Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
“Инфинбанк” устав капиталини 1,4 трлн сўмгача оширмоқда

“Инфинбанк” оддий ва имтиёзли акциялар чиқариш орқали устав капиталини 900 млрд сўмдан 1 трлн 440 млрд сўмгача оширмоқда.

Банк қуйидаги миқдорда акцияларни жойлаштирмоқда:

☯️1 000 сўмдан 240 млн дона, умумий қиймати 240 млрд сўм — оддий акциялар;
☯️1 000 сўмдан 300 млн дона, умумий қиймати 300 млрд сўм — имтиёзли акциялар.

Оддий акциялар 15 майдан бошлаб Тошкент фонд биржасининг котировка рўйхатига киритилади ва савдога қўйилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41🤔6👎4
Дилдора Жўраевага Ўзбекистон Марказий банки тизимида янги лавозим таклиф қилингани маълум бўлди

Манбаларга кўра, унга мамлакат иқтисоди ва молия соҳасида бутунлай янги, кенгроқ ва инновацион лавозим таклиф қилинган.

Дилдора Жўраева Молия вазирлигида 5 йил давомида матбуот котиби ва вазир маслаҳатчиси бўлиб ишлаган, шунингдек, Montfort Eurasia (Лондон) компаниясида стратегик коммуникация бўйича маслаҳатчи сифатида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида ахборот алоқаларини юритган.

У, Birmingham университети битирувчиси ва хорижда амалий тажрибага эга мутахассис, иқтисодий ислоҳотлар ва халқаро PR кампанияларида муҳим роль ўйнаган. Унинг тизимга қайтиши, бошқарув сифати ва профессионал алоқа даражасини янада оширишга олиб келиши кутилмоқда.

@bankir
👍95👎28🤔10
Доллар тушади

16 май куни амал қиладиган доллар курси 🔽14-15 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 960
Asakabank — 12 960
Ipotekabank — 12 960
Anorbank — 12 960


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 985
APEX bank — 12 990
Hayotbank — 12 990
Tengebank — 13
000

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍70👎13
❗️Кафил бўлиш — сиз ўйлагандан кўра жиддийроқ нарса

Канал ботига бир ўқитувчи аёл акаси ипотека кредити олаётганда у учун кафил бўлгани, яқинда эса банк унинг картасидан пул ечиб олгани ҳақида ёзди. Аёл банкнинг бунга ҳаққи борми деб сўрамоқда. Албатта бор.

Кафил ва қарз олувчи банк учун деярли бир хилдир. Агарда асосий қарз олувчи қарзни ўз вақтида тўламаса, банк пулни кафилдан талаб қилади.

Аксарият ҳолларда банк қарз олувчи ва кафил билан шартнома имзолаётган вақтда, шартнома шартлари орасида нафақат қарз олувчининг, балки кафилнинг банк картасидан ҳам унинг рухсатисиз пул ечиб олиш бандини киритади.

Шу сабабли, банк шартномалари билан тўлиқ танишиб чиқиш шарт.

Кимгадир кафил бўлишдан аввал “сизга оғирлиги тушмайди” каби гапларга ишонманг. Исталган пайт кафил қарз олувчи ўрнига кредитни тўлаши мумкин.

Шунинг учун яқин ва ишончли одамлар учун кафил бўлиш тавсия қилинади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85🤔10👎4
Доллар пасайди

16
май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 965,34 сўмдан (-14,82 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍50👎10🤔2
Автомобиль бозори бироз жонланмоқда

Апрель ойида Ўзбекистонда автомобиллар савдоси ўтган ойга нисбатан 17 фоизга ошиб, қарийб 90 минг дона бўлди.

Енгил автомобилларнинг бирламчи бозорида сотувлар ўтган ойга нисбатан 15 фоизга ошиб, 26 мингтага етди.

Енгил автомобилларнинг иккиламчи бозорида савдолар 22 фоизга ошиб, 52 мингтани ташкил қилди.

Янги “иномарка”лар сотуви ҳам ўсишда давом этмоқда. Ой давомида сотувлар икки баробар ўсди ва умумий савдо ҳажми 5,3 мингта бўлди.

Электромобиллар сотуви бироз пасайганига қарамасдан, йиллик ва ойлик ҳисобда барқарор ўсиш сақланиб қолмоқда.

