Банкир
75.2K subscribers
3.62K photos
291 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар пасайди

1
май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 920,16 сўмдан (-13 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍60🤔8👎1
30 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
2👍27👎7🤔4
Uzcard ва Humo: ким кўпроқ фойда олади?

Ўзбекистонда 2 та маҳаллий тўлов тизими бор — Uzcard ва Humo. Уларнинг иккаласи ҳам 2025 йил I чорак учун молиявий ҳисоботларини эълон қилди.

Uzcard I чоракни 307,6 млрд сўмлик фойда билан якунлаган бўлса, Humo’да бу кўрсаткич анча камроқ — 48 млрд сўмни ташкил қилди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фойда ўсиши бўйича ҳам Uzcard олдинда — 64,9 фоизга 28,7 фоиз.

Uzcard фойда бўйича банклар билан ҳам бемалол беллаша олади. Компания I чорак бўйича фақат учта банкдан (NBU, “СҚБ”, “Ҳамкор”) камроқ фойда олди.

Humo тўлов тизимини аввалроқ Paynet 65 млн долларга сотиб олганди.

Uzcard‘нинг асосий акциядори эса IMC Capital ҳисобланади.

@bankir
👍59🤔20👎6
Бугун — 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда аҳоли учун электр ва газ нархлари оширилди.

Электр энергиясини онлайн калкулятор орқали бу ердан ҳисоблаш мумкин: het.uz/oz/pages/calculator

Электр ва газ нархлари ҳар йили 1 майда инфляцияни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилади.

@bankir
👎148👍13🤔2
Доллар тушади

2 май куни амал қиладиган доллар курси 🔽19-20 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 890
Asakabank — 12 890
NBU — 12 890
Anorbank— 12 890


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 930
Apex bank — 12 930
NBU — 12 935
Kapitalbank — 12 940


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍66🤔14👎6
Электр ва газ нархлари ошиши олдидан инфляция пасайди

Апрель ойида Ўзбекистонда ойлик инфляция 0,7 фоизни ташкил қилди. Йиллик инфляция 10,3 фоиздан 10,1 фоизгача қисқарди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида 0,8 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга, хизматлар эса 1 фоизга қимматлади.

2025 йил охирида инфляция 7 фоизни ташкил қилиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👎173👍11🤔4
Янги “Кредит мониторинги” хизмати пайдо бўлди

“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” (КАТМ) 1 майдан янги хизмат йўлга қўймоқда — “Кредит мониторинги”.

Бу банк ва нобанк кредит ташкилотларига амалдаги шартномаларни мунтазам назорат қилиб бориш ва бошқа бир қатор янги имкониятларни тақдим қилади.

Мазкур хизмат 3 ойлик, 6 ойлик ва 1 йиллик тариф режалар асосида тақдим этилади.

КАТМ орқали кредит тарихингизни (хизмат нархи 15 000 сўм) билиб олишингиз ёки музлатиб қўйишингиз мумкин.

Илова орқали скоринг баллингизни бепулга кузатиб борсангиз бўлади.

@bankir
👎38👍27🤔3
Доллар 12 900 сўмгача тушди

1 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 900 сўмдан (-20,16 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍76👎12
“Юксалиш” ҳаракати президент қарори лойиҳаси устидан жамоатчилик экспертизасини ўтказди

Натижаларга кўра, пойтахтда транспорт тизимини яхшилаш ва тирбандликларни олдини олиш ҳақидаги қарорда коррупцион хавфлар ва бюрократик тўсиқларни келтириб чиқарувчи нормалар борлигини аниқланди

Қарор билан Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази учун 90 млрд сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Бироқ маблағлар сафланишининг аниқ йўналишлари ва тартиби, ҳисобдорлик, назорат механизмларининг белгиланмагани хавфларни келтириб чиқариши мумкин.

