Ўзбекистон мартда 2 млрд долларга яқин олтин сотди
Март ойида Ўзбекистоннинг олтин экспорти 1,86 млрд долларни ташкил қилди. Бу эса мамлакат учун энг йирик ойлик сотув бўлди.
Умумий ташқи савдо 3 ой ичида 17,3 млрд доллар бўлди:
☯️ Экспорт — 8,1 млрд доллар (+24,4 фоиз);
☯️ Импорт — 9,2 млрд доллар (-2,3 фоиз).
Экспорт ва импорт ўртасидаги фарқ 1,1 млрд долларгача қисқарди. Бироқ экспортнинг 44 фоизи олтин ҳисобига шаклланди.
Эътиборлиси, Хитой ва Россия билан ташқи савдо 2024 йилнинг I чорагига нисбатан бироз камайди.
Ўзбекистон ҳозирги шароитда ташқи савдони бироз бўлсада диверсификация қилишга ҳаракат қилмоқда.
@bankir
Март ойида Ўзбекистоннинг олтин экспорти 1,86 млрд долларни ташкил қилди. Бу эса мамлакат учун энг йирик ойлик сотув бўлди.
Умумий ташқи савдо 3 ой ичида 17,3 млрд доллар бўлди:
Экспорт ва импорт ўртасидаги фарқ 1,1 млрд долларгача қисқарди. Бироқ экспортнинг 44 фоизи олтин ҳисобига шаклланди.
Эътиборлиси, Хитой ва Россия билан ташқи савдо 2024 йилнинг I чорагига нисбатан бироз камайди.
Ўзбекистон ҳозирги шароитда ташқи савдони бироз бўлсада диверсификация қилишга ҳаракат қилмоқда.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎76👍31🤔7
Доллар кўтарилади
24 апрель куни амал қиладиган доллар курси🔼 12-13 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Universalbank — 12 860
BRB — 12 850
Hayotbank — 12 850
SQB— 12 850
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Apex Bank — 12 880
Aloqabank — 12 890
Anorbank — 12 890
Davrbank — 12 900
@bankir
24 апрель куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Universalbank — 12 860
BRB — 12 850
Hayotbank — 12 850
SQB— 12 850
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Apex Bank — 12 880
Aloqabank — 12 890
Anorbank — 12 890
Davrbank — 12 900
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎64👍25🤔7
Мигрантларга кредит ва субсидиялар ажратиш тартиби белгиланди
Меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия ва кредитлар ажратиш ҳақида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, "Хорижга ишга тайёрлаш маркази" ташкил этилади ва унда "Ягона дарча" тамойили асосида меҳнат миграциясига доир хизматлар кўрсатилади.
Субсидия ва компенсациялар "Хорижда иш" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтганларга ажратилади:
⏺ чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача (1,1 млн сўм);
⏺ хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун — БҲМнинг 5 бараваригача (1,9 млн сўм);
⏺ йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун — БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда (750 минг сўм);
⏺ немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида Б1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига — 50 млн сўм миқдорида.
Ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чиқиб кетаётган фуқароларга банклар томонидан 10 млн сўмгача 2 йилга микрокредитлар ажратилади.
Бунда кредитнинг фоизи Марказий банкнинг асосий ставкасидан (14 фоиз) 4 фоиз бандга юқори бўлади.
@bankir
Меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия ва кредитлар ажратиш ҳақида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, "Хорижга ишга тайёрлаш маркази" ташкил этилади ва унда "Ягона дарча" тамойили асосида меҳнат миграциясига доир хизматлар кўрсатилади.
Субсидия ва компенсациялар "Хорижда иш" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтганларга ажратилади:
Ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чиқиб кетаётган фуқароларга банклар томонидан 10 млн сўмгача 2 йилга микрокредитлар ажратилади.
Бунда кредитнинг фоизи Марказий банкнинг асосий ставкасидан (14 фоиз) 4 фоиз бандга юқори бўлади.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28👎10🤔2
Иккиламчи автомобиллар нархи пасайишда давом этмоқда
МҲТИ 2025 йилнинг март ойида иккиламчи бозорда автомобиллар нархининг ўзгаришини таҳлил қилди.
Март ойида маҳаллий оммабоп автомобилларнинг барчаси арзонлади. Шундоқ ҳам автомобил бозори пасайишни бошдан кечираётган эди. Бу ҳолат март ойида ҳам давом этди.
Onix нархлари 12 170 долларгача пасайган бўлса, Nexia 10 500 долларгача, Spark 9 500 долларгача тушиб кетди.
Люкс автомобиллар нархи ҳам пасаймоқда. Tracker нархлари 16 200 долларгача тушган бўлса, Malibu 26 000 долларгача, Equinox 27 000 долларгача арзонлади.
Электромобиллар нархи пасайиши ҳам тезлашди. Барча турдаги BYD нархлари йил бошига нисбатан пасайди.
