Банкир
74.8K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар кўтарилди

4 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 857,35 сўмдан (+22,74 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎62👍25🤔3
Молия тизимида асосий хатарлар қандай?

Марказий банк Ўзбекистон молия тизимига таъсир қилиши мумкин бўлган энг асосий хатарларни маълум қилди.

Геосиёсий хатарлардан сўнг, юқори инфляция энг йирик хатар сифатида қайд этилди.

Валюта курсининг ўзгарувчанлиги эса учинчи ўринда асосий хатар сифатида кўрилмоқда.

Юқори инфляция аввал бунчалик олди ўринларда бўлмас эди. Аҳолининг инфляцион кутилмалари ҳам сўнгги ойларда юқори бўлиб турибди.

@bankir
🤔19👎6👍5🔥4
InfinBANK молиявий харажатларингизни тежашингиз ва оптималлаштиришингиз учун мўлжалланган InfinBLACK кредит картасини тақдим этади!

💳 Картанинг асосий афзалликлари:

⦁ Универсал қўллаш: кундалик харажатлар, онлайн харидлар, саёҳат ва илова обуналари каби барча турдаги тўловлар учун ягона ечим.
⦁ Фоизсиз муддат: белгиланган муддат давомида ортиқча фоиз тўламасдан маблағдан фойдаланиш имконияти.
⦁ Камайтирилган минимал тўлов: лимитдан фойдаланиш учун талаб қилинадиган минимал тўлов 5% гача туширилган.

Энг муҳими, 1 июндан InfinBANK иловаси орқали InfinBLACK кредит картасини тўлдириш мутлақо комиссиясиз амалга оширилади.
Харажатларингизни оптималлаштиринг ва InfinBLACK билан молиявий самарадорликни оширинг.

👉 Картадан фойдаланиш шартлари хакида батафсил👈

📲Карта буюртма қилиш учун ҳавола

Реклама
👍14👎4🤔2
Доллар тушади

5 июнь куни амал қиладиган доллар курси 🔽24-25 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 850
Kapitalbank — 12 845
Apex bank — 12 840
Infinbank — 12 840


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 880
Agrobank — 12 890
Hayotbank — 12 890
Universalbank — 12 890


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64🔥9👎7🤔2
Аҳолининг қанчасида кредит бор?

Ўзбекистонда банкдан қарзи мавжуд аҳоли кўлами ортиб бормоқда.

2020 йил бошида ҳар 1 000 кишидан 100 нафардан кўпроғида банкдан қарз бор эди. 2024 йил якунига келиб бу кўрсаткич 224 нафарга етди.

Банкдан кредит олган аҳоли сони ўсишда давом этяпти ва 4,7 млн кишини ташкил қилмоқда.

Ҳисоб-китобларда фақат меҳнатга лаёқатли аҳоли инобатга олинган.

Бунда эркаклар 16 ёшдан 60 ёшгача, аёллар 16 ёшдан 55 ёшгача.

@bankir
👎94🤔19👍11🔥3
Click устав капиталини 20 млрд сўмгача оширди

1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда тўлов ташкилотларининг устав капитали камида 20 млрд сўм бўлиши керак.

Шу сабаб Click компанияси 10 млрд сўмлик оддий акциялар чиқариб, устав капиталини 10 млрд сўмдан 20 млрд сўмга етказди.

Яқинда payme ҳам устав капиталини 20 млрд сўмгача оширганди.

Бошқа тўлов ташкилотлари ҳам устав капиталини оширишни бошламоқда.

@bankir
👍22👎6🤔4🔥1
Доллар пасайди

5
июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 831,81 сўмдан (-25,54 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍72👎13🤔3
“Банкир” жамоаси Instagram'да banktime лойиҳасини бошлади. Бунда ҳар бир банк ҳақида муҳим ва қизиқарли маълумотлар бериб борилади.

