Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар кўтарилади

1 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔼24-25 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 905
Poytaxtbank — 12 900
Asakabank — 12 900
Anorbank — 12 900


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 920
Tengebank — 12 930
BRB — 12 940
Hayotbank — 12
940

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎75👍23🤔2
Электр ва газ тарифлари оширилиши 1 майгача кечиктирилди

Президент топшириғи билан Ўзбекистонда электр ва газ учун тарифлар оширилиши 1 апрелдан 1 майга кечиктириладиган бўлди.

Тарифлар оширилишининг биринчи босқичи ўтган йили май ойида бўлган эди. Ўшанда аҳоли учун ижтимоий норма белгиланиб, 1 кВт/соат электр энергиясининг нархи 295 сўмдан 450 сўмга (+52,5 фоиз), 1 куб метр газнинг нархи 380 сўмдан 650 сўмга (+71 фоиз) ошганди.

Шундай қилиб орадан бир йил ўтиб аҳоли учун электр энергия нархлари қуйидагича ўзгаради:

☯️200 кВт/соатгача истеъмол қилинганда 450 сўмдан 600 сўмгача;
☯️201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 1000 сўм (ҳозирда 900 сўм);
☯️1000 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача 1500 сўм (ҳозирда 1350 сўм);
☯️5 000 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача 1 750 сўм (ҳозирда 1575 сўм);
☯️10 минг кВт/соатдан ортиқ ортиқ истеъмол учун 2 000 сўм (ҳозирда 1800 сўм).

Газ нархлари эса:

☯️100 куб метргача газ истеъмол қилинганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади;
☯️101 кубометрдан 2500 кубометргача 1800 сўм (ҳозирда 1500 сўм);
☯️2500 дан 5000 минг кубометргача 2100 сўм (ҳозирда 1950 сўм);
☯️5000 дан 10000 куб метргача 2500 сўм (ҳозирда 2275 сўм);
☯️10 минг куб метрдан юқори бўлганда 3000 сўм (ҳозирда 2600 сўм) этиб белгиланади.

Газ нархлари истиш мавсумида (ноябрдан февралгача) 500 куб метргача 100 куб метр нархида ҳисобланади.

Аввалдан тўлов қилинганда тарифлар аҳоли учун 2 ой муддатда эски нархда амал қилади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎202👍35🤔1
❗️Олтин нархи яна рекорд ўрнатди

Бугун, Марказий банк олтин қуймалари нархини 1 гр учун биринчи марта 1,3 млн сўмдан белгилади.

Натижада 100 гр қуймалар нархи илк бор 130 млн сўмга етди. Бу қуймалар биринчи марта январь ойида 116,6 млн сўм нарх билан сотувга чиқарилган эди.

⚡️2 ойдан бироз кўпроқ вақт ичида уларнинг нархи 14 млн сўмга кўтарилди.

Олтиннинг жаҳон нархлари ҳам троя унцияси учун 3 080 долларга чиққач, янги рекорд қайд этилди.

Goldman Sachs йил охиригача нарх 3 300 доллар атрофида бўлишини прогноз қилмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44👎16
Агробанкнинг дам олиш кунларидаги иш тартиби

📍29 ва 31-март кунларида Агробанкнинг бир қанча валюта айирбошлаш шохобчалари соат 9:00 дан 17:00 гача хизмат кўрсатади.
Уларнинг рўйҳати ва ишлаш тартиби билан қуйида танишишингиз мумкин.

📞 Алоқа маркази:

29-март куни – 18:00 гача;
30-31-март кунлари – дам олиш кунлари.

💳 Банкоматларимиз 24/7 режимида узлуксиз фаолиятда бўлади.

Шунингдек, 📲 “Agrobank mobile” иловаси орқали уйдан чиқмасдан тўловларни амалга оширишингиз мумкин!

реклама
👎57👍22🤔5
❗️28 март — ойнинг охирги расмий иш куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍45👎9🤔6
Рақамли технологиялар жадал ривожланиб, ҳаётнинг барча жабҳаларига кириб бормоқда. Молиявий хизматлар ҳам бу жараёндан четда эмас. Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳам халқаро тўлов тизимларига уланган пластик карталар тобора оммалашиб бормоқда.

Uzum карта бунга ёрқин мисол бўла олади. Республиканинг 1,5 миллиондан ортиқ аҳолиси аллақачон виртуал карта очган, энди эса ҳар бир киши иловада пластик картага буюртма бериши ва уни Uzum Market топшириш пунктидан олиб кетиши мумкин.

Картани Uzum Bank иловасида бепул тўлдириш ва Ўзбекистон ҳудудида харидлар учун конвертация ва ортиқча харажатларсиз сўмда тўлаб, кешбек ишлаш мумкин. Карта хорижда ҳам ишлайди — сиз харидлар учун тўлов қилиб, нақд пул ечсангиз бўлади. Банк ичида пул ўтказмалари, Humo ва Uzcard карталарига ойига 100 млн сўмгача ўтказмалар — комиссиясиз. Устига-устак, насияга харид ва микроқарзлар учун картага 25 миллион сўмгача янгиланувчи лимит улаш мумкин.

