Банкир
74.6K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Олтин 2026 йилда тушиб кетиши мумкин — Citibank

Citibank олтиннинг ўсиш даври якунига етаётганини таъкидлаб, нархлар 3 000 доллардан пастга тушишини кутмоқда.

Олтин нархлари 2026 йилнинг иккинчи ярмида бир унция учун 2 500—2 700 доллар оралиғига қайтиши мумкин.

Бу соф олтиннинг 1 гр нархи ҳозирги 🔽108 доллардан 80 долларгача тушиб кетиши эҳтимоли борлигини англатади.

Марказий банкнинг 100 гр олтин қуймалари ҳам 🔽141 млн сўмдан 105 млн сўмгача арзонлаши мумкин.

Олтин нархининг пасайиши Ўзбекистоннинг захираларига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55🤔24👎10🔥7
Доллар пасайишда давом этмоқда

20
июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12
559,26 сўмдан (-59,37 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍110🤔25🔥15👎10
Май ойида 13 та банк жаримага тортилди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси май ойида 17 банкни чора ва санкциялар қўлаш ҳақида огоҳлантирди.

13 та банкка нисбатан эса аниқланган қоидабузарликлар сабаб жарима қўлланилди. Банклар номи доимгидек очиқланмаган.

@bankir
👎37👍26🔥10🤔8
Доллар тушади

23 июнь куни амал қиладиган доллар курси 🔽60-61 сўм атрофидa атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Ipak Yo‘li Bank — 12 550
SQB — 12 550
Kapitalbank — 12 550
Anorbank — 12 545


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 600
Asia Alliance Bank — 12 600
Tengebank — 12 600
BRB — 12 600


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🔥91👍67👎15🤔10
Fall of Dollar

Доллар 1 ойда 400 сўмдан кўпроқ арзонламоқда. Бугун ҳам сўмга нисбатан доллар курси 60 сўм атрофида пасайиши кутиляпти.

Шу билан доллар курси сўнгги 30 кунликда 400 сўмдан кўпроқ, сўнгги ҳафта ичида 260 сўмдан кўпроқ пасаймоқда.

Бунақаси ҳали бўлмаган. Расмий курс бугун бир ярим йил ичида илк марта 12 500 сўмдан пастда бўлиши мумкин.

Бу вазиятни энди Fall of Rome’дан кейинги Fall of Dollar деб эсласак бўлади:)

Майли бироз жиддийлашамиз. Хўш, нима учун доллар қулаяпти?

Албатта, энг асосий сабаб — долларнинг глобал валюта сифатида қадрсизланаётгани.

Доллар индекси 2022 йил Россия-Украина уруши бошланганидан бери энг паст даражада бўлиб турибди.

Бунга асосан янги сайланган президент Доналд Трампнинг “инжиқликлари” сабаб бўлди.

Бундан ташқари Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичлари ҳам сўмнинг мустаҳкамланишига ёрдам бермоқда.

Яқинда иккита йирик рейтинг агентлиги мамлакат кредит рейтингини яхшилади. Иқтисодиёт ҳар йили барқарор 6 фоиздан кўпроқ ўсмоқда.

Пул ўтказмалари, экспорт ва инвестициялар ҳам сўнгги вақтларда сезиларли даражада ўсди. Муҳими бу ўсиш кескин пасайиши кутилмаяпти.

2025 йилда юқори нархлар сабаб олтин сотуви ҳам кўпайди. Марказий банк бир неча ойдан бери олтин сотиш бўйича дунёда етакчилардан бири.

Натижада Ўзбекистонга аввалгидан кўра кўпроқ доллар кириб келяпти. Бу эса таклифни кўпайтиради.

Яна бир жиҳат, Марказий банк курсни белгилашда диапазонни ҳам анча кенг ва эркинроқ олмоқда.

Аввалари доллар тушса ўртача 15-20 сўмга тушарди. Энди 50-60 сўмлик пасайишлар одатий ҳолга айланди.

