Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
❗️Июлда ҳам дефляция кузатилди

Ўзбекистонда июль ойида ҳам 0,2 фоизлик истеъмол нархлари пасайиши — дефляция қайд этилди.

Июнь ойида ҳам худди шундай 0,2 фоизлик дефляция содир бўлганди.

Йиллик инфляция 8,9 фоизни ташкил қилди. Ўтган йилнинг июлида инфляция 10,5 фоиз эди.

Нархлар пасайишига озиқ-овқат маҳсулотлари мавсумий пишиқчилик сабаб арзонлагани сабаб бўлди.

Ой давомида уларнинг нархи 1 фоизга пасайди. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи 0,2 фоизга ошган бўлса, пуллик хизматлар 0,9 фоизга қимматлади.

Йил охирида инфляция 8 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎49👍7🔥4🤔3
❗️Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

☯️Chakanapay иловаси — 10 млн сўмгача;
☯️“Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️СҚБнинг SQB Mobile иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Бизнесни ривожлантириш банки”нинг BRB иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Анорбанк”нинг Anorbank иловаси — 5 млн сўмгача (2 ой давомида);
☯️“Ҳамкорбанк”нинг Hamkor иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️Smart bank иловаси орқали — 5 млн сўмгача;
☯️“Даврбанк”нинг Davr Mobile 2.0 иловаси — 3,5 млн сўмгача;
☯️“Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
☯️SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача;
☯️Alif иловаси — 1 млн сўмгача;
☯️Humans иловаси — 1 млн сўмгача;
☯️OQ иловаси — 1 млн сўмгача.

Click иловасида “Менинг оилам” бўлимида оила аъзоларингиз ўртасида исталганча пулни комиссиясиз ўтказсангиз бўлади.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28👎5🔥2🤔1
Доллар кўтарилди

4 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 725,16 сўмдан (+32,74 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍64👎46🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яқинда янги ўқув йили бошланади. Мактабда болалар “Бу ёзни қандай ўтказдим” мавзусида иншо ёзиши керак.

Фарзандингиз нима ҳақида ёзади?


"Биз подъезд олдида сайр қилдик..." Ёки:
"Мен океанни кўрдим. Балида чўмилдим. Чангалзор тепасида арғимчоқда учиб юрдим. Илгари фақат китобларда ўқиганим меваларни татиб кўрдим."


Болалик — бу абадий қоладиган онлардир. Фарзандингизга эсда қоладиган ёзни ҳадя этинг.

✈️ Тошкентдан тўғридан-тўғри рейс
🏝 Балида 10 кеча
💰 976 $дан — нархга барчаси киритилган: авиақатнов, меҳмонхона, трансфер, суғурта, eSIM

📍 Банд қилиш — Asialuxe Travel офисларида, asialuxe.uz сайтида ва ўз турагентингиз орқали.

🌎 asialuxe.uz
📱 1111

Web | Instagram | Telegram | YouTube

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍23👎6🤔6🔥3
Ярим йилда 4 трлн сўмлик факторинг амалга ошди

Факторинг Ўзбекистонда 2024 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб оммалашди. Бироқ, қисқа вақт ичида рақамлар сезиларли кўринишга келди.

2025 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистондаги кредит ташкилотлари томонидан жами 4 трлн сўмлик факторинг хизматлари кўрсатилди.

Ушбу ҳажмнинг 3,7 трлн сўми ёки 93 фоизи банклар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Июн ойининг ўзида 1 трлн сўмдан кўпроқ факторинг хизматлари амалга оширилди.

Кўрсатилган факторинг хизматларининг 2,3 трлн сўми ёки 58 фоизи рақамли факторинг хизматлари ҳисобланади.

Буларнинг 1,2 трлн сўми (52 фоизи) Finmakon, 1,1 трлн сўми (48 фоизи) эса Ozplanet электрон платформаси орқали амалга оширилган.

Энг кўп факторингни “Асакабанк” ажратди — 758 млрд сўм. Шартномалар сони бўйича “Капиталбанк” етакчи бўлди.

Айрим банклардаги факторинг шартлари билан бу ерда танишинг:

Agrobank
MKBank
Asakabank
Sanoatqurilishbank
Kapitalbank
Hamkorbank
BRB

Ўзи факторинг нима?

Факторинг — бу тадбиркорларга ҳисоб-фактураларни дарҳол нақд пулга айлантириш имконини берувчи молиявий хизмат.