Uzum картанинг тақдим этилиши Ўзбекистон банк секторида рақобатни кучайтириши мумкин.

@bankir
👍41👎6
❗️Дам олиш кунлари қаердан доллар олса бўлади?

Ҳайит байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 3 кун кетма-кет дам олмоқда. Аммо бу вақт ичида ҳам айрим банкларнинг валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари ишлашда давом этади:

— Аgrobank
— Аloqabank
— Аnorbank
— Аpexbank
— Аsakabank
— BRB
— Garant bank
— Davrbank
— InFin bank
— Ipak Yoʼli banki
— Ipoteka-bank
— Milliy bank
— Orient Finans bank
— Poytaxt bank
— Sanoatqurilishbank
— Saderat bank
— Tenge bank
— Trastbank
— Turon bank
— Universalbank
— Xalq banki
— Hamkorbank

Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

@bankir
👍24🤔9👎6
🩵Рамазон ҳайити муборак бўлсин

Барча эзгу ниятларингиз ушалишини, оилангиз ҳар доим тинч ва фаравон бўлишини тилаб қоламиз!

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍49🤔10
Ugam River — бу табиат ва қулайлик уйғунлиги. Таъмирланган хонадонлар ва скандинавча шалелар.

Ҳудудда спортзал, бассейн, кафе, дўконлар ва болалар майдончаси бор.

🌿 Табиат яратган мукаммал дам олиш маскани

📍 “Бочка”дан атиги 15 дақиқа узоқликда

Реклама
1👍29👎20
Умумий ташқи қарз 2024 йилда 10,8 млрд долларга кўпайди

2024 йилда Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 64,1 млрд долларни ташкил қилди. Йил давомида ўсиш сезиларли бўлди — 10,8 млрд доллар.

Шу тариқа жами ташқи қарз ЯИМга нисбатан биринчи марта 55 фоиздан ошди — 55,7 фоиз.

Жами ташқи қарз таркибида корпоратив қарз 30,2 млрд долларга, давлат қарзи эса 33,9 млрд долларга етди.

2025 йилда ҳукумат аввалги йилларга қараганда кўпроқ қарз олишни режа қилмоқда.

Аввалроқ давлат қарзи ҳам биринчи марта 40 млрд доллардан ошган эди.

Давлат қаердан қарз олиб, қаерга ишлатаётгани ҳақида бу ерда ўқиш мумкин.

@bankir
👎301👍32🤔12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш бўйича қатор чора-тадбирлар тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, “маҳалла банкирлари” ва “ёрдамчи-агент”лар фаолияти йўлга қўйилди. Улар нафақат кредит ажратилиши, балки молиявий маслаҳат, бизнес-режа тайёрлаб бериш, лойиҳаларини амалга оширишда ҳамроҳлик қилиш каби хизматлари орқали аҳолининг даромадини оширишга кўмаклашади.

Бу саъй-ҳаракатлар Тошкент шаҳридаги “Ал-Хоразмий”, “Аҳмад Югнакий”, “Азамат”, “Бектўпи”, “Бўстон”, “Гулобод”, “Ийк ота”, “Камолон дарвоза”, “Мажнунтол”, “Тахтапул” МФЙда ҳам жадал амалга оширилмоқда. Ушбу маҳаллаларда жорий йилнинг январь-март ойларида жами 1 млрд 434 млн сўмлик 120 та микролойиҳа ишга туширилди. Бунинг натижасида эса 252 нафар аҳоли иш билан таъминланди.

Пойтахтимизнинг “Камолон дарвоза” маҳалласида истиқомат қилувчи Назокат Шукурова автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш устахонасини очиб, 4 нафар хотин-қизни иш билан таъминлаган.

– Ёшлигимдан ушбу соҳага қизиқаман, – деди у. – Бу қизиқиш 2015 йилда алоҳида бир устахона очишга туртки бўлди. Аёллар машиналари бузилиб қолса тўғридан-тўғри бизга мурожаат қилишади. Кимнингдир машинасида бензин тугаб қолган бўлса, яна айримларда “аккумлятор” ишдан чиққан. Уларга шу ернинг ўзида ечим топамиз. “Трастбанк”нинг “маҳалла банкирлари” ажратилаётган имтиёзли кредитлар, уларни олиш тартиби, бизнес ғояларни яратиш ва амалиётга татбиқ ҳақида мунтазам маълумот беришади. Келажакда фаолиятимизни янада кенгайтириш ва ишчи ўринлари сонини кўпайтириш истагидаман. Бунда “Трастбанк”нинг молиявий кўмагидан фойдаланаман.


Йўлга қўйилган ушбу янги тизим ҳудудларда тадбиркорлар сафининг кенгайишига, аҳоли бандлигини таъминлашга замин яратмоқда. Зеро, маҳалла банкирлари – ривожланиш сари муҳим қадам.

