Банкир
75K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган сўмдаги юқори фоизли омонатларни тақдим қилади:

🏦TBC Bank
Фоизи — 23 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Маблағ ечиб олиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

(Дарҳол 3 фоиз аванс олиш имконияти бор)

🏦Anorbank
Фоизи — 23 фоиз
Муддати — 25 ойгача
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Маблағ ечиб олиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦Давр банк
Фоизи — 23 фоиз
Муддати — 25 ойгача
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — банк офиси/мобил илова
Батафсил

🏦Asia Alliance Bank
Фоизи — 22 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Маблағ ечиб олиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — банк офиси/мобил илова
Батафсил

🏦БРБ
Фоизи — 21 фоиз
Муддати — 13 ой
Минимал сумма — 500 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — 500 000 сўмгача бўлган қисми мумкин
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦Агробанк
Фоизи — 21 фоиз
Муддати — 13 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — 100 000 сўмгача бўлган қисми мумкин
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦Миллий банк
Фоизи — 21 фоиз
Муддати — 6 ой
Минимал сумма — 500 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍46👎14🤔7
“Тенге банк” жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси “Тенге банк”ка нисбатан реклама қонунчилигини бузгани учун молиявий жарима қўллади.

Жаримага банкнинг микроқарз маҳсулотини реклама қилишда шартноманинг муҳим шартларини кўрсатмагани сабаб бўлди.

Қўмита ўтган йилдан бошлаб бир нечта банкларни жаримага тортиб келмоқда.

@bankir
👍59🤔5👎1
Доллар пасайди

8
май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 910,15 сўмдан (-14,77 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍50👎3
Uzum Bank мижозлар ва бизнес учун Ўзбекистонда илк бор ягона QR-кодни ишга туширмоқда

Uzum Bank янги финтех-маҳсулот — тўловлар учун ягона QR-кодни синовдан ўтказмоқда.

Фойдаланувчилар QR-кодни кассада сканерлаб, харидлар учун бир зумда қулай усулда тўлов қилишлари мумкин: карта билан ёки 12 ойгача насияга, муддатидан олдин сўндириш имконияти билан.

Тадбиркорлар сотувлар ҳажмини оширишлари, шахсий кабинетда тўловларни қулай бошқаришлари ҳамда товар ва хизматлар учун шу куннинг ўзида пул олишлари мумкин бўлади – гарчи мижоз харидни насияга расмийлаштирган бўлса ҳам. Статистик маълумотларга кўра, насияга тўлаш имконияти сотувлар ҳажмини 30 фоизга, ўртача чек қийматини эса 1,5 баробарга оширади. Агар мижоз харидларни Uzum карта билан тўласа, банк эквайринг учун комиссия олмайди – ушбу чора республикада кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун кўзда тутилган.

Ҳозирча QR-кодни 200 дан ортиқ сотувчи синовдан ўтказмоқда, тез кунда у бутун мамлакат бўйлаб амал қилишни бошлайди.

@bankir
👍47👎4
Аввал хабар берилганидек, “Микрокредитбанк”нинг 40 фоиз улуши, “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг 25 фоиз улуши Миллий инвестиция жамғармасига ўтказилди.

Бундан ташқари, бир нечта давлат компанияларининг бир қисми ҳам жамғарма ҳисобига ўтказилди.

Маълумот учун, ушбу жамғарма чет эллик Franklin Templeton компанияси томонидан бошқарилади.

@bankir
🤔48👍17👎15
9 май муносабати билан дам олиш кунлари қандай бўлади?

“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Ўзбекистон банклари кетма-кет уч кун дам олади.

Бунда 5 кунлик тартибда ишловчилар учун 9-11 май кунлари дам олиш куни ҳисобланади.

6 кунлик тартибда ишловчилар учун эса 10 май — шанба иш куни қилиб белгиланган.

Меҳнат кодексига кўра, бугун барча ходимлар ишдан 1 соат эрта кетиш имкониятига эга.

Кун охирида дам олиш кунлари банкларнинг ишлаш тартиби ҳақида маълумот берилади.

@bankir
👍38👎7🤔3
Доллар тушади

12 май куни амал қиладиган доллар курси 🔽29-30 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 885
Asia Alliance bank — 12 880
MKBank — 12 880
NBU— 12 880


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 915
Asia Alliance bank — 12 915
Kapitalbank — 12 915

Hayotbank — 12 915
Tenge bank — 12 920

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍68🤔2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Барқарор иш — ишончли кредит!

