Ўзбекистон бўйлаб ўртача расмий иш ҳақи 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича 5,98 млн сўмни ташкил қилди.
Роппа-роса бир йил аввал мамлакатда ўртача расмий маош 5,1 млн сўм эди.
Энг юқори ўртача иш ҳақи 10,1 млн сўм билан Тошкентда бўлса, энг ками 4,1 млн сўм билан Қашқадарёда бўлиб турибди.
Соҳалар бўйича банк ва молия ҳодимлари 16,3 млн сўмлик маош билан етакчиликни сақлаб турибди.
Ахборот ва алоқа ходимлари 14,8 млн сўм билан кейинги ўринда бўлса, учинчи ўриндаги логистика ходимлари 9 млн сўм ўртача расмий иш ҳақи олмоқда.
Ўқитувчи ва шифокорлар эса ҳамон энг кам маош олувчилар бўлиб қолмоқда. Уларнинг моаши мос равишда 4,1 млн сўм ва 3,7 млн сўмни ташкил қилди.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎280🤔36👍11🔥4
Қайси банклар кўпроқ фойда олди?
Ўзбекистондаги банклар 2025 йилнинг 6 ойи ичида умумий 6,5 трлн сўм соф фойда олди.
Бу ўтган йилга нисбатан 991 млрд сўмга (+18 фоиз) кўпроқ. 6 та банк ярим йилни зарар билан якунлади.
“Миллий банк” 1 трлн сўм билан етакчиликни сақлаб қолди. Кейинги ўринлардаги “СҚБ” (808,6 млрд) ва “Ҳамкорбанк” (806,8 млрд) деярли бир хил фойда кўрди.
Энг кўп фойда олган 10 та банкнинг 7 таси хусусий банклар бўлди. ТОП 10 ликдаги банклар номи биринчи чоракка нисбатан ўзгармади.
“Ипотекабанк” деярли 400 млрд сўмлик фойда билан энг кўп зарар кўрган банк бўлди.

👍24👎11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Менинг халқим"- 4
📗 Хоразмлик Қодир Оллоқулов ва Хосият Рустамоваларнинг 13 сотихли ҳовлисида 10 турдаги мева-сабзавот, арча, гул етиштирилади. Беданачилик ва чорвачилик билан ҳам шуғулланишади.
Хонадон эгалари бу йил баҳорда атиги 1.5 сотихга экилган арчанинг ўзидан 60 миллион сўм даромад қилишди.
⚡️Тўлиқ видеони ҳар шанба Агробанкнинг YouTube саҳифасида томоша қилинг.
реклама

👍88👎23🤔8🔥4
HUMO ва SUNMI Ўзбекистон тўлов экотизимини ривожлантириш мақсадида стратегик ҳамкорликни йўлга қўйдилар.
HUMO тўлов ускуналари соҳасида жаҳон етакчиларидан бири бўлган SUNMI терминалларининг эксклюзив етказиб берувчиси этиб танланди. Ҳамкорлик доирасида 3 та устувор йўналиш томонлар диққат марказида бўлади:
• Инновациялар — энг янги тўлов технологияларини илгарилатиш.
• Молиявий ҳаммабоплик — олдин етарлича қамраб олинмаган сегментларда корхоналарга рақамли тўлов воситаларини тақдим этиш.
• Мижоз тажрибаси — харидорлар ва сотувчиларни тез, ишончли ва қулай транзакциялар билан таъминлаш.
HUMO ер усти эквайринг паркини бутунлай янгилашни режалаштирмоқда. Сармоялар ҳажми — 20 млн АҚШ доллари.
Батафсил малумот
Реклама

