Банкир
74.8K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар кўтарилади

15 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔼83-84 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Hamkor bank — 12 620
MKbank — 12 610
Asakabank — 12 600
SQB — 12 600
Anorbank — 12 600


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tengebank — 12 660
Kapitalbank — 12 665
Xalq Banki — 12 670
Trastbank — 12 670


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👎68👍47🔥11🤔2
Банк тизими юридик шахсларга хизмат кўрсатишда янги босқичга ўтмоқда

Асосий мақсад — мижозларга қулайликлар яратиш, хизмат кўрсатишни тезлаштириш ва қоғозбозликни камайтириш.
Эндиликда банклар юридик шахсларга гаров таъминоти асосида онлайн кредитлар ажратиш имкониятини яратиш жараёнида. Бу жараён гаров таъминотининг бозор баҳосини тез ва осон аниқлашни талаб этади.

Шу мақсадда кўплаб банклар "e-baholash" дастурининг "Баҳолаш Плюс" хизмати билан интеграцияни бошлади. Бу хизмат орқали баҳолашга онлайн буюртма бериш ва тайёр баҳолаш ҳисоботини онлайн юклаб олиш мумкин.

Алоқа маълумотларини:

📍Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Ойбек МФЙ, Саид Барака кўчаси 17а уй

📞+998(71) 203-77-22

Реклама
👍13👎6🤔2
100 млн сўмгача: Расмий даромади йўқлар учун микроқарзлар

“Банкир” Ўзбекистондаги банклар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахслар ёки расмий даромади йўқлар учун тақдим этилаётган микроқарзлар ҳақида маълумот беради.

🏦InfinBank
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 26,99%дан
Муддати — 36 ойгача
Қисқа рақам: 1214
Батафсил

🏦TBC Bank
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 28-49%
Муддати — 36 ойгача
Қисқа рақам: 1150
Батафсил

🏦Азия аллианс банк
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 27%дан
Муддати — 60 ойгача
Қисқа рақам: 1270
Батафсил

🏦Ipak Yo‘li Banki
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 24,9%дан
Муддати — 5 йилгача
Қисқа рақам: 1296
Батафсил

🏦Бизнесни ривожлантириш банки
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 26%дан
Муддати — 36 ойгача
Қисқа рақам: 1254
Батафсил

🏦Anorbank
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 27-41%дан
Муддати — 36 ойгача
Қисқа рақам: 1290
Батафсил

🏦Алоқа банк
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 28%
Муддати — 60 ойгача
Ишонч телефони:
+998 71 230-44-44
Батафсил

🏦Ziraat bank
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 28-29%
Муддати — 36 ойгача
Қисқа рақам: 1293
Батафсил

🏦Микрокредитбанк
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 26-30%
Муддати — 60 ойгача
Қисқа рақам: 1285
Батафсил

🏦Саноатқурилишбанк
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 31%
Муддати — 48 ойгача
Қисқа рақам: 1180
Батафсил

Батафсил орқали линкка босиб, банкларнинг расмий сайтидан кредит ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин. Банклар бошқа турдаги микроқарзлар ҳам ажратмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎44👍12🤔7🔥4
Fitch Uzum экотизимига ижобий прогноз билан "B" рейтингини берди

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги биринчи марта Uzum миллий экотизимининг кредитга лаёқатлилигини баҳолади.

Компания электрон тижорат ва финтех соҳаларидаги кучли позициялари ҳамда барқарор молиявий кўрсаткичлари туфайли ижобий прогноз билан "B" рейтингини олди.

“Fitch рейтингининг берилиши Uzum ривожланишидаги муҳим босқичдир. Бу бизнинг бизнес моделимиз, технологик базамиз ва салоҳиятимизни тасдиқлайди. Биз мижозлар, ҳамкорлар ва халқаро инвесторлар ишонадиган узоқ муддатли платформани яратишда давом этамиз”, — дея изоҳ берди Uzum асосчиси ва CEО Жасур Жумаев.