Масалан, бирор компания махсулотини сотди ва шартнома бўйича 90 кундан кейин пул тушиши керак. Факторинг ёрдамида банкдан пулни дарҳол олиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19🔥5👎4🤔1
“Микрокредитбанк” BNY Mellon банкида Хитой юанида корреспондентлик ҳисоб рақамини очди

2025 йилнинг 31 июл куни “Микрокредитбанк” ва АҚШнинг етакчи молиявий институти билан ҳамкорлик доирасида Bank of New York Mellon банкида Хитой юанида (CNY) корреспондентлик ҳисоб рақами очилди.

Мазкур ҳамкорлик банк ва мижозларимиз учун бир қатор муҳим имкониятларни тақдим этади. Жумладан:

Савдо иқтисодий алоқаларда: Юандаги ҳисоб рақами орқали тўловлар Хитой компаниялари билан бевосита амалга оширилади. Бу, шунингдек, импорт-экспорт операцияларини тезлаштиради.

Халқаро ҳисоб-китоблардаги янги босқич: Банкнинг Хитой юанида (CNY) трансчегаравий тўловларни амалга ошириш имконияти халқаро молия бозорида рақобатбардошликни оширади ва банкнинг глобал молиявий инфратузилмасини кенгайтиришга ёрдам беради.

Мижозлар учун кенг имкониятлар: Юридик ва жисмоний шахслар учун тўлов тизимининг тезкорлиги, самарадорлиги ва хавфсизлиги яхшиланади.

BNY Mellon билан ҳамкорлик “Микрокредитбанк”нинг мижозлар учун ишончлилигини ва банк хизматлари соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқлигини билдиради.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🤔8👎4🔥3
Paynet фойда олишда етакчи

Ўзбек финтехида ўзига хос учликка айланган тўлов ташкилотлари — Paynet, payme ва Click 2025 йил биринчи ярми учун молиявий ҳисоботларини эълон қилди.

Аввал хабар берилганидек, Paynet компанияри ярим йилда 201,7 млрд сўм (+46,9 фоиз) фойда кўришга эришди. Бу даврда даромад 50 фоизга ошиб, 756,5 млрд сўм бўлди.

payme олти ойда 166,3 млрд сўм фойда олди. Ўсиш кўрсаткичи — 47,4 фоиз. Компания даромади 327,1 млрд сўмни (52,7 фоиз) ташкил қилди.

Click’нинг фойдаси эса бирозгина камроқ бўлди — 157,4 млрд сўм (+32,2 фоиз). Даромад эса 353,4 млрд сўм бўлди.

Бу уччала тўлов ташкилоти бошқаларига қараганда анча кўпроқ фойда олмоқда.

Масалан, яқин компаниялардан бири Alif’нинг фойдаси олти ойда 75 фоиздан кўпроқ пасайди ва 9,3 млрд сўмни ташкил қилди.

Фото: Pinkod.uz

@bankir
👍48👎9🔥5🤔3
Доллар тушади

5 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽99-100 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 620
BRB — 12 600
Tengebank — 12 600
Asakabank — 12 600


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 705
Asia Alliance bank — 12 710
Anorbank — 12 725
Aloqabank — 12 730


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍103👎23🔥3
Sea Breeze лойиҳаси барибир амалга ошадиган бўляпти

Вазирлар маҳкамаси Чорвоқдаги Sea Breeze Uzbekistan лойиҳасини амалга ошириш бўйича қарор қабул қилди.

Ушбу лойиҳа Agalarov Development билан биргаликда амалга оширилмоқда. Ҳукумат 577 гектар ер майдонидаги 5 млрд долларлик лойиҳани энг яхшиси деб топган.

Ижара муддати устувор узайтириш ҳуқуқи билан, арзонлаштирилган ҳолда 25 йилга бўлади.

Лойиҳанинг бош режасини ишлаб чиқишга Буюк Британиянинг Scott Brownbrigg компанияси жалб қилинган.

@bankir
👍313👎167🤔19
Доллар пасайди

5 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12
621,29 сўмдан (-103,87 сўм)
ҳисобланади.

@bankir
👍89👎18🔥3🤔1
4 август. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
🤔37👍17👎8🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муаммо пулда эмас. Лекин кўпчилик муаммолар пулга тақалади.

Оила ичидаги жанжаллар: эркак нафақага чиққан, аёл мажбур савдо қилмоқда. Болани ўқишга етарли пул йўқ. Бу вақтда мияни фақатгина “пул топ” деган фикр эгаллаб олади.

Иш ёқмайди, ойлик ҳам баланд эмас лекин кетишга юрак чидамайди. Чунки кредит ва қарзлар кутиб турибди.

Муаммо — пулнинг йўқлиги эмас, уни бошқара олмаслик.

