Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Click энг йирик сотувлардан бири бўлди

Бу ҳафта ўзбек финтехида йилнинг энг муҳим воқеаси содир бўлди. Click ва Halyk Bank ўртасида муҳим келишувга эришилди.

Click компаниясининг 49 фоиз улушини Halyk Bank 176,4 млн долларга, “Тенге банк”нинг (Halyk Bank‘нинг шўба банки) 49 фоизини эса Click 60,8 млн долларга сотиб олди.

Halyk Bank Қозоғистоннинг энг йирик банки бўлиб, I чоракда барча ўзбек банкларидан деярли икки баробар кўпроқ фойда олганди.

Click эса 20 млн нафар фойдаланувчига эга, Ўзбекистондаги энг йирик тўлов ташкилотидир.

Шунинг учун бу Click учун ҳам, Halyk Bank учун ҳам муҳим келишув бўлди.

Битим доирасида Click компанияси 360 млн долларга, “Тенге банк” эса 124 млн долларга баҳоланди.

Бу эса уларни Ўзбекистондаги энг йирик сотувлардан бирига айлантирди. Келинг уларни биргаликда кўриб чиқамиз.

1) Очиқ маълумотларга таянсак, “Ипотека банк” сўнгги йиллардаги энг йирик сотув бўлиб турибди. Банкдаги давлат улуши 324 млн долларга сотилганди.

2) Coca-Cola Uzbekistan компаниясининг 57,1 фоизи Туркиянинг Coca-Cola İçеcек А.Ş. компаниясига 252 млн долларга сотилганди.

3) “Фарғонаазот”нинг 99,01 фоизи учун Сингапурнинг Indorama компаниясига 140 млн доллар тўлаганди. Бунда яна 100 млн доллар сармоя киритиш мажбурияти ҳам бор эди.

5) Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси Abu Dhabi Uzbek Investment фондига 87 млн долларга, бироқ 12 млн доллар сармоя киритиш шарти билан сотилган.

6) TBC Bank икки йил аввал payme’нинг 49 фоизини 55,7 млн долларга сотиб олганди. Ўшанда payme’нинг бозор қиймати 113,6 млн долларга баҳоланган.

TBC Bank яқинда 12 млн долларга Billz стартапининг асосий қисмини ҳам сотиб олиш бўйича келишувга эришганди.

8) Paynet Humo’нинг 100 фоиз улушини 65 млн долларга сотиб олганди. Humo учун Kaspi ҳам харидорлардан бири эди, лекин бу амалга ошмади.

9) UzAuto Trailer Россия компаниясига 49 млн долларга сотилган.

Бундан ташқари яна бир қанча ички ва кичик харидлар ҳам амалга оширилган. Масалан, йил бошида “Анорбанк” Энергетика вазирлиги биноларини 34 млн долларга сотиб олганди.

Тошкент марказидаги International меҳмонхонасини 26 млн долларга (14,7 млн евро қарз билан) Smart Fast Stroy харид қилганди.

Бироқ кейинчалик Россиянинг Azimut меҳмонхоналар тармоғи бу ернинг янги эгасига айланди (битим нархи очиқланмаган).

Lotte City Hotel учун эса Alfa Invest суғурта компанияси 20 млн доллар тўлаганди.

Шундай қилиб Click’нинг сотуви нархи очиқланган келишувлар орасида тўртинчи ўриндан жой олди. “Тенге банк” эса еттинчи ўринни эгаллади.

@bankir
👍41🔥12🤔10👎8
Доллар тушади

29 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔽69-70 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 560
Asakabank — 12 560
Hamkorbank — 12 560
Aloqabank — 12 550


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Davrbank — 12 610
Xalq Banki — 12 610
Kapitalbank — 12 615
Hamkorbank — 12 620


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍116👎29🔥1
💳Humo рекорд даражада фойда олди

Humo тўлов тизими 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида 124,3 млрд сўм соф фойда олишга эришди.

