Хавфсиз, тезкор тўловлар, кешбэк ва чегирмалар — ҳаммаси MKBank’нинг Visa сўм карталарида!
Ҳар бир карта ўз афзалликларига эга:
Хориждаги ҳар қандай саёҳатларда MKBank’нинг Visa сўм карталари билан ўша давлат валютасида нақд пул ечиб олиш имконига эга бўласиз.
Visa карталарининг қулайликлари билан бу ерда танишинг
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍33🔥3👎2🤔2
xazna иловаси рейтингда етакчи
4 июль ҳолатига кўра, Play Market/App Store’даги банк ва молиявий иловалар рейтингида xazna энг кўп юклаб олинган илова сифатида 1 ўринни эгаллаб турибди.
Сўнгги вақтларда xazna TOP 5 дан доимий ўрин эгаллаб келмоқда.
хазна орқали кредит тарихи маълумотлари, суюнчи пули, автосуғуртани янгилаш, омонат очиш, микроқарз олиш ва бошқа кўплаб хизматлардан фойдаланиш мумкин.
Илова ўз имкониятлари билан одамларнинг ишончидан мустаҳкам жой олмоқда.
💰 Юклаб олиш учун ҳавола:
Play market / AppStore
@bankir
4 июль ҳолатига кўра, Play Market/App Store’даги банк ва молиявий иловалар рейтингида xazna энг кўп юклаб олинган илова сифатида 1 ўринни эгаллаб турибди.
Сўнгги вақтларда xazna TOP 5 дан доимий ўрин эгаллаб келмоқда.
хазна орқали кредит тарихи маълумотлари, суюнчи пули, автосуғуртани янгилаш, омонат очиш, микроқарз олиш ва бошқа кўплаб хизматлардан фойдаланиш мумкин.
Илова ўз имкониятлари билан одамларнинг ишончидан мустаҳкам жой олмоқда.
Play market / AppStore
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍108🔥18👎6🤔4
TBC Bank'нинг Salom картаси билан TBC иловасида комиссиясиз ўтказмаларни амалга ошириш мумкин.
Click иловасида “Менинг оилам” бўлимида оила аъзоларингиз ўртасида исталганча пулни комиссиясиз ўтказсангиз бўлади.
Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.
Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31👎7🔥5🤔4
Iskander Buildings'дан қулай таклиф!
Мезбон лойиҳасидан хонадон харид қилиш учун 20% бошланғич тўлов қилинг ва қолган қисмини 36 ойга ҳеч қандай фоизларсиз ва қўшимча толъовларсиз бўлиб тўлашингиз мумкин!
Хонадон учун:
— 20% бошланғич тўлов - 6700$
— Бўлиб тўлаш - 36 ой
Лойиҳа қулайликлари:
- 16 қаватдан иборат
- 2 та лифтга ега
- болалар майдончалари, спорт майдонлари, еcо зоналар барча қулайликларга ега.
- ҳар бир хонадонда 3 кв дан 18 кв метргача терассалар мавжуд.
📌 Терасса компания томонидан бонус сифатида тақдим қилинади.
📲 Бот орқали биз билан боғланинг
Сотув офиси манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани 17-мавзе.
Мурожаат учун:
☎️+998787770011