Жамоатчилик экспертизаси хулосасининг тўлиқ матни — yuksalish.org/uz/news_detail/801

@bankir
👍33👎1🤔1
Банкларнинг янги рейтинги эълон қилинди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2025 йил I чорак учун “Банклар фаоллик индекси”ни тақдим қилди. Рейтингдаги банклар сони 35 тагача кўпайди.

2025 йилдан бошлаб “Давр банк”, “Тенге банк” ва “Анор банк” йирик банклар қаторига киритилди.

Шундай қилиб, йирик банклар рейтингида “Капиталбанк” ҳамон етакчиликни сақлаб турибди.

“Ҳамкор банк” иккинчи ўринда бўлса, Asia Alliance Bank кучли учликни ёпиб берди.

Кичик банклар рейтингида ҳам эски етакчи ўз ўрнида қолди — “Универсалбанк”. “Ҳаёт банк” иккинчи, TBC Bank учинчи бўлди.

Рейтинг тафсилотлари ва регламент билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин.

@bankir
👍30👎5
Доллар кўтарилади

3 май куни амал қиладиган доллар курси 🔼14-15 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 870
Asakabank — 12 870
NBU — 12 870
Anorbank— 12 865


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 910
Apex bank — 12 910
Asia Alliance Bank — 12 920
NBU — 12 930


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎47👍22
Омонатлар максимал фоизи пасайиши март ойида ҳам ўртача фоизларга таъсир қилмаган

Марказий банкнинг эълон қилишича, март ойида Ўзбекистондаги банкларда аҳоли томонидан очилган омонатларнинг ўртача фоиз ставкаси 22,1 фоизлигича сақланиб қолди.

Февраль ойида банклар максимал омонат ставкасини 27 фоиздан 26 фоизга пасайтирган эди.

Февраль учун маълумотларда ҳам максимал ставка 22,1 фоизлигича сақланиб қолган эди.

Апрель ойида эса максимал ставка бир йўла 23 фоизгача пасайди.

Бошқа томондан аҳоли учун кредитларнинг ўртача фоизи 23,6 фоизгача пасайиб, 2023 йил июлидан бери энг паст даражага тушди.

@bankir
👎50👍12
Тошкентда уйлар нархи пасайишда давом этмоқда

Март ойида Тошкент шаҳрида иккиламчи бозордаги (эски уйлар) нархи 0,6 фоизга пасайди. Янги уйлар эса ўртача 0,4 фоизга арзонлади.

Ўзбекистон бўйлаб йиллик ҳисобда иккиламчи уйлар нархи 5,7 фоизга камайган бўлса, бирламчи уйлар нархи 3,7 фоизга пасайди.

Тошкент шаҳри бўйича иккиламчи уй-жой нархида йиллик энг катта пасайиш Миробод (8 фоиз), Чилонзор (8,7 фоиз) ва Яшнобод (7,5 фоиз) туманларида кузатилди.

Янги уйлар нархларида ҳам пасайиш кузатилди — энг сезиларли тушиш Шайхонтоҳур (14,7 фоиз), Учтепа (11 фоиз) ва Юнусобод (6,7 фоиз) туманларида қайд этилди.

@bankir
👍84🤔20👎5
Доллар кўтарилди

5 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 915,07 сўмдан (+15,07 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎58👍17
Тошкентда илк бор — халқаро EverPoint блокчейн конференцияси!

EverPoint — Everscale блокчейн тармоғининг дастурчи, инвестор, тартибга солиш органлари ва келажак технологияларига қизиқадиганларни бирлаштирадиган ҳар йили ўтказиладиган конференсияси.

Сизни нималар кутмоқда?

🎤 Давра мунозаралари — блокчейн Ўзбекистон ва ундан ташқаридаги бизнес ҳамда давлат жараёнларини қандай ўзгартираётганини ўрганинг.

🌐 Жаҳон экспертлари — энг сўнгги трендлар ва реал кейслар ҳақида биринчи манбаларнинг ўзидан маълумот.

