Банкир
75K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
🍃 Баҳорги таътил пайтида бориш мумкин бўлган арзон турлар интернетга чиқиб кетди:

🛫 Абу Даби + Дубай 20.03.2025—27.03.2025
Икки киши учун 790 доллардан бошлаб

🛫 Оман 19.03.2025—26.03.2025
Икки киши учун 998 доллардан бошлаб

🛫 Доха 21.03.2025—28.03.2025
Икки киши учун 1100 доллардан бошлаб

🛫 Дубай 21.03.2025—28.03.2025
Икки киши учун 1240 доллардан бошлаб

🛫 Миср 21.03.2025 - 28.03.2025
Икки киши учун 1480дан бошлаб

🛫 Пхукет (Тайланд) 23.03.2025 — 30.03.2025
Икки киши учун 1560 доллардан бошлаб

🛫 Рас эль Хайма (5тун) + Дубай (2тун) 20.03.2025—27.03.2025
Икки киши учун 1880 доллардан бошлаб

🛫🏢 Бу нарҳлар ўз ичига парвоз чипталари, меҳмонхонада яшаш харажатларини олади.

📞 78 7777377 | Telegram: @LocasTourbot

Батафсил 👉 https://t.me/locas_tour
Реклама
👍40👎9
“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган доллардаги энг юқори фоизли омонатлар рўйхатини тузди:

🏦Анорбанк
Фоизи — 8%
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 1000 $
Омонат очиш усули — Мобил илова
батафсил

🏦Универсалбанк
Фоизи — 8%
Муддати — 18 ой
Минимал сумма — 200$
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил

🏦МКБанк
Фоизи — 7,5%
Муддати — 36 ой
Минимал сумма — 1000$
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил

🏦Давр банк
Фоизи — 7,5%
Муддати — 25 ой
Минимал сумма — 100 $
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил

🏦Агробанк
Фоизи — 7%
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 $
Омонат очиш усули — Мобил илова
батафсил

🏦Туронбанк
Фоизи — 7%
Муддати — 18 ой
Минимал сумма — 100$
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил

Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.

Айни вақтда хорижий валютада очилган омонатларнинг ўртача фоиз ставкаси — 4,8 фоизни ташкил қилмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34👎15
Дам олиш кунларисиз бизнес: TBC Business билан 24/7 молиявий бошқарув

Бизнесда тезлик муҳим. Иш куни ёки дам олиш куни бўлишидан қатъи назар, ҳисоблар тез очилиши, тўловлар ўз вақтида ўтказилиши ва молиявий бошқарув назорат остида бўлиши зарур.

TBC Business билан иш ҳафтаси бошланишини кутиб ўтирмасдан:

Ҳисобни онлайн очиш — бир неча дақиқада, ЭРИ ва қоғозбозликсиз амалга оширилади.
Тўловлар ва пул ўтказмаларини 24/7 — ўзингизга қулай вақтда, вақт чекловисиз амалга оширинг.
Ходимлар учун мослашувчан кириш имконияти — ҳисобларни жамоа билан биргаликда бошқаринг.

30 апрелгача ҳисобларга бепул хизмат кўрсатилади. TBC Business билан бизнесингизни ўзингизга қулай суръатда йўлга қўйинг.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37👎9🤔1
Тошкентда уй сотиб олиш учун 15 йил керак

“