Батафсил видеода танишишингиз мумкин.

👉Каналга уланинг: @trastbank_press

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍35👎11🤔3
❗️Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

Chakanapay иловаси — 10 млн сўмгача;
Smart bank иловаси орқали — 5 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
СҚБнинг SQB Mobile иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Ҳамкорбанк”нинг Hamkor иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile 2.0 иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси — 3 млн сўмгача;
— “Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача;
— OQ иловаси — 1 млн сўмгача.

TBC Bank'нинг Salom картаси билан TBC иловасида комиссиясиз ўтказмаларни амалга ошириш мумкин. Картага бу ердан буюртма беринг.

Click иловасида “Менинг оилам” бўлимида оила аъзоларингиз ўртасида исталганча пулни комиссиясиз ўтказсангиз бўлади.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍71👎4
Доллар тушади

2 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔽11-12 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 910
BRB — 12 905
Anorbank — 12 905
NBU — 12 900


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 945
Xalq Banki — 12 950
Tengebank — 12 960
Davrbank — 12
960

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍73👎5🤔1
Бугундан омонатларнинг максимал фоизи — 23 фоиз

Банклар 1 апрелдан бошлаб омонатлар учун фоиз ставкаларини пасайтирди. Энди максимал 23 фоизлик омонатлар очиш мумкин.

Марказий банк ҳолатга ҳозирча изоҳ бергани йўқ.

@bankir
👎183👍15🤔15
Олтиндан яна рекорд

Бугун олтин нархлари биринчи марта 3 150 долларга яқинлашди. Биржада нархлар 3 148 долларгача чиқди.

Марказий банк олтин қуймалари учун ҳам навбатдаги рекорд нархлар белгилади. 100 гр олтин қуйма нархи биринчи марта 133,4 млн сўмга етди.

Қимматбаҳо метал нархи ошиши Доналд Трамп томонидан бошланган савдо уруши, Марказий банкларнинг олтинга бўлган катта талаби ва Фед фоиз ставкаларини тушириши мумкин эканлиги фонида содир бўлмоқда.

Олтин нархи бўцича енг юқори прогнозни Macquarie Group тақдим этган бўлиб, унинг тахминига кўра, 2025 йилнинг учинчи чорагида олтин нархи 3,500 долларга етиши мумкин.

@bankir
👍34👎8
БРБ Бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

“Бизнесни ривожлантириш банки” Кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ, Юсупов Шахзод Махматмуродович банк Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Юсупов “Ўзсаноатқурилишбанк” Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

@bankir
👍44🤔16👎12
Доллар пасайди

2
апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 925,20 сўмдан (-11,96 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍68🤔7👎4
“Корзинка” 110 млн доллар сармоя жалб қилди

Abu Dhabi Uzbek Investment ва Ўзбекистон — Ўмон Инвестиция Компанияси “Корзинка”супермаркетлар тармоғига 110 млн доллар инвестиция киритди.

Бу Ўзбекистонда бизнес учун энг йирик битимлардан бири бўлди.

@bankir
👍146🤔11👎7
Forbes энг бой одамлар рўйхатига биринчи ўзбекистонлик киритилди

Алишер Усмонов Forbes миллиардерлар рўйхатига биринчи марта Ўзбекистон номидан киритилди. Унгача Усмонов Россия фуқароси сифатида бу рўйхатдан жой олар эди.

Унинг бойлиги 16,7 млрд доллар бўлиб, Forbes рейтингида 125-ўринни эгаллаб турибди.

Алишер Усмонов 2022 йилдан бери Тошкентда яшамоқда. Forbes шу сабабли уни Ўзбекистон номидан рўйхатга қўшган бўлиши мумкин.

@bankir
👍162👎32🤔7
Доллар тушади

3 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔽10-11 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 910
Asakabank — 12 900
BRB — 12 895
NBU — 12 890


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 935
Xalq Banki — 12 935
Davrbank — 12 940
Aloqabank — 12
950

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍71👎10🤔2
Банкир
“Корзинка” 110 млн доллар сармоя жалб қилди Abu Dhabi Uzbek Investment ва Ўзбекистон — Ўмон Инвестиция Компанияси “Корзинка”супермаркетлар тармоғига 110 млн доллар инвестиция киритди. Бу Ўзбекистонда бизнес учун энг йирик битимлардан бири бўлди. @bankir
Таъкидланишича, Korzinka'га бу инвестицияни жалб қилишда жумладан ССП қошидаги Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш маркази кўмаклашган.

Ушбу марказ ҳар бир маҳаллий тадбиркорга хориждан тўғридан тўғри инвестиция жалб қилишга, улар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга ва ҳаттоки малака оширишга ҳам кўмаклашади.

Бундай имкониятлардан барча бизнес вакиллари фойдаланиши мумкин.

@bankir
👍36🤔29👎2