Банкир
75.2K subscribers
3.62K photos
291 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан самарали фойдаланишга бағишланган “Сув китоб” тўплами нашр этилди

Агробанк “Agrobooks” лойиҳаси доирасида навбатдаги қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан самарали фойдаланишга бағишланган “Сув китоб” тўпламини тақдим этди.
Тўплам 30 та методик қўлланмадан иборат бўлиб, фермерлар ва мутахассислар учун сувдан самарали фойдаланиш бўйича амалий қўлланма ҳисобланади. Лойиҳа Хитой ва Туркия тажрибаси асосида, 50 нафар мутахассис иштирокида ишлаб чиқилди.

@bankir
👍31🔥9🤔6
Доллар кўтарилади

3 июнь куни амал қиладиган доллар курси 🔼42-43 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 785
Asakabank — 12 780
MkBank — 12 780
Trastbank — 12 770


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 800
Ipak Yo‘li Bank — 12 820
Aloqabank — 12 830
Agrobank — 12 830


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎76👍22🤔5
Май ойида инфляция 1,5 фоиз бўлди

Ўзбекистонда май ойида ойлик инфляция 1,5 фоизни ташкил қилди. Йиллик инфляция эса 10,1 фоиздан 8,7 фоизгача пасайди.

2024 йилнинг майида инфляция анча каттароқ — 2,8 фоиз бўлган эди.

Ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 0,8 фоизга пасайган бўлса, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,7 фоизга, хизматлар эса 5,9 фоизга қимматлади.

Хизматлар учун йиллик инфляция 15,9 фоиз билан энг юқори бўлиб турибди.

Марказий банк йил охирида инфляция 8 фоиз атрофида бўлишини прогноз қилмоқда.

5 фоизлик инфляцион таргетга 2027 йилда эришиш кутилмоқда.

@bankir
👎39👍8🤔5
Фойдали ипотека кредити — “Агробанк”да

“Агробанк” доимий даромадга эга бўлганлар учун қулай ипотека кредити таклиф қилмоқда.

⏺️Кредит фоизи: 20%
⏺️Бошланғич тўлов: 25%
⏺️Кредит муддати: 20 йил
⏺️Миқдори: 800 млн сўмгача
⏺️Бирламчи уй-жой учун

Батафсил ва тўлиқ маълумотни ҳамда кредит шартларини бу ердан олишингиз мумкин.

Янги уйингиз сари илк қадамни ҳозироқ ташланг!

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍33👎26🤔8
❗️Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

☯️Chakanapay иловаси — 10 млн сўмгача;
☯️“Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️СҚБнинг SQB Mobile иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Анорбанк”нинг Anorbank иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️“Ҳамкорбанк”нинг Hamkor иловаси — 5 млн сўмгача;
☯️Smart bank иловаси орқали — 5 млн сўмгача;
☯️“Даврбанк”нинг Davr Mobile 2.0 иловаси — 3,5 млн сўмгача;
☯️“Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
☯️“Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
☯️SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача;
☯️Alif иловаси — 1 млн сўмгача;
☯️Humans иловаси — 1 млн сўмгача;
☯️OQ иловаси — 1 млн сўмгача.

TBC Bank'нинг Salom картаси билан TBC иловасида комиссиясиз ўтказмаларни амалга ошириш мумкин. Картага бу ердан буюртма беринг.

Click иловасида “Менинг оилам” бўлимида оила аъзоларингиз ўртасида исталганча пулни комиссиясиз ўтказсангиз бўлади.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍23🤔8👎2
Доллар кўтарилди

3 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 834,61 сўмдан (+44,18 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎61👍29
Банклар ёш мижозларга кўпроқ эътибор бериши керак

Дунёдаги этакчи аудиторлик компанияларидан бири KPMG Global Digital Banking Trends & Insights 2025 ҳисоботини эълон қилди.

Унда энг эътиборли жиҳат — ёшларнинг банк соҳаси ривожидаги ўрни.

Прогнозларга кўра, 2030 йилгача дунёда 30 ёшгача бўлганлар даромади 400 фоизга ошади. Ўша пайтда уларнинг ҳисобида 84 трлн доллар яқин капитал бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда эса ёшлар аҳолининг ярмидан кўпини ташкил қилади. Бироқ банкларнинг аксарияти улар билан тизимли ишламайди.

Фақат 4-5 та банк ёшлар учун махсус ихтисослашган хизматлар ёки молиявий саводхонлик дастурларини таклиф қилмоқда.

Мутахассислар фикрича, банклар айнан шу сегментга индивидуал ёндошиши керак. Масалан, уларга мос интерфейслар, тезкор хизматлар ва таълим дастурлари ишлаб чиқиш орқали.

Бу ёшларни келажакда ҳам доимий мижозга айлантиради.

@bankir
👍29👎8🔥3
“Банкир”да сиз учун май ойида чиққан фойдали маълумотлар ва таҳлилий постлар:

Банкларнинг янги рейтинги эълон қилинди

Тошкентда уйлар нархи пасайишда давом этмоқда

“Рассрочка” бозори ниҳоят назорат қилинади

Ўзбекистон ва Қозоғистон: қаерда банклар кўпроқ фойда олади?

