510
Universalbank — 12 480
Tengebank — 12 470


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq Banki — 12 530
Hayotbank — 12 530
Aloqabank — 12 540
BRB — 12 550


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍109👎20🤔6🔥2
“Бизнесни ривожлантириш банки” кадрларга эътиборни кучайтирмоқда

Банклар ходимлар учун яратиб бераётган имкониятлари ҳақида оммага маълум қилганини кўп ҳам кўравермаймиз. “Бизнесни ривожлантириш банки” бу ишни амалга оширди. 5 август куни “Ходимлар салоҳиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Бугунги кунда “Бизнесни ривожлантириш банки” тизимида 3 160 та ходим фаолият олиб бормоқда. Шундан 1 047 нафари аёллар ва 597 нафари ёш ходимлар ҳисобланади.

“BRB Star Lab” лойиҳаси орқали устоз-шогирд анъаналари асосида лавозимга тайёрлаш чоралари кўрилмоқда. Бунда асосий мақсад — ОТМ битирувчилари ва янги ходимларни малакали мутахассис қилиб тайёрлаш.

Ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш йўналишида маҳаллий даражада жами 111 та тренинг билан 6198 иштирокчи қамраб олинган бўлса, 168 нафар ходим касбий билим ва тажрибаларини ошириш мақсадида хорижга юборилди.

2024 йилда меҳнат муҳофазаси тадбирларини амалга ошириш (суғурта, профилактика, даволаш ва бошқалар) учун 3 млрд сўм маблағ сарфланди. 2025 йилнинг олти ойида бу кўрсаткич 1,2 млрд сўмни ташкил этди.

“БРБ ёш иқтидорлари”, “Директор билан бир кун”, “Нафис аёллар клуби”, “Book Challenge”, Инглиз тилини ўрганиш бўйича “Debat club”, “Заковат” мусобақалари ва турли йўналишлардаги спорт тадбирлари жамоавий муҳитни яхшилаш ва ходимлар хайрихоҳлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Бунинг устига ходимларни тинглаш, таклиф ва муаммоларига қулоқ тутиш мақсадида қайта алоқа канали – @brb_voice_bot жорий қилинди ва айни пайтда тест режимида ишга туширилди.

Банк раҳбарияти тажрибали ва иқтидорли кадрлар учун барча шароитларни яратиб беришга, уларни рақобатбардош маош ва қулай иш шароити билан таъминлашга тайёрлигини билдирди.

Реклама
👍35👎4🔥3🤔3
Тошкентда ер нархи ҳам, уйлар нархи ҳам пасайишда давом этмоқда

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида фаоллик ошаётганига қарамасдан, аксарият ҳудудларда уйлар нархи пасаймоқда.

Марказий банк берган маълумотларга кўра, 2025 йилинг биринчи ярмида 148,4 мингта уйнинг олди-сотди битими расмийлаштирилган. Бу ўтган йилга нисбатан 12,1 фоизга кўп.

Шунга қарамай, Тошкент шаҳридаги 1 сотих ер нархи 334 млн сўмгача арзонлади.

Сўнгги йилларда нарх қуйидагича эди:

☯️2022 йил — 263 млн сўм;
☯️2023 йил — 362 млн сўм;
☯️2024 йил — 352 млн сўм.

Энг қиммат уйлар Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятларида бўлиб турибди.

Пойтахтдаги иккиламчи бозор учун уйлар нархи 1 кв м учун 14,9 млн сўмгача арзонлади.

Шунингдек, 2025 йилда ипотека кредитини ажратиш ҳам сезиларли кўпайди (батафсил бу ерда ўқиш мумкин). Сотиб олинган уйларнинг 21,3 фоизида ипотека кредитидан фойдаланилган.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍59👎13🔥3
Доллар пасайди

7 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 502,99 сўмдан (-21,9 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍83👎19🤔8🔥7
“Банкир”да сиз учун сўнгги бир ой ичида чиққан фойдали маълумотлар ва таҳлилий постлар:

Мижоз учун рақобатдан яхши нима бор?
Ўзбекистонликлар жуда кўп микроқарз олмоқда
Ўзбекистонликлар тўйга қанча сарфлайди?
Субсидияга ариза бериш бошланди
iPhone нархлари сезиларли ўсишни бошлади
Банкларда бўш иш ўринлари
100 млн сўмгача: Расмий даромади йўқлар учун микроқарзлар
Венчур компаниялар 2025 йилда қаерга сармоя киритмоқда?
“Корзинка” учун 2024 йил рекорд даражада бўлди
Банк омонатлари кетма-кет учинчи ой арзонламоқда
Агар ойлик тушадиган картангиз “Агробанк”ники бўлса, сизга яхши янгилик бор
Банклар билан муаммо бўлганда нима қилиш керак?
Қайси соҳа вакиллари кўпроқ маош олмоқда?
Қайси банклар кўпроқ фойда олди?
Click энг йирик сотувлардан бири бўлди
Қайси банклар фоизсиз автокредит бермоқда?
Имтиёзли таълим кредитлари — талабалар учун имконият
1 августдан нималар ўзгаради?
Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍23🔥4👎3🤔2
Валюта сиёсати

Сўнгги ойларда сўмнинг мустаҳкамланиш тенденцияси кузатилмоқда. Агар ушбу жараён стратегик ёндашув асосида қўллаб-қувватланса, янада яхшироқ натижаларга эришиш мумкин. Аммо валюта курси шунчаки бозорнинг талаб ва таклифи билан шаклланадиган, автоматик жараён эмас. Айниқса, глобал нотинчлик даврида курс сиёсати пухта таҳлил ва эҳтиёткор ёндашувни талаб этади.

