Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

Ўзбекистон Миллий банки бугун, 2025 йил 19 майдан бошлаб янги инвестиция маҳсулоти — “Олтин омонат”ни жорий этади.

“Олтин омонат” — бу олтин сотиб олиш учун махсус банк ҳисобрақами бўлиб, оддий банк омонатларига ўхшайди, бироқ унда пул мабағлари ўрнига нақдсиз кўринишдаги олтин сақланади ва унинг миқдори граммларда ифодаланади.

“Олтин омонат” узоқ муддатли жамғарма, фарзандлар келажагига сармоя киритиш учун қулай бўлиб, валюта ёки кўчмас мулкка қўйилмаларга муқобил вазифасини ўтайди.

Банк бўлимларида ва Milliy мобил иловаси орқали “Олтин омонат”ни очиш мумкин.

Батафсил маълумот сайтимизда.

Реклама
👍49🤔15👎4
“НКМК” 500 млн долларлик қарз жалб қилмоқда

Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчи компания — “Навоий КМК” Лонд фонд биржасига 500 млн долларлик облигация жойлаштирди.

5 йилик еврооблигацияларга йиллик 6,75 фоиз кўринишида фоизлар тўлаб берилади.

500 млн долларлик маблағлар “НКМК”нинг аввалги қарзларини сўндириш учун фойдаланилади.

Компания ўтган йили ҳам Лондон фонд биржасида облигациялар чиқариш орқали 1 млрд доллар қарз маблағларини йиғган эди.

“НКМК” 2024 йилда рекорд даражада — 2 млрд доллардан ошиқ фойда олган.

@bankir
👎59👍32🤔8
Доллар яна пасайди

20
май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 858,15 сўмдан (-58,95 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍109👎10🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонликлар орасида қайси банк карталари оммабоп?

UZ24.uz таҳририяти ушбу саволга жавоб олиш мақсадида кичик сўровнома ўтказди.

Банк карталари бўйича жавоблар турлича бўлсада, пул ўтказмалари учун кўпчилик Click ва payme’дан фойдаланишини қайд этди.

@bankir
👍28👎10
Мана автомобиль бозори билан айнан нима бўлмоқда

Марказий банк 2025 йил I чорак учун пул кредит сиёсатини тақдим қилди ва унда автомобиль бозорига алоҳида тўхтатилиб ўтди.

Келинг бу маълумотлар билан бозорни яхшилаб ўрганиб чиқамиз.

(Пост “бироз” узун бўлади. Шу сабабли лимон чойни дамлаб, хотиржам ўқиш тавсия қилинади)

Иккиламчи бозор ёки эскироқ автомобиллар


Ўзбекистонда 2023 йилдан бошлаб кўп фойдаланилган, иккиламчи бозордаги автомобиллар нархи пасайишни бошлади.

Нархлар пасайишига автокредитлар билан боғлиқ вазият сабаб бўлди. Марказий банк ўша йили банкларга кредит портфелининг 25 фоизигача автокредит ажратиш талабини қўйди.

У пайтлари эскироқ автомобилларнинг аксарияти автокредит орқали харид қилинаётган эди. Натижада автокредит ажратиш ҳам, эски автомобиллар савдоси ҳам бир-бирига боғлиқ равишда сезиларли камайди.

Шундан бери кўпроқ масофа босиб ўтган автомобиллар нархи долларда ҳам, сўмда ҳам барқарор пасайиб келмоқда.

Буни инфографикада янада яққол кузатиш мумкин.

Бирламчи бозор ёки янгироқ автомобиллар

Расмда кўриб турганингиздек, бирламчи бозорда вазият бироз бошқача.

2025 йилда янги автомобилларнинг нархи сўмда сўнгги уч йилдаги энг юқори даражага чиқди. Долларда ҳам нархлар сўнги ойлардаги энг юқори кўрсаткичда.

Бирламчи бозордаги автомобиллар нархи ўз-ўзидан кўтарилаётгани йўқ. Асосий сабаблардан бири — импортга қўйилган чекловлар кучайиши.

