Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
“Агробанк” экотизимида энди микромолия ташкилоти бор

Янги микромолия ташкилотининг номи — “Ривож Молия”. Биринчи манзил Жиззах шаҳри бўлди.

Йил охиригача унинг филиалларини 6 тага етказиш режа қилинган.

Ташкилот асосан якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва кичик бизнес субъектларини микромолиявий хизматлар билан таъминлаш йўналишида иш олиб боради.

Бу ерда жисмоний шахслар 100 млн сўмгача микроқарз, бизнес эгалари эса 300 млн сўмгача микрокредит олиши мумкин.

“Ривож Молия” “Агробанк” экотизимида ўзбекистонликлар учун яна бир фойдали лойиҳага айланди.

@bankir
👍73👎18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
MKBANK Uzcard Sherdor премиал картасини ишга туширди

Энди ҳаётингиздаги муҳим кунларни янада қулай тарзда ўтказишингиз мумкин. 

Uzcard Sherdor картаси сизга эксклюзив хизматлардан фойдаланиш имконини беради.

Масалан:

Тошкент халқаро аэропортидаги CIP Lounge’га йилига 4 мартагача бепул кириш;

Машҳур ресторанлар, дўконлар ва хизмат кўрсатиш масканларида 20 фоизгача чегирмалардан фойдаланиш каби. 

Бу турдаги имтиёзлар рўйхати эса доимий янгиланиб туради.

Uzcard Sherdor – бу оддий карта эмас. Бу – ҳаётингиздаги янги сифат даражаси.

Карта ҳақида батафсил маълумот

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42👎12
Давлат банклари ахборот хизмати самарадорлиги қандай?

АОКА томонидан 2024 йилда давлат органлари ва ташкилотларининг 150 нафар матбуот котиби иш самарадорлиги баҳоланди.

Банк секторига оид натижалар қуйидагича:

☯️Давлат улуши мавжуд бўлган банклар орасида “СҚБ” 82,3 балл билан биринчи ўринни эгаллади.
☯️Топ 3 таликни “БРБ” ва “МКбанк”, мос равишда 82 ва 78,8 балл билан якунлади.
☯️Марказий банк эса 87,5 балл билан Марказий ташкилотлар ичида 3 ўринни эгаллади.

Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍24🤔6👎4
🍋 Фарғонада “Лимон Гули Сайли” ўтказилди.

26 апрель куни “Туронбанк” АТБ ташаббуси билан Фарғона вилояти, Учкўприк туманининг “Боғибустон” маҳалласида баҳорнинг энг рангли ва илиқ тадбирларидан бири — “Лимон Гули Сайли” бўлиб ўтди!

Тадбирни Фарғона вилояти ҳокими биринчи ўринбосари, Учкўприк тумани ҳокими ва “Туронбанк” АТБ Бошқарув Раиси очиб бердилар.

Сайл давомида меҳмонлар:
Лимончиликдаги замонавий ёндашувлар билан танишиш;
Янги дастурлар ва инновацион лойиҳалар тақдимотларини томоша қилиш;
Лимон асосида тайёрланган мазали таомлардан татиб кўриш;
Иссиқхоналар, лимон боғлари ва экспорт учун мўлжалланган қутилар ишлаб чиқариш корхонасига саёҳат қилиш;
“Тожик”, “Катта Қашқар” ва “Қурбон Қашқар” маҳаллаларидаги намунали иссиқхоналар фаолияти билан яқиндан танишиш;
Энг асосийси — ўзаро тажриба ва ғоялар алмашиш имкониятига эга бўлишди.

Манба

Реклама
👍52👎17🤔4
Agrosanoat.pdf
4.1 MB
Ҳукумат томонидан Агросаноатни ривожлантириш марказининг вазифалари белгиланди.

Бунда банклар орқали кредит маблағлари қуйидагича ажратилади (1 гектар ер мисолида):
☯️ер майдонини экишга тайёрлаш учун 18 750 000 сўмгача;
☯️кўчат сотиб олиш ва экиш харажатлари учун 75 000 000 сўмгача;
☯️сўғориш тизимларини ўрнатиш учун 56 250 000 сўмгача;
☯️боғ хосилга киргунича 3 йил парваришлаш учун 37 500 000 сўмгача.

Шундай қилиб 1 гектар ер учун жами 187 500 000 сўмгача (БХМнинг 500 баробари) кредит ажратилади.

Тадбиркорларга кредит маблағлари миллий валютада Марказий банк асосий ставкасидан (14 фоиз) 4 фоизга юқори — 18 фоизлик ставкада, уч йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ажратилади.

Ҳужжат у эълон қилинган кун — 23 апрелдан бошлаб кучга киради.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍48👎4🤔3
Доллар тушади

29 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔽9-10 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 945
MKbank — 12 940
BRB — 12 930
SQB— 12 930


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 970
Aloqabank — 12 970
Mybank — 12 970
Apex bank — 12 970


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍68👎3
Микроқарзлар учун кунлик максимал ставка пасайтирилди

Марказий банк директорлар кенгашининг қарори билан, микроқарзлар бўйича кунлик максимал ставка 0,3 фоиздан 0,25 фоизга пасайтирилади.

Бундан ташқари қарз олувчининг максимал қарз юки ўртача ойлик даромадга нисбатан 50 фоиз қилиб белгиланмоқда.

Шу билан бирга, микрокредитлар бўйича барча тўловлар (ортиқча тўловлар), шу жумладан фоизлар, комиссиялар, пенялар ва бошқа тўловларнинг умумий миқдори қарзнинг асосий суммасининг йилига 50 фоизидан ошмаслиги керак.

Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач — 24 июлдан кучга киради.

