Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
291 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар кўларилади

14 май куни амал қиладиган доллар курси 🔼39-40 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Mikrokreditbank — 12 885
BRB — 12 875
APEX bank — 12 870
Anorbank — 12 870


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 900
Anorbank — 12 905
Ipak Yo‘li
Bank — 12 920
Davrbank — 12 920


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎54👍29🤔1
Банкларнинг мижозлар олдидаги мажбурияти кучайтирилмоқда

Марказий банк банк ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни қайтадан тартибга солиш учун қонунчиликка қўшимча ва ўзгартиришлар киритмоқда.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан ҳужжатлардан “микроқарз” сўзи чиқариб ташланмоқда.

Унинг ўрнига “кредит” деб ёзилади ва қуйидагича таъриф берилади:

Кредит — банклар томонидан берилаётган кредит, микроқарз ва микрокредитлар.

☯️Кредит картасини олиш ёки омонат ҳисобварағи очиш учун банкка мурожаат қилинганда банк истеъмолчига ахборот варақасини мустақил тўлдириш, танишиб чиқиш, онлайн ҳолатда эса юклаб олиш имкониятини яратиши керак бўлади.

☯️Қарз олувчиларга кредит тақдим этиш тўғрисидаги аризаси ижрога қабул қилинганлиги тўғрисида SMS хабарнома юбориш йўлга қўйилади.

☯️Банкнинг кредитор сифатидаги ҳуқуқлари суғурта қилувчига суброгация орқали ўтганда, кредит бўйича талаб қилиш ҳуқуқи суғурта компаниясига ўтгани ҳақида кредит олувчи ва кафил ёзма хабардор қилиниши шарт.

Қонун лойиҳаси билан тўлиқ бу ерда танишиб чиқиш мумкин.

Муҳокама 27 майга қадар давом этади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍40🤔6👎4
Доллар кўтарилди

14 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 935,27 сўмдан (+39,72 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎66👍29
Марказий банк матбуот котиби Акмал Назаров 5,5 йиллик фаолиятидан сўнг лавозимини тарк этди.

“Бугун яна бир бор ҳаётимда янги саҳифа очишга тўғри келмоқда. Янги чақирувлар, бу – янги тарих, янги ривожланиш сари қўйилган қадам, ўз устимда янада кўпроқ ишлашга бўлган ундов деб қабул қиламан” , — деб ёзади у саҳифасида.


Акмал Назаровнинг келгусидаги фаолиятига омад тилаб қоламиз.

@bankir
👍79🤔15👎1
Доллар яна кўтарилади

15 май куни амал қиладиган доллар курси 🔼44-45 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 925
Asakabank — 12 920
Ipotekabank — 12 920
Anorbank — 12 915


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 940
APEX bank — 12 940
Anorbank — 12 950
Kapitalbank — 12 950


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎88👍36🤔5
100 млн сўмгача: Расмий даромади йўқлар учун микроқарзлар

“Банкир” Ўзбекистондаги банклар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахслар ёки расмий даромади йўқлар учун тақдим этилаётган микроқарзлар ҳақида маълумот беради.

🏦InfinBank
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 26,99%дан
Муддати — 36 ойгача
Қисқа рақам: 1214
Батафсил

🏦TBC Bank
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 28-49%
Муддати — 36 ойгача
Қисқа рақам: 1150
Батафсил

🏦Азия аллианс банк
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 27,99%дан
Муддати — 60 ойгача
Қисқа рақам: 1270
Батафсил

🏦Ipak Yo‘li Banki
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 24,9%дан
Муддати — 5 йилгача
Қисқа рақам: 1296
Батафсил

🏦Бизнесни ривожлантириш банки
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 26%дан
Муддати — 36 ойгача
Қисқа рақам: 1254
Батафсил

🏦Anorbank
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 44%дан
Муддати — 36 ойгача
Қисқа рақам: 1290
Батафсил

🏦Алоқа банк
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 28%
Муддати — 60 ойгача
Ишонч телефони:
+998 71 230-44-44
Батафсил

🏦Ziraat bank
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 28-29%
Муддати — 36 ойгача
Қисқа рақам: 1293
Батафсил

🏦Микрокредитбанк
Миқдори — 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 26-30%
Муддати — 60 ойгача
Қисқа рақам: 1285
Батафсил

Батафсил орқали линкка босиб, банкларнинг расмий сайтидан кредит ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин. Банклар бошқа турдаги микроқарзлар ҳам ажратмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎45👍31🤔6
Асакабанк 2025 йилда ҳам ЕТТБ томонидан эътироф этилди

13 май куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши доирасида Асакабанк навбатдаги ютуққа эришди.

Банк савдони молиялаштириш бўйича "Ўзбекистондаги энг фаол эмитент-банк" унвони билан тақдирланди.

Асакабанк, ЕТТБнинг Савдо молиялаштириш дастурига 2019 йил сентябрь ойида қўшилганига қарамай, ушбу мукофотни 2019, 2022, 2023 ва эндиликда 2025 йилда қўлга киритди.