“Иномарка”лар бозорида ҳам худди шу ҳолат. Kia Sorento нархлари сезиларли пасайиб, 35 000–45 000 доллар орасида бўлиб турибди.
Kia Sportage 28 500–30 500, Kia K5 25 100–26 300, Kia Seltos 23 500–24 650 доллар атрофида сотилмоқда.
Нима учун нархлар пасаймоқда?
Инфографикада кўриб турганингиздек, деярли барча автомобиль нархлари кескин кўтарилиш ва кескин пасайишни кўрсатмоқда.
Асосий сабаб — автокредитлар. 2023 йилда Марказий банк рискни камайтириш мақсадида автокредитлар ажратишга чеклов жорий қилди.
Ўша пайтда банклар оммавий равишда автокредит ажратишга ўтганди. Бу эса табиийки бозорда нархларни сезиларли ўсишига олиб келган.
Чекловлар таъсирида автокредит ажратиш кескин камайди. Натижада автомобиллар олди-сотдиси ҳам қисқарди.
Нархлар эса пасайишни бошлади ва бу ҳозиргача давом этмоқда.

👍107🤔7👎3
АТТО компанияси тўловлар учун энг кўп фойдаланиладиган банк карталарини ҳудудлар бўйича тақдим қилди.
Маълум бўлишича, 2020 йилда Тошкент шаҳрида йўл ҳақи учун нақд пулсиз тўловлар улуши 5 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич деярли 100 фоизга етди.
Ўшанда пойтахтдаги жамоат транспорти учун тўловларда банк карталари улуши атига 0,3 фоиз бўлган. Ҳозир эса бу кўрсаткич 49 фоизгача ўсди.
Бироқ, вилоятларда нақд пулсиз тўловлар атига 22 фоизни ташкил қилмоқда. Бу эса банкларга потенсиал мижозлар базасини таклиф қилади.
АТТО ҳамкорликнинг тайёр вариантларини тақдим қилмоқда. Банклар бу бўйича компанияга мурожаат қилиб тўлиқ маълумот олиши мумкин.
Манба: @skartariss, @uzbekfintex

👍40👎5
ПФ-70.pdf
27.3 MB
Президентнинг “2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Асосий мақсад қилиб 30 трлн сўмлик давлат активларини хусусийлаштириш белгиланди. Бунда камида 10 трлн сўмлик ўсиш таъминланиши керак.
Хусусийлаштириш доирасида банклар таркибидаги активлар ҳам оммавий савдога чиқарилади:
“Миллий банк”
☯️ Khorezm Invest Project – 33%
☯️ O‘zbegim otlari – 41,9%
“Халқ банки”
☯️ Xalq Leasing – 100%
“Алоқабанк”
☯️ O‘zbekiston pochtasi – 29,4%
☯️ Bozor, pul va kredit – 7,7%
“Асакабанк”
☯️ Navoiy Fayzcom Textile – 9,6%
☯️ Namangan agro logistics – 99,9%
“Агробанк”
☯️ Samarqand Agromuz – 97,1%
☯️ Markaziy Osiyo urug‘lik kompaniyasi – 25%
“СҚБ”
☯️ SQB Construction – 100%
☯️ SQB Securities – 99,7%
☯️ SQB Futzal Club – 99,9%
☯️ Xiva Plaza – 99,9%
☯️ Xiva Trade Center – 99,9%
@bankir
Асосий мақсад қилиб 30 трлн сўмлик давлат активларини хусусийлаштириш белгиланди. Бунда камида 10 трлн сўмлик ўсиш таъминланиши керак.
Хусусийлаштириш доирасида банклар таркибидаги активлар ҳам оммавий савдога чиқарилади:
“Миллий банк”
“Халқ банки”
“Алоқабанк”
“Асакабанк”
“Агробанк”
“СҚБ”
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎46👍35🤔5
Доллар кўтарилади
25 апрель куни амал қиладиган доллар курси🔼 36-37 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank — 12 885
Universalbank — 12 880
Asakabank — 12 880
Hamkorbank— 12 860
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Aloqabank — 12 900
Anorbank — 12 900
Tengebank — 12 900
APEX bank — 12 900
@bankir
25 апрель куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank — 12 885
Universalbank — 12 880
Asakabank — 12 880
Hamkorbank— 12 860
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Aloqabank — 12 900
Anorbank — 12 900
Tengebank — 12 900
APEX bank — 12 900
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎64👍36🤔3
“Бизнесни ривожлантириш банки” бизнез учун ростдан ҳам амалий ечимларни тақдим қиляпти.
23 апрель куни банк иккита жуда ҳам фойдали лойиҳаларнинг тақдимотини ўтказди. Иккаласи ҳам бир-бирига боғлиқ.
“Менинг бизнесим” иловаси орқали ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиш, бизнесни бошлаш ва ривожлантириш учун кредит олиш мумкин.