Бунинг оқибатида якунланаётган ҳаж мавсумида одатда бироз пасаядиган (ҳаждан қайтганлар ортган долларларни сўмга айирбошлайди) доллар курси аввалги йилларга нисбатан кўпроқ тушяпти.

Кутилмалар қандай?

Ҳаж мавсумининг қисқа таъсиридан сўнг доллар сўмга нисбатан яна мустаҳкамланиши кутиляпти.

Бунга қарама-қарши тарзда Ўзбекистонда пишиқчилик мавсуми бошланмоқда. Бу вақтда кўпинча экспорт сезиларли ошиб, инфляция дефляцияга айланади.

Шу сабаб юқори экспорт келгуси ойларда сўмнинг барқарорлигига ёрдам бериши мумкин.

Бироқ бир нарса аниқроқ — узоқ муддатда долларга нисбатан глобал ишонч пасайган.

Нима бўлганда ҳам жамғармангизни долларда сақламаслигингиз керак. Бу ҳақида анчадан бери ёзиб келамиз.

Буёғи нима бўлиши доимгидек мавҳум, кузатайликчи...

📷: Bloomberg

@bankir
👍143🤔25🔥18👎16
Moody's “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

Moody's Ratings халқаро рейтинг агентлиги “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг узоқ муддатли депозит рейтингларини B1 даражасида тасдиқлади. Прогноз эса “салбий”дан “барқарор”га кўтарилди.

Бу қарор агентлик томонидан Ўзбекистоннинг суверен рейтинг прогнози “барқарор”дан “ижобий”га ўзгариши натижасида қабул қилинди.

Moody's “Бизнесни ривожлантириш банки”ни ижтимоий жиҳатдан муҳим муассаса сифатида баҳолайди. Банкнинг юқори ликвидлик захираси ва капиталлашув даражасининг ошиши рейтинг кўтарилишига таъсир қилди.

Прогнознинг “барқарор”га ўзгариши банкнинг молиявий барқарорлиги ва бизнес кўрсаткичлари устидан назорат сақланаётганини билдиради.

@bankir
👍15🔥5🤔3👎2
Доллар 12 500 сўмдан пастга тушди

23 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12
496,94 сўмдан (-62,32 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍168👎24🔥20🤔9
💸AstraSend хизмати - пул ўтказмалари учун янги имкониятлар!

InfinBANK’нинг AstraSend хизмати ёрдамида Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Мўғулистондаги яқинларингизни молиявий қўллаб-қувватлаш янада осонлашди.

Aфзалликлари:
• Тезкорлик: Пул ўтказмаларингиз бир неча дақиқада манзилга етиб боради!
• АҚШ долларидаги нақд пулларни ортиқча тўловларсиз қабул қиласиз.

* Ўзбекистондан Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Мўғулистонга АҚШ долларида пул юборишда ҳамда Россия рублида қабул қилувчиларга $300 дан $5000 гача бўлган ўтказмаларда — 0% комиссия!

➡️Батафсил маълумот ва хизмат шартлари билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Реклама
👍11🤔3👎1
💵 Доллар нега қулаяпти? 

Доллар бугун 12 500 сўмдан пастлади. Нима учун доллар қуламоқда? Бу қачонгача давом этади? Кутилмалар қандай? Яқин орада доллар ошадими ёки йўқ? 

Барчаси ҳақида бу ерда ўқинг👇
👍220👎90🤔80🔥58
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Трастбанк, 31 йиллик юбилей муборак!

1994 йилдан буён халқимизга ишончли молия муассасаси сифатида сидқидилдан хизмат қилиб келаётган Трастбанкни 31 йиллик юбилейи билан табриклаймиз!

Юртимиз иқтисодиётининг равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатларингиз янада сермаҳсул бўлсин!

Яна кўп йиллар давомида муваффақиятли фаолият юритишингизни тилаб қоламиз!

@bankir
👍42🔥15👎10
Доллар билан боғлиқ саволларга жавоблар

Кечадан бери обуначилардан доллар бўйича турли хил саволлар келмоқда.