Ушбу ютуқ Асакабанкнинг халқаро савдони қўллаб-қувватлаш, савдо молиялаштиришдаги фаол иштироки ва барқарор ўсиш стратегиясини яна бир бор намоён этди.

Реклама
1👍26👎6🤔3
Банкларни сотиш яна кечикади, тизимда хатарлар бор — Fitch

Fitch Ratings агентлиги Тошкентда ўтказилган конференция бўйича таҳлилий баёнот бериб, 2020 йилдан бери банк тизимида олиб борилган ислоҳотлар ижобий натижа бераётганини таъкидлади.

“СҚБ”, “Асакабанк” ва “Алоқабанк” 2025 йил охиригача хусусийлаштирилиши керак эди.

Агентлик бу жараён банкларнинг муаммолари, имтиёзли кредитларнинг сезиларли ҳажми, капитал етишмовчилиги сабабли кредит ўсишининг чекланиши ва ички бозорда кучли рақобат сабаб қийин бўлишини айтмоқда.

“Халқ банки”, “Микрокредитбанк” ва “Бизнесни ривожлантириш банки”даги давлат улушининг бир қисми Миллий инвестиция жамғармасига ўтказилгани эса ижобий баҳоланди.

Жамғармани Franklin Templeton компанияси бошқаради. Бу эса банкларга давлат аралашувини камайтириш ва молиявий барқарорликни таъминлашга катта ёрдам бериши мумкин.

Прогнозларга кўра, давлат банкларидаги муаммоли кредитлар (NPL) улуши 2025-2026 йилларда 9-10 фоизлик энг юқори даражага чиқади.

Fitch чакана кредитлашнинг сезиларли ўсиши банкларнинг даромадлилигини оширган бўлсада, маълум хатарларни пайдо қилганини таъкидлади.

Агентлик гаровсиз истеъмол кредитлари кескин ўсаётганини қайд этиб, бу бўйича регулятордан назорат кучайтирилишини кутмоқда.

Автокредитлар учун қўйилган чекловлар самарали натижа бераётгани айтиб ўтилди.

Ростдан ҳам Марказий банк амалда ҳаракатларни бошлаб юборган.

Регулятор 24 июлдан бошлаб, банклар кредит портфелида микроқарзлар улуши 25 фоиздан ошмаслигини белгиламоқда.

Бу эса микроқарзлар бўйича таклифларни анча қисқартиради.

@bankir
👍33👎8🤔1
Доллар кўтарилди

15 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 980,16 сўмдан (+44,89 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎64👍37🤔2
“Қадриятлар бирлаштиради”

MKBANK’нинг HR департаменти ажойиб видеоролик тайёрлабди.

Уйқудан “будилник” уйғотадими? Йўқ… Баъзан кишини нонуштага чақирадиган куч масъулият деб аталади.

Меҳнат
Сабр
Кураш
Ўзини тақдим қила олиш

MKBANK эса мана шуларни мужассам қила олган кучли кадрларга ўз эшикларини очади. Ўз соҳасининг ҳақиқий усталарини бир ерда жам қилади.

Катта мақсад сари шундай борилади.

Унутманг: бизни қадриятлар бирлаштиради

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍27👎6
“Инфинбанк” устав капиталини 1,4 трлн сўмгача оширмоқда

“Инфинбанк” оддий ва имтиёзли акциялар чиқариш орқали устав капиталини 900 млрд сўмдан 1 трлн 440 млрд сўмгача оширмоқда.

Банк қуйидаги миқдорда акцияларни жойлаштирмоқда:

☯️1 000 сўмдан 240 млн дона, умумий қиймати 240 млрд сўм — оддий акциялар;
☯️1 000 сўмдан 300 млн дона, умумий қиймати 300 млрд сўм — имтиёзли акциялар.

Оддий акциялар 15 майдан бошлаб Тошкент фонд биржасининг котировка рўйхатига киритилади ва савдога қўйилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41🤔6👎4
Дилдора Жўраевага Ўзбекистон Марказий банки тизимида янги лавозим таклиф қилингани маълум бўлди

Манбаларга кўра, унга мамлакат иқтисоди ва молия соҳасида бутунлай янги, кенгроқ ва инновацион лавозим таклиф қилинган.

Дилдора Жўраева Молия вазирлигида 5 йил давомида матбуот котиби ва вазир маслаҳатчиси бўлиб ишлаган, шунингдек, Montfort Eurasia (Лондон) компаниясида стратегик коммуникация бўйича маслаҳатчи сифатида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида ахборот алоқаларини юритган.

У, Birmingham университети битирувчиси ва хорижда амалий тажрибага эга мутахассис, иқтисодий ислоҳотлар ва халқаро PR кампанияларида муҳим роль ўйнаган. Унинг тизимга қайтиши, бошқарув сифати ва профессионал алоқа даражасини янада оширишга олиб келиши кутилмоқда.