👍15🔥6🤔2👎1
Келишувга мувофиқ, банк ходимлари бизнес маслаҳатлари, менторлик дастурлари ва билим платформалари орқали ўз малакасини оширади.
Ушбу ташаббус "Бизнесни ривожлантириш банки"ни мижозларга молиявийдан ташқари, ривожланишга хизмат қилувчи ахборот ва маслаҳат ечимларини таклиф этувчи институтга айлантиришга қаратилган бўлиб, 2025 йил охирига қадар барча офислардаги масъул мутахассисларни махсус ўқув дастурларига жалб этиш режалаштирилган.
Манба | Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15👎6
Муаммоли кредитлар камайди
Июнь ойида Ўзбекистондаги банкларда муаммоли кредитлар (NPL) 1,65 трлн сўмга камайиб, 21,87 трлн сўмни ташкил қилди.
Кредит портфелга нисбатан банкларнинг NPL улуши ўтган ойда 4,1 фоиздан 3,8 фоизгача пасайди.
Энг кўп NPL камайиши “Ипотекабанк”да кузатилди — 1 трлн сўм.
“Гарантбанк” 16,7 фоиз билан кредит портфелига нисбатан NPL улуши энг юқори банк бўлиб турибди.

👍28👎14
Янгиликлар кўп, лекин улар ҳақида ким нима деди, билмоқчимисиз?
Кунлик янгиликлар, воқеаларнинг ўзинигина билиш етарли эмас, уларни қандай қабул қилиш, қандай баҳолаш ҳам муҳим.
@bayonotuz да сиз нафақат ахборотлар ва ҳодисаларни, балки фикрловчи одамларнинг баҳосини, жамоатчилик фаолларининг муносабатини, ноанъанавий нигоҳларни топасиз.
Маълумотлар расмий манбалар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва таҳлилчиларнинг реал постлари асосида ёритилади.
Воқеаларнинг қуруқ эмас, жонли ва фикрли талқинини @bayonotuz да кузатинг.

👍40🤔3👎1
Click энг йирик сотувлардан бири бўлди
Бу ҳафта ўзбек финтехида йилнинг энг муҳим воқеаси содир бўлди. Click ва Halyk Bank ўртасида муҳим келишувга эришилди.
Click компаниясининг 49 фоиз улушини Halyk Bank 176,4 млн долларга, “Тенге банк”нинг (Halyk Bank‘нинг шўба банки) 49 фоизини эса Click 60,8 млн долларга сотиб олди.
Halyk Bank Қозоғистоннинг энг йирик банки бўлиб, I чоракда барча ўзбек банкларидан деярли икки баробар кўпроқ фойда олганди.
Click эса 20 млн нафар фойдаланувчига эга, Ўзбекистондаги энг йирик тўлов ташкилотидир.
Шунинг учун бу Click учун ҳам, Halyk Bank учун ҳам муҳим келишув бўлди.
Битим доирасида Click компанияси 360 млн долларга, “Тенге банк” эса 124 млн долларга баҳоланди.
Бу эса уларни Ўзбекистондаги энг йирик сотувлардан бирига айлантирди. Келинг уларни биргаликда кўриб чиқамиз.
1) Очиқ маълумотларга таянсак, “Ипотека банк” сўнгги йиллардаги энг йирик сотув бўлиб турибди. Банкдаги давлат улуши 324 млн долларга сотилганди.
2) Coca-Cola Uzbekistan компаниясининг 57,1 фоизи Туркиянинг Coca-Cola İçеcек А.Ş. компаниясига 252 млн долларга сотилганди.
3) “Фарғонаазот”нинг 99,01 фоизи учун Сингапурнинг Indorama компаниясига 140 млн доллар тўлаганди. Бунда яна 100 млн доллар сармоя киритиш мажбурияти ҳам бор эди.
5) Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси Abu Dhabi Uzbek Investment фондига 87 млн долларга, бироқ 12 млн доллар сармоя киритиш шарти билан сотилган.
6) TBC Bank икки йил аввал payme’нинг 49 фоизини 55,7 млн долларга сотиб олганди. Ўшанда payme’нинг бозор қиймати 113,6 млн долларга баҳоланган.
TBC Bank яқинда 12 млн долларга Billz стартапининг асосий қисмини ҳам сотиб олиш бўйича келишувга эришганди.
8) Paynet Humo’нинг 100 фоиз улушини 65 млн долларга сотиб олганди. Humo учун Kaspi ҳам харидорлардан бири эди, лекин бу амалга ошмади.
9) UzAuto Trailer Россия компаниясига 49 млн долларга сотилган.
Бундан ташқари яна бир қанча ички ва кичик харидлар ҳам амалга оширилган. Масалан, йил бошида “Анорбанк” Энергетика вазирлиги биноларини 34 млн долларга сотиб олганди.
Тошкент марказидаги International меҳмонхонасини 26 млн долларга (14,7 млн евро қарз билан) Smart Fast Stroy харид қилганди.
Бироқ кейинчалик Россиянинг Azimut меҳмонхоналар тармоғи бу ернинг янги эгасига айланди (битим нархи очиқланмаган).
Lotte City Hotel учун эса Alfa Invest суғурта компанияси 20 млн доллар тўлаганди.
Шундай қилиб Click’нинг сотуви нархи очиқланган келишувлар орасида тўртинчи ўриндан жой олди. “Тенге банк” эса еттинчи ўринни эгаллади.

