Банкир
74.2K subscribers
3.64K photos
292 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Ўзбекистон февралда 1,7 млрд долларга олтин сотди

Январь—февраль ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 10,8 млрд долларни (+9,9 фоиз) ташкил қилди.

Бунда экспорт 4,6 млрд доллар (+27,7 фоиз) импорт 6,2 млрд доллар (-0,6 фоиз) бўлди.

Февраль давомида 1,7 млрд долларлик олтин экспорт қилинди.

Рекорд даражадаги нархлар туфайли бу сўнгги йиллардаги энг юқори ойлик олтин сотуви бўлди.

Февралда олтин нархлари троя унцияси учун ўртача 2 900 доллардан юқори эди.

Март ойида нарх 3 000 доллардан ошди, бу эса экспортни янада кўпайишига туртки бўлиши мумкин.

Ташқи савдода Хитой (19,2 фоиз) ва Россия (14,9 фоиз) ҳамон асосий ҳамкор давлатлар бўлиб турибди.

@bankir
👎85👍23
Фирибгарлар ижтимоий тармоқлар орқали пул ўғирлашнинг янг йўлларини ўйлаб топмоқда.

Энг сўнгги схемалардан бири қуйидагича:

Банкларнинг расмий канали изоҳларида юқори фоизли омонат очиш таклиф қилинади.

Бу таклифга қизиқувчиларга кейинчалик банкка умуман алоқаси бўлмаган сохта саҳифа орқали ёзилади. Фирибгар ўзини “расмий қўллаб-қувватлаш маркази” вакили сифатида таништиради.

Қизиғи шундан кейин бошланади. Омонат очиш учун камида 10 млн сўм картага ўтказиш талаби қўйилади.

Фирибгарлар расмий гуруҳга ёзган обуначиларга ўзларини банк вакили сифатида таништириб ёзишлари ва банк хизматларини таклиф қилиши мумкин.

❗️Норасмий саҳифалардан эҳтиёт бўлинг. Омонат очиш ва бошқа банк хизматлари учун фақат расмий иловадан фойдаланинг.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42🤔10👎4
Исталган маҳсулотларни Chakana.uzъдан харид қилинг! 🚗

🔎 Домий (иш ҳақи) даромадга эга жисмоний шахслар учун кенг турдаги маҳсулотлар, уйга етказиб бериш қулайлиги, 24 ой муддатга oнлайн кредит! 🤩

Йиллик фоиз ставкаси - 27,99%
50 миллион сўмгача

Chakana.uz — энг яхши танловингиз! 😉

Telegram | Instagram
Appstore | Google Play

реклама
👎51👍22🤔2
❗️Банклар омонат фоизларини яна пасайтирмоқда

1 апрелдан Ўзбекистонда очиш мумкин бўлган омонатнинг энг юқори фоизи 23 фоиз бўлади.

Марказий банкнинг асосий ставка бўйича йиғилишидан сўнг, банклар оммавий равишда омонат учун фоиз ставкаларини пасайтиришни бошлади.

Шу пайтга қадар энг юқори фоизли омонатларни таклиф қилиб келаётган TBC Bank ва “Анорбанк” фоизларни 26 дан 23 га пасайтирди.

Улар шундоқ ҳам февраль ойида энг юқори омонатлар учун фоизларни 27 дан 26 га туширган эди.

Бундан ташқари, “Агробанк” ҳам янги таърифларни эълон қилди. Оммабоп бўлиб келган “Сандиқ” омонати учун фоиз ставкаси 23 фоиздан 21 фоизга ўзгаради.

“Миллий банк”, “Ипотекабанк” ва “Асакабанк” ҳам омонат учун фоиз ставкаларини бирдан ўзгартирди.

Bankers.uz банклардаги манбаларга таяниб, омонат ставкаларини тушириш бўйича “кўрсатма” Марказий банк томонидан берилганини ёзмоқда.

“Кўрсатма”нинг оқибати қандай ёмон бўлиши ҳақида иқтисодчи яхши тушунтириб берди.