@bankir
👍95👎28🤔10
Доллар тушади

16 май куни амал қиладиган доллар курси 🔽14-15 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 960
Asakabank — 12 960
Ipotekabank — 12 960
Anorbank — 12 960


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 985
APEX bank — 12 990
Hayotbank — 12 990
Tengebank — 13
000

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍70👎13
❗️Кафил бўлиш — сиз ўйлагандан кўра жиддийроқ нарса

Канал ботига бир ўқитувчи аёл акаси ипотека кредити олаётганда у учун кафил бўлгани, яқинда эса банк унинг картасидан пул ечиб олгани ҳақида ёзди. Аёл банкнинг бунга ҳаққи борми деб сўрамоқда. Албатта бор.

Кафил ва қарз олувчи банк учун деярли бир хилдир. Агарда асосий қарз олувчи қарзни ўз вақтида тўламаса, банк пулни кафилдан талаб қилади.

Аксарият ҳолларда банк қарз олувчи ва кафил билан шартнома имзолаётган вақтда, шартнома шартлари орасида нафақат қарз олувчининг, балки кафилнинг банк картасидан ҳам унинг рухсатисиз пул ечиб олиш бандини киритади.

Шу сабабли, банк шартномалари билан тўлиқ танишиб чиқиш шарт.

Кимгадир кафил бўлишдан аввал “сизга оғирлиги тушмайди” каби гапларга ишонманг. Исталган пайт кафил қарз олувчи ўрнига кредитни тўлаши мумкин.

Шунинг учун яқин ва ишончли одамлар учун кафил бўлиш тавсия қилинади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85🤔10👎4
Доллар пасайди

16
май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 965,34 сўмдан (-14,82 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍50👎10🤔2
Автомобиль бозори бироз жонланмоқда

Апрель ойида Ўзбекистонда автомобиллар савдоси ўтган ойга нисбатан 17 фоизга ошиб, қарийб 90 минг дона бўлди.

Енгил автомобилларнинг бирламчи бозорида сотувлар ўтган ойга нисбатан 15 фоизга ошиб, 26 мингтага етди.

Енгил автомобилларнинг иккиламчи бозорида савдолар 22 фоизга ошиб, 52 мингтани ташкил қилди.

Янги “иномарка”лар сотуви ҳам ўсишда давом этмоқда. Ой давомида сотувлар икки баробар ўсди ва умумий савдо ҳажми 5,3 мингта бўлди.

Электромобиллар сотуви бироз пасайганига қарамасдан, йиллик ва ойлик ҳисобда барқарор ўсиш сақланиб қолмоқда.

Бироқ 1 майдан электромобиллар учун утилизация йиғими сезиларли оширилди. Бу эса келгуси ойларда савдога салбий таъсир қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда автомобиллар савдоси 2023 йилда автокредитлар ажратиш учун чекловлар киритилгандан бери пасайиб бормоқда.

@bankir
👍43👎15🤔11
Сергей Гимадиев Apex Bank Бошқарув раисига айланди

Бундан бир йил аввал Apex Bank Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланган Сергей Гимадиев энди банкнинг Бошқарув раисига айланди.

Гимадиев Apex Bank’га қадар Asia Alliance Bank ва Uzum Bank Бошқарув раиси бўлиб фаолият олиб борганди.

@bankir
👍42🤔6👎3
Доллар сезиларли тушади

19 май куни амал қиладиган доллар курси 🔽47-48 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 960
BRB — 12 945
SQB — 12 945
Trastbank — 12 930


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 970
APEX bank — 12 970
Hayotbank — 12 970
Tengebank — 13
000

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85🤔8👎5
Етакчи финтехлар қандай фойда оляпти?

Ўзбекистондаги тўлов ташкилотлари I чоракдаги молиявий кўрсаткичларини эълон қилди.

Click уч ойда 73,2 млрд сўм фойда олди. Бу 2024 йил мос даврига нисбатан 29 фоизга кўпроқ.

Бироқ бу payme’дан ўтиб кетишга етарли бўлмади. payme фойдаси 55 фоизга ўсиб, 73,8 млрд сўмни ташкил қилди.

Alif mobi фойдаси 2025 йилда пасайишни бошлади. Компания фойдаси 83,1 фоизга ёки 16,7 млрд сўмга пасайиб, 3,4 млрд сўм бўлди.

Paynet фойдаси эса сезиларли ошди ва барчадан ўтиб кетди. Уч ойда компания 108,6 млрд сўм (+70 фоиз) фойда олишга эришди.

Компания яқинда Humo’ни 65 млн долларга сотиб олганди.

Айнан мана шу тўрт нафар финтех компаниялари нобанк иловалари орасида пул ўтказмалари бўйича етакчилик қилади.

Click, payme ва Paynet финтех бозорида ўзига хос учликка айланган дейиш мумкин.

Бу трио 60 фоиз банклардан кўпроқ фойда оляпти. Бир неча йил аввал бунга кўпчилик ишонмаган бўларди))

@bankir
👍60👎3
Доллар яхшигина пасайди

19
май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 917,10 сўмдан (-48,24 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍92👎14
16 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍28👎3🤔3