👍41🔥12🤔10👎8
Доллар тушади
29 июль куни амал қиладиган доллар курси🔽 69-70 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 12 560
Asakabank — 12 560
Hamkorbank — 12 560
Aloqabank — 12 550
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Davrbank — 12 610
Xalq Banki — 12 610
Kapitalbank — 12 615
Hamkorbank — 12 620
@bankir
29 июль куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 12 560
Asakabank — 12 560
Hamkorbank — 12 560
Aloqabank — 12 550
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Davrbank — 12 610
Xalq Banki — 12 610
Kapitalbank — 12 615
Hamkorbank — 12 620
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍116👎29🔥1
Humo тўлов тизими 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида 124,3 млрд сўм соф фойда олишга эришди.
Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 73,1 фоизга кўп. Тўлов тизимининг бутун бошли 2024 йилдаги фойдаси 168 млрд сўм бўлган.
Йил бошида Humo’нинг 100 фоиз улушини Paynet 65 млн долларга сотиб олганди.
Яқинда Humo давлат облигациялари билан таъминланган токенни муомалага чиқарди.
Тўлов терминалларини етказиб бериш бўйича Sunmi билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Бундан ташқари ер усти эквайринг паркини бутунлай янгилаш учун 20 млн доллар ажратиш режа қилинмоқда.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍36🤔13👎4🔥3
Қайси банклар фоизсиз автокредит бермоқда?
21 июлдан бошлаб UzAuto Motors Onix, Tracker ва Damas автомобилларини 20 фоизли бошланғич тўловда харид қилиш имкониятини йўлга қўйганди.
Бунда автомобилнинг қолган қисмини фоизсиз бўлиб тўлаш мумкин.
Ушбу кредитлар “Капиталбанк”, “Тенгебанк” ва “Асакабанк” орқали ажратилмоқда.
“Ипотекабанк” Changan, Deepal ёки Nevo русумидаги автомобил хариди учун 0 фоизлик кредитлар таклиф қилмоқда.
“Туронбанк” Opel, Fiat, Geely, Exeed ва Alfa Romeo учун 0 фоизлик автокредит ажратмоқда.
Бу икки банкда бошланғич тўлов 50 фоиз бўлиши керак.

👎107👍27🤔4🔥2
UZ24 янги форматда фаолият юритмоқда
Ўзининг ишончлилиги билан машҳур бўлган ОАВлардан бири бўлган UZ24 ҳозир янги форматга ўтди. Ҳозир каналда қулайликлар кўпайган. Масалан каналда кунига ўртача 15 та хабар чиқмоқда. Бу орқали каналда бериб борилаётган хабарларнинг ҳар бири муҳимлигини билиб олиш мумкин.
Ҳозирда каналнинг янгиланган формати вақтни тежаш, ишончлиликни ошириш ва муҳим бўлган хабарларни етказишга хизмат қилмоқда. Иқтисодга доир янгиликларни Банкир орқали, бошқа янгиликларни эса UZ24 орқали кузатиб боришингиз мумкин. Обуна бўлиб олинг – @uz24newsuz