Алмашув курсига оид қарорлар иқтисодиётнинг жорий ҳолати, ташқи савдо ва тўлов баланси, мавжуд имкониятлар ва хатарлар, ривожланиш стратегиялари асосида қабул қилиниши лозим. Марказий банкнинг “курс шаклланишига аралашилмайди” деган баёноти, назарий жиҳатдан тўғри бўлиши мумкин, аммо регулятор иқтисодиётга таъсир кўрсатаётган омилларни яхши тушуниши, прогнозлаш қобилиятига эга бўлиши керак.

Алмашув курсидаги ўзгаришлар иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва аҳоли қатламларига турлича таъсир кўрсатади. Мисол тариқасида тўқимачилик саноатини олиш мумкин. Девальвация маълум бир шароитда экспортбоп тармоқлар учун фойдали бўлиши мумкин, бироқ ишлаб чиқаришнинг катта қисми импорт хомашё ва ускуналарга боғлиқ бўлган ҳолатда, бу таъсир мос равишда чекланган бўлади.

Қўшимча равишда, энергия ресурслари, айниқса газ ва электр энергияси каби стратегик омиллар импортга боғлиқ иқтисодиётда валюта курсининг кескин ўзгариши рақобатбардошликка эмас, тескари оқибатларга олиб келиши мумкин.

Шу боис, валюта сиёсатида девальвация асосий восита сифатида кўрилмаслиги керак. Бундай ёндашув ривожланаётган давлатлар учун хавфли ва нотаъсирчан бўлиши мумкин. Энг аввало, аниқ ҳисоб-китоб, соҳа ва аҳоли манфаатларини ҳисобга олган таҳлил, прогноз асосидаги қарорлар қабул қилиниши лозим.

@bankir
👍44👎32🤔7
Доллар кўтарилади

8 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼90-91 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 530
Anorbank — 12 510
Kapitalbank — 12 500
Asakabank — 12 500


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 620
Hayotbank — 12 630
Aloqabank — 12 630
Asia Alliance Bank— 12
630

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎86👍41🔥5🤔1
Банкларда бўш иш ўринлари

Канал орқали баъзи банклардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Бунда “hh.uz” порталига жойлаштирилган вакансиялардан фойдаланилмоқда.

Анорбанк”да ҳозирда 20 та бўш иш ўринлари бор. Улар орасида молиявий таҳлилчи, тизим таҳлилчиси, лойиҳа менежери ва маҳсулот таҳлилчиси кабилар бор.
Батафсил

Uzum компанияси эса 121 та фаол вакансия жойлаштирган. Омбор менежери, бухгалтер, савдо менежери, лойиҳа менежери ва бошқа бир қанча йўналишларда ходимлар қидирилмоқда.
Батафсил

“ТBC Bank”да — 69 та. Булар савдо менежери, бухгалтер, компенсатсия ва нафақалар бўйича менежер ва бошқалар.
Батафсил

“Ҳамкорбанк”да ҳозирда умумий 61 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида бухгалтер, маҳсулот менежери, тизим таҳлилчиси, лойиҳа менежери ва бошқалар мавжуд.
Батафсил

“Инфинбанк”да айни пайтда 10 та бўш иш ўрни бор. Таҳлилчи, iOS дастурчиси, маълумотлар таҳлилчиси ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Аво банк”да — 35 та. Булар бухгалтер, бизнес таҳлилчиси, тизим муҳандиси ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил

“Тенге банк”да айни пайтда 26 та бўш иш ўрни бор. Суғурта агенти, молиявий назоратчи, бухгалтер, молиявий менежер ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Миллий банк” 13 та бўш иш ўрни учун эълон қўйган. Улар орасида бизнес таҳлилчиси, дастурчи, стратегия менежери каби вакансиялар бор.
Батафсил

“Капиталбанк”да — 18 та. Суғурта агенти, тизим администратори, тадбир менежери ва бошқа бир қанча вакансиялар эълони берилган.
Батафсил

“Ипак йўли банки” 19 нафар мутахассис қидирмоқда — тизим администратори, назоратчи, тизим таҳлилчиси ва бошқалар.
Батафсил

“Асакабанк”да айни пайтда 19 та бўш иш ўрни бор. Маҳсулот менежери, бизнес таҳлилчиси, маҳсулот таҳлилчиси ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

Банклар жойлаштирган вакансиялардан келиб чиқиб, сўнги ҳафталарда таҳлилчи ва менежерларга талаб ошганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари қуйида “Click” ва “Payme” компаниялари жойлаштирган вакансиялар билан ҳам танишишингиз мумкин.