Банклар билан муаммо бўлганда нима қилиш керак?

Сўмдаги энг юқори фоизли омонатлар

Кафил бўлиш — сиз ўйлагандан кўра жиддийроқ нарса

100 млн сўмгача: Расмий даромади йўқлар учун микроқарзлар

Банкларда бўш иш ўринлари

Етакчи финтехлар қандай фойда оляпти?

Миллий банк “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

Мана автомобиль бозори билан айнан нима бўлмоқда

120 млн сўмгача имтиёзли ипотека кредитлари

Доллар курси келгуси йилларда қандай бўлади?

Давлат қарзи 42 млрд доллардан ошди

Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар уч кун дам олади

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🤔4🔥3👎2
AVO bank'дан янгиликюқори даромадли янги омонат

AVO омонати афзалликлари:

юқори даромад: йиллик 25% гача ойлик капитализация билан — фоизлар омонатга қўшилиб, даромадингиз тобора ошиб боради

мослашувчанлик: чекловларсиз тўлдириш ва қисман ечиб олиш имконияти

онлайн очиш: навбатларсиз ва филиалга бориб ўтирмасдан — барчаси иловада

ишончли: 200 млн сўмгача бўлган омонатлар давлат томонидан кафолатланган

100 000 сўм ёки ундан юқори омонатлар учун — йиллик 22,52% фоиз ставкаси.

AVO билан 5 дақиқада омонат очинг:

• AVO иловасини ўрнатинг

• онлайн рўйхатдан ўтинг

• «Маҳсулотлар» бўлимига ўтиб, «Омонатлар»га киринг 

• омонат очинг ва ҳисобингизни тўлдиринг — бўлди!

AVO — бугуноқ даромад олишни бошланг.

Омонат муддати: 6 ой. Йиллик ставка — 100 000 сўмдан бошлаб 22,52%, камроқ суммада — 0,01%. Капитализацияни ҳисобга олган ҳолда — муддат тугагунга қадар пулни ечиб олмасангиз, йиллик 24,996% гача ёки 6 ой учун 11,8% гача даромадлилик. Батафсил avo.uz сайтида

Реклама
👎24👍14🤔2
Доллар кўтарилади

4 июнь куни амал қиладиган доллар курси 🔼24-25 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 830
Apex bank — 12 820
Hayotbank — 12 820
Infinbank — 12 820


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 850
Agrobank — 12 870
Aloqabank — 12 870
Hayotbank — 12 870


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎54👍19
Mastercard экспертлари Digital Uzbekistan 2025 ПЛАС-Форумида чиқиш қилдилар

28–29 майда Тошкентда 5- халқаро ПЛАС-Форум – минтақадаги молия технологиялари соҳасидаги энг йирик тадбирлардан бири ўтказилди. Mastercard титул ҳомий бўлди ва рақамлаштириш, киберхавфсизлик, биометрия ҳамда КЎБни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий кейсларни тақдим этди.

Чиқишлар мавзулари глобал рақамли интеграцияни, маълумотларни ҳимоялашга замонавий ёндашувларни ва келажак молиявий сервислари ривожини қамраб олди.

Реклама | Батафсил
👍8👎4🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10 фоизга оширилади

Президентнинг бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни 10 фоизга, яъни инфляциядан паст бўлмаган даражага оширишга доир фармони имзоланди.

Бош вазир ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров парламент қуйи палатасидаги чиқишида мазкур ҳужжат яқин соатларда эълон қилинишини маълум қилди.

Манба

@bankir
👎72👍31🤔15🔥4
❗️Маошлар 1 августдан оширилади

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларни ошириш бўйича президент фармони эълон қилинди.

2025 йил 1 июлдан:
Пенсиялар ва нафақалар
Кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

2025 йил 1 августдан:
Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи
Талабалар ва ўқувчилар стипендиялари 10 фоизга оширилади.

1 августдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори амалдаги 1 155 минг сўмдан 1 271 минг сўмга оширилди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎109🤔20👍12🔥7
Президент фармони билан янги тўловлар шу тариқа ўзгаради.

Бунда базавий ҳисоблаш миқдори ошгани сабабли жарималар нархи ҳам кўтарилади.

@bankir
👎123🤔12👍10🔥5
Доллар кўтарилди

4 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 857,35 сўмдан (+22,74 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎62👍25🤔3
Молия тизимида асосий хатарлар қандай?

Марказий банк Ўзбекистон молия тизимига таъсир қилиши мумкин бўлган энг асосий хатарларни маълум қилди.

Геосиёсий хатарлардан сўнг, юқори инфляция энг йирик хатар сифатида қайд этилди.

Валюта курсининг ўзгарувчанлиги эса учинчи ўринда асосий хатар сифатида кўрилмоқда.

Юқори инфляция аввал бунчалик олди ўринларда бўлмас эди. Аҳолининг инфляцион кутилмалари ҳам сўнгги ойларда юқори бўлиб турибди.

@bankir
🤔19👎6👍5🔥4