Ўзбекистонга янги “иномарка”лар кириб келиши 2025 йилнинг икки ойида 4 баробарга қисқарди.

Импорт қандай қилиб бу даражада пасайгани ҳақида бу ерда батафсил ўқишингиз мумкин.

1 майдан бошлаб электромобиллар учун утилизация йиғими сезиларли оширилди. Бу ҳам келаётган ойларда импортга жиддий таъсир қилиши кутилмоқда.

Шундай қилиб импортга чекловлар кучайиши бирламчи бозордаги автомобиллар учун қўшимча талаб яратди.

Чекловлар юмшаши яқин орада кутилмаяпти, аксинча автомобилларни фақат расмий дилерлар орқали импорт қилиш талабини қайтариш режа қилинмоқда.

Буларни инобатга олсак, яқин орада бирламчи бозордаги нархлар ўсишда, иккиламчи бозордаги нархлар эса пасайишда давом этиши кутилмоқда.

Бозордаги бу ўзгаришлар автомобиль сотиш ёки харид қилишни режа қилганлар учун муҳим маълумот бўлиши мумкин))

Сотмоқчи бўлсангиз — кечикманг, олмоқчи бўлсангиз — шошилинг.

@bankir
2👍76👎13🤔12🔥2
Доллар кўтарилади

21 май куни амал қиладиган доллар курси 🔼34-35 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 885
Mikrokreditbank — 12 880
Infinbank — 12 900
BRB — 12 900


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 860
Apex bank — 12 860
Hayotbank — 12 865
Anorbank — 12 870


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎69👍25🤔5
📱 Mavrid иловасида пул ўтказиш янада осонлашди

“Микрокредитбанк” ўзининг Mavrid иловасида Mastercard MoneySend хизматини йўлга қўйди.

Бу орқали мижозлар чет элга бир неча сония ичида тезкор, хавфсиз ва қулай пул ўтказиш имкониятига эга бўлди.

Ҳозироқ Mavrid иловасини юклаб олинг ва қулайликлардан фойдаланинг!

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17🤔4👎2
❗️Инфляция прогнози оширилди

Марказий банк 2025 йил учун инфляция прогнозини қайта кўриб чиқди.

Аввалги кутилмаларга кўра, асосий сценарий бўйича инфляция 2025 йилда 6-7 фоиз кўринишида бўлиши керак эди.

Янгиланган прогнозларга қараганда инфляция йил якунида 8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.

Ташқи иқтисодий ноаниқликлар инфляцияга босимни кучайтириши мумкин.

Кредитлаш суръатлари тезлашмоқда ва инвестицион фаоллик ошмоқда. Бу ҳам инфляцияга қўшимча хавфларни юзага келтириши мумкин.

Марказий банкнинг мақсади инфляцияни 5 фоизгача пасайтириш ҳисобланади.

Регулятор бунга 2027 йилда эришиши кутилмоқда. Унгача пул кредит сиёсати қатъий бўлиши маълум қилинди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎55👍18🤔8
120 млн сўмгача имтиёзли ипотека кредитлари

“Маҳалла еттилиги” тавсияномаси орқали уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганлар учун 120 млн сўмгача паст фоизли ипотека кредитлари ажратилади.

Қуйидаги банклар бу турдаги имтиёзли ипотека кредитларини ажратмоқда:
Агробанк
МКБанк
Халқ банки

Кредит шартлари:
Фоизи — 18 фоиз
Муддати — 20 йилгача
Бошланғич тўлов — 15 фоиз
Миқдори — 120 млн сўмгача

Бунда online-mahalla.uz платформаси орқали кредитга ариза бериш, subsidyplatform.mf.uz орқали эса субсидияга ариза қолдириш ҳам мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51👎30🤔10
Доллар кўтарилди

21 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 892,91 сўмдан (+34,76 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎41👍15🤔5
“Антиқа” валюта омонатини юқори фоизда кутиб олинг

Жамғармаларингизни нафақат хавфсиз сақлаш, балки кўпайтиришни хоҳлайсизми?