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 73,1 фоизга кўп. Тўлов тизимининг бутун бошли 2024 йилдаги фойдаси 168 млрд сўм бўлган.

Йил бошида Humo’нинг 100 фоиз улушини Paynet 65 млн долларга сотиб олганди.

Яқинда Humo давлат облигациялари билан таъминланган токенни муомалага чиқарди.

Тўлов терминалларини етказиб бериш бўйича Sunmi билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Бундан ташқари ер усти эквайринг паркини бутунлай янгилаш учун 20 млн доллар ажратиш режа қилинмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍36🤔13👎4🔥3
Доллар яна тушди

29 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12
514,34 сўмдан (-67,39 сўм)
ҳисобланади.

@bankir
👍94👎16🔥10🤔7
Қайси банклар фоизсиз автокредит бермоқда?

21 июлдан бошлаб UzAuto Motors Onix, Tracker ва Damas автомобилларини 20 фоизли бошланғич тўловда харид қилиш имкониятини йўлга қўйганди.

Бунда автомобилнинг қолган қисмини фоизсиз бўлиб тўлаш мумкин.

Ушбу кредитлар “Капиталбанк”, “Тенгебанк” ва “Асакабанк” орқали ажратилмоқда.

“Ипотекабанк” Changan, Deepal ёки Nevo русумидаги автомобил хариди учун 0 фоизлик кредитлар таклиф қилмоқда.

“Туронбанк” Opel, Fiat, Geely, Exeed ва Alfa Romeo учун 0 фоизлик автокредит ажратмоқда.

Бу икки банкда бошланғич тўлов 50 фоиз бўлиши керак.

@bankir
👎107👍27🤔4🔥2
UZ24 янги форматда фаолият юритмоқда

Ўзининг ишончлилиги билан машҳур бўлган ОАВлардан бири бўлган UZ24 ҳозир янги форматга ўтди. Ҳозир каналда қулайликлар кўпайган. Масалан каналда кунига ўртача 15 та хабар чиқмоқда. Бу орқали каналда бериб борилаётган хабарларнинг ҳар бири муҳимлигини билиб олиш мумкин.

Ҳозирда каналнинг янгиланган формати вақтни тежаш, ишончлиликни ошириш ва муҳим бўлган хабарларни етказишга хизмат қилмоқда. Иқтисодга доир янгиликларни Банкир орқали, бошқа янгиликларни эса UZ24 орқали кузатиб боришингиз мумкин. Обуна бўлиб олинг – @uz24newsuz

@bankir
👎10👍7🤔4🔥1
Доллар тушади

30 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔽18-19 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 700
Asakabank — 12 700
NBU — 12 690
Asia Alliance Bank — 12 690


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq Banki — 12 540
Agrobank — 12 560
Kapitalbank — 12 560
Ipak Yo‘li Bank — 12 560


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍99👎26🤔13🔥3
Ўзбекистон 1,68 млрд долларлик активларини Лондон биржасига чиқармоқчи — Bloomberg

Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Миллий инвестиция жамғармаси 1,68 млрд долларлик активларини Лондон ва Тошкентда икки томонлама рўйхатдан ўтказиш (dual listing) бўйича таклифлар олмоқда.

Жамғарма бой инвесторлар топиш ниятида яқин шарқ билан ҳам алоқага чиққан.

Расмийлар ҳозирда НКМК ва Миллий инвестиция жамғармаси ўртасида қайси бирини биринчи листингга чиқариш ҳақида ўйламоқда. Ҳали бир қарорга келингани йўқ.

Лондон фонд биржаси биринчи ярим йилликда 200 млн фунтлик IPO амалга оширилган. Бу эса сўнгги 30 йилликдаги энг ёмон кўрсаткич.

Шу сабабли Ўзбекистондаги йирик активларни дуал листинг қилиш Лондон фонд биржаси учун қийин вазиятда катта ёрдам бўлади, деб ҳисобламоқда Bloomberg.