Марказий банкнинг бу ҳаракати ҳам бозор шартларига, ҳам амалдаги қонунчиликка зид ҳисобланади.

Бунинг оқибатлари жуда ёмон бўлиши мумкин.

Омонат очмоқчи бўлганларга 1 апрелга қадар ҳаракат қилиш тавсия қилинади. Ундан кейин бу бозор жозибадорлигини анча йўқотади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎183👍41🤔8
Доллар тушади

26 март куни амал қиладиган доллар курси 🔽17-18 сўм атрофидa пасайиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12930
BRB — 12 925
NBU — 12 920
Anorbank — 12 915


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki — 12 950
Poytaxtbank — 12 950
Aloqabank — 12
960
Davrbank — 12 970

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍86👎10🤔6
Банк ходимлари қарздорлар билан қандай муомала қилиши керак?

Банклар ва кредит ташкилотлари қарз олувчини қуйидаги ҳолатларда безовта қилиши ёки муносабатга киришиши мумкин эмас:

— соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда;
— ҳафтада бир мартадан ортиқ шахсий учрашувлар;
— телефон алоқа орқали: кунига бир мартадан ортиқ; ҳафтасига икки мартадан ортиқ; ойига саккиз мартадан ортиқ.


Яъни, сиз банкдан кредит олиб, айрим сабабларга кўра тўловларни кечиктирсангиз ҳам банк ходимлари сизни кечқурун 8 дан эрталаб 8 гача, ҳаттоки Телеграм орқали безовта қилиш ҳуқуқига эга эмас. Кунига бир мартадан кўп телефон қилиш ҳам мумкин эмас.

Банк ходимлари қарз олувчиларга одоб-ахлоқ қоидаларидан четга чиқиб қўпол муомала қилмасликлари керак.

Бу қоидалар кафил ёки биргаликда қарз олувчиларга нисбатан ҳам қўлланилади.

@bankir
👍120👎39🤔12
Марказий банк маҳорат дарсига таклиф қилмоқда

Global Money Week 2025 халқаро кампанияси бу йил қуйидаги илҳомлантирувчи шиор остида ўтказилади: “Think before you follow, wise money tomorrow” (Эртанги молиявий имкониятларингиз бугунги қарорларингиздан бошланади).

Маҳорат дарсида муҳокама қилинадиган мавзулар:

Шахсий молия — пул маблағларини самарали бошқариш ва импульсив харажатлардан қочиш йўллари.
Бўлиб тўлаш ва кредит: фарқи нимада? — қайси бири фойдалироқ, қандай жиҳатларни эътиборга олиш лозим?
Кредит тарихи — унинг аҳамияти, қандай шакллантириш ва олдини олиш керак бўлган хатолар.

Кириш бепул, аммо жойлар чекланган!

Сана: 27 март
Вақт: 11:00
Рўйхатдан ўтиш: https://forms.gle/xVsUmA3pmUyXfgVD9
Манзил: Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍40👎7
Доллар пасайди

26
март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 929,37 сўмдан (-17,70 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍85👎8🤔3
Тадбиркорларга гаровсиз кредитлар берилади

Президент фармони билан 2025 йилда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.

Янги ўзгаришларга кўра, 2025 йил 1 майдан:

— ўзини ўзи банд қилган шахслар ЯТТ ёки юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганда, давлат божи ундирилмайди;

— ўз фаолиятини ЯТТ, микрофирма ёки кичик корхона тоифасигача йириклаштирган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва тадбиркорларга Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 50 млн сўмгача, Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида 150 млн сўмгача гаровсиз кредитлар берилади;

— ўз фаолиятини ўрта ёки йирик бизнес тоифасигача йириклаштирган тадбиркорларга – 1 йил давомида ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 7 кун муддатда тезлаштирилган тартибда амалга оширилади.

Батафсил ушбу ҳаволада ўқиш мумкин.