Унда Garant bank’нинг янги “Антиқа” валюта омонати айнан сиз учун.

Омонат учун фоизлар ҳар куни ҳисобланади. Муддатидан олдин ёпилганда ҳам ҳисобланган фоизлар сақланиб қолади.

⏺️Сумма: $10 000
⏺️Фоиз ставкаси: 7%
⏺️Муддати: 40 ой

Бу узоқ муддатли инвестициялар учун ишончли ечим ҳисобланади.

Омонатни Garant bank’нинг исталган филиалида расмийлаштириш мумкин.

Батафсил маълумот 1326 қисқа рақами орқали ёки garantbank.uz сайтида.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍39👎27🤔8
3,3 млрд доллар

Марказий банк январь—март ойларида трансчегаравий пул ўтказмалари 3,3 млрд доллар бўлганини маълум қилди.

Бу 2024 йилнинг мос давридаги — 2,5 млрд долларлик кўрсаткичга нисбатан 32 фоизга кўпроқдир.

Пул ўтказмаларининг бундай ижобий динамикаси аҳоли даромадларининг ўсишига ёрдам бермоқда.

Бу доллар курсига ҳам ижобий таъсир қиляпти. Долларнинг сўмга нисбатан қиймати I чоракда ҳам, йил бошидан бери ҳам деярли ўзгаргани йўқ.

@bankir
👍62🤔7👎5
🚀 Asterium янги авлод крипто-ҳамёнини тақдим этмоқда

Asterium Wallet — Ўзбекистонда лицензияланган финтех-провайдер томонидан ишлаб чиқилган илк мобил крипто-ҳамён.
Маҳаллий маҳсулот. Қулайлик ва назорат — максимал даражада.

💼 Аллақачон мавжуд:
• Ортиқча воситачиларсиз сақлаш ва ўтказмалар
• Ички алмашинув
• Asterium экотизимига осон кириш

💳 Ҳисобни тўлдириш:
• HUMO, Visa, MasterCard карталари орқали
• Бошқа биржалар ёки ҳамёнлардан

🪙 Яқин кунларда HUMO Token
Давлат облигациялари билан таъминланган илк токен — HUMO билан ҳамкорликда.

Asterium — очиқ, тушунарли ва ишончли крипто-молиявий экотизим.

⚠️ Эсингиздан чиқарманг: крипто-операциялар хавфли бўлиши мумкин.

Қўшилинг!
Telegram | Instagram | Сайт | Ёрдам хизмати

Реклама
👍17🤔15👎5
Доллар кўтарилади

22 май куни амал қиладиган доллар курси 🔼45-46 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 890
Mikrokreditbank — 12 880
Asakabank — 12 880
BRB — 12 880


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 900
APEX bank — 12 900
Hayotbank — 12 900
Kapitalbank — 12 905


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎48👍22
Юқори фоизли омонатлар йўқолиши таъсир қилишни бошлади

Апрель ойида банкларда сўмдаги аҳоли омонатлари учун ўртача фоиз ставкаси 0,5 фоизга пасайиб, 21,6 фоизни ташкил қилди.

Бу ўтган йилнинг май ойидан бери энг паст кўрсаткичга айланди.

Февраль ойидан бошлаб банклардаги омонатларнинг максимал фоиз ставкаси пасайишни бошлаган эди.

Аввалига максимал ставка 27 фоиздан 26 фоизга пасайган бўлса, кейинчалик 23 фоизгача тушди.

Бугунги кундаги энг юқори фоизли омонатлар билан бу ерда танишиш мумкин.

@bankir
👎46👍15🤔8
❗️Аҳоли учун кредитлар бизнесникидан арзон бўлиб қолди

Апрель ойида аҳоли учун кредитларнинг ўртача тортилган фоиз ставкаси 1 фоизга пасайиб, йиллик 22,6 фоиз бўлди. Бизнес учун фоизлар 22,9 фоизни ташкил қилди.

Шу тариқа аҳоли кредитлари 2022 йил январидан бери биринчи марта бизнес учун ажратилган кредитлардан арзонроқ бўлди.