🤝 Нетворкинг — ҳамкорлар, инвесторлар ва ҳамфикрларни топинг.

🎉 8 май куни after-party: норасмий муҳитда мулоқотни давом эттиринг.

Конференция Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА), шунингдек HUMO вa Asterium кўмагида ўтказилмоқда.

📍 Манзил: International Hotel, Тошкент
📅 Сана: 2025 йил 7-8 май
🎟 Рўйхатдан ўтилганда кириш бепул — жойлар сони чекланган!

👉 Барча тафсилотлар ва рўйхатдан ўтиш – EverPoint.io (https://EverPoint.io/) веб-сайтида

Ўзбекистондаги йилнинг энг муҳим блокчейн тадбирини ўтказиб юборманг!

Реклама
1👍25🤔4👎2
“Рассрочка” бозори ниҳоят назорат қилинади

Марказий банк бошқарув раиси Тимур Ишметов ХВЖ конференсиясида муддатли тўлов бозори яқин орада назорат қилинишини маълум қилди.

Ишметовнинг айтишича, Марказий банк асосий эътиборни “тартибга солинмайдиган, аммо маълум бир хатарларни келтириб чиқарувчи” янги ривожланаётган бозорларга қаратади.

Улардан бири BNPL (“Buy now pay later” — “Ҳозир харид қил, кейин тўла”) бўлиб, у “ҳозирда сезиларли ҳажмга етган”.

“Биз аллақачон бозор ўйинчилари билан бир неча бор учрашувлар ўтказганмиз ва банклар томонидан аҳолининг қарз юкида [бўлиб-бўлиб тўлашни] ҳисобга олиш ва мижозларнинг етарли даражада ҳимоясини таъминлаш учун ушбу соҳани тартибга солишни жорий этишни режалаштираётганимизни айтганмиз”, — дейди Марказий банк раиси.


Регулятор “рассрочка” бозорини назорат қилиш бўйича режаларини йил бошида маълум қилганди.

@bankir
👍75👎21🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Севги сиз билан, тежаш биз билан”

MKBANK Uzcard Sherdor премиал картасини мана шу шиор билан тақдим қилди.

Uzcard Sherdor картасини бугуноқ MKBANK орқали расмийлаштиринг ҳамда махсус таклифлар ва қулайликларга эга бўлинг.

➡️Карта ҳақида батафсил

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍25👎7
Ўзбекистон ва Қозоғистон: қаерда банклар кўпроқ фойда олади?

Бу икки қўшни мамлакатлар ўртасида солиштирувлар кўп учраб туради.

Иккала давлатда ҳам иқтисодиёт ривожланаётган ҳолатда, буни табиий жараён деб баҳолаш мумкин.

Келинг мамлакатлар банк тизимини соф фойда бўйича таққослаб кўрамиз.

Ўзбекистонда 36 та банк бор. Улар биргаликда 2025 йилнинг I чорагида рекорд даражада 3,4 трлн сўм соф фойда олди. Бу долларда 265,1 млн доллар бўлади.

Қозоғистонда эса анча камроқ — 21 та банк фаолият олиб боради. Шунга қарамай улар биргаликда 664 млрд тенге ёки 1,3 млрд доллар фойда олди.

Уч ойда биргина Halyk Bank‘нинг ўзи Ўзбекистондаги барча банклардан қарийб икки баробар кўпроқ фойда олган — 493,2 млн доллар.

Шундай қилиб Қозоғистон банклари фойдаси Ўзбекистондаги банклардан роппа-роса 5 баробар кўпроқ бўлди.

@bankir
👍150🤔49👎10
Доллар кўтарилади

6 май куни амал қиладиган доллар курси 🔼22-23 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 890
APEX bank — 12 890
Hayotbank — 12 890
Anorbank— 12 885


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 930
Anorbank — 12 930
APEX bank — 12 940
SQB — 12 945


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎63👍29