@bankir
👍65👎8🤔3
Доллар пасайди

29
апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 948,10 сўмдан (-9,04 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍41👎7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз ўз ишингизни устасисиз, аммо мижозларни топишда ҳалиям эски усуллардан фойдаланяпсизми?

"Менинг бизнесим" иловаси орқали сиз истаган жойдан интернет орқали буюртмалар олишингиз ва даромад топишингиз мумкин.

Иловани юклаб олинг ва ишингизни ортиқча қийинчиликларсиз эркин бошқаринг.

👉 Android учун юклаш

👉 Iphone учун юклаш

Реклама
👍19🤔5👎2
Банкларда NPL улуши камайди

Март ойида Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар улуши камайди4,5 фоиздан 4,3 фоизга.

Бироқ муаммоли кредитларнинг умумий қиймати 3,7 фоизга — 24,3 трлн сўмгача ўсди.

Энг кўп муаммоли кредитлари бор банклар қуйидагилар:

“Ипотека банк” — 3,5 трлн сўм
“Миллий банк” — 3,45 трлн сўм
“Агробанк” — 2,9 трлн сўм
СҚБ — 2,8 трлн сўм

Ўтган ойда NPLнинг энг катта ўсиши Garant bank’да кузатилди — 21,7 фоиздан 23,4 фоизгача.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍36🤔11
Россияда ишлайсиз ва яшайсизми? Унда Т-Банкнинг қулай Black дебет картаси сизга мос. Уни Россия фуқаролигисиз хорижий телефон рақамига расмийлаштириш мумкин! Картани 30 апрелгача ҳавола орқали расмийлаштирсангиз, ундан бир йил давомида бепул фойдалана оласиз.
Блаcк картаси билан:
● Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонга комиссиясиз 50 000 рублгача пул ўтказмалари (ПРО обунасисиз 20 000 рублгача)
● Қўллаб-қувватлаш хизмати ўзбек, тожик, қирғиз, рус ва инглиз тилларида дам олишсиз ишлайди;
● Комиссиясиз нақд пул ечиб олиш (Т‐Банк банкоматларида 500 000 ₽ гача, бошқа банкоматларда 3000 ₽ дан 100 000 ₽ гача)
● Махсус таклифлар бўйича 30% гача кешбек олиш
Картани қуйидаги ҳавола орқали расмийлаштириш мумкин. Россияда карта сиз истаган жойга етказиб берилади!
Ҳозироқ ҳавола орқали ўтинг, картани расмийлаштиринг ва бир йил давомида бепул хизматдан фойдаланинг - https://t.tb.ru/Bankir_go

Реклама
👎22👍15
Инфляцион кутилмаларни аниқлашга ёрдам беринг

Марказий банк апрель ойи учун инфляцион кутилмаларни аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказмоқда.

Унда бизнес вакиллари ва аҳоли иштирок этиши мумкин.

Сўровнома 2025 йил 5 майга қадар давом этади.

➡️@kutilmalar_aprel2025_bot

Март ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари кескин пасайиб, 14,2 фоизни ташкил қилган эди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍24👎6🤔3
Доллар тушади

30 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔽15-16 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 920
Asakabank — 12 920
SQB — 12 920
Anorbank— 12 915


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 950
Aloqabank — 12 960
Anorbank — 12 960
Apex bank — 12 960


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65👎5
Ўртача ойлик 5,8 млн сўм

Ўзбекистонда 2025 йилнинг I чорагида ўртача маош 5,8 млн сўмни ташкил қилди. 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш — 18 фоиз.

Ҳудудлар бўйича Тошкентда ўртача ойлик 9,9 млн сўмга етган. Бу борада Тошкент етакчи бўлса, энг кам маош олувчилар Қашқадарёда — 4,1 млн сўм.

Соҳалар кесимида банк ва суғурта соҳаси вакиллари энг кўп маош олмоқда — 15,8 млн сўм.

Бироқ энг катта ўсиш ахборот ва алоқа (IT) соҳасида кузатилди. Уларнинг ўртача маоши 26,8 фоизга ўсиб, 14,8 млн сўмни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш ходимлари энг кам иш ҳақи олувчилар бўлиб турибди — ўртача 3,6 млн сўм.

Бунинг устига уларнинг маоши 11,1 фоиз билан энг секин ўсди.

@bankir
👎221🤔27👍22
Энг қулай автокредитлар

ИТИМ Ўзбекистондаги банклар томонидан апрель ойи учун таклиф қилинаётган энг қулай автокредитлар рейтингини тақдим қилди.

Рейтинг фақат бирламчи бозор учун тузилган. Унда UzAuto учун банклар алоҳида таклиф қилаётган паст фоизли кредитлар ҳисобга олинмаган.

Автокредитлар учун ўртача йиллик ставка 28 фоизни ташкил қилмоқда.

@bankir
👎56👍15🤔2
Доллар пасайди

30
апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 933,16 сўмдан (-14,94 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍47👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Томорқа ортидан миллионер бўлиб кетган деҳқонларимиз ҳақида эшитганмиз. Лекин ҳар доим ҳам кўриш имконимиз бўлмаган.

Томорқа катта тадбиркорлик учун учун асос бўлиши ҳақида ҳаммада ҳам аниқ тасаввур йўқ.

Агробанк МТРК билан ҳамкорликда “Менинг томорқам” кўрсатувининг иккинчи мавсумини бошлабди. Кўрсатув айнан шундай ер эгаларининг муваффақиятлари иш тажрибалари ҳақида ҳикоя қилади.

Энг қизиғи, унда сиз ҳам иштирокчига айланишингиз мумкин.

Бугун 20:45да O‘zbekiston 24 телеканалида кўрсатувнинг навбатдаги сонини кўришингиз мумкин. Фойдали контент бўлади.

@bankir
👍33👎11🤔6