Келинг уларга бирма-бир, содда қилиб жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Доллар энди фақат тушиб кетадими?

Йўқ, доллар энди фақат тушиб кетиши жуда қийин. Ҳозирги иқтисодий ҳолат туфайли доллар тушмоқда, бироқ келажакда АҚШ доллари катта эҳтимол билан сўмга нисбатан ўз қийматини яна тиклаб олади.

Шунга қарамай долларнинг глобал ҳукмронлиги сусайган. Лекин, унинг ўрнига АҚШ долларидек кучли муқобил валюта йўқ.

Агар доллар ўз ўрнини йўқотадиган бўлса ҳам бунга узоқ йиллар кетади, бирдан содир бўлмайди.

Долларда пул жамғарсам бўладими?

Жамғармани долларда сақлаш, ҳаттоки долларда валюта омонатини очиш ҳам бир неча йилдан бери унчалик фойдали эмас.

Масалан, бир йил аввал ҳар ой 100 доллардан кўрпачани остида пул йиғишни бошлаган бўлсангиз, ҳозир аниқ зарар кўрдингиз.

Доллар барқарор ўсадиган аввалги даврларда ҳам инфляцияни ҳисобга олганда жамғариш учун жозибадор эмас эди.

Унинг ўрнига қандай пул йиғсам бўлади?

Пул жамғаришда омонатлар анчадан бери фойдали бўлиб келмоқда.

Масалан, TBC Bank’нинг Salom Card картаси шунчаки пулингизни картада сақлаганингиз учун ҳам йиллик 12 фоиз даромад оласиз. Даромад ҳар ой Salom Card’га ташлаб берилади.

Йиллик ўртача 8-10 фоизлик инфляция билан бу ҳам ёмон вариант эмас.

“Агробанк”нинг “Сандиқ” омонати билан эса йиллик 21 фоиз даромад олиш мумкин. Бу омонат инфляцияни ҳисобга олганда ҳам анча фойдали ҳисобланади.

Ойлик даромад кунлик ҳисоблаб борилади ва ҳар ой ташлаб берилади.

Яна бир қулайлиги — исталган пайтда пулни ечиб олсангиз бўлади. Омонатда 100 000 сўм қолдиқ қолса етарли. Худди картада пул сақлагандек фойдаланиш мумкин.

Шу жиҳати билан “Сандиқ” омонати энг фойдали ва оммабоп омонатлардан бири бўлиб турибди.

Олтинга сармоя киритишни аввалроқ бошламаган бўлсангиз, энди кеч қолган бўлишингиз мумкин.

Нархлар ҳозир энг юқори чўққисида. Айрим таҳлилчилар олтин 2026 йилдан бошлаб сезиларли арзонлашини кутмоқда.

Пул жамғаришда диверсификация (кўчмас мулк, акциялар, облигациялар) муҳим эканини ҳам инобатга олиш керак. Унутманг, инвестицион қарорларга фақат ўзингиз маъсулсиз.

Доллар эса ҳали ҳам барқарор валюта ва бу яқин орада ўзгариши қийин.

@bankir
👍142👎55🔥16🤔13
Доллар яна тушади

24 июнь куни амал қиладиган доллар курси 🔽81-82 сўм атрофидa атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garantbank — 12 465
Davrbank — 12 450
Agrobank — 12 450
Ziraat Bank — 12 440


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 475
Asakabank — 12 500
BRB — 12 500
Anorbank — 12 500


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍185👎40🔥15🤔14
Банклар расмий даромади йўқларни “Альтернатив скоринг” билан текшира олади

Бугун, 23 июндан бошлаб расмий даромади йўқлар учун янги янги кредит ҳисоботи — “Альтернатив скоринг” ишга тушди.

Бу тизим расмий даромадга эга бўлмаган шахсларнинг тўлов қобилиятини аниқлаш мақсадида ишга туширилмоқда.