Бундай ҳолат банк тизими тарихида жуда камёб ҳисобланади.

🔎Ҳаттоки, аҳоли кредитлари фоиз ставкаси 2022 йил декабридан бери энг паст даражага тушди.

🚫Бу кредитларнинг ўртача фоизини ҳисоблашда имтиёзли кредитлар ва микроқарзлар инобатга олинмайди.

🥇Микроқарзлар эса сўнгги пайтларда банк тизимидаги энг асосий маҳсулот бўлиб турибди.

Шу сабабли ўртача фоиз ставкасининг пасайиши асл ҳолатни тўлиқ кўрсатиб беролмайди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎39👍15🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Молиявий муаммолар учун замонавий ёндашув — Zoomrad

Zoomrad иловаси орқали 100 млн сўмгача маблағни тез ва ишончли тарзда расмийлаштириш имконияти яратилган.

Шартлар оддий;
Жараён тезкор;
Қулай ечим.

Ҳозироқ иловани юклаб олинг ва молиявий эҳтиёжларингизни ортга сурманг.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19👎6
Марказий банк олдига қўйган мақсадга эришмоқда
(Йўқ, инфляция ҳали 5 фоиз бўлгани йўқ)

Омонатларнинг даромадлилик кўрсаткичи пасайишни бошлагани ҳақида ёздик.

Келинг энди банклардаги омонатларнинг максимал фоиз ставкаси 27 фоиздан 23 фоизга пасайиши оддий омонатчига қандай таъсир қилишини мисолларда кўриб чиқамиз.

27 фоиз омонатга 100 млн сўм қўйган одам бир йилда 27 млн сўм даромад олар эди. Энди эса 4 млн сўм камроқ.

Агарда омонат шартларида фоизлар ҳар ой сизга тўланиши кўзда тутилган бўлса, 27 фоизлик омонатда ойига ўртача 2,25 млн сўм даромад олар эдингиз.

23 фоизлик омонат билан ойлик даромад ўртача 1,9 млн сўмни ташкил қилади.

Бу сиз ҳар ой ўртача ~350 000 сўм камроқ даромад олишингизни англатади.

Банклар буни ўз хоҳиши билан қилдими? Йўқ.

Барча банклар келишиб, “келинглар энди 23 фоиздан юқори омонат таклиф қилмаймиз” дегани йўқ.

Марказий банкнинг “кўрсатмаси” омонат фоизларини пасайишига сабаб бўлди. Бошиданоқ бу кредитларни арзонлаштириш учун қилингани маълум эди.

Натижа мана кўп ўтмай рақамларда пайдо бўлди. Ўртача кредитлар фоиз ставкаси бир неча йиллик минимумда.

Лекин ниманинг ҳисобига? Омонат бозори жозибадорлигини камайтириш ҳисобигами?

Нима бўлганда ҳам бозор ҳаммасини ўз ўрнига қўяди. Лекин бунинг оқибатлари анча оғир бўлиши мумкин.

Умид қиламизки, регулятор банкларга “эркинлигини” қайтариб беради.

@bankir
👍54👎12🤔8
Доллар кўтарилди

22 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 937,93 сўмдан (+45,02 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎50👍19
☀️ Ўзингиз учун Хургадани кашф этинг — бу ёзда сизни денгиз, олтин пляжлар ва тўлиқ дам олиш кутмоқда. Шунчаки чамадонни олинг, қолган ҳаммаси киритилган!

Тур нархига қуйидагилар киради:

🔹Бориш ва қайтиш учун тўғридан-тўғри парвоз
🔹Бассейн ва пляжли меҳмонхонада 7 кеча
🔹“All Inclusive” овқатланиш
🔹Аэропорт-меҳмонхона-аэропорт трансфери
🔹Тиббий суғурта
🔹 eSIM — роумингсиз интернет ва алоқа

✈️Биринчи парвоз – 30-май, кейинчалик ҳар жума кунлари.

Банд қилиш: 1111
asialuxe.uz

Telegram|Реклама
👍24🤔4👎1
21 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍17👎6🤔5