Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар пасайди

11 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12
634,34 сўмдан (-18,98 сўм)
ҳисобланади.

@bankir
👍75👎13🤔9🔥3
Банклар рейтинги янгиланди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2025 йилнинг II чораги учун “Банклар фаоллик индекси”ни тақдим қилди.

Йирик ва кичик банклар бўлимида етакчилар ўз ўрнини сақлаб қолди — “Капиталбанк” ва “Универсалбанк”.

“Трастбанк” йирик банклар орасида 3 поғонага юқорилаб, иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликдан “Ҳамкорбанк” жой олди.

Кичик банклар рейтингида катта ўзгаришлар бўлмасада, “Янги банк” 3 поғонага ўз ўрнини йўқотиб энг катта пасайишни қайд этди.

Рейтинг фақат марказ томонидан тузилган бўлиб, банклардаги ҳақиқий вазиятни акс эттирмаслиги мумкин.

@bankir
👎23👍10🔥7
Доллар тушади

14 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔽19-20 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 620
Asakabank — 12 620
Garantbank — 12 620
Anorbank — 12 620


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 680
Tengebank — 12 680
Kapitalbank — 12 685
Agrobank — 12 690


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🔥43👍35👎13🤔5
💸Bitcoin янги рекордга чиқди

Bitcoin нархи бугун илк марта 118 минг доллардан ошиб, рекордни қайд этди.

Криптовалюта май ойида 110 минг долларлик маррани босиб ўтганди.

Ундан аввал, апрелда эса АҚШнинг божлари ва иқтисодий инқироз хавфи сабаб унинг нархи 76 минг долларгача пастлаган эди.

Уч ойдан камроқ вақт ичида Bitcoin нархи 55 фоиз атрофида ўсди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍24👎12🤔12
💸AstraSend хизмати - пул ўтказмалари учун янги имкониятлар!

InfinBANK’нинг AstraSend хизмати ёрдамида Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Мўғулистондаги яқинларингизни молиявий қўллаб-қувватлаш янада осонлашди.

Aфзалликлари:

• Тезкорлик: Пул ўтказмаларингиз бир неча дақиқада манзилга етиб боради!
• АҚШ долларидаги нақд пулларни ортиқча тўловларсиз қабул қиласиз.
* Ўзбекистондан Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Мўғулистонга АҚШ долларида пул юборишда ҳамда Россия рублида қабул қилувчиларга $300 дан $5000 гача бўлган ўтказмаларда - 0% комиссия!

➡️Батафсил маълумот ва хизмат шартлари билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Реклама
👍15🔥6🤔2
Ипотека кредити олувчилар сони ўсишни бошлади

Сўнгги икки йилдан бери Ўзбекистонда ипотека кредити олувчилар камайиб бораётганди. 2025 йилдан эса уларнинг сони яна ўсишни бошлади.

6 ой ичида мамлакатда 31 589 киши ипотека кредитини расмийлаштирди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5 388 нафарга кўпроқ.

Ипотека кредити олувчилар сони кўпайишига давлатдан томонидан ажратилган маблағлар ёрдам бермоқда.

Умумий 9,4 трлн сўм ипотека кредити ажратилган бўлса, шундан 6,4 трлн сўми иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағларидан кам фоизли ипотека кредитларидир.

31,6 минг кишидан 21,7 минг киши “Янги тартиб” доирасидаги 17-18 фоизли ипотека кредитларини олган.

Банкларнинг ўз ҳисобидан ажратилаётган бозор шароитларидаги ипотека миқдори эса 2024 йилга нисбатан бироз камайган.

Ёшларнинг уй сотиб олиш учун кредит олиш ҳолати ҳам сезиларли кўпайган — 45 фоизга.

Ипотека кредитларининг тўртдан уч қисми (75 фоиз) янги уйларни сотиб олиш учун расмийлаштирилмоқда. Ўтган йили бу анча камроқ — 61 фоиз эди.

Ипотека кредити олувчилар кўпайишни бошлаганидан, мамлакатда уйларга талаб яна кучайганини сезиш мумкин.

