Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
InfinBANKнинг “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳаси навоийлик аёлга муваффақият олиб келди!

Гап шундаки, Гулхайо Ӯроқова овсини билан биргаликда Маҳалла банкири дастури орқали 50 миллион сўм кредит олиб, қорамол, парранда ва асаларичилик фаолиятини йўлга қўйди.

Айни пайтга келиб улар маҳаллий бозорларга юқори талабгир маҳсулотлар тақдим қилишни ҳам бошлаб юборган. Олинган даромад эса оила бюджетига сезиларли даражада ёрдам бермоқда.

Гулхайо опанинг тажрибаси ҳақида видеода батафсил томоша қилинг!

Реклама
👎64👍44🤔15🔥9
Доллар кўтарилади

9 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔼35-36 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Apex bank — 12 670
BRB — 12 670
MKbank — 12 670
Trastbank — 12 670


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tengebank — 12 720
Octobank— 12 740
Asia Alliance Bank — 12 740
Aloqabank — 12 740


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👎58👍43🔥6🤔6
Банк тизими ва макроиқтисодиёт ҳақида китоблар ўзбекчага таржима қилинади

“1000 китоб” лойиҳаси Марказий банк билан ҳамкорликда “1000 китоб плюс” ташаббусини бошлади.

Бунда макроиқтисодиёт ва банк тизимига оид китоблар ўзбекчага ўгирилади.

Sebastian Edwards. The Chile Project: the Story of the Chicago Boys and the Downfall of Neoliberalism. Princeton University Press, 2023.
Peter Conti-Brown. The Power and Independence of the Federal Reserve. Princeton University Press, 2016.
Cassidy John. How Markets Fail: The Logic of Economic Calamities. Picador, 2010.
Adrian Wooldridge. Aristocracy of Talent: How Meritocracy Made the Modern World. Penguin Random House, 2021.
Milton Friedman. Capitalism and Freedom. University of Chicago Press, 2020.
Adam Smith. The Wealth of Nations.
Gregory Mankiw. Macroeconomics. Worth Publishers (Macmillan Learning), 2024.
Hal Varian. Intermediate Microeconomics: A Modern Approach. W. W. Norton & Company, 2024.
Wooldridge Jeffrey. Introductory Econometrics: A Modern Approach. Cengage Learning, 2025.
Frederic Mishkin. The Economics of Money, Banking, and Financial Markets. Pearson, 2021

Бу китобларни ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этиш бўйича нашриётлар орасида танлов эълон қилинган.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34🔥10🤔2👎1
Доллар кўтарилди

9 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 712,09 сўмдан (+35,36 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍66👎56🔥3🤔3
Ўзбекистонликлар жуда кўп микроқарз олмоқда

Марказий банк 2025 I чорак учун статистик бюллетенни тақдим қилди.

Берилган маълумотларга қарайдиган бўлсак, 2025 йилдан бошлаб микроқарзлар ажратиш кескин кўпайганини кўришимиз мумкин.

Тўғри, микроқарзлар аллақачон — бундан бир йил аввал банк тизимидаги энг оммабоп маҳсулотга айланиб улгурган эди.

Бироқ, 2025 йилги ўсиш сезиларли бўляпти. Уч ой ичида 18,7 трлн сўмлик микроқарз ажратилди. 2024 йил мос пайтида бу кўрсаткич 8,2 трлн, 2023 йилда эса 5,4 трлн сўм эди.

Аҳоли томонидан уч ой ичида олинган микроқарз (18,7 трлн сўм), бутун бошли 2024 йилда олинган бошқа барча турдаги кредитлардан кўпроқ.

Микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси нисбатан анча юқори — 35,4 фоизни ташкил қилмоқда. Бироқ бу ҳам микроқарзлар кўпайишига тўсқин бўлгани йўқ.

Аслида Марказий банк микроқарз ажратишни банклар учун чекламоқчи. Бу турдаги кредитларга ҳам худди автокредитлар каби 25 фоизлик чегара жорий қилинади.

Яъни банклар кредит портфелининг 25 фоизи миқдорида микроқарз ажрата олади. Бунинг ортидан микроқарз олиш худди автокредитлар каби камайиб кетиши кутилмоқда.