@bankir
👍55👎6🤔6
Доллар тушади

27 март куни амал қиладиган доллар курси 🔽19-20 сўм атрофидa пасайиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 905
BRB — 12 905
NBU — 12 900
Asakabank
12 900

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki — 12 930
Asia Alliance Bank — 12 935
Aloqabank — 12
940
Davrbank — 12 950

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍70👎9🤔7
O‘zini_o‘zi_band_qiladigan_shaxslar_uchun_faoliyat_ishlar,_xizmatlar.pdf
1.6 MB
2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият турлари рўйхати.

Амалдаги 106 та фаолият тури 72 тага қисқартирилмоқда.

Келгуси йилдан асосан ЯТТ шуғулланадиган (хоналарни тозалаш, мебель йиғиш, автомобилларни таъмирлаш, косметолог) ва саноат усулида амалга ошириладиган (печка ва каминлар ясаш, шиша пуфлаш, кўзгу тайёрлаш, соатсозлик) йўналишлар рўйхатдан чиқарилади.

@bankir
1🤔28👍22👎20
Стартапларга эътибор кучаймоқда

2025 йилдан бошлаб Ўзбекистонда стартап лойиҳаларини кўпроқ қўллаб-қувватлаш режа қилинмоқда.

Шу мақсадда 2026 йил охиригача янги бизнес йўналишларида камида 200 та стартап лойиҳаларини амалга ошириш вазифаси қўйилган.

Уч ой ичида UzVC миллий венчур фонди ҳузурида Стартап лойиҳаларни мувофиқлаштириш маркази ташкил этилади.

UzVC венчур фонди стартапларга тўғридан-тўғри инвестиция киритиш имкониятига эга бўлади.

Яқинда бир нечта банк томонидан бирга ташкил этилган United Ventures ва SQB Ventures стартупларга 2026 йил якунига қадар 50 млн доллар ажратади.

@bankir
👍25👎4🤔1
Аёллар учун катта имконият – кредит фоизлари пасайтирилди! 🎉

Агробанк аёл тадбиркорлар учун кредит шартларини янада енгиллаштирди!

📉 Энди кредит фоизлари 2% га арзонроқ!

🔹 Аёллар раҳбарлигидаги тадбиркорлик субектлари учун;
🔹 "Mahalla loyihasi" микроқарзи доирасида аёл тадбиркорлар учун;
🔹 "Biznesga birinchi qadam" микроқарзи учун.

Паст фоизли кредит олиб, орзуингиздаги бизнесни амалга оширинг!

реклама
👍78👎6🤔1
26 март. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:30 гача узайтирилди.

@bankir
👍30🤔9👎5
“Капиталбанк” иловасида техник муаммолар кузатилмоқда

Айрим фойдаланувчилар кечадан бери “Капиталбанк” иловасида узилишлар бўлаётгани ҳақида хабар бермоқда.

Аввалига иловада техник узилишлар содир бўлган бўлса, кейинчалик фойдаланувчилар иловага кириш имкониятини буткул йўқотган.

@bankir
👍26🤔23👎10
Доллар кўтарилади

28 март куни амал қиладиган доллар курси 🔼3-4 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 885
Anorbank — 12 885
NBU — 12 880
BRB — 12 880


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq Banki — 12 910
Anorbank — 12 915
Tengebank — 12 920
Asakabank — 12
930

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎55👍18🤔3
Банклар фойдаси яна ўсишни бошлади

2025 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистондаги банклар биргаликда 2,24 трлн сўм соф фойда олди.

Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан икки баробар кўпроқ. Ўтган йили банклар фойдаси 1,24 трлн сўм эди.

2025 йилги фойда 2023 йилги фойдадан ҳам ўзиб кетди. Ўшанда банклар икки ойда 2 трлн сўм фойда олганди.

Фойда ўсиши натижасида банк тизимининг даромадлилик кўрсаткичлари ҳам сезиларли яхшиланди. Капитал рентабиллиги (ROE) 7,0 дан 11,6 га яхшиланди.