Кўпчилик яхши танийдиган тадбиркор Ҳусан Мамасаидов вақт ва пулни тўғри бошқаришни минглаб одамларга ўргатиб, хотиржам ҳаётга олиб борувчи йўлни кўрсатиб келадилар ва сизга ҳам бу билим-тажрибаларини бепул онлайн дарсда ўргатмоқчи эканлар.

Онлайн дарс 6-7 август кунлари, ёпиқ телеграм каналда бўлиб ўтади. Каналга қўшилиш учун пастдаги ҳавола устига босинг

👉 Ёпиқ каналга қўшилиш учун линк:
https://t.me/+Ub2xMZm9t8MzMWU6
https://t.me/+Ub2xMZm9t8MzMWU6
https://t.me/+Ub2xMZm9t8MzMWU6

Реклама
👍30👎26🤔3🔥2
Halyk Bank Ўзбекистондаги барча банклардан кўпроқ фойда олмоқда

Қозоғистоннинг энг йирик банки — Halyk Bank 2025 йилнинг биринчи ярмида 473,9 млрд тенге ёки 877,9 млн доллар соф фойда олди.

Бу ярим йилда Ўзбекистондаги барча банклардан 71 фоиз кўпроқ дегани.

Ўзбек банклари олти ойда 6,5 трлн сўм ёки 513 млн доллар атрофида фойда олишга эришди.

Halyk Bank яқинда Ўзбекистондаги Click тўлов ташкилотининг 49 фоиз улушини 176,4 млн долларга сотиб олганди.

Бу Ўзбекистондаги энг йирик сотувлардан бирига айланди.

@bankir
👍72👎15🤔11🔥5
Доллар яна тушади

6 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽96-97 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Ziraatbank — 12 520
Asakabank — 12 500
BRB — 12 500
NBU — 12 490

Garantbank — 12 490

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 620
Poytaxtbank — 12 620
Xalq banki — 12 625
Kapitalbank — 12 630

Davrbank — 12 630

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍94👎18🔥12🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Талаб кучли, келажаги бор ва жамият учун муҳим соҳада ўқимоқчимисиз?

Йўқ бу кўпчилик ўйлаганидек молия ёки IT соҳаси эмас.

Яшил иқтисодиёт — барқарор келажак қуриш учун энг муҳим соҳалардан бири.

Ўзбекистонда бунга алоқадор йўналишларни ўқитиш учун президент фармони билан ташкил этилган университет бор — Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ёки Green University.

Университетни тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига, беш йиллик иш стажига эга бўлгандан кейин — мутахассислиги бўйича раҳбар лавозимларга тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади.

Бу университет орқали сиз нафақат замонавий билим ва кўникмаларга эга бўласиз, балки Ўзбекистонда ҳам, хорижда ҳам талаб юқори бўлган ва яхши маош тўланадиган мутахассисга айланасиз.

🎓 Бакалавриат йўналишлари:
• Атроф-муҳит ва барқарор бошқарув
• Атроф-муҳит ва иқтисодиёт
• Экология ва давлат бошқаруви
• Экологик муҳандислик ва қайта тикланувчи энергия
• Барқарор туризм ва экотуризм бошқаруви

🎓 Магистратура йўналишлари:
• Барқарор ривожланиш
• Барқарор молия
• Атроф-муҳит ҳуқуқи
• Атроф-муҳит соҳасида оммавий коммуникация
• Табиатни муҳофаза қилиш
• Барқарор туризм
• Циркульяр иқтисодиёт
• Гидрометеорология ва сув хўжалиги
• Барқарор шаҳарсозлик
• Иқлимга чидамли ўрмон хўжалиги
💻 Ариза топшириш учун.

📞 Телефон: 1157
👉🏻 www.greenuniversity.uz

Реклама
👍23👎4🔥4🤔3
Икки ой ичида 73 минг киши кредит олишни ўзига тақиқлаб қўйди

Кредит ахборот таҳлилий марказининг Spot’га берган маълумотларига кўра, Ўзбекистонда икки ой ичида қарийб 73 минг киши ўз ихтиёри билан кредит олишни тақиқлаган.

Бу хизмат 6 июндан бошлаб ишга тушган эди. Шундан бери ўзбекистонликлар кредит олишни ўз-ўзига тақиқлаб қўйишлари мумкин.

Бу фуқарога унинг иштирокисиз кредит расмийлаштиришни олдини олади. Натижада фирибгарлик ҳолатлари кузатилмайди.

Кредит битимлари учун тақиқ қўйиш хизмати portal.infokredit.uz ва my.gov.uz орқали бепул тақдим қилинади.