Аввалроқ TBC Bank’нинг Халқаро бизнес бўйича раҳбари Оливер Хьюз микроқарзлар учун чеклов 2029 йилдан бошлаб кучга кириши кутилаётганини айтганди.

@bankir
👎77👍17🔥6🤔5
Доллар тушади

10 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔽59-60 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Apex bank — 12 700
BRB — 12 700
MKbank — 12 700
SQB — 12 700


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tengebank — 12 750
Hamkorbank — 12 760
Asia Alliance Bank — 12 760
Kapitalbank — 12 760


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍104👎26🤔9🔥7
Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорларида облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

2025 йил 8 июл куни “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти халқаро капитал бозорида АҚШ доллари ҳамда миллий валютада икки траншдан иборат жами 418 млн АҚШ доллар эквивалентида халқаро облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди.

Геосиёсий беқарорлик давом этаётган даврда Ўзбекистон Миллий банки халқаро облигацияларнинг муваффақиятли жойлаштирилиши — халқаро инвесторларнинг кучли ишончини яққол тасдиқлади хамда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларга берилаётган юқори баҳонинг яна бир далили бўлди.

Батафсил расмий сайтда

Реклама
👍32👎11🔥7
“Агробанк” кредит портфели бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди

Марказий банк маълумотларига кўра, май ойида Ўзбекистон банкларида 2,1 трлн сўмга кўпайиб, 567,7 трлн сўмга етди.

Бунда “Агробанк” кредит портфели 2,2 трлн сўмга кўпайди ва 70,9 трлн сўмни ташкил қилди.

Натижада банк “СҚБ”ни ортда қолдириб Ўзбекистондаги кредит портфели бўйича иккинчи банкка айланиб олди.

Банкнинг жисмоний шахсларга ажратаётган кредитлари билан бу ерда, юридик шахслар учун кредитлар билан эса бу ерда танишиш мумкин.

@bankir
🔥34👍19👎8🤔3
Ўзбекистонликлар тўйга қанча сарфлайди?

“Юксалиш” ҳаракати Ўзбекистон бўйлаб тўйлардаги харажатлар мавзусида сўровнома ўтказди.

Сўровда қатнашганларнинг 65 фоизи тўй учун 50-100 млн сўм ва ундан кўпроқ сарфлайди. Бу ўртача оиланинг йиллик даромадига тенг.

81 фоиз респондент ойига 5 млн сўмдан 12 млн сўмгача даромад олади, аммо тўй ўтказиш учун қарз олиши кераклигини билдирган.

Респондентларнинг 44,5 фоизи тўйга сарфлаган пулларига ачинишини таъкидлаган.

Харажатларнинг асосий сабаби — ёшларнинг истаги эмас, ота-она ва эл-уруғ олдида уятга қолиш қўрқуви.

Шунга қарамай, сўровномада кўпчилик харажатларни қисқартириш, тежалган маблағларни эса таълим, уй-жой ва саломатликка сарфлаш тарафдори эканини билдирган.

Сўровнома натижалари билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.

@bankir
👍92👎18🔥9🤔3
Доллар пасайди

10 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12
653,32 сўмдан (-58,77 сўм)
ҳисобланади.

@bankir
👍75👎19🔥7🤔4
“Агробанк”да энг кўп танланадиган кредитлар

1 июнь ҳолати билан “Агробанк”нинг кредит портфели 70 трлн сўмдан ошиқ бўлиб, бу Ўзбекистондаги 36 та банк орасида иккинчи ўрин дегани.

Сўнгги бир йил ичида банкнинг кредит портфели 12 трлн сўмдан ошиқ кўпайди ва бу энг юқори кўрсаткич бўлди.

Мижозлар орасида талаб юқори бўлган 3 та аҳоли учун кредит тури қуйидагилар:

Ипотека кредити

17,5 фоиздан 25 фоизгача, 800 млн сўмгача ажратилади. Минимал ҳужжатлар билан, орзудаги уй учун маблағ расмийлаштириш мумкин.