Биринчи банк — “Миллий банк” бўлди. Видеони бу ердан томоша қилиш мумкин — instagram.com/reel/DKUf272oHWy/?igsh=ZzJyaXhjMXIyYmh2

@bankir
👍24🔥7👎4🤔4
Доллар тушади

9 июнь куни амал қиладиган доллар курси 🔽54-55 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 820
Kapitalbank — 12 820
NBU — 12 820
SQB — 12 815


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Apex bank — 12 850
SQB — 12 855
Anorbank — 12 860
Agrobank — 12 870


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍75🔥9👎8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пул ўтказмалари учун қайси илова яхшироқ?

Картадан картага ўтказмалар кундалик ҳаётимизнинг ажралмас бир қисмига айланиб улгурди.

Пул ўтказмалари учун энг яхши иловаларни аниқлаш учун сўровнома ўтказилибди.

Охирида xazna иловаси ютиб чиқди. xazna май ойида энг кўп юклаб олинган иловалар орасида ҳам етакчилардан бўлган эди.

@bankir
👍42👎16🔥10🤔4
Humans билан нима бўляпти?

Сўнгги кунларда бизнес аудиториясида асосий мавзу Humans бўлиб турибди.

Компания ва давлат ташкилотлари ўртасидаги низо Халқаро арбитраж судигача борди.

Марказий банк Humans'га тегишли “Мароқанд” тўлов ташкилоти (Upay) лицензиясини 6 ойга тўхтатиб қўйганди. Ҳаммаси шундан бошланган дейиш мумкин.

Регулятор сабаб сифатида қимор ўйинлари учун тўловлар қабул қилишга қарши чоралар кўрилмаганини кўрсатди.

Бу эса компанияга жиддий таъсир қилди. Humans иловаси 6 ой давомида мижозларга молиявий хизматлар кўрсата олмади.

Humans директори ўшандаёқ компания огоҳлантирилмагани ва бу ҳолат адолат тамойилларига зидлиги ҳақида гапирганди.

Марказий банкнинг ўша пайтдаги раиси Мамаризо Нурмуродов Humans эмас, Upay тўлов ташкилоти 3 марта тўғридан-тўғри огоҳлантирилгани ҳақида маълум қилганди.

Чекловлар ортидан Humans фойдаси ҳам кескин тушиб кетди.

Яқинда чекловлар олиб ташланди ва Humans иловаси тўлиқ қайта ишга тушди. Бироқ 6 ой катта муддат ва бу вақт ичида анча мижозлар йўқотилди.

Шунинг учун вазият оддий ҳал бўлмади.

Дастлаб Humans Рақобат қўмитасидан Ўзбектелекомга қарши иш очишни сўради. Компания Ўзбектелекомни монопол сифатида айблаган.

Кейин эса кўрилган зарарни қоплаш учун Инвестиция низоларини ҳал қилиш бўйича халқаро марказда (ICSID) Ўзбекистонга қарши даъво аризаси киритилди.

Бизнесга асосий зарар етказувчилар сифатида Марказий банк ва Ўзбектелеком кўрсатилган.

Бу даъво аризасига Марказий банк ҳам, Ўзбектелеком ҳам ўз муносабатини билдириб чиқди.

Маълум бўлишича, Humans компанияси Ўзбектелекомга катта миқдорда қарзни тўламай келган ва иш Тошкент шаҳар иқтисодий судигача оширилган.

Низо нима билан якунланишини вақт кўрсатади. Бироқ бир факт бор экан, Ўзбекистон халқаро арбитражда ҳеч қачон ютқазмаган.

Кузатайлик-чи… Томонлар ўзаро келишувга эришадиган бўлса, иш тезроқ ёпилади. Аксинча ҳолатда йиллаб давом этиши мумкин.

@bankir
👍42🤔16👎7🔥6
Доллар пасайди

9
июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 877,52 сўмдан (-54,29 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍80🤔22👎15
❗️Дам олиш кунлари қаердан доллар олса бўлади?

Қурбон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун дам олиши мумкин.