Барча мобил иловалар каби, одатий банк хизматларидан ҳам фойдаланса бўлади.
Муҳими, иловада ўзини ўзи банд қилганлар хизматларини онлай тарзда таклиф қилиши мумкин. Масалан, сантехник, электрик, тикувчи, ҳамшира, копирайтер ва бошқалар.
“Менинг буюртмам” иловаси эса худди шу хизматлардан фойдаланиш учун яратилган.
Илова орқали қолдирилган изоҳларга қараб ўзингизга керакли хизмат кўрсатувчиларни танлашингиз мумкин.
Бу тизим бир томондан тадбиркорликка энди қадам қўйган ёки буни режа қилганлар учун ривожланишга ёрдам беради.
Бошқа томондан турли хил хизматларни топишда қийналадиганлар учун универсал платформа бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Иловаларни қуйидаги ҳавола орқали юклаб олинг:
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍56👎2
Банклар I чоракда қандай фойда кўрди?
2025 йил банклар учун даромад жиҳатдан жуда омадли бўлмоқда.
Банклар I чоракда 3,4 трлн сўм фойда олди. Бу эса бутун бошли 2024 йилги фойда — 7 трлн сўмнинг деярли ярмига тенг.
Bankers.uz ҳар бир банкнинг 2025 йил I чораги бўйича соф фойдасини тақдим қилди.
“Миллий банк” ҳамон энг кўп фойда олувчи банк мақомини сақлаб турибди. Банк уч ойда 467,9 млрд сўм фойда олишга эришди.
“СҚБ” 404 млрд сўм билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди. “Ҳамкорбанк” учинчи ўринни эгаллади — 393,4 млрд сўм.
“Капиталбанк” фойдаси 26,9 фоизга камайиб кетди ва 276,4 млрд сўм фойда олди. Натижада банк 6 ўринга тушиб кетди.
Ўтган йили 400 млрд сўмга яқин зарар кўрган “БРБ” бу сафар ТОП 10 ликдан жой олди. Банк уч ой ичида 196,4 млрд сўм фойда олди.
6 та банк эса чоракни зарар билан якунлади. Энг кўп зарар кўрган банк “Ипотека банк” бўлди — 30,7 млрд сўм.

🤔33👍29👎12
Доллар кўтарилади
28 апрель куни амал қиладиган доллар курси🔼 30-31 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Apex bank — 12 930
Aloqabank — 12 940
Anorbank — 12 950
Tengebank— 12 950
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Universalbank — 12 915
Asakabank — 12 910
Mikrokreditbank — 12 910
Apex bank — 12 900
@bankir
28 апрель куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Apex bank — 12 930
Aloqabank — 12 940
Anorbank — 12 950
Tengebank— 12 950
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Universalbank — 12 915
Asakabank — 12 910
Mikrokreditbank — 12 910
Apex bank — 12 900
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎59👍23🤔12
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистон бўйича миссиясини якунлаб, ҳисобот эълон қилди.
Айрим асосий таклиф ва хулосалар қуйидагича:
⏺ Имтиёзли ва йўналтирилган кредитлашдан воз кечиш устувор вазифалардан бири бўлиши керак;
⏺ Давлат банкларини хусусийлаштиришни тезлаштириш керак;
⏺ Тизимли аҳамиятга эга банклар — “Агробанк”, “Миллий банк” ва “Халқ банки”ни сақлаб қолиш ғоясидан воз кечиш тавсия қилинади;
⏺ Давлат банкларини тўлиқ тижоратга асосланган фаолият юритишини таъминлаш зарур;
⏺ Банкларга ижтимоий ёки нохарактеристик операциялар учун бюджетдан аниқ ва шаффоф тарзда компенсация тўланиши керак;
⏺ Марказий банк пул-кредит сиёсатини инфляция 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичга яқинлашгунга қадар кескин ушлаб туриши керак;
⏺ Расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар ва тўловга лаёқатсизлик ёки ликвидлик хавфи юқори бўлган корпорацияларга кредит бериш билан боғлиқ рискларни бартараф этиш зарур.
⏺ Марказий банк молиявий барқарорлик бўйича юзага келаётган хавф-хатарларини диққат билан кузатишда давом этиши ва уларни бартараф этишга тайёр бўлиши керак.
ХВЖ Ўзбекистонда инфляция 2025 йил охирида 8,4 фоиз (ҳозирда 10,3 фоиз) бўлишини прогноз қилмоқда. 2026 йилда бу 6,5 фоизгача пасайиши мумкин.
Иқтисодий ўсиш 2025 йилда 5,9 фоиз, 2026 йилда 5,8 фоиз бўлиши кутилмоқда.
Мамлакат ташқи қарзи эса кейинги йилларда бироз пасаяди деб ҳисобланмоқда.

👍47👎9🤔5