Fitch Uzum компаниясининг асосий афзалликлари қаторида молиявий хизматларнинг ягона платформага интеграция қилинганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи аллақачон Узум хизматларидан мунтазам фойдаланиб келмоқда.

Fitch Ratings Moody’s ва S&P билан биргаликда “Катта учлик” рейтинг агентликлари қаторида туради. Бу агентликлар томонидан берилган рейтинг инвесторлар учун қўлланма бўлиб хизмат қилади.

Uzum экотизимининг ижобий прогноз билан “B” рейтингини олгани, компанияга бўлган ишончни англатади. Uzum келажакда рейтингни янада кўтаришни мақсад қилган.

@bankir
👍20👎3
Доллар кўтарилди

15 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 699,14 сўмдан (+84,07 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎72👍37🔥6🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Евро-5 юк автомобиллари учун эълон қилинган имтиёзлар амалда қўлланилмаяпти

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида ўтказилган учрашувда логистика компанияси вакили божхонада юзага келаётган муаммони кўтарди.

Унинг айтишича, Евро-5 талабларига жавоб берадиган юк автомобилларини расмийлаштиришда ҳалигача бож ва утилизация йиғими талаб қилинаётгани сабабли, январдан буён фуралар туриб қолган.

Аслида, 7 февраль куни Президент раислигида ўтган селекторда бундай техникаларни 3 йил муддатга ушбу тўловлардан озод қилиш белгиланган эди.

Бироқ тадбиркор таъкидлаганидек, эълон қилинган имтиёз амалда тўлиқ ишламаяпти ва бу импорт-экспорт фаолиятида жиддий тўсиқларга сабаб бўлмоқда.

@bankir
👍38🤔15👎3
Citibank AS’нинг ваколатхонаси очилади

Марказий банк томонидан Американинг нуфузли банки Citibank’нинг Туркиядаги шўба банки — Citibank’нинг ваколатхонаси аккредитация қилинди.

Ваколатхона мамлакат молия бозорини ўрганиш ва давлат органлари ҳамда молия ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташкил этилди.

@bankir
👍18👎12🤔5
5,8 млрд сўм омонат, 160 млрд сўм кредит: MKBank маҳалла банкирлари фойдали ишламоқда

“Микрокредитбанк” Хоразм вилоятидаги Арда Хива мажмуасида “Банкир ва маҳалла: бир мақсад, бир йўл” номли тимбилдинг ташкил этди.

150 нафарга яқин маҳалла банкири ва маҳалла агентларини бир жойга жамлаган икки кунлик дастурда очиқ мулоқотлар, фойдали муҳокамалар, стратегик тақдимотлар, ижодий ўйинлар ва амалий машғулотлар ўтказилди.

Тадбир давомида биринчи ярим йилликда яхши кўрсаткичларга эришган 3 та ҳудуддаги 3 нафар энг фаол маҳалла банкири ва энг фаол маҳалла агентлари тақдирланди.

“Микрокредитбанк”да ҳозирда 95 та ҳудудда 1 121 та маҳаллада 332 нафар маҳалла банкири фаолият олиб бормоқда.

Уларга ёрдам бериш учун ҳар бир маҳаллага биттадан, маҳалла агентлари жалб қилинган бўлиб, уларнинг аксарияти — 666 нафари аёллардир.

Маҳалла агентлари йил бошидан бери 12 минг пластик карта чиқарилишига, 5,8 млрд сўм омонат жалб қилинишига, 160,6 млрд сўмлик кредитлар ажратилишига ёрдам берди.

Тадбирнинг асосий мақсади — маҳалла банкирлари ва агентлари ўртасида жамоавий руҳни кучайтириш, ички мулоқотни яхшилаш, фойдали ташаббусларни жорий этиш ва хизмат маданиятини янада юксалтиришдан иборат бўлди.

Реклама
👍24🤔19🔥3👎1
Доллар кўтарилади

16 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔼79-80 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 690
Anorbank — 12 685
Asakabank — 12 680
SQB — 12 680


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 740
Aloqabank — 12 750
Tengebank — 12 750
NBU — 12 750


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👎55👍43🔥10🤔3
“Капиталбанк” фойдаси камаймоқда

“Капиталбанк” 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида 602,4 млрд сўм соф фойда олди. Бу 2023 (-12,4 фоиз) ва 2024 (-15,4 фоиз) йилнинг мос даврига нисбатан камроқ ҳисобланади.