Миллий инвестиция жамғармаси таркибига “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” ва “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг бир қисми ҳам киради.

Бундан ташқари, “Асакабанк”, “Алоқабанк” ва “СҚБ“ учун ҳам анча вақтдан бери харидорлар қидирилмоқда.

Энг охирги хусусийлаштирилган банк “Пойтахтбанк” бўлганди — 10 млн долларга. Бунга ҳам бир йилдан ошди.

Ўзбекистонда ҳам хусусийлаштириш ижобий суръатларда кечяпти дейиш қийин. Бир неча йилдан бери ҳаракат бор, лекин натижа суст.

Лондон фонд биржасида дуал листинг иккала томон учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.

@bankir
👎36👍10🤔8
Доллар 12 500 гача пасайди

30 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12
500,01 сўмдан (-14,33 сўм)
ҳисобланади.

@bankir
👍114👎27🤔11🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги техника бор, лекин балл йўқ!

Тижорат банклари, тўлов тизимлари, микромолия ва лизинг ташкилотлари иштирокида бўлиб ўтаётган мулоқотда Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамоатчилик кенгаши аъзоси Зафар Мустафаев қурилиш соҳасидаги бир муҳим муаммога тўхталди:

"Қурилиш вазирлигининг ‘Шаффоф қурилиш’ деб номланган миллий ахборот тизими бор. Лизинг орқали тадбиркорга экскаватор ёки бошқа қурилиш техникаси берилади. Аммо техник паспорт баъзи ҳолатларда лизинг олувчи номида эмас, балки лизинг компанияси номида қолади. Агар техника лизинг компания номида бўлса, тизимдан балл олиб бўлмайди”, дейди у.


Муаммо шундаки, янги техника олинган бўлса ҳам, у рўйхатда акс этмайди ва рейтинг балли берилмайди. Ҳолбуки, 25–30 йилдан бери ишлатилаётган техника эса тизимда бор ва балл тўплаяпти.

Тадбиркор ўз устида ишлаяпти, янги техника оляпти, лекин унинг меҳнати тизимда акс этмаяпти. Ҳақиқий ривожланиш фақат техникада эмас, балки уни баҳолайдиган ёндашувда ҳам бўлиши шарт.

Жонли эфир давом этмоқда

@bankir
👍38👎7🔥3🤔2
Paynet ярим йилда 200 млрд сўмдан кўпроқ фойда олди

2025 йилнинг биринчи ярим йиллигига кўра, Paynet компанияси 201,7 мрлд сўм фойда олишга эришди.

Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 64,4 млрд сўмга ёки 47 фоизга кўпроқ.

Олти ойда компания даромади 50 фоизга ошиб, 756,5 млрд сўмга етди.

Маълумот учун, йил бошида Paynet 65 млн долларга Humo’ни сотиб олганди.

@bankir
👍71👎28🔥10
Доллар кўтарилади

31 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔼90-91 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 550
Hamkorbank — 12 500
Asakabank — 12 500
BRB — 12 495


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank — 12 540
Octobank — 12 555
Aloqabank — 12 640
Trastbank — 12 640


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎89👍44🔥7
Имтиёзли таълим кредитлари — талабалар учун имконият

8 август абитуриентлар учун ўқишга йўналиш танлашнинг охирги куни. Ҳозирда улар олган баллига қараб 5 тагача йўналиш танлаши мумкин. Бу эса ўқишга кириш эҳтимолини оширади.

Шунга қарамай, айрим талабалар ва уларнинг ота-оналари контракт тўлаш ҳақида ўйлаб, ваҳимага тушиши мумкин.

Аммо ҳавотирланишнинг ҳожати йўқ. Имтиёзли таълим кредитларидан фойдаланиш имконияти бор. Келинг шартларни кўриб чиқамиз.