Бироқ 1 майдан электромобиллар учун утилизация йиғими сезиларли оширилди. Бу эса келгуси ойларда савдога салбий таъсир қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда автомобиллар савдоси 2023 йилда автокредитлар ажратиш учун чекловлар киритилгандан бери пасайиб бормоқда.

@bankir
👍43👎15🤔11
Сергей Гимадиев Apex Bank Бошқарув раисига айланди

Бундан бир йил аввал Apex Bank Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланган Сергей Гимадиев энди банкнинг Бошқарув раисига айланди.

Гимадиев Apex Bank’га қадар Asia Alliance Bank ва Uzum Bank Бошқарув раиси бўлиб фаолият олиб борганди.

@bankir
👍42🤔6👎3
Доллар сезиларли тушади

19 май куни амал қиладиган доллар курси 🔽47-48 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 960
BRB — 12 945
SQB — 12 945
Trastbank — 12 930


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 970
APEX bank — 12 970
Hayotbank — 12 970
Tengebank — 13
000

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85🤔8👎5
Етакчи финтехлар қандай фойда оляпти?

Ўзбекистондаги тўлов ташкилотлари I чоракдаги молиявий кўрсаткичларини эълон қилди.

Click уч ойда 73,2 млрд сўм фойда олди. Бу 2024 йил мос даврига нисбатан 29 фоизга кўпроқ.

Бироқ бу payme’дан ўтиб кетишга етарли бўлмади. payme фойдаси 55 фоизга ўсиб, 73,8 млрд сўмни ташкил қилди.

Alif mobi фойдаси 2025 йилда пасайишни бошлади. Компания фойдаси 83,1 фоизга ёки 16,7 млрд сўмга пасайиб, 3,4 млрд сўм бўлди.

Paynet фойдаси эса сезиларли ошди ва барчадан ўтиб кетди. Уч ойда компания 108,6 млрд сўм (+70 фоиз) фойда олишга эришди.

Компания яқинда Humo’ни 65 млн долларга сотиб олганди.

Айнан мана шу тўрт нафар финтех компаниялари нобанк иловалари орасида пул ўтказмалари бўйича етакчилик қилади.

Click, payme ва Paynet финтех бозорида ўзига хос учликка айланган дейиш мумкин.

Бу трио 60 фоиз банклардан кўпроқ фойда оляпти. Бир неча йил аввал бунга кўпчилик ишонмаган бўларди))

@bankir
👍60👎3
Доллар яхшигина пасайди

19
май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 917,10 сўмдан (-48,24 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍92👎14
16 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍28👎3🤔3
Банкларда бўш иш ўринлари

Канал орқали баъзи банклардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Бунда “hh.uz” порталига жойлаштирилган вакансиялардан фойдаланилмоқда.

Анорбанк”да ҳозирда 25 та бўш иш ўринлари бор. Улар орасида дастурчи, бизнес таҳлилчиси, офис менежери ва маҳсулот таҳлилчиси кабилар бор.
Батафсил

Uzum компанияси эса 107 та фаол вакансия жойлаштирган. Маълумотлар таҳлилчиси, PR менежери, маҳсулот менежери, савдо бўлими координатори ва бошқа бир қанча йўналишларда ходимлар қидирилмоқда.
Батафсил

“ТBC Bank”да — 96 та. Булар PR менежери, SMM менежери, маълумотлар таҳлилчиси, савдо менежери ва бошқалар.
Батафсил

“Ҳамкорбанк”да ҳозирда умумий 57 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида тизим администратори, бизнес таҳлилчиси, лойиҳа менежери, суғурта агенти ва бошқалар мавжуд.
Батафсил

“Инфинбанк”да айни пайтда 17 та бўш иш ўрни бор. Тизим таҳлилчиси, Call-марказ оператори, дастурчи, администратор, бухгалтер ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Аво банк”да — 31 та. Булар дизайнер, маҳсулот менежери, Call-марказ оператори ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил

“Тенге банк”да айни пайтда 19 та бўш иш ўрни бор. Тадбир менежери, тизим таҳлилчиси, Call-марказ оператори ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Миллий банк” 14 та бўш иш ўрни учун эълон қўйган. Улар орасида таҳлил бўлими бошлиғи, дастурчи ва маҳсулот менежери каби вакансиялар бор.
Батафсил