Айниқса, пойтахтда бир неча йилдан бери уйлар нархи пасайиб келмоқда.

@bankir
👍15👎14🤔7🔥2
Доллар пасайди

14 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12
615,07 сўмдан (-19,27 сўм)
ҳисобланади.

@bankir
👍69👎14🔥5🤔2
Банкларда бўш иш ўринлари

Канал орқали баъзи банклардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Бунда “hh.uz” порталига жойлаштирилган вакансиялардан фойдаланилмоқда.

Анорбанк”да ҳозирда 24 та бўш иш ўринлари бор. Улар орасида таҳлил бўлими бошлиғи, бизнес таҳлилчиси, администратор ва менежер кабилар бор.
Батафсил

Uzum компанияси эса 122 та фаол вакансия жойлаштирган. Омбор менежери, администратор, PR менежери, тадбир менежери ва бошқа бир қанча йўналишларда ходимлар қидирилмоқда.
Батафсил

“ТBC Bank”да — 76 та. Булар тизим администратори, маҳсулот менежери, PR менежери ва бошқалар.
Батафсил

“Ҳамкорбанк”да ҳозирда умумий 64 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида маҳсулот менежери, дастурчи, бизнес таҳлилчиси, молиявий менежер ва бошқалар мавжуд.
Батафсил

“Инфинбанк”да айни пайтда 17 та бўш иш ўрни бор. Тизим администратори, ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис, дастурчи ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Аво банк”да — 31 та. Булар савдо менежери, дастурчи, бизнес таҳлилчиси ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил

“Тенге банк”да айни пайтда 28 та бўш иш ўрни бор. Молиявий назоратчи, юридик маслаҳатчи, савдо менежери ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Миллий банк” 8 та бўш иш ўрни учун эълон қўйган. Улар орасида IT мутахассиси, рақамли маркетинг таҳлилчиси, PR-коммуникатсиялар гуруҳи раҳбари каби вакансиялар бор.
Батафсил

“Капиталбанк”да — 24 та. Лойиҳа менежери, дизайнер, офис менежери ва бошқа бир қанча вакансиялар эълони берилган.
Батафсил

“Ипак йўли банки” 16 нафар мутахассис қидирмоқда — савдо менежери, тизим таҳлилчиси, бизнес таҳлилчиси ва бошқалар.
Батафсил

“Асакабанк”да айни пайтда 15 та бўш иш ўрни бор. Call-марказ оператори, алоқа маркази мутахассиси, дастурчи ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

Банклар жойлаштирган вакансиялардан келиб чиқиб, сўнги ҳафталарда дастурчи ва менежерларга талаб ошганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари қуйида “Click” ва “Payme” компаниялари жойлаштирган вакансиялар билан ҳам танишишингиз мумкин.

“Click” да ҳозирда 35 та бўш ўрни мавжуд. Булар дастурчи, Call-марказ оператори, дизайнер, бухгалтер ва бошқалар.
Батафсил

payme’да эса — 27 та. Адвокат, тизим таҳлилчиси, дастурчи, SMM менежери, PR менежери каби вакансиялар жойлаштирилган.
Батафсил

Банкларнинг Телеграмдаги HR саҳифалари билан бу ерда танишиш мумкин — https://t.me/Bankir/6328

@bankir
👍22👎16
2 нафар бола Балига бепул учади!

Фақат бугун, соат 22:00 гача 15 июл учиб кетиш санасига тур банд қилинг ва жуда ёқимли бонусга эга бўлинг.

Бор-йўғи бир неча соат давом этадиган ажойиб акция. Мўъжизани эртага кутманг, у бугун ёнингизда турибди.

Asialuxe Travel’нинг барча офисларида ва мамлакатдаги турагентларда брон қилинг.

Asialuxe Travel офисларида ва бутун мамлакатдаги туристик агентликларда банд қилинг

🔥Шу дам олиш кунлари Asialuxe Travel’да меҳмонхоналар учун 75% гача чегирма амал қилмоқда.

Фойдали нархда тур олиш учун @Asialuxe каналига обуна бўлинг.