Агар сиз бюджет ташкилотида фаолият юритсангиз ва “Агробанк” картасига иш ҳақи олсангиз, сиз учун қулай шартларда кредит маҳсулотларини тайёрлаб қўйдик!

✔️ Бепул иш ҳақи картаси
✔️ Паст фоиз ставкалари
✔️ Қисқа муддатли кўриб чиқиш жараёни
✔️ Шахсни тасдиқловчи ҳужжат эвазига

Қуйидаги кредит турларини паст фоизларда расмийлаштиришингиз мумкин:

☯️Ипотека кредити
☯️Автокредит
☯️Кредит картаси
☯️Онлайн ва офлайн микроқарз
☯️"Яшил энергия"

Батафсил маълумот agrobank.uz сайтида

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18👎7🤔3
Фед фоиз ставкасини сақлаб қолди

АҚШ Федерал захира тизими (Фед) кетма-кет учинчи марта фоиз ставкасини 4,25-4,5 фоиз оралиғида ўзгаришсиз қолдирди.

Фед раиси Жером Пауел бу қарорни айни пайтдаги маълумотлар ижобийлигига қарамай, иқтисодий ноаниқлик билан изоҳлади.

Регулятор АҚШ президенти Доналд Трамп ташаббуси билан киритилган импорт таърифлари иқтисодиётга қандай таъсир қилишини билгунча, вазиятни кузатмоқчи.

АҚШ иқтисодиёти I чоракда 0,3 фоизга қисқарган эди. Бу эса одатда Фед учун фоиз ставкасини пасайтиришга туртки бўлиши керак эди.

Пастроқ фоиз ставкалари эса иқтисодиётни тезлашитириб, унинг ўсишига ёрдам беради.

Доналд Трамп бир неча ойдан бери фоиз ставкаларини пасайтириш учун Жером Пауелга босим қилиб келади.

Бироқ Жером Пауел ўз нутқида қайта-қайта таъкидлаганидек, ноаниқлик вақтида Фед эҳтиёткор бўлишни танламоқда.

@bankir
👍30🤔6👎1
Доллар пасайди

12
май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 880,35 сўмдан (-29,80 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍60👎5
TBC Uzbekistan 2025 йилнинг биринчи чораги якунларини эълон қилди

Операцион даромад — 744 млрд сўм

Кредит портфели — 10,047 трлн сўм (+121%)

Жисмоний шахслар депозитлари — 5,7 трлн сўм (+85%)

Экотизим фойдаланувчилари — 19,7 млн, шундан 6,1 млн ойлик фаол фойдаланувчи

Асосий воқеалардан — TBC Digital бошқарув компаниясининг ташкил этилиши, кичик ва ўрта бизнес сегментига чиқиш, янги маҳсулотлар ўсиши ва мижозлар хизматида сунъий интеллектни жорий этиш.

Ника Курдиани, TBC Uzbekistan’нинг CEO:

“Биз йилни ишонч билан бошлаб, иккинчи чоракда ва ундан кейин хам ўсишда давом этамиз, бозорга янада кўпроқ янги маҳсулотларни тақдим этишни режалаштирганмиз, бу эса минтақадаги етакчи рақамли банкнинг экотизими сифатидаги мавқеимизни янада мустаҳкамлаш имконини беради”.


Реклама
👍46👎10🤔7
Йил бошидан бери 550 млрд сўмдан ошиқ субсидия тўланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил 1 май ҳолатига кўра ипотека кредити учун тўланган субсидиялар миқдорини маълум қилди.

4 ойда 75 мингдан ошиқ ўзбекистонликка 551,6 млрд сўм субсидия тўлаб берилган. Субсидиянинг асосий қисми ипотека кредити бўйича фоиз тўловларини қоплаш учун олинмоқда.

Энг кўп субсидия “Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан ажратилган — 113,3 млрд сўм. “Миллий банк” ва “Халқ банки” кейинги ўринларда бормоқда.

➡️Қандай қилиб субсидия олиш ҳақида тўлиқ маълумотни бу ердан ўқиш мумкин — t.me/Bankir/6167

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16🤔9👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📄 Баъзида тендер савдоларида иштирок этиш учун банк кафолати талаб этилади.