👍14🤔10👎2🔥1
Марказий банк маълум қилишича, 2025 йилнинг I чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 68,4 млрд долларни ташкил қилди.
Бунда давлат ташқи қарзи 35,8 млрд долларга, корпоратив ташқи қарз эса 32,6 млрд долларга етди.
Давлат ташқи қарзи асосан бюджет тақчиллигини қоплашга йўналтирилса, корпоратив ташқи қарз Ўзбекистондаги компаниялар олаётган қарзни англатади.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👎275🤔31🔥18👍15
Доллар кўтарилади
8 июль куни амал қиладиган доллар курси🔼 70-71 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Apex bank — 12 600
BRB — 12 600
Asakabank — 12 600
MKbank — 12 600
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Davrbank — 12 650
Octobank — 12 650
Asia Alliance Bank — 12 650
Xalq Banki — 12 660
@bankir
8 июль куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Apex bank — 12 600
BRB — 12 600
Asakabank — 12 600
MKbank — 12 600
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Davrbank — 12 650
Octobank — 12 650
Asia Alliance Bank — 12 650
Xalq Banki — 12 660
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👎79👍44🔥6🤔5
Мижоз учун рақобатдан яхши нима бор?
Энди нақд пулга аввалгидек кўп эҳтиёж бўлмасада, бироқ баъзида картадаги пулларни нақд қилиш зарур бўлиб қолади.
Шу сабабли баъзи банклар банкоматлардан нақд пул ечиб олишда мижозлар учун қулайлик яратиб келмоқда.
TBC Bank Salom Card эгалари учун 10 млн сўмгача исталган банкоматдан фоизсиз нақд пул ечиб олиш имкониятини йўлга қўйганди.
Комиссия кейинги ой картага ташлаб берилади. Масалан, 10 млн сўм нақд қилсангиз, 100 минг комиссия учун ечиб олинади, бироқ ой бошида бу пул картангизда бўлади.
Кўплаб ўзбекистонликлар бундан фойдаланиб келмоқда.
Uzum Bank эндиликда Uzum карта эгалари учун ҳам худди шундай имкониятни йўлга қўйди.
Uzum Bank банкоматларидан 10 млн сўмгача нақд пул ечиш бепул, бошқа банкоматлар учун ечиб олинган комиссия 15 дақиқада Uzum картасига ташлаб берилади.
Истеъмолчи учун соғлом рақобатдан зўрроқ яна нима бор?
Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган инвестфорумда TBC Bank Group халқаро бизнес йўналиши раҳбари Оливер Хьюзга Uzum ва TBC ўртасидаги рақобат ҳақида савол берилганди.
Оливер ҳозирда бозор кенг эканлиги, банклар биргаликда рақамли банк моделини ўзбекистонликлар орасида оммалаштиришга ҳаракат қилаётганини айтди.
Бироқ, у келажакда барибир ҳақиқий рақобат пайдо бўлиши ва бусиз иложи йўқлигини таъкидлаганди.
Майли, ҳозирча ўзбекистонликлар исталган банкомат ёнига бориб 20 млн сўмгача пулни фоизсиз нақдлаштирса бўлади. Бу учун атига 2 дона карта керак холос.
10 йил аввал кимдир бу ҳақида гапирса, яхши анекдот деб қабул қилинарди, тўғрими?))

👍90🔥9👎8🤔5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚨 Шошилинг! Энг яхши меҳмонхоналар 🔥 нархларда — эртага ёки индинга учиб кетамиз!
Меҳмонхоналар орасидаги бестселлерлар сизни кутмоқда – жойлар борлигида банд қилинг!
✔️ 08.07.25 – 15.07.25
🟡 Prenses Sealine Beach Hotel 4* – 890 USD дан бошлаб
🟡 Beldibi Beach Hotel 4* – 946 USD дан бошлаб
🟡 Rios Latte Beach Kemer 4* – 961 USD дан бошлаб
🟡 Ozkaymak Marina Hotel 5* – 1434 USD дан бошлаб
🟡 Loceanica Beach Resort 5* – 1508 USD дан бошлаб
🟡 Crystal Boutique Beach Resort 5* – 1534 USD дан бошлаб
🟡 Grand Park Lara 5* – 1592 USD дан бошлаб
🟡 Sueno Hotels Golf Belek 5* – 1770 USD дан бошлаб
🟡 Pine Beach Belek 5* – 1866 USD дан бошлаб
🟡 Bellis Deluxe Hotel 5* – 2252 USD дан бошлаб
🟡 Gural Premier Belek 5* – 2621 USD дан бошлаб
🟡 Gural Premier Tekirova 5* – 2626 USD дан бошлаб
🟡 Ela Excellence Resort Belek 5* – 3218 USD дан бошлаб
🟡 Ethno Hotels Belek 5* – 3257 USD дан бошлаб
🟡 Regnum Carya 5* – 5387 USD дан бошлаб
Нархга қуйидагилар киритилган:
🔹Бориш ва қайтиш чиптаси
🔹Трансфер
🔹Меҳмонхонада яшаш
🔹Овқатланиш
🔹Тиббий суғурта
🔹Алоқа учун eSIM
🇺🇿 Энг яқин учиб кетиш саналари: 08.07, 09.07, 10.07, 11.07, 12.07
🌎 asialuxe.uz
📞 1111 — 24/7 алоқа маркази
Web | Instagram | Telegram | Facebook | YouTube
Реклама
Меҳмонхоналар орасидаги бестселлерлар сизни кутмоқда – жойлар борлигида банд қилинг!
Нархга қуйидагилар киритилган:
🔹Бориш ва қайтиш чиптаси
🔹Трансфер
🔹Меҳмонхонада яшаш
🔹Овқатланиш
🔹Тиббий суғурта
🔹Алоқа учун eSIM
Web | Instagram | Telegram | Facebook | YouTube
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14🤔4👎3🔥1
Захиралар июнь ойида камайди
Ўзбекистон халқаро захиралари 1 июль ҳолатига кўра, 48,5 млрд долларни ташкил қилди.
Бу ўтган ойга нисбатан 1,1 млрд долларга камроқ. Халқаро захиралар камайишига хорижий валютадаги захиралар кескин қисқариши сабаб бўлди.
Июньда уларнинг қиймати деярли 1,9 млрд долларга камайиб, 9,6 млрд долларгача тушди.
Олтин захиралари физик жиҳатдан қарийб 10 тоннага кўпайди. Натижада улар 763 млн долларга ўсиб, 38,4 млрд долларга етди.
Олтин-валюта захиралари мамлакат учун “хавфсизлик ёстиқчаси“ бўлиб, қарзларни тўлаш, импортни молиялаштириш ва бошқа фавқулодда ҳолатларда керак бўлади.
Айни вақтда Ўзбекистон захиралари таҳминан 14 ойлик импортни молиялаштиришга етади.
Foto: Bloomberg