🌎 asialuxe.uz
📱 1111
Instagram | Telegram | Facebook | YouTube

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14🔥9👎6
Click, payme ва Paynet: 2024 йилда ким қанча фойда кўрди?

Ўзбекистондаги энг йирик учта тўлов ташкилоти 2024 йил учун молиявий ҳисоботларини тўлиқ очиқлади.

Click компанияси 2024 йилни 295,1 млрд сўмлик соф фойда билан якунлади. Бу 2023 йилга нисбатан 43,8 фоиз кўпроқ.

payme эса 2024 йилда 274,3 млрд сўм соф фойда кўрди. Бу ўтган йилга нисбатан 35,5 фоизга юқори.

Paynet компанияси 2024 йилда 281,5 млрд сўм соф фойда билан йилни якунлади. Бу 2023 йилга қараганда 120 фоизга кўпроқдир.

Бу уччала компания 2024 йилда 70 фоиз банклардан кўра кўпроқ фойда кўрди.

Фото: Pinkod.uz

@bankir
👍86🤔20🔥16👎5
Бўлиб тўлаш хизматлари бозорида тартиб ўрнатилади

Ўзбекистонда бўлиб тўлаш ва улушли тўлов хизматларининг оммалашуви билан бирга, тартибга солиш зарурати ҳам ортиб бормоқда.

Муаммо шундаки, бўлиб тўлаш сервислари мижознинг қарз юки тўғрисидаги маълумотни Кредит тарихи бюросига (КИБ) юбормайди. Бу эса истеъмолчиларнинг ҳаддан ташқари қарзга ботишига олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, товар нархи яширин комиссиялар ва ортиқча тўловларни ўз ичига олиши мумкин.

Шу сабабли Марказий банк бўлиб тўлаш хизматлари фаолиятини тартибга солиш бўйича қатор таклифларни илгари сурмоқда. Унга кўра, бўлиб тўлаш хизматлари КИБга барча маълумотларни юбориши шарт этиб белгиланади.

Шунингдек, мижознинг тўлов қобилиятини аниқлаш учун скорингдан фойдаланиш зарур бўлади.

Uzum Nasiya хизмати МБ талабларига мувофиқ ўз фаолиятини ривожлантирмоқда. Компания скоринг аниқлигини ошириш учун нейрон тармоқлардан фойдаланиб, мижозларнинг фаоллигини таҳлил қилади.

Бу мижознинг тўловга лаёқатлилигини аниқлашга ва тегишли таклифларни шакллантиришга ёрдам беради.

Шу билан бирга, Uzum Nasiya директорининг таъкидлашича, тартибга солиш жараёнига нисбатан ягона ёндашув барча муддатли тўлов маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни узатиш ва мижозларнинг мажбурий скоринги иштирокчилар, тадбиркорлар ва мижозлар учун бозор шаффофлигини оширишга хизмат қилади.

Ўзбекистон ФинТех ассоциацияси ҳам бу ташаббусни маъқуллаб, истеъмолчи ҳар доим ҳам ўз имконияти ва тўлов қобилиятини тўғри баҳолай олмаслигини таъкидлади.

Молиялаштириш билан шуғулланадиган барча ташкилотлар учун истеъмолчиларни баҳолаш механизмларини тизимлаштириш жуда муҳим.

Click ҳам регулятор таклифларини ўрганмоқда ва бу истеъмолчиларни ҳимоя қилиш, тизим барқарорлиги ва инновациялар имконияти ўртасидаги мувозанат алоҳида аҳамиятга эга бўлган муҳим ва нозик сегмент эканлигини таъкидламоқда.

Сервис тижорат директорининг сўзларига кўра, тартибга солиш даражонидаги ҳар қандай ўзгаришлар бозорнинг ўзига хосликлари, рақамли модель ва барча томонларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳар томонлама баҳолашни талаб этади.

Марказий банк аллақачон тегишли қонун лойиҳаси муҳокамасини бошлади. Келгуси ойларда МБ, Молия вазирлиги, финтех ҳамжамияти ва истеъмолчилар ташкилотлари иштирокида янги бозор қоидаларини ишлаб чиқиш бошланиши кутилмоқда.

