Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Ҳозирги вақтда машҳур ўзбек молиячиси ва тадбиркори Тамилла Курбанова “Talaba Fest”доирасида талабалар билан учрашув ўтказмоқда.

У АҚШда биринчи миллион долларини қандай топгани, инвестициялар ва молиявий мустақилликка эришиш ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашмоқда.

Тадбирда у самимий суҳбат давомида шундай деди: “Америкага борганимда картамда фақат 108 доллар бор эди. Болалигим жуда оғир кечган. Лекин ҳаракат ва ишонч билан миллион доллар топиш мумкинлигини ўз тажрибам билан исботладим.” Бу сўзлар ёшлар учун катта мотивацияга айланди.

Маълумот учун, Тамилла Курбанова - Wharton School of Business мактабини тугатган, Wall-street’да ишлаган ва ҳозирда Ўзбекистондаги Twelve Stars Capital компаниясига раҳбарлик қилади. У молиявий саводхонлик ва инвестиция маданиятини оммалаштиришга ҳаракат қилмоқда.

@bankir
👍42👎6🤔4🔥3
22 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍26👎6
AloqaBank Хоразмда: расмий эмас, амалий мулоқот

AloqaBank раҳбарияти Хоразмда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда кредит, кафиллик, таъминот ва имтиёзли хизматларга оид масалалар муҳокама қилинди.

Факторинг хизматлари бўйича қизиқиш юқори бўлди. Айниқса, товар айланмаси бор, лекин пул оқими узилган бизнеслар учун бу хизмат алоҳида муҳокама қилинди.

Учрашув мулоқот шаклида ўтди. Масалалар расмий баёнотлар билан эмас, холис суҳбат орқали муҳокама қилинди.

Реклама
👍10👎4
Smart Bank ўз номини ўзгартириши мумкин

Smart Bank акциядорларнинг йиллик йиғилишида банк номи ва реквизитларини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилади.

Йиғилиш 2025 йил 17 июнга белгиланган. Унда банкнинг 2024 йил бўйича молиявий ҳисоботи, фойда ва зарарларини тасдиқлаш, Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш каби масалалар ҳам кўтарилади.

Smart Bank’нинг асосий акциядори Future Open Technology Group ҳисобланади. Банк 2022 йилда Марказий банкдан лицензия олганди.

@bankir
🤔14👍13
🏦 Асакабанк бошқаруви вакиллари ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашмоқда

Сўнгги кунларда Асакабанк бошқаруви вакиллари томонидан Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди. Ушбу ташрифлар доирасида банк Бошқаруви раиси Кудратилла Туляганов, раиснинг биринчи ўринбосари Суръат Закиров, раис ўринбосарлари Саъдулла Талибджанов ва Шерзод Хайруллаев Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Жиззах ва Тошкент вилоятларида маҳаллий тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилди.

Тадбирлар давомида кредитлаш жараёнида учрайдиган тўсиқлар, янги молиявий маҳсулотларга эҳтиёж, хизмат сифати, ҳудудий бизнес эҳтиёжлари каби масалалар муҳокама қилинди. Қайд этиш керакки, жойларда билдирилган таклифлар аксарият ҳолларда шу ернинг ўзида кўриб чиқилди ҳамда айрим масалалар юзасидан амалий ечимлар таклиф этилди.

Асакабанк раҳбарияти бундай мулоқотларни тизимли равишда давом эттириш ниятида эканини билдириб, бу орқали банк хизматларини мижозларга янада яқинлаштириш, ҳудудий иқтисодиёт ривожига кўмаклашишни стратегик мақсад сифатида белгилаган.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26👎5🤔1
Доллар кўтарилади

26 май куни амал қиладиган доллар курси 🔼12-13 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 900
SQB — 12 880
BRB — 12 880
Asakabank — 12 880


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 920
Anorbank — 12 930
SQB — 12 930
Aloqabank — 12 940


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎42👍21🔥1
💰Бизнес учун кредитлар

Канал орқали аҳоли учун банк хизматлари ҳақида кўп маълумот берамиз. Келинг, энди бизнес эгаларига энг қулай кредитлар таклиф қилаётган банкларни кўриб чиқамиз.

🏦“Капиталбанк”

Кредитларнинг фоиз ставкаси ўртача 24 фоиз атрофида. Суммаси 10 млрд сўмгача, муддати 10 йилгача бўлиши мумкин.

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун нақд пулда 1 млрд сўмгача кредит берилади. Батафсил бу ердан маълумот олиш имкони бор.