Банкнинг фойдаси камайишига операцион харажатларнинг ортиши сабаб бўлди. Ушбу харажатларсиз банк даромади 2024 йилга нисбатан 100 млрд сўмга кўпроқ бўлган.

Операцион харажатларнинг асосий қисмини ходимларга маош ва бошқа харажатлар ташкил қилди. “Капиталбанк” бу учун олти ойда 488 млрд сўм сарфлади.

Яқин йилларда “Капиталбанк” “Миллий банк”дан сўнг Ўзбекистоннинг энг кўп фойда олувчи банки бўлиб турганди.

Бироқ 2025 йилнинг I чорак натижаларига кўра, банк олтинчи ўрингача тушиб кетди.

@bankir
👍34🤔16👎6🔥2
Микроқарзлар ва автокредитлар бўйича ўртача фоизлар ҳар сешанба эълон қилинади

Марказий банк сўнгги 10 иш кунида ажратилган микроқарзлар ва автокредитларнинг банклар кесимида ўртача фоиз ставкасини ҳар сешанба куни эълон қилиб борадиган бўлди.

Бу ҳафта ўтган ҳафтага нисбатан микроқарзларнинг ўртача фоизи ўзгармади ва 35,4 фоиз даражасида қолди.

Автокредитларнинг ўртача фоиз ставкаси эса 0,1 фоизга ошиб, 24,3 фоизни ташкил қилди.

Энг арзон микроқарзларни ўрта ҳисобда 22,1 фоиздан “Алоқабанк” бераётган бўлса, энг қиммати ҳамон Apex Bank’да — 40,8 фоиз.

Автокредитларнинг энг арзони “Тенге банк”да (17,4 фоиз), энг қиммати “Ҳамкорбанк”да (29,1 фоиз).

@bankir
👎19👍5🔥3🤔2
Доллар кўтарилди

16 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 788,12 сўмдан (+78,98 сўм) ҳисобланади.

@bankir
2👎65👍57🔥1
15 июль. Банклараро тўловларни қабул қилиш 21:30 гача узайтирилди.

@bankir
👎33👍25🤔7🔥5
Венчур компаниялар 2025 йилда қаерга сармоя киритмоқда?

2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, Ўзбекистон стартап экотизимига венчур фондлар томонидан 4 млн доллардан ошиқ инвестициялар киритилди.

Бунда энг катта маблағни Flexsoft компанияси олди — 1 млн доллар, IT Park Ventures’дан.

Кейинги ўринлардан Datatruck (550 минг доллар) ва Unitlab (400 минг доллар) жой олди.

Венчур компаниялардан энг кўп стартапларга сармояни Aloqa Ventures ажратди. Йил бошидан бери улар 20 та стартапларга 1,5 млн долларга яқин инвестиция киритди.

IT Park Ventures эса 2,2 млн доллар маблағни 8 та стартапга бўлиб берди.

Умумий ҳисоблаганда венчур компаниялар Ўзбекистондаги 90 дан ортиқ лойиҳаларга 12,5 млн доллар миқдорида сармоя жалб қилишга улгурди.

Улардан бири — Billz’нинг назорат пакети яқинда TBC Bank томонидан 12 млн долларга сотиб олинди.

Яна бир қувонарли жиҳат, инвесторлар пойтахтдан ташқарига кўпроқ эътибор қарата бошлади — иккинчи чоракда Андижондан бешта, Фарғонадан иккита, Қашқадарё ва Самарқанддан биттадан лойиҳа молиялаштирилди.

@bankir
👍18👎5🔥5🤔3
“Корзинка” учун 2024 йил рекорд даражада бўлди

Ўзбекистондаги энг йирик чакана савдо тармоғи “Корзинка” 2024 йилга оид ҳисоботни тақдим этди.