@bankir
👍51🤔14👎9
Доллар кўтарилади

15 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔼83-84 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Hamkor bank — 12 620
MKbank — 12 610
Asakabank — 12 600
SQB — 12 600
Anorbank — 12 600


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tengebank — 12 660
Kapitalbank — 12 665
Xalq Banki — 12 670
Trastbank — 12 670


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👎68👍47🔥11🤔2
Банк тизими юридик шахсларга хизмат кўрсатишда янги босқичга ўтмоқда

Асосий мақсад — мижозларга қулайликлар яратиш, хизмат кўрсатишни тезлаштириш ва қоғозбозликни камайтириш.
Эндиликда банклар юридик шахсларга гаров таъминоти асосида онлайн кредитлар ажратиш имкониятини яратиш жараёнида. Бу жараён гаров таъминотининг бозор баҳосини тез ва осон аниқлашни талаб этади.

Шу мақсадда кўплаб банклар "e-baholash" дастурининг "Баҳолаш Плюс" хизмати билан интеграцияни бошлади. Бу хизмат орқали баҳолашга онлайн буюртма бериш ва тайёр баҳолаш ҳисоботини онлайн юклаб олиш мумкин.

Алоқа маълумотларини:

📍Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Ойбек МФЙ, Саид Барака кўчаси 17а уй

📞+998(71) 203-77-22

Реклама
👍13👎6🤔2
100 млн сўмгача: Расмий даромади йўқлар учун микроқарзлар

“Банкир” Ўзбекистондаги банклар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахслар ёки расмий даромади йўқлар учун тақдим этилаётган микроқарзлар ҳақида маълумот беради.

🏦InfinBank
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 26,99%дан
Муддати — 36 ойгача
Қисқа рақам: 1214
Батафсил

🏦TBC Bank
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 28-49%
Муддати — 36 ойгача
Қисқа рақам: 1150
Батафсил

🏦Азия аллианс банк
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 27%дан
Муддати — 60 ойгача
Қисқа рақам: 1270
Батафсил

🏦Ipak Yo‘li Banki
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 24,9%дан
Муддати — 5 йилгача
Қисқа рақам: 1296
Батафсил

🏦Бизнесни ривожлантириш банки
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 26%дан
Муддати — 36 ойгача
Қисқа рақам: 1254
Батафсил

🏦Anorbank
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 27-41%дан
Муддати — 36 ойгача
Қисқа рақам: 1290
Батафсил

🏦Алоқа банк
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 28%
Муддати — 60 ойгача
Ишонч телефони:
+998 71 230-44-44
Батафсил

🏦Ziraat bank
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 28-29%
Муддати — 36 ойгача
Қисқа рақам: 1293
Батафсил

🏦Микрокредитбанк
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 26-30%
Муддати — 60 ойгача
Қисқа рақам: 1285
Батафсил

🏦Саноатқурилишбанк
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 31%
Муддати — 48 ойгача
Қисқа рақам: 1180
Батафсил

Батафсил орқали линкка босиб, банкларнинг расмий сайтидан кредит ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин. Банклар бошқа турдаги микроқарзлар ҳам ажратмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎44👍12🤔7🔥4
Fitch Uzum экотизимига ижобий прогноз билан "B" рейтингини берди

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги биринчи марта Uzum миллий экотизимининг кредитга лаёқатлилигини баҳолади.

Компания электрон тижорат ва финтех соҳаларидаги кучли позициялари ҳамда барқарор молиявий кўрсаткичлари туфайли ижобий прогноз билан "B" рейтингини олди.

“Fitch рейтингининг берилиши Uzum ривожланишидаги муҳим босқичдир. Бу бизнинг бизнес моделимиз, технологик базамиз ва салоҳиятимизни тасдиқлайди. Биз мижозлар, ҳамкорлар ва халқаро инвесторлар ишонадиган узоқ муддатли платформани яратишда давом этамиз”, — дея изоҳ берди Uzum асосчиси ва CEО Жасур Жумаев.