“Капиталбанк” Uzum Business орқали онлайн банкинг хизматларини ҳам таклиф қилади.

🏦“Алоқабанк”

Банк кредитлари бошқа банкларга нисбатан пастроқлиги билан ажралиб туради.

Ёшлар бизнеси учун 18 фоиздан кредит ажратилмоқда. Муддати — 7 йилгача, миқдори — 5 млрд сўмгача. Бунда бизнес режа ва иш ўрни яратиш устувор ҳисобланади.

Айланма маблағлари, асосий воситалар ва кўчмас мулк учун базавий ставка + 4-5 фоиз кўринишида кредитлар ажратилмоқда.

Банк Aloqa Ventures орқали стартапларга ҳам фаол эътибор қаратиб келади.

Барча кредитлар билан бу ерда танишиш мумкин. Zoomrad иловаси орқали бизнесга хизмат кўрсатилади.

🏦“Бизнесни ривожлантириш банки”

Ўз номи билан бизнес учун кредитларни қулай шартларда таклиф қилади — аёл тадбиркорлардан тортиб, кичик ва ўрта бизнес эгаларигача.

“Маҳалла” бизнеси учун ҳам алоҳида ечимлар таклиф қилинади. Фоиз ставкаси кредитга қараб фарқ қилади. Тўлиқ маълумот бу ерда.

BRB Business орқали мижозларга хизмат кўрсатилади

🏦Asia Alliance Bank

Бизнес учун 3,5 млрд сўмгача, 28 фоиз атрофида, 60 ойгача кредит аржатилмоқда.

Банк орқали паст фоизли имтиёзли кредитлардан ҳам фойдаланиш имкони бор. Барча кредитлар ҳақида бу ердан маълумот олиш мумкин.

Бизнес эгалари учун Alliance Mobile иловаси фаолият олиб боради.

🏦Garant bank

Банкда кредитларнинг фоиз ставкаси ҳар бир мижоз учун индивидуал ҳисобланади.

Банк стартаплар учун ҳам қулай кредит таклиф қилади. Барча кредит турлари билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.

Garant bank Business орқали мижозларга хизмат кўрсатилади.

🏦“Агробанк”

Ушбу банк бизнес учун 23 фоиздан бошлаб кредитлар таклиф қилмоқда.

Ҳар қандай мақсадлар учун 1,5 млрд сўмгача нақд пулда қарз олиш имконияти бор.

Барча фойдали кредитлар билан бу ерда танишиш мумкин.

🏦МКБанк

Банк орқали 20,5 фоиздан, 1,5 млрд сўмгача “Ҳамроҳ” кредити ажратилмоқда. Бунда асосий шарт таъсисчилар таркибида 50 фоиз ёки ундан юқори улушга эга аёл раҳбарлар бўлиши керак.

Давлат банки бўлгани сабабли бошқа имтиёзли кредитлар ҳам бор. 300 млн сўмгача нақд пулда қарз олиш имконияти яратилган.

Кредитлар ҳақида тўлиқ бу ерда танишиб чиқиш мумкин.

🏦“Анорбанк”

Anor Business иловаси орқали банкка бормасдан кредит олиш имконияти яратилган.

Кредитлар фоиз ставкаси 21 фоиздан бошланиб, 3 млрд сўмгача ажратилади.

Батафсил маълумот бу ерда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54👎5🔥5🤔1
Доллар кўтарилди

26 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 915,90 сўмдан (+11,39 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎34👍20🔥5🤔1
23 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍31👎9
Smartbank ва ITFC ўртасида янги 2 та келишувга эришилди.

“Смарт банк” АЖ ва Халқаро савдони молиялаштириш Ислом Корпорацияси (ITFC) ўртасида Музораба молиялаштириш линияси бўйича келишувга эришилди ва ҳамкорлик шартлари имзоланди.

Шунингдек, банк ва Халқаро савдони молиялаштириш Ислом Корпорацияси (ITFC) ўртасида 10 млн долларлик Муробаха молиялаштириш линияси бўйича навбатдаги шартнома имзоланди.

Икки томонлама самарали алоқалар орқали ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланиб бормоқда. Бу орқали янги йўналишларда алоқалар ўрнатилмоқда.