Бизнесни ривожлантириш банкининг кафолати - ишончли ва фойдали ечимдир!

Асосий шартлар:
Кафолат миқдори: 100 млрд сўмгача.
Кафолат муддати: тендер савдолари муддати доирасида.
Комиссион тўлов ва фоизи: кафолат турига қараб ЯҲМнинг 3 баробаригача ва 3,5% гача.

BRB билан ғалабани қўлдан бой берманг!


Батафсил шартлар ва дастлабки ариза бериш 👉 ҳавола орқали.

Реклама
👍10🤔6👎1
❗️Дам олиш кунлари қаердан доллар олса бўлади?

“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун дам олиши мумкин.

Бу вақтда ҳам айрим банкларнинг валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари ишлашда давом этади:

— Аgrobank
— Аnorbank
— Аpexbank
— Аsakabank
— Asia Alliance bank
— BRB
— Garantbank
— Davrbank
— InFinbank
— Ipakyo'li bank
— Ipoteka bank
— Milliy bank
— MKBank
— Orient Finans bank
— Poytaxt bank
— Sanoatqurilishbank
— Saderat bank
— Tenge bank
— Trastbank
— Turon bank
— Universalbank
— Xalq banki
— Hamkorbank

Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍25🤔4👎3
💸Bitcoin яна 100 минг доллардан ошди

Ўтган ҳафта охирида Bitcoin нархи сўнгги уч ой ичида бери биринчи марта 100 минг доллардан юқорига чиқди.

Бу воқеа АҚШ президенти Доналд Трамп Буюк Британия билан савдо шартномасини эълон қилгач содир бўлди.

Шунга қарамай, таҳлилчилар яқин вақт ичид криптовалюта 100 минг доллардан пастда бўлишини кутмоқда.

Bitcoin ўзининг энг юқори чўққиси — 109 минг долларга январда Доналд Трамп расман АҚШ президенти этиб сайлангач чиққан эди.

Трамп сайлов олдидан АҚШ дунёнинг крипто-пойтахтига айланишини ваъда қилган.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🤔26👍25👎9
Доллар кўтарилади

13 май куни амал қиладиган доллар курси 🔼14-15 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 860
Mikrokreditbank — 12 860
Asakabank — 12 850
Trastbank — 12 850


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 885
Apex bank — 12 890
Anorbank — 12 890
Tengebank — 12 900


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎42👍32🤔16
Инфляцион кутилмалар қандай бўлмоқда?

Апрель ойида Ўзбекистонда аҳолининг инфляцион кутилмалари 14,2 фоизни, тадбиркорларники 12,8 фоизни ташкил қилди.

Барча учун коммунал хизматлар ва энергия нархларининг ошиши инфляцион кутилмалар учун асосий омил бўлиб турибди.

1 майдан бошлаб электр энергияси ва газ учун нархлар оширилган эди.

Даромади 5 млн сўмдан юқори бўлганлар нархлар ошишини бошқаларга қараганда кўпроқ кутмоқда.

Аҳоли томонидан ўтган 1 йилда сезилган инфляция эса 14,4 фоизни ташкил қилди.

@bankir
👎37👍14🤔1
Захиралар 50 млрд долларга яқинлашди

Апрель ойида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 1,4 млрд долларга кўпайиб, 49,25 млрд долларни ташкил қилди. Бу навбатдаги рекорд.

Ой давомида захиралар таркибида олтин ҳажми 12 тоннадан кўпроқ камайган бўлсада, олтин нархи ошиши ҳисобига қиймати 773 млн долларга ортди ва 37,65 млрд долларга етди.

Валюта захираларида ҳам ўсиш кузатилди ва узоқ вақтдан сўнг 11 млрд долларлик кўрсаткичга қайтилди.

Қимматли қоғозларга яна 500 млн доллар сармоя киритилди. Натижада айни вақтда Ўзбекистон захираларида қимматли қоғозлар қиймати 703,9 млн долларгача кўтарилди.

Мамлакат қиммат қоғозларга инвестиция қилишни бир йил аввал 35 млн доллар билан бошлаган эди.

📷: Bloomberg

@bankir
👍53🤔23👎7
Доллар кўтарилди

13 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 895,55 сўмдан (+15,20 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎41👍26🤔4