Бу вақтда ҳам айрим банкларнинг валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари ишлашда давом этади:

Аgrobank
Asia Alliance Bank
Аloqabank
Аpexbank
Аnorbank
Asakabank
BRB
Garant bank
Davrbank
InFin bank
Ipak Yoʼli banki
Ipoteka-bank
Milliy bank
Orient Finans bank
Poytaxt bank
Sanoatqurilishbank
Saderat bank
Tenge bank
Trastbank
Turon bank
Universalbank
Xalq banki
Hamkorbank

Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17🤔2
Техника харид қилишга пул керакми?

🏦BRB мобил иловасида исталган мақсадлар учун бир зумда онлайн кредит олишингиз мумкин:
 Ҳужжатларсиз
 Навбатларсиз
 Гаровсиз

Ёз чилласига тайёргарликни ҳозирдан кўринг!

👉 Ҳозироқ BRB мобил иловасини юклаб олинг!

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34👎24🔥3
❗️ Кредит тарихингизга жиддий қаранг

Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.

Кредит тарихи ёмон бўлган фуқаролар исталган пайтда банклардан қарз олиш имкониятини йўқотади.

Айрим банклар ёки микромолия ташкилотлари гаров эвазига бозорга нисбатан анча юқори фоиз ставкасида қарз бериши мумкин.

Ўзбекистонликларнинг кредит тарихи “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан доимий баҳолаб борилади.

Бунда фойдаланувчилар кредит тарихидаги ўзгаришларни ойлар кесимида ҳам кузатиб бориши мумкин.

Қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:

А – аъло (400-500 балл;
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).


Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул.

portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 15 000 сўм);
my.gov.uz орқали (хизмат нархи 13 500 сўм).

Тайёр ҳисоботларни “ҳаракатлар тарихи” бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш мумкин.

➡️Скоринг баллингизни КАТМ иловаси орқали ҳар куни бепул кузатиб борсангиз бўлади.

“Freeze” хизматидан фойдаланган ҳолда кредит тарихи бўйича маълумотларингизни чеклашингиз мумкин. Хизматнинг қулайлиги ҳақида бу ерда ўқинг.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун ҳозирда 12 600 сўм тўлов қилинади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎37👍13
Доллар тушади

10 июнь куни амал қиладиган доллар курси 🔽64-65 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Trastbank — 12 760
Kapitalbank — 12 750
Ipak Yo‘li Bank — 12 750
BRB — 12 750


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Apex bank — 12 790
Anorbank — 12 790
Hayotbank — 12 800
Kapitalbank — 12 820


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍122🔥20👎12🤔4
Доллар пасайди

10
июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 712,05 сўмдан (-65,47 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍133👎15🔥7
Доллар яна тушади

11 июнь куни амал қиладиган доллар курси 🔽37-38 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 700
Kapitalbank — 12 700
Infinbank — 12 700
NBU — 12 700


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 725
Hayotbank — 12 730
SQB — 12 740
Davrbank — 12 750


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥76👍60👎14🤔13
Ўзбекистон BRICS Янги Тараққиёт Банки аъзолигига қабул қилинди

9 июнь куни Шавкат Мирзиёев Халқаро инвестициялар форумида иштирок этиш учун келган BRICS Тараққиёт Банки Президенти Дилма Русефни қабул қилди.

Банк бошқарув кенгаши Ўзбекистоннинг Янги Тараққиёт Банкига аъзо давлат сифатида қўшилишига розилик берди.

Бунда умумий қиймати 5 миллиард АҚШ доллари бўлган қўшма лойиҳалар портфели тайёрланди.

Маълумот учун BRICS Янги Тараққиёт Банки Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка томонидан бошқарилади.

@bankir
👍50👎18🤔10🔥8
Доллар пасайди

11
июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 674,37 сўмдан (-37,68 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍112👎12🔥10🤔6
Банкир
Доллар пасайди 11 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 674,37 сўмдан (-37,68 сўм) ҳисобланади. @bankir
Шу тариқа долларнинг расмий курси 2024 йил, 10 сентябрьдан бери биринчи марта 12 700 сўмдан пастга тушди.

@bankir
👍153👎17🤔6🔥1