@bankir
👍118🔥5👎4🤔4
Катта тезликдаги ўсиш: Uzum 1,5 млрд долларлик компанияга айланди

2024 йилда Uzum баҳоси 1 млрд доллардан ошиб, Ўзбекистондаги биринчи яккашоҳ компания бўлганди.

2025 йилга келиб, қисқа муддат ичида компания баҳоаси 1,5 млрд долларга етди.

Ўзбекистоннинг етакчи рақамли экотизими FinSight Ventures иштирокида Хитойнинг Tencent IT гиганти ва VR Capital халқаро инвестиция фондидан қарийб 70 млн доллар жалб қилди.

Таъкидлаш жоизки, бу Хитойнинг Tencent компанияси инвестиция киритган Ўзбекистондаги биринчи IT компания.

Uzum экотизимининг хизматларидан ҳар ой 17 млн нафарга яқин аҳоли фойдаланмоқда.

Uzum Bank карталаридан фойдаланувчилар сони эса 2 млн нафардан ошди.

3 йилдан камроқ вақт ичида компания мамлакатнинг энг йирик солиқ тўловчиларидан бирига айланди.

Экотизим нафақат бутун мамлакат бўйлаб 12 000 дан ортиқ иш ўринларини яратди, балки Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнеснинг ўсишини қўллаб-қувватламоқда. Uzum билан биргаликда бутун мамлакат бўйлаб 40 мингдан ортиқ тадбиркор ўз бизнесини ривожлантирмоқда.

Компаниянинг 1,5 млрд долларга баҳолангани ва келишув ҳақида нуфузли Bloomberg ва TechCrunch ҳам ёзишга улгурди.

Кейин йил Uzum 2 млрд долларлик маррага бемалол етиб олса керак. Ҳали олдинда кўпчилик кутаётган IPO турибди...

Буёғи қизиқарли бўлади.

@bankir
👍77🔥21👎17🤔4
Доллар пасайди

6 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 524,89 сўмдан (-96,4 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍116👎21🤔16🔥1
Доллар яна тушади

7 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽49-50 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 520
Asakabank — 12 510
Universalbank — 12 480
Tengebank — 12 470


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq Banki — 12 530
Hayotbank — 12 530
Aloqabank — 12 540
BRB — 12 550


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍109👎20🤔6🔥2
“Бизнесни ривожлантириш банки” кадрларга эътиборни кучайтирмоқда

Банклар ходимлар учун яратиб бераётган имкониятлари ҳақида оммага маълум қилганини кўп ҳам кўравермаймиз. “Бизнесни ривожлантириш банки” бу ишни амалга оширди. 5 август куни “Ходимлар салоҳиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Бугунги кунда “Бизнесни ривожлантириш банки” тизимида 3 160 та ходим фаолият олиб бормоқда. Шундан 1 047 нафари аёллар ва 597 нафари ёш ходимлар ҳисобланади.

“BRB Star Lab” лойиҳаси орқали устоз-шогирд анъаналари асосида лавозимга тайёрлаш чоралари кўрилмоқда. Бунда асосий мақсад — ОТМ битирувчилари ва янги ходимларни малакали мутахассис қилиб тайёрлаш.

Ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш йўналишида маҳаллий даражада жами 111 та тренинг билан 6198 иштирокчи қамраб олинган бўлса, 168 нафар ходим касбий билим ва тажрибаларини ошириш мақсадида хорижга юборилди.

2024 йилда меҳнат муҳофазаси тадбирларини амалга ошириш (суғурта, профилактика, даволаш ва бошқалар) учун 3 млрд сўм маблағ сарфланди. 2025 йилнинг олти ойида бу кўрсаткич 1,2 млрд сўмни ташкил этди.

“БРБ ёш иқтидорлари”, “Директор билан бир кун”, “Нафис аёллар клуби”, “Book Challenge”, Инглиз тилини ўрганиш бўйича “Debat club”, “Заковат” мусобақалари ва турли йўналишлардаги спорт тадбирлари жамоавий муҳитни яхшилаш ва ходимлар хайрихоҳлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Бунинг устига ходимларни тинглаш, таклиф ва муаммоларига қулоқ тутиш мақсадида қайта алоқа канали – @brb_voice_bot жорий қилинди ва айни пайтда тест режимида ишга туширилди.

Банк раҳбарияти тажрибали ва иқтидорли кадрлар учун барча шароитларни яратиб беришга, уларни рақобатбардош маош ва қулай иш шароити билан таъминлашга тайёрлигини билдирди.

Реклама
👍35👎4🔥3🤔3