“Капиталбанк”да — 28 та. PR менежери, аудитор, савдо менежери, техник ёрдам бўйича мутахассис ва бошқа бир қанча вакансиялар эълони берилган.
Батафсил

“Ипак йўли банки” 9 нафар мутахассис қидирмоқда — тизим таҳлилчиси, хизмат бўлимида оператор, маълумотлар таҳлилчиси ва бошқалар.
Батафсил

Банклар жойлаштирган вакансиялардан келиб чиқиб, сўнги ҳафталарда менежерларга талаб ошганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари қуйида “Click” ва “Payme” компаниялари жойлаштирган вакансиялар билан ҳам танишишингиз мумкин.

“Click” да ҳозирда 23 та бўш ўрни мавжуд. Булар дастурчи, Call-марказ оператори, тизим администратори, маҳсулот менежери ва бошқалар.
Батафсил

“Payme”да эса — 42 та. маркетинг менежери, SMM менежери, савдо менежери ва дастурчи каби вакансиялар жойлаштирилган.
Батафсил

Банкларнинг Телеграмдаги HR саҳифалари билан бу ерда танишиш мумкин — https://t.me/Bankir/5829

@bankir
👍51👎7🤔5
Доллар яна тушади

20 май куни амал қиладиган доллар курси 🔽57-58 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Mikrokreditbank — 12 910
SQB — 12 910
Hamkorbank — 12 900
Infinbank — 12 900


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 920
APEX bank — 12 920
Hayotbank — 12 920
Anorbank — 12 930


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍89🤔8👎5
Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

Ўзбекистон Миллий банки бугун, 2025 йил 19 майдан бошлаб янги инвестиция маҳсулоти — “Олтин омонат”ни жорий этади.

“Олтин омонат” — бу олтин сотиб олиш учун махсус банк ҳисобрақами бўлиб, оддий банк омонатларига ўхшайди, бироқ унда пул мабағлари ўрнига нақдсиз кўринишдаги олтин сақланади ва унинг миқдори граммларда ифодаланади.

“Олтин омонат” узоқ муддатли жамғарма, фарзандлар келажагига сармоя киритиш учун қулай бўлиб, валюта ёки кўчмас мулкка қўйилмаларга муқобил вазифасини ўтайди.

Банк бўлимларида ва Milliy мобил иловаси орқали “Олтин омонат”ни очиш мумкин.

Батафсил маълумот сайтимизда.

Реклама
👍49🤔15👎4
“НКМК” 500 млн долларлик қарз жалб қилмоқда

Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчи компания — “Навоий КМК” Лонд фонд биржасига 500 млн долларлик облигация жойлаштирди.

5 йилик еврооблигацияларга йиллик 6,75 фоиз кўринишида фоизлар тўлаб берилади.

500 млн долларлик маблағлар “НКМК”нинг аввалги қарзларини сўндириш учун фойдаланилади.

Компания ўтган йили ҳам Лондон фонд биржасида облигациялар чиқариш орқали 1 млрд доллар қарз маблағларини йиғган эди.

“НКМК” 2024 йилда рекорд даражада — 2 млрд доллардан ошиқ фойда олган.

@bankir
👎59👍32🤔8
Доллар яна пасайди

20
май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 858,15 сўмдан (-58,95 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍109👎10🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонликлар орасида қайси банк карталари оммабоп?

UZ24.uz таҳририяти ушбу саволга жавоб олиш мақсадида кичик сўровнома ўтказди.

Банк карталари бўйича жавоблар турлича бўлсада, пул ўтказмалари учун кўпчилик Click ва payme’дан фойдаланишини қайд этди.

@bankir
👍28👎10
Мана автомобиль бозори билан айнан нима бўлмоқда

Марказий банк 2025 йил I чорак учун пул кредит сиёсатини тақдим қилди ва унда автомобиль бозорига алоҳида тўхтатилиб ўтди.

Келинг бу маълумотлар билан бозорни яхшилаб ўрганиб чиқамиз.

(Пост “бироз” узун бўлади. Шу сабабли лимон чойни дамлаб, хотиржам ўқиш тавсия қилинади)

Иккиламчи бозор ёки эскироқ автомобиллар


Ўзбекистонда 2023 йилдан бошлаб кўп фойдаланилган, иккиламчи бозордаги автомобиллар нархи пасайишни бошлади.