Йил давомида “Корзинка” супермаркетлари ва “Корзинка Маҳалла” дўконларининг савдоси 2023 йилга нисбатан 9,3 фоизга ўсиб, 9,4 трлн сўмни ташкил этди.

Korzinka Go орқали 1 млн донадан ортиқ буюртмалар амалга оширилди. Содиқлик дастури орқали бонусларга эга бўлувчи фаол фойдаланувчилар сони эса 1,8 млн нафарга етди.

Компания ходимлари қарийб 11 минг нафарга етган бўлса, дўконлар сони 152 тагача кўпайди.

2025 йилда ҳам “Корзинка” бозордаги етакчиликни сақлаб, мижозлар, ҳамкорлар ва инвесторлар учун ишончли йўлдан кетмоқда.

Яқинда компания Abu Dhabi Uzbek Investment ва Ўзбекистон-Уммон инвестиция компанияларидан катта миқдорда сармоя жалб қилганди.

@bankir
👍54🔥10🤔9👎3
Доллар тушади

17 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔽19-20 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 750
Asakabank — 12 750
Trastbank — 12 750
BRBB — 12 750


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 780
Apex bank — 12 800
Asia Alliance Bank — 12 820
NBU — 12 830


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍75👎12🔥5🤔2
Банк омонатлари кетма-кет учинчи ой арзонламоқда

Ўзбекистон банкларидаги омонатларнинг ўртача фоизи уч ойдан бери пасайиб, июнь ойида 21,4 фоизгача тушди.

Февралгача банкларда 27 фоизгача омонатлар бор эди, шундан сўнг Марказий банк топшириғи билан омонатлар аввал 26 фоизга, кейин эса апрелдан 23 фоизгача пасайтирилди.

Омонатларнинг максимал фоизи пасайтирилиши кредитлар фоизини пасайтириш учун қилинганди. Бироқ, июн ойига келиб ўртача фоизлар 23,7 фоизгача кўтарилди.

Бу 27 фоизлик омонатлар мавжуд бўлган даврга яқин. Регулятор аралашуви билан омонатлар арзонлади, бироқ кредитлар ўша-ўша даражада қолди.

@bankir
👎144👍11🤔8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди омонат картасидан фойдаланиш мумкин

MKBANK банклар орасида биринчи бўлиб мутлақо янги маҳсулотни тақдим қилди — омонат картаси.

Бу рақамли шаклдаги замонавий карта бўлиб, анъанавий омонатларнинг ўрнини босади.

Карта маълумотлари:
Амал қилиш муддати — 5 йил
Омонатнинг муддати — 2 йилгача
Энг кам миқдори — 1 000 000 сўм
Йиллик фоиз ставкаси — 21%

Омонат картадан картадаги мавжуд пул маблағлари доирасида барча чиқим амалиётларини бажариш мумкин.

Карта орқали бир вақтда фақат битта омонат расмийлаштириш мумкин. Бунда P2P орқали кирим қилиш амалиёти кўрсатилмайди.

📱 Mavrid иловасида барча амалиётларни масофадан туриб синаб кўриш имконияти бор.

Батафсил маълумотни банкинг расмий сайтидан олсангиз бўлади.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17🤔9🔥5👎2
UZ24 янги форматда фаолият юритмоқда

Ўзининг ишончлилиги билан машҳур бўлган ОАВлардан бири бўлган UZ24 ҳозир янги форматга ўтди. Ҳозир каналда қулайликлар кўпайган. Масалан каналда кунига ўртача 15 та хабар чиқмоқда. Бу орқали каналда бериб борилаётган хабарларнинг ҳар бири муҳимлигини билиб олиш мумкин.

Ҳозирда каналнинг янгиланган формати вақтни тежаш, ишончлиликни ошириш ва муҳим бўлган хабарларни етказишга хизмат қилмоқда. Иқтисодга доир янгиликларни Банкир орқали, бошқа янгиликларни эса UZ24 орқали кузатиб боришингиз мумкин. Обуна бўлиб олинг – @uz24newsuz

@bankir
1👍13👎8🔥5🤔2