👎10👍7🤔4🔥1
Доллар тушади
30 июль куни амал қиладиган доллар курси🔽 18-19 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
SQB — 12 700
Asakabank — 12 700
NBU — 12 690
Asia Alliance Bank — 12 690
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Xalq Banki — 12 540
Agrobank — 12 560
Kapitalbank — 12 560
Ipak Yo‘li Bank — 12 560
@bankir
30 июль куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
SQB — 12 700
Asakabank — 12 700
NBU — 12 690
Asia Alliance Bank — 12 690
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Xalq Banki — 12 540
Agrobank — 12 560
Kapitalbank — 12 560
Ipak Yo‘li Bank — 12 560
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍99👎26🤔13🔥3
Ўзбекистон 1,68 млрд долларлик активларини Лондон биржасига чиқармоқчи — Bloomberg
Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Миллий инвестиция жамғармаси 1,68 млрд долларлик активларини Лондон ва Тошкентда икки томонлама рўйхатдан ўтказиш (dual listing) бўйича таклифлар олмоқда.
Жамғарма бой инвесторлар топиш ниятида яқин шарқ билан ҳам алоқага чиққан.
Расмийлар ҳозирда НКМК ва Миллий инвестиция жамғармаси ўртасида қайси бирини биринчи листингга чиқариш ҳақида ўйламоқда. Ҳали бир қарорга келингани йўқ.
Лондон фонд биржаси биринчи ярим йилликда 200 млн фунтлик IPO амалга оширилган. Бу эса сўнгги 30 йилликдаги энг ёмон кўрсаткич.
Шу сабабли Ўзбекистондаги йирик активларни дуал листинг қилиш Лондон фонд биржаси учун қийин вазиятда катта ёрдам бўлади, деб ҳисобламоқда Bloomberg.
Миллий инвестиция жамғармаси таркибига “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” ва “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг бир қисми ҳам киради.
Бундан ташқари, “Асакабанк”, “Алоқабанк” ва “СҚБ“ учун ҳам анча вақтдан бери харидорлар қидирилмоқда.
Энг охирги хусусийлаштирилган банк “Пойтахтбанк” бўлганди — 10 млн долларга. Бунга ҳам бир йилдан ошди.
Ўзбекистонда ҳам хусусийлаштириш ижобий суръатларда кечяпти дейиш қийин. Бир неча йилдан бери ҳаракат бор, лекин натижа суст.
Лондон фонд биржасида дуал листинг иккала томон учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.

Bloomberg.com
Uzbekistan’s $1.68 Billion Fund Said to Eye London Dual Listing
Uzbekistan’s national investment fund, which manages assets worth $1.68 billion, is sounding out banks for a potential dual listing in London and Tashkent, people familiar with the matter said.
👎36👍10🤔8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги техника бор, лекин балл йўқ!
Тижорат банклари, тўлов тизимлари, микромолия ва лизинг ташкилотлари иштирокида бўлиб ўтаётган мулоқотда Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамоатчилик кенгаши аъзоси Зафар Мустафаев қурилиш соҳасидаги бир муҳим муаммога тўхталди:
Муаммо шундаки, янги техника олинган бўлса ҳам, у рўйхатда акс этмайди ва рейтинг балли берилмайди. Ҳолбуки, 25–30 йилдан бери ишлатилаётган техника эса тизимда бор ва балл тўплаяпти.
Тадбиркор ўз устида ишлаяпти, янги техника оляпти, лекин унинг меҳнати тизимда акс этмаяпти. Ҳақиқий ривожланиш фақат техникада эмас, балки уни баҳолайдиган ёндашувда ҳам бўлиши шарт.
Жонли эфир давом этмоқда

"Қурилиш вазирлигининг ‘Шаффоф қурилиш’ деб номланган миллий ахборот тизими бор. Лизинг орқали тадбиркорга экскаватор ёки бошқа қурилиш техникаси берилади. Аммо техник паспорт баъзи ҳолатларда лизинг олувчи номида эмас, балки лизинг компанияси номида қолади. Агар техника лизинг компания номида бўлса, тизимдан балл олиб бўлмайди”, дейди у.

👍38👎7🔥3🤔2