👎41👍11🤔4🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
InfinBANKнинг “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳаси навоийлик аёлга муваффақият олиб келди!
Гап шундаки, Гулхайо Ӯроқова овсини билан биргаликда Маҳалла банкири дастури орқали 50 миллион сўм кредит олиб, қорамол, парранда ва асаларичилик фаолиятини йўлга қўйди.
Айни пайтга келиб улар маҳаллий бозорларга юқори талабгир маҳсулотлар тақдим қилишни ҳам бошлаб юборган. Олинган даромад эса оила бюджетига сезиларли даражада ёрдам бермоқда.
Гулхайо опанинг тажрибаси ҳақида видеода батафсил томоша қилинг!

👎64👍44🤔15🔥9
Доллар кўтарилади
9 июль куни амал қиладиган доллар курси🔼 35-36 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Apex bank — 12 670
BRB — 12 670
MKbank — 12 670
Trastbank — 12 670
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Tengebank — 12 720
Octobank— 12 740
Asia Alliance Bank — 12 740
Aloqabank — 12 740
@bankir
9 июль куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Apex bank — 12 670
BRB — 12 670
MKbank — 12 670
Trastbank — 12 670
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Tengebank — 12 720
Octobank— 12 740
Asia Alliance Bank — 12 740
Aloqabank — 12 740
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👎58👍43🔥6🤔6
Банк тизими ва макроиқтисодиёт ҳақида китоблар ўзбекчага таржима қилинади
“1000 китоб” лойиҳаси Марказий банк билан ҳамкорликда “1000 китоб плюс” ташаббусини бошлади.
Бунда макроиқтисодиёт ва банк тизимига оид китоблар ўзбекчага ўгирилади.
⏺ Sebastian Edwards. The Chile Project: the Story of the Chicago Boys and the Downfall of Neoliberalism. Princeton University Press, 2023.
⏺ Peter Conti-Brown. The Power and Independence of the Federal Reserve. Princeton University Press, 2016.
⏺ Cassidy John. How Markets Fail: The Logic of Economic Calamities. Picador, 2010.
⏺ Adrian Wooldridge. Aristocracy of Talent: How Meritocracy Made the Modern World. Penguin Random House, 2021.
⏺ Milton Friedman. Capitalism and Freedom. University of Chicago Press, 2020.
⏺ Adam Smith. The Wealth of Nations.
⏺ Gregory Mankiw. Macroeconomics. Worth Publishers (Macmillan Learning), 2024.
⏺ Hal Varian. Intermediate Microeconomics: A Modern Approach. W. W. Norton & Company, 2024.
⏺ Wooldridge Jeffrey. Introductory Econometrics: A Modern Approach. Cengage Learning, 2025.
⏺ Frederic Mishkin. The Economics of Money, Banking, and Financial Markets. Pearson, 2021
Бу китобларни ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этиш бўйича нашриётлар орасида танлов эълон қилинган.
@bankir
“1000 китоб” лойиҳаси Марказий банк билан ҳамкорликда “1000 китоб плюс” ташаббусини бошлади.
Бунда макроиқтисодиёт ва банк тизимига оид китоблар ўзбекчага ўгирилади.
Бу китобларни ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этиш бўйича нашриётлар орасида танлов эълон қилинган.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34🔥10🤔2👎1
Ўзбекистонликлар жуда кўп микроқарз олмоқда
Марказий банк 2025 I чорак учун статистик бюллетенни тақдим қилди.
Берилган маълумотларга қарайдиган бўлсак, 2025 йилдан бошлаб микроқарзлар ажратиш кескин кўпайганини кўришимиз мумкин.
Тўғри, микроқарзлар аллақачон — бундан бир йил аввал банк тизимидаги энг оммабоп маҳсулотга айланиб улгурган эди.
Бироқ, 2025 йилги ўсиш сезиларли бўляпти. Уч ой ичида 18,7 трлн сўмлик микроқарз ажратилди. 2024 йил мос пайтида бу кўрсаткич 8,2 трлн, 2023 йилда эса 5,4 трлн сўм эди.
Аҳоли томонидан уч ой ичида олинган микроқарз (18,7 трлн сўм), бутун бошли 2024 йилда олинган бошқа барча турдаги кредитлардан кўпроқ.
Микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси нисбатан анча юқори — 35,4 фоизни ташкил қилмоқда. Бироқ бу ҳам микроқарзлар кўпайишига тўсқин бўлгани йўқ.
Аслида Марказий банк микроқарз ажратишни банклар учун чекламоқчи. Бу турдаги кредитларга ҳам худди автокредитлар каби 25 фоизлик чегара жорий қилинади.
Яъни банклар кредит портфелининг 25 фоизи миқдорида микроқарз ажрата олади. Бунинг ортидан микроқарз олиш худди автокредитлар каби камайиб кетиши кутилмоқда.
Аввалроқ TBC Bank’нинг Халқаро бизнес бўйича раҳбари Оливер Хьюз микроқарзлар учун чеклов 2029 йилдан бошлаб кучга кириши кутилаётганини айтганди.