Бунда қарз олувчининг банк карталари транзакциялари (охирги 12 ойлик), Мажбурий ижро бюросининг маълумотлари, белгиланган ва тўланган алимент тўловлари (охирги 12 ойлик), коммунал тўловлари ҳақидаги маълумотлар инобатга олинади.

Банк ва бошқа кредит ташкилотлар қарз олувчининг ушбу маълумотлари асосида шаклланган скоринг балларини кузатиб бориш имкониятига эга бўлади.

“Альтернатив скоринг” кредит ҳисоботи учун нарх БҲМнинг 0,05 баробари ( ҳозирда 18 750 сўм) қилиб белгиланди.

@bankir
👍20🔥13👎5
TBC ва Uzum энг кўп иш берувчилардан

Ўзбекистонда январь—апрель ойларида аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаган TOP 10 компаниялар рўйхати эълон қилинди.

Бу рўйхатдан 4 ойда минг нафарга яқин ходимни иш билан таъминлаган TBC Bank, 800 нафарга яқин кишини расмий ишга олган Uzum Market жой олди.

Бундан ташқари Korzinka 1,7 мингдан ошиқ ходим билан учинчи ўринни, Artel эса 1,5 мингга яқин ходим билан тўртинчи ўринни эгаллади.

@bankir
🤔30👍26🔥11👎6
Доллар пасайишда давом этмоқда

24 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12
410,99 сўмдан (-85,95 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍160👎39🔥13🤔12
📊 Факторинг хизмати — тўловларингиз учун тез ва ишончли ечим!

Энди кутишга ҳожат йўқ! Агробанк сизга гаровсиз, тезкор ва ишончли факторинг хизматини таклиф этади. Шунчаки ҳисоб-фактурани тақдим этинг — маблағ ажратилади!

🔹 Молиялаштириш лимити — 5 млн сўмдан 50 млрд сўмгача

📉 Фоиз ставкалари (дисконт):
▪️ 30 кунгача – 2,9%
▪️ 31–60 кун – 5.4%
▪️ 61–90 кун – 7,9%

💼 Қисқа муддатда пул оқимини тикланг, бизнесингизни тўхтатмасдан давом эттиринг!

Батафсил

Ўзи факторинг нима?

Факторинг — бу тадбиркорларга ҳисоб-фактураларни дарҳол пулга айлантириш имконини берувчи молиявий хизмат.

Масалан, бирор компания махсулотини сотди ва шартнома бўйича 90 кундан кейин пул тушиши керак. Факторинг ёрдамида банкдан пулни дарҳол олиш мумкин.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍33👎11🔥3🤔3
Доллар кўтарилади

25 июнь куни амал қиладиган доллар курси 🔼45-46 сўм атрофидa атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 410
Universalbank — 12 400
BRB — 12 400
SQB — 12 400


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 450
Xalq Banki — 12 450
Asakabank — 12 450
Davrbank — 12 460


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎129👍73🤔12🔥9
S&P Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди

S&P Global Ratings халқаро агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг рейтинг прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га кўтарди ҳамда банкнинг узоқ ва қисқа муддатли кредит рейтингларини BB-/B даражасида тасдиқлади.

Ушбу ютуқ банкнинг барқарор ривожланаётгани ва мамлакатимиз иқтисодиётида стратегик рол ўйнаётганини кўрсатади.

“Банк диверсификацияланган бизнес модели, давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ҳамда барқарор капитализациясига таянган ҳолда молия бозорида ўзининг етакчи позицияларини сақлаб қолмоқда”, — дейилади S&P ҳисоботида.


Батафсил маълумот расмий сайтда.

Реклама
👍21🤔5🔥4👎3
Май ойида 1 млрд доллар олтин экспорт қилинди

Ўзбекистон ташқи савдоси 5 ой ичида 31,3 млрд долларни ташкил қилди.

Бунда экспорт 14,8 млрд (+31,1 фоиз), импорт эса 16,5 млрд (+3,7 фоиз) доллар бўлди. Май ойида салбий салдо 0,85 млрд доллардан 1,68 млрд долларга кўпайди.