2024 йилда банклар 2023 йилга нисбатан сезиларли камроқ фойда олган эди. 2025 йилда ҳолат яхшиланмоқда.

@bankir
👍43👎32
❗️Қайси банклардан 1 млрд сўмдан кўпроқ ипотека олиш мумкин?

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда уйлар нархи ҳар қачонгидан ҳам юқори. Шунинг учун қулай жойлашув ва ҳар томонлама афзаликларга эга уйларни ипотекага олиш ҳам қийинлашмоқда.

Бундай пайтда, кўпроқ миқдорда ипотека кредити берадиган банкларга талаб катта.

Қуйида камида 1 млрд сўмлик ипотека кредитларини таклиф қилаётган банклар билан танишиш мумкин:

🏦BRB
Фоизи — 24,9 фоиздан
Муддати — 180 ойгача
Миқдори — 1,875 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил

🏦Давр банк
Фоизи — 28,99 фоиз
Муддати — 84 ойгача
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил

🏦Халқ банки
Фоизи — 24 фоиздан
Муддати — 180 ойгача
Миқдори — 1,2 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 26 фоиздан
Батафсил

🏦СҚБ
Фоизи — 26 фоиздан
Муддати — 180 ойгача
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил

🏦Миллий банк
Фоизи — 24 фоиздан
Муддати — 120 ойгача
Миқдори — чексиз
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил

🏦Ипотека банк
Фоизи — 25,99 фоиздан
Муддати — 240 ойгача
Миқдори — 1,7 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил

🏦Turonbank
Фоизи — 27,99 фоиздан
Муддати — 120 ойгача
Миқдори — 1,1 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил

🏦Asia Alliance Bank
Фоизи — 29,99 фоиз
Муддати — 144 ойгача
Миқдори — 1,2 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 26 фоиздан
Батафсил

🏦Капиталбанк
Фоизи — 27 фоиздан
Муддати — 120 ойгача
Миқдори — 1 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил

Тўлиқ маълумот олиш учун “Батафсил” устига босиб, банкларнинг расмий сайтига ўтсангиз бўлади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43👎16🤔3
📗 Агробанк билан бизнесингизни ортиқча тўловларсиз бошланг!

Банкимизга янги келган юридик шахслар учун "Zero" тариф режасини таклиф этамиз:

Ҳисоб очиш, уни бошқариш, хизмат кўрсатиш бепул;
Совға сифатида 1 та корпоратив карта.
Тарифнинг амал қилиш муддати — 180 кун

Batafsil

Реклама

@bankir
👎39👍19🤔1
Octobank – онлайн нашрларда энг кўп ёритилган банклар қаторида

Ўзбекистондаги нуфузли Index маркетинг агентлиги 2025 йил бошидан 15 мартгача мамлакат интернет ОАВларида банклар ҳақида чоп этилган материаллар таҳлилини ўтказди. Ушбу рейтингда Octobank хусусий банклар орасида топ-5 таликка кирди. Маълум бўлишича, банк ҳақида 107 та мақола чоп этилган. Бу Octobankнинг оммабоплиги ва мижозлар учун қизиқарли эканлигидан далолат беради.

Octobank ижро аппарати раҳбари Комилжон Саидов мижозлар учун ҳаётни осонлаштирадиган банк яратаётганларини ва интернетда улар ҳақидаги маълумот қанча кўп бўлса, одамлар маҳсулотлари ҳақида шунча кўпроқ билиб олишларини айтди.

“Биз учун ОАВларда эслатиб ўтилган маҳсулотлар мижозлар учун қанчалик қизиқарли ва фойдали эканлигининг кўрсаткичидир. Бу рейтинг бизга етакчилар, мамлакат бизнес ландшафтини шакллантирганлар орасидаги ўрнимизни баҳолашга ва улар орасида қаерда туришимизни тушуниб олишга ёрдам беради”, — деди у.


Реклама

@bankir
👎21👍17🤔3