👎77👍17🔥6🤔5
Доллар тушади
10 июль куни амал қиладиган доллар курси🔽 59-60 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Apex bank — 12 700
BRB — 12 700
MKbank — 12 700
SQB — 12 700
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Tengebank — 12 750
Hamkorbank — 12 760
Asia Alliance Bank — 12 760
Kapitalbank — 12 760
@bankir
10 июль куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Apex bank — 12 700
BRB — 12 700
MKbank — 12 700
SQB — 12 700
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Tengebank — 12 750
Hamkorbank — 12 760
Asia Alliance Bank — 12 760
Kapitalbank — 12 760
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍104👎26🤔9🔥7
Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорларида облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди
2025 йил 8 июл куни “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти халқаро капитал бозорида АҚШ доллари ҳамда миллий валютада икки траншдан иборат жами 418 млн АҚШ доллар эквивалентида халқаро облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди.
Геосиёсий беқарорлик давом этаётган даврда Ўзбекистон Миллий банки халқаро облигацияларнинг муваффақиятли жойлаштирилиши — халқаро инвесторларнинг кучли ишончини яққол тасдиқлади хамда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларга берилаётган юқори баҳонинг яна бир далили бўлди.
Батафсил расмий сайтда

👍32👎11🔥7
“Агробанк” кредит портфели бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди
Марказий банк маълумотларига кўра, май ойида Ўзбекистон банкларида 2,1 трлн сўмга кўпайиб, 567,7 трлн сўмга етди.
Бунда “Агробанк” кредит портфели 2,2 трлн сўмга кўпайди ва 70,9 трлн сўмни ташкил қилди.
Натижада банк “СҚБ”ни ортда қолдириб Ўзбекистондаги кредит портфели бўйича иккинчи банкка айланиб олди.
Банкнинг жисмоний шахсларга ажратаётган кредитлари билан бу ерда, юридик шахслар учун кредитлар билан эса бу ерда танишиш мумкин.

🔥34👍19👎8🤔3
Ўзбекистонликлар тўйга қанча сарфлайди?
“Юксалиш” ҳаракати Ўзбекистон бўйлаб тўйлардаги харажатлар мавзусида сўровнома ўтказди.
Сўровда қатнашганларнинг 65 фоизи тўй учун 50-100 млн сўм ва ундан кўпроқ сарфлайди. Бу ўртача оиланинг йиллик даромадига тенг.
81 фоиз респондент ойига 5 млн сўмдан 12 млн сўмгача даромад олади, аммо тўй ўтказиш учун қарз олиши кераклигини билдирган.
Респондентларнинг 44,5 фоизи тўйга сарфлаган пулларига ачинишини таъкидлаган.
Харажатларнинг асосий сабаби — ёшларнинг истаги эмас, ота-она ва эл-уруғ олдида уятга қолиш қўрқуви.
Шунга қарамай, сўровномада кўпчилик харажатларни қисқартириш, тежалган маблағларни эса таълим, уй-жой ва саломатликка сарфлаш тарафдори эканини билдирган.
Сўровнома натижалари билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.

👍92👎18🔥9🤔3