Битим доирасида ушбу маблағлар тадбиркорларга савдони молиялаштиришга, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ажратиш орқали молиявий қўллаб-қувватлашга ва янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Instagram | Telegram | Facebook | Veb-sayt | Реклама
👍22🔥3👎1🤔1
Бугунги кунда Ўзбекистонда 36 та банк бўлиб, банкларнинг расмий сайтлари ва алоқа марказлари билан танишинг:

Марказий банк — www.cbu.uz, 71-200-00-44

Давлат банклари

1. Ўзмиллийбанк — nbu.uz, 1344
2. Агробанк — agrobank.uz, 1216
3. Ўзсаноатқурилишбанк — sqb.uz, 1180
4. Халқ банки — xb.uz, 1106
5. Микрокредитбанк — mkbank.uz, 1285
6. Туронбанк — turonbank.uz, 1220
7. Алоқабанк — aloqabank.uz, 71-230-77-77
8. Бизнесни ривожлантириш банки — brb.uz, 1254
9. Асакабанк — asakabank.uz, 1152

Хусусий банклар

10. Пойтахт банк — poytaxtbank.uz, 71-214-20-00
11. Ҳамкорбанк — hamkorbank.uz, 1256
12. Гарант банк — garantbank.uz, 1326
13. Ипак Йўли банк — ipakyulibank.uz, 1296
14. Трастбанк — trustbank.uz, 1287
15. Ипотека-банк — ipotekabank.uz, 1233
16. Капиталбанк — kapitalbank.uz, 1340
17. Зираат Банк Узбекистан — ziraatbank.uz, 1293
18. TBC Bank — tbcbank.uz, 1150
19. КДБ Банк — kdb.uz, 78-120-80-00
20. Эрон "Содерот" банк — saderatbank.uz, 71-252-11-61
21. Octobank — octobank.uz, 71-202-33-33
22. Универсал банк — universalbank.uz, 1355
23. Давр-банк — davrbank.uz, 1284
24. InFinBank — infinbank.com, 1214
25. Ориент Финанс банк — ofb.uz, 4004
26. Asia Alliance Bank — aab.uz, 1270
27. My bank — madadinvestbank.uz, 55-520-44-44
28. Тенге Банк — tengebank.uz, 1245
29. AVO bank — avo.uz, 78-888-78-87
30. Apex bank — apexbank.uz, 1881
31. Аnor bank — anorbank.uz, 1290
32. Smart bank — smartbank.uz, 1377
33. Yangi bank — yangi.uz, 78-777-88-87
34. Hayot bank — hayotbank.uz, 1320
35. Uzum bank — uzumbank.uz, 78-777-07-99
36. Евроосиё Банки — eubank.uz, 90-010-27-11

Банкларнинг Телеграмдаги расмий саҳифалари билан бу ерда танишиш мумкин. Банклардаги бўш иш ўринлари эса бу ерда.

@bankir
👍46🔥4🤔3👎2
“Капиталбанк” “Ёшлик” спорт мажмуасини деярли 300 млрд сўмга сотиб олди

Мажмуа 2024 йилга қадар “Миллий банк” тасарруфида бўлган. Давактив уни аввалроқ очиқ савдога чиқаришини маълум қилганди.

“Капиталбанк” 297,9 млрд сўм билан тўловни бир ой ичида тўлаш шарти билан савдода ғолиб деб топилди.

“Ёшлик” спорт мажмуасидаги биноларни Invest Group Centre бошқаради.

@bankir
👍78👎19🤔4
Доллар кўтарилади

27 май куни амал қиладиган доллар курси 🔼24-25 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 900
Asakabank — 12 900
BRB — 12 895
Anorbank — 12 890


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

APEX bank — 12 930
Anorbank — 12 930
Sederatbank — 12 940
Kapitalbank — 12 945


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎58👍26🔥2
Humo ва payme раҳбариятида ўзгаришлар бўлди

Ўтган ҳафтада иккита муҳим компания — Humo ва payme’да тайинловлар амалга оширилди.

Март ойида Paynet сотиб олгач Humo тўлов тизими Бошқарув раиси этиб тайинланган Алексей Максимов лавозимидан озод қилинди.

Унинг ўрнига шу пайтга қадар Бошқарув раиси ўринбосари бўлиб келган Мақсаджон Муҳитдинов тайинланди. У Бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи бўлади.

Humo’нинг аввалги раҳбари Шуҳрат Қурбонов компаниянинг Кузатув кенгашидан ҳам чиқарилди. Унинг ўрнига Paynet бош директори Анвар Исамуҳаммедов киритилди.

payme’даги муҳим ўзгариш янги бош директор тайинланиши бўлди. Станислав Сквирский payme бош директорига айланди.

Сал аввал payme устав капиталини 10 млрд сўмга ошириб, 20 млрд сўмга етказган эди.

@bankir
👍32🤔6🔥5