Нархлар пасайишига автокредитлар билан боғлиқ вазият сабаб бўлди. Марказий банк ўша йили банкларга кредит портфелининг 25 фоизигача автокредит ажратиш талабини қўйди.

У пайтлари эскироқ автомобилларнинг аксарияти автокредит орқали харид қилинаётган эди. Натижада автокредит ажратиш ҳам, эски автомобиллар савдоси ҳам бир-бирига боғлиқ равишда сезиларли камайди.

Шундан бери кўпроқ масофа босиб ўтган автомобиллар нархи долларда ҳам, сўмда ҳам барқарор пасайиб келмоқда.

Буни инфографикада янада яққол кузатиш мумкин.

Бирламчи бозор ёки янгироқ автомобиллар

Расмда кўриб турганингиздек, бирламчи бозорда вазият бироз бошқача.

2025 йилда янги автомобилларнинг нархи сўмда сўнгги уч йилдаги энг юқори даражага чиқди. Долларда ҳам нархлар сўнги ойлардаги энг юқори кўрсаткичда.

Бирламчи бозордаги автомобиллар нархи ўз-ўзидан кўтарилаётгани йўқ. Асосий сабаблардан бири — импортга қўйилган чекловлар кучайиши.

Ўзбекистонга янги “иномарка”лар кириб келиши 2025 йилнинг икки ойида 4 баробарга қисқарди.

Импорт қандай қилиб бу даражада пасайгани ҳақида бу ерда батафсил ўқишингиз мумкин.

1 майдан бошлаб электромобиллар учун утилизация йиғими сезиларли оширилди. Бу ҳам келаётган ойларда импортга жиддий таъсир қилиши кутилмоқда.

Шундай қилиб импортга чекловлар кучайиши бирламчи бозордаги автомобиллар учун қўшимча талаб яратди.

Чекловлар юмшаши яқин орада кутилмаяпти, аксинча автомобилларни фақат расмий дилерлар орқали импорт қилиш талабини қайтариш режа қилинмоқда.

Буларни инобатга олсак, яқин орада бирламчи бозордаги нархлар ўсишда, иккиламчи бозордаги нархлар эса пасайишда давом этиши кутилмоқда.

Бозордаги бу ўзгаришлар автомобиль сотиш ёки харид қилишни режа қилганлар учун муҳим маълумот бўлиши мумкин))

Сотмоқчи бўлсангиз — кечикманг, олмоқчи бўлсангиз — шошилинг.

@bankir
2👍76👎13🤔12🔥2
Доллар кўтарилади

21 май куни амал қиладиган доллар курси 🔼34-35 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 885
Mikrokreditbank — 12 880
Infinbank — 12 900
BRB — 12 900


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 860
Apex bank — 12 860
Hayotbank — 12 865
Anorbank — 12 870


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎69👍25🤔5
📱 Mavrid иловасида пул ўтказиш янада осонлашди

“Микрокредитбанк” ўзининг Mavrid иловасида Mastercard MoneySend хизматини йўлга қўйди.

Бу орқали мижозлар чет элга бир неча сония ичида тезкор, хавфсиз ва қулай пул ўтказиш имкониятига эга бўлди.

Ҳозироқ Mavrid иловасини юклаб олинг ва қулайликлардан фойдаланинг!

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17🤔4👎2
❗️Инфляция прогнози оширилди

Марказий банк 2025 йил учун инфляция прогнозини қайта кўриб чиқди.

Аввалги кутилмаларга кўра, асосий сценарий бўйича инфляция 2025 йилда 6-7 фоиз кўринишида бўлиши керак эди.

Янгиланган прогнозларга қараганда инфляция йил якунида 8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.

Ташқи иқтисодий ноаниқликлар инфляцияга босимни кучайтириши мумкин.

Кредитлаш суръатлари тезлашмоқда ва инвестицион фаоллик ошмоқда. Бу ҳам инфляцияга қўшимча хавфларни юзага келтириши мумкин.

Марказий банкнинг мақсади инфляцияни 5 фоизгача пасайтириш ҳисобланади.

Регулятор бунга 2027 йилда эришиши кутилмоқда. Унгача пул кредит сиёсати қатъий бўлиши маълум қилинди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎55👍18🤔8