Талаба кирган университет давлат, нодавлат ёки хорижийми фарқи йўқ, Ўзбекистонда бўлса бўлгани. Бироқ ўтган ўқув йилидан бошлаб фақат кундузги таълимда ўқиётган бўлиши керак.

⚠️“Суперконтракт” асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга ҳам имтиёзли таълим кредити ажратилмайди.

Кредит олувчининг даромадга эга бўлган оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида шартнома имзолаши мумкин.

➡️Имтиёзли таълим кредити расмий ўқиш тугагандан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил муддатга ажратилади. Масалан талаба 1-курс бўлса, 11 йилу 7 ой ичида кредитни тўлаши мумкин.

❗️Муҳим: кредит миқдори талаба ва таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартномага асосан берилади.

🛍Фоиз ставкаси — 13,5-14 фоиз, Марказий банк асосий ставкаси пасайса, имтиёзли таълим кредити фоизи ҳам пасаяди.

Таълим кредити қизлар ва аёллар учун фоизсиз ажратилади. Давлат олий таълим муассасаларига магистратурага кирган аёлларнинг контракти тўлиқ давлат томонидан қопланади.

Таълим кредити олиш учун қандай хужжатлар талаб этилади?

— Ариза
— Мижоз шахсини тасдиқловчи хужжат
— Кредит қайтарилиш таъминоти (гаров, кафил ва суғурта)
— Университет билан тузилган шартнома

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

❗️Муҳим: 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб таълим кредити олиш учун аризаларни “Таълим кредити” ахборот тизими (talim-krediti.mf.uz) ва my.gov.uz орқали топшириш мумкин бўлди.

Бундан ташқари иккинчи курсдан юқори талабаларнинг баҳолари паст бўлган (ўртача “3”дан паст) тақдирда таълим кредити кўпи билан тўлов шартноманинг 80 фоизи миқдорида ажратилади.

Айни пайтда қуйидаги 4 та банк имтиёзли таълим кредити ажратаётганини маълум қилди:

— Агробанк
— Ҳамкорбанк
— МКБанк
— Саноатқурилишбанк
— Бизнесни ривожлантириш банки
— ОФБ
— Туронбанк
— Асакабанк

Кейинчалик ўқув йили бошланиши билан яна бир нечта банк бу рўйхатга қўшилади.

Мақола фойдали бўлса, улашишни унутманг)

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍38👎6🔥4🤔4
🏦InfinBANK ва Kwikpay: Хориждан ўтказмалар энди КОМИССИЯСИЗ!

🌏Европа, Осиё ёки бошқа қитъаларда бўлишингиздан қатъий назар, оилангизга маблағ жўнатиш энди янада осон ва манфаатли. InfinBANK ва Kwikpay хизматлари орқали пул ўтказмаларингиз барча МДҲ давлатлари учун 0% комиссия билан амалга оширилади!

Шунингдек, қуйидаги имкониятлардан баҳраманд бўлинг:

* Россияга — 0% комиссия!
* Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистонга — маҳаллий валютада 0% комиссия!
* Ҳамма ўтказмалар учун конверсия 0%!
* InfinBANK филиалларида пулни олиш — бепул!

Kwikpay билан яқинларингизга дунёнинг исталган чеккасидан туриб ғамхўрлик қилинг!

➡️ Батафсил маълумот бу ерда

Реклама
👍13🤔3🔥1
Доллар кўтарилди

31 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 591,57 сўмдан (+91,56 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍57👎42🤔5
Бир қанча давлат банклари 2027 йилгача сотилиши керак

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистоннинг 2026–2028 йилларга мўлжалланган Фискал стратегиясини тақдим қилди.

Унда Ўзбекистон тўртта йирик давлат банки — “СҚБ”, “Асакабанк”, “Алоқабанк” ва “Туронбанк”ни хусусийлаштириш муддати янгиланган.

“СҚБ”ни хусусийлаштириш 2025–2026 йилларга, қолган уч банкиники эса 2026–2027 йилларга мўлжалланган.