“Click” да ҳозирда 28 та бўш ўрни мавжуд. Булар PR менежери, дастурчи, дизайнер, SMM менежери ва бошқалар.
Батафсил

payme’да эса — 29 та. Маркетинг менежери, дастурчи, техник ёрдам бўйича мутахассис, Call-марказ оператори каби вакансиялар жойлаштирилган.
Батафсил

Банкларнинг Телеграмдаги HR саҳифалари билан бу ерда танишиш мумкин — https://t.me/Bankir/6328

@bankir
👎14👍8🔥4🤔4
Доллар кўтарилди

8 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 593,77 сўмдан (+90,78 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎60👍24🔥8🤔1
❗️Қимматли қоғозларга инвестиция 1 млрд долларга етди

Ўзбекистон захиралари июльда 194 млн долларга кўпайиб, 48,7 млрд долларни ташкил қилди.

Ўтган ойда олтин захиралари ҳам, хорижий валютадаги захиралар ҳам деярли ўзгармади.

Асосий ўзгариш — қиммат қоғозларга қилинга инвестиция 1 млрд долларгача ўсди.

Марказий банк диверсификация мақсадида бундай инвестицияни бир йил аввал бошлаган эди.

Ўшанда атига 35 млн доллар сармоя қилинган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич бир неча ўн баробар ошди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍23🔥7👎4🤔3
Янгиликлар кўп, лекин улар ҳақида ким нима деди, билмоқчимисиз?

Кунлик янгиликлар, воқеаларнинг ўзинигина билиш етарли эмас, уларни қандай қабул қилиш, қандай баҳолаш ҳам муҳим.

@bayonotuz да сиз нафақат ахборотлар ва ҳодисаларни, балки фикрловчи одамларнинг баҳосини, жамоатчилик фаолларининг муносабатини, ноанъанавий нигоҳларни топасиз.

Воқеаларнинг қуруқ эмас, жонли ва фикрли талқинини @bayonotuz да кузатинг.

Обуна бўлиш учун ҳавола

@bankir
👍23🔥3🤔3👎1
1 хонали хонадон Тошкент шаҳридан — бош тўлов 44 млн сўмдан

Xon Saroy компаниясининг Shirin Hayot лойиҳасида 1 хонали хонадонлар:
Бош тўлов — 44 млн сўмдан
Ойлик тўлов — 3.3 млн сўмдан бошлаб

📞 Батафсил маълумот учун:
Telegram | 71 504-04-00

Лойиҳа нархлари ва қулайликлари ҳақида тўлиқ маълумот

Реклама
👍23🤔14👎8🔥2
Доллар кўтарилади

11 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼80-81 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 600
Anorbank — 12 590
MKBank — 12 590
Apex Bank — 12 580

Trastbank — 12 580

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank — 12 640
NBU — 12 640
Turonbank — 12 650
Davrbank — 12
650

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎56👍40🔥5🤔1
Қайси банклар энг кўп субсидия ажратмоқда?

1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича аҳолига ажратилган субсидиялар миқдори 1,2 трлн сўмга етди.

Ажратилган маблағнинг 358 млрд сўми уй-жой харидида бошланғич бадал учун (30 млн сўмдан), қолган 798,7 млрд сўми эса ипотека кредитлари бўйича фоиз тўловининг бир қисмини қоплашга йўналтирилган.

Жами 90 минг ўзбекистонлик 2025 йилда субсидиядан фойдаланган.

Энг кўп субсидия тўловларини “Миллий банк” (246,9 млрд сўм), “Ипотека банк” (234 млрд сўм) ва “БРБ” (197,1 млрд сўм) ажратди.

Ҳудудлар кесимида Самарқанд вилояти аҳолиси ипотека кредити учун энг кўп субсидиядан фойдаланди — 11 854 нафар.

Қандай қилиб субсидия олиш ва шартлар ҳақида батафсил бу ердан ўқиш мумкин.

@bankir
👍11🤔11👎5🔥2
Доллар кўтарилди

11 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 672,81 сўмдан (+79,04 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎60👍56🤔2
Доллар тушади

12 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽83-84 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

MKBank — 12 670
Asakabank — 12 650
Infinbank — 12 650
Trastbank — 12 650


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 690
Anor bank — 12 690
Turonbank — 12 700
NBU — 12 720


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64🤔48👎20
Ўзбекистонликларни кредит тарихи қандай?

2025 йилнинг биринчи ярмида ўзбекистонликлар 1 миллионтага яқин кредит тарихидан фойдаланди.

Бу ўтган йилга нисбатан 2,4 баробар кўпроқ бўлди.

Кредит тарихидан асосан 26-35 ёш орасидаги одамлар фойдаланмоқда — 41 фоиз.

55 фоиз фойдаланувчиларнинг кредит тарихи ўртача экани маълум бўлди. Бу уларнинг аксарияти кредит олмагани билан боғлиқ.

Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул.

portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 16 480 сўм);
my.gov.uz орқали (хизмат нархи 14 834 сўм).

➡️Скоринг баллингизни КАТМ иловаси орқали ҳар куни бепул кузатиб борсангиз бўлади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17👎7🔥2