Fitch Uzum компаниясининг асосий афзалликлари қаторида молиявий хизматларнинг ягона платформага интеграция қилинганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи аллақачон Узум хизматларидан мунтазам фойдаланиб келмоқда.

Fitch Ratings Moody’s ва S&P билан биргаликда “Катта учлик” рейтинг агентликлари қаторида туради. Бу агентликлар томонидан берилган рейтинг инвесторлар учун қўлланма бўлиб хизмат қилади.

Uzum экотизимининг ижобий прогноз билан “B” рейтингини олгани, компанияга бўлган ишончни англатади. Uzum келажакда рейтингни янада кўтаришни мақсад қилган.

@bankir
👍20👎3
Доллар кўтарилди

15 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 699,14 сўмдан (+84,07 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎72👍37🔥6🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Евро-5 юк автомобиллари учун эълон қилинган имтиёзлар амалда қўлланилмаяпти

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида ўтказилган учрашувда логистика компанияси вакили божхонада юзага келаётган муаммони кўтарди.

Унинг айтишича, Евро-5 талабларига жавоб берадиган юк автомобилларини расмийлаштиришда ҳалигача бож ва утилизация йиғими талаб қилинаётгани сабабли, январдан буён фуралар туриб қолган.

Аслида, 7 февраль куни Президент раислигида ўтган селекторда бундай техникаларни 3 йил муддатга ушбу тўловлардан озод қилиш белгиланган эди.

Бироқ тадбиркор таъкидлаганидек, эълон қилинган имтиёз амалда тўлиқ ишламаяпти ва бу импорт-экспорт фаолиятида жиддий тўсиқларга сабаб бўлмоқда.

@bankir
👍38🤔15👎3
Citibank AS’нинг ваколатхонаси очилади

Марказий банк томонидан Американинг нуфузли банки Citibank’нинг Туркиядаги шўба банки — Citibank’нинг ваколатхонаси аккредитация қилинди.

Ваколатхона мамлакат молия бозорини ўрганиш ва давлат органлари ҳамда молия ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташкил этилди.

@bankir
👍18👎12🤔5
5,8 млрд сўм омонат, 160 млрд сўм кредит: MKBank маҳалла банкирлари фойдали ишламоқда

“Микрокредитбанк” Хоразм вилоятидаги Арда Хива мажмуасида “Банкир ва маҳалла: бир мақсад, бир йўл” номли тимбилдинг ташкил этди.

150 нафарга яқин маҳалла банкири ва маҳалла агентларини бир жойга жамлаган икки кунлик дастурда очиқ мулоқотлар, фойдали муҳокамалар, стратегик тақдимотлар, ижодий ўйинлар ва амалий машғулотлар ўтказилди.

Тадбир давомида биринчи ярим йилликда яхши кўрсаткичларга эришган 3 та ҳудуддаги 3 нафар энг фаол маҳалла банкири ва энг фаол маҳалла агентлари тақдирланди.

“Микрокредитбанк”да ҳозирда 95 та ҳудудда 1 121 та маҳаллада 332 нафар маҳалла банкири фаолият олиб бормоқда.

Уларга ёрдам бериш учун ҳар бир маҳаллага биттадан, маҳалла агентлари жалб қилинган бўлиб, уларнинг аксарияти — 666 нафари аёллардир.

Маҳалла агентлари йил бошидан бери 12 минг пластик карта чиқарилишига, 5,8 млрд сўм омонат жалб қилинишига, 160,6 млрд сўмлик кредитлар ажратилишига ёрдам берди.

Тадбирнинг асосий мақсади — маҳалла банкирлари ва агентлари ўртасида жамоавий руҳни кучайтириш, ички мулоқотни яхшилаш, фойдали ташаббусларни жорий этиш ва хизмат маданиятини янада юксалтиришдан иборат бўлди.

Реклама
👍24🤔19🔥3👎1
Доллар кўтарилади

16 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔼79-80 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 690
Anorbank — 12 685
Asakabank — 12 680
SQB — 12 680


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 740
Aloqabank — 12 750
Tengebank — 12 750
NBU — 12 750


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👎55👍43🔥10🤔3