Хусусийлаштириш икки босқичда амалга оширилади — аввал банклар трансформация қилинади, сўнг давлат улушлари сотилади.

Бошқа банкларда давлат улуши қисман бўлсада сақлаб қолиниши кутилмоқда.

Бундан ташқари, мамлакат иқтисодиёти бўйича бир қанча прогнозлар берилган:

Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 2025 йилда 6,2 фоизга ўсиб, 1,7 квдрлн сўмга етади;

Киши бошига ЯИМ 2025 йилда 3,4 минг доллар бўлади. Бу 2027 йилга келибгина 4 минг долларга чиқади;

5 фоизлик инфляцион таргетга кечроқ — 2027 йилнинг охирида эришилади;

Давлат қарзи ЯИМга нисбатан 35,2 фоиз атрофида бўлади. Бу 2027 йилда 900 трлн сўмга яқинлашади;

2026 йилда аҳолига уй сотиб олиш учун 2,7 трлн сўмлик субсидиялар ажратилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎47👍12🤔3
Нозимахон Эльдаровна Давлетова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консультанти – Инсон капиталини ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари лавозимига тайинланди.

@bankir
👍121🤔72👎48🔥12
1 августдан нималар ўзгаради?

Эртага 1 август ва Ўзбекистон қонунчилигида бир қанча ўзгаришлар кучга киради.

Базавий ҳисоблаш миқдори 375 минг сўмдан 412 минг сўмга ошади;

Энг кам ойлик иш ҳақи 1 155 минг сўмдан 1 271 минг сўмга етади;

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга ошади.

Бунда ташқари электр энергияси учун тўловларни чиқинди учун тўловларга боғлашга ўтилади.

Чиқинди учун тўлов вақтида тўланмаса, электр энергиясига тўлов қилиш вақтинча тўсиб қўйилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎100👍19🤔8🔥6
Доллар кўтарилади

1 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼100-101 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 660
Infinbank — 12 650
Universalbank — 12 640
Ziraatbank — 12 630


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tengebank — 12 640
NBU — 12 730
Agrobank — 12 740
Aloqabank — 12 740


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎119👍50🔥9🤔5
Uzum Nasiya оператори Solution Lab’нинг фойдаси кескин ошди

Uzum Nasiya оператори ҳисобланган Solution Lab 2025 йилнинг биринчи ярмида 311,9 млрд сўм соф фойда кўрди.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 175,9 млрд сўмга ёки 129,4 фоизга кўп.

Компаниянинг соф тушуми 1,4 трлн сўмга ошиб, 1,9 трлн сўмга етди (ўтган йили — 524 млрд сўм).

Шу билан бирга, харажатлар ҳам кескин ўсди — 371 млрд сўмдан 1,6 трлн сўмгача.

Жами активлар ҳажми эса 186,4 млрд сўмга кўпайиб, 1,2 трлн сўмни ташкил этди.

Шунингдек, компания ҳисобот даврида давлат бюджетига 5,7 млрд сўм даромад солиғи тўлади.

@bankir
👍44👎15🤔13
Экспорт қилдингизми — тўловни кутманг!

🆕 Бизнесни Ривожлантириш Банки эндиликда "Экспортни дисконтлаш (LC)" хизматини таклиф этади!

Ушбу хизмат экспорт фаолияти билан шуғулланувчи барча сегментлардаги тадбиркорлик субъектларига контрагент корхонадан дарҳол тўлов олиш имконини беради.

Асосий шартлар:
Импортёр банки ОТБ ва/ёки ЕТТБ билан ҳамкорлик шартномасини имзолаган бўлиши керак
Муддати ва дисконт ставкаси:
60 кунгача - 2.5%
90 кунгача - 4%
120 кунгача - 6%
180 кунгача - 9%


📲 Батафсил шартлари ушбу 👉 ҲАВОЛАДА

📞 Алоқа учун 1254 рақами

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👎4🔥1🤔1