Экспортнинг сезиларли ўсганига асосий сабаблардан бири олтин бўлди. Мамлакат май ойида 1 млрд долларлик олтин сотди.

Йил бошидан бери 6,6 млрд долларлик олтин экспорт қилинди. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 56,9 фоизга кўпроқ.

Нархлар рекорд даражага етгани сабаб 2025 йилнинг 5 ойи ичида сотилган олтин миқдори ўтган йилнинг 11 ойидаги кўрсаткич билан деярли тенг бўлди.

Айнан олтин орқали Ўзбекистонга катта миқдорда доллар кириб келаётгани ҳам долларни пасайишига қисман ёрдам бермоқда.

@bankir
👎84👍25🔥8
NBU факторинг хизмати — бизнесингиз пул оқимини барқарорлаштиришучун ечим
 
Кечиктирилган тўлов эвазига маҳсулот сотиш, етказиб бериш ёки хизмат кўрсатиш билан шуғуллансангиз, Ўзбекистон Миллий банкининг факторинг хизматлари сиз учун қулай ечим бўлиши мумкин.

Факторинг қандай афзалликлар беради?

➡️Харидордан кутмасдан, дарҳол тўлов олиш имконияти
➡️Дастлабки сармоя талаб қилинмайди
➡️Ҳисобварақ-фактуралар асосида тезкор молиялаштириш
➡️Гаровсиз ва кафолатсиз маблағ олиш имкони
➡️Харидор учун — тўловни кечиктириш ва чегирмаларасосида етказиб бериш келишуви
 
Энг қулай шартлар банкнинг расмий сайтида мавжуд.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17🤔3
Автомобиль нархлари пасайишда давом этмоқда

МҲТИ мутахассислари томонидан 2025 йилнинг май ойида иккиламчи бозорда автомобиллар нархининг ўзгариши таҳлил қилинди.

Маҳаллий автомобиллар нархи аввалги ойлардаги каби май ойида ҳам пасайди.

Onix 13 000 долларгача, Lacetti 12 900 долларгача, Cobalt 12 500 долларгача, Nexia эса 10 900 долларгача арзонлади.

Spark нархлари 8 800 долларгача тушган бўлса, Damas нархи 7 000 долларгача тушди.

Камроқ фойдаланилган автомобил нархлари бироз юқори баҳоланмоқда.

Люкс автомобил русумлари ҳам арзонламоқда:

Equinox — 26 200 долларгача;
Malibu — 28 500 долларгача;
Tracker — 17 000 долларгача.

Электромобиллар нархи деярли ўзгармади. Айрим моделлар бироз қимматлашган бўлса, айримлари арзонлади.

“Иномарка”лар нархи эса май ойида сезиларли даражада тушиб кетди. Моделга қараб турли хил русумдаги “иномарка”лар нархи 3 500 долларгача пасайди.

Нима учун нархлар пасаймоқда?

Инфографикада кўриб турганингиздек, деярли барча автомобиль нархлари кескин кўтарилиш ва кескин пасайишни кўрсатмоқда.

Асосий сабаб — автокредитлар. 2023 йилда Марказий банк рискни камайтириш мақсадида автокредитлар ажратишга чеклов жорий қилди.

Ўша пайтда банклар оммавий равишда автокредит ажратишга ўтганди. Бу эса табиийки бозорда нархларни сезиларли ўсишига олиб келган.

Чекловлар таъсирида автокредит ажратиш кескин камайди. Натижада автомобиллар олди-сотдиси ҳам қисқарди.

Нархлар эса пасайишни бошлади ва бу ҳозиргача давом этмоқда.

Бундан ташқари бозорнинг тўйинганлик даражаси ҳам нархлар пасайишига сабаб бўлмоқда.

Ҳозирда аҳоли томонидан автомобилларга талаб аввалги йиллардагидек эмас.

@bankir
👍86👎13🤔9🔥7