Кредит карта

100 млн сўмгача лимит бор. Хорижда ҳам фойдаланса бўлади. Фоиз ставкаси эса 27 фоиздан бошланади.

Микроқарз

Онлайн ёки офлайн тарзда исталган мақсадлар учун 100 млн сўмгача микроқарз олиш мумкин. Фоиз ставкаси — 25 фоиздан 32 фоизгача.

“Агробанк”да кредит шартлари анча жозибали ҳисобаланади. Масалан, банкда ўртача 27,8 фоиздан микроқарз ажратилмоқда ва бу Ўзбекистондаги энг паст кўрсаткичлардан бири.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63👎46🔥6🤔2
💳InfinBANK Visa карталари Swoo Pay сервиси билан интеграция қилинди

Энди сиз смартфонингиз орқали контактли тўловларни янада қулай тарзда амалга оширишингиз мумкин. Ушбу интеграция нафақат тўлов жараёнини тезлаштиради, балки хавфсизликни ҳам таъминлайди.

Swoo Pay билан InfinBANK Visa карталарининг афзалликлари кўп: карта маълумотларини бир марта киритиш орқали тўловларни бир зумда амалга ошириш, ҳеч қандай қўшимча ҳаракатларсиз тўловларни бажариш, тўловларнинг замонавий шифрлаш технологиялари билан ҳимояланганлиги ва дунёнинг исталган нуқтасида, ҳатто интернет алоқаси бўлмаган тақдирда ҳам тўлаш имконияти бор.

Шунингдек, Visa Zero картаси билан сиз комиссияларсиз тўловлар қилиш, онлайн ва офлайн харидларни амалга ошириш ҳамда Visa бонусларидан фойдаланиш имкониятига эга бўласиз.

Реклама
👍29👎3🔥2🤔2
⚡️Субсидияга ариза бериш бошланди

Бугун, 10 июлдан бошлаб Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун ариза қабул қилиш қайтадан очилди.

Бунда субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми учун шартномалар берилади. Аризаларни соат 9:00 дан бошлаб юбориш мумкин.

Бу учун Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “my.gov.uz” орқали мустақил равишда ариза топшириш керак.

Субсидия ажратишда ижтимоий мезон ишлаб чиқилган. Бунда аризачилар бир нечта мезонлар бўйича балл тўплаши мумкин.

Ойлик маошга қараб ҳудудларда (Қорақалпоғистон ва вилоятлар) қуйидагича балл берилади:

МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 7 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 8 085 000 сўмгача — 10 балл;
МҲТEКМнинг 7 баробаридан кўп ва 8 баробаригача ёки 8 085 000 сўмдан 9 240 000 сўмгача — 5 балл.

Тошкент шаҳрида эса қуйидагича:

МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 8 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 9 240 000 сўмгача — 10 балл;
МҲТEКМнинг 8 баробаридан кўп ва 9,2 баробаригача ёки 9 240 000 сўмдан 10 626 000 сўмгача — 5 балл.

Бутун мамлакатда ариза берувчи ёки унинг оиласига тегишли мулк ёки турар-жой бўлмаслиги — 20 балл.

"Лабор-мигратион" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти — 10 балл.

Олис ёки чекка ҳудудларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи мутахассислар, тиббиёт ходимлари — 5 балл.

30 ёшгача бўлган ёшлар — 5 балл.

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ёки ёлғиз оналар) — 5 балл.

“Тиббий ижтимоий экспертиза” тизимидан рўйхатдан ўтганлар — 5 балл.

Субсидия қанча миқдорда берилади?

2024 йилдан бошлаб янги уйлар учун ипотека кредитларига субсидиялар қатъий белгиланган 30 млн сўм миқдорида тўлаб берилмоқда.

Талабгор хоҳиши билан субсидия қуйидаги тартибда ҳам тўланиши мумкин:

дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида;
фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига.

Ўзбекистонликларга субсидия асосида ипотека кредити Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача берилади.

Агарда дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш танланадиган бўлса, 50 млн сўмгача субсидия олиш мумкин бўлади.

Субсидия бериш яна қай ҳолатда рад этилади?

тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
илгари имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда субсидия олганлар (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) такрорий мурожаат этганда;
жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда.

Шундай қилиб, my.gov.uz порталига кириб, “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати орқали дарҳол ариза топширинг!

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥34👎18👍16
❗️Субсидияга ариза бериш бошланди

Давлат сизга уй сотиб олиш учун 30 млн сўм ажратади ёки бошланғич тўловни тўлаб беради

Қандай қилиб субсидия олиш ва ариза қолдириш ҳақида бу ердан ўқинг!👇
👍63👎36🔥15🤔15
Доллар тушади

11 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔽20-21 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Ziraatbank — 12 650
SQB — 12 640
Garantbank — 12 630
Asakabank — 12 630


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 700
Asakabank — 12 700
Asia Alliance Bank — 12 700
Tengebank — 12 700


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍81👎22🤔4🔥1
Даволаниш учун пул керакми?

🏦 BRB мобил иловасида исталган мақсадлар учун бир зумда онлайн кредит олишингиз мумкин:
ҳужжатларсиз
навбатларсиз
гаровсиз

Пул топилади, соғлиқ топилмайди!

👉 Тезкор пул керак бўлса, ҳозироқ BRB мобил иловасини юклаб олинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎38👍21🔥9🤔9
iPhone нархлари сезиларли ўсишни бошлади

1 майдан бошлаб хориждан божсиз товар олиб кириш чегараси камайтирилганди.

Бунда ушбу чегара ҳаво транспорти орқали 2 000 доллардан 1 000 долларгача қисқарган эди.

Натижада бу қарор кутилганидек бозордаги iPhone нархларига таъсир қилишни бошлади.

Айни вақтда Малика бозорида оммабоп iPhone 16 Pro max 256 нархлари 1 360 доллардан 1 400 долларгача сотилмоқда.

Божсиз олиб ўтиш чегараси 1 000 долларгача пасайтирилишидан аввал нархлар 1 200 доллардан бошланарди.

Бозор иштирокчилари нархлар ўсишда давом этиши мумкинлигини айтмоқда.

1 000 долларлик чегара очиқдан-очиқ бўлмасда, айнан iPhone нархларини кўтариш учун қўйилганди.

Бозордаги деярли барча сотувчилар, йирик техно дўконлардан фарқли iPhone сотувидан ҚҚС тўламайди.

Бу эса ушбу дўконлар ва бозор ўртасидаги йирик нарх тафовутини келтириб чиқаради.

Янги iPhone олиб кирувчилар учун бож пайдо бўлиши ортидан бозордаги нарх ва расмий солиқ тўловчилар ўртасидаги нарх анча қисқариб қолди.

Бироқ янги тартиб, нисбатан кам сонли бўлсада яхши ниятда (масалан совға сифатида) мамлакатга iPhone олиб кираётганлар учун салбий таъсир қиляпти.

@bankir
👎106👍13🤔8🔥1
Доллар пасайди

11 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12
634,34 сўмдан (-18,98 сўм)
ҳисобланади.

@bankir
👍75👎13🤔9🔥3
Банклар рейтинги янгиланди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2025 йилнинг II чораги учун “Банклар фаоллик индекси”ни тақдим қилди.

Йирик ва кичик банклар бўлимида етакчилар ўз ўрнини сақлаб қолди — “Капиталбанк” ва “Универсалбанк”.

“Трастбанк” йирик банклар орасида 3 поғонага юқорилаб, иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликдан “Ҳамкорбанк” жой олди.

Кичик банклар рейтингида катта ўзгаришлар бўлмасада, “Янги банк” 3 поғонага ўз ўрнини йўқотиб энг катта пасайишни қайд этди.

Рейтинг фақат марказ томонидан тузилган бўлиб, банклардаги ҳақиқий вазиятни акс эттирмаслиги мумкин.

@bankir
👎23👍10🔥7
Доллар тушади

14 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔽19-20 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 620
Asakabank — 12 620
Garantbank — 12 620
Anorbank — 12 620


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 680
Tengebank — 12 680
Kapitalbank — 12 685
Agrobank — 12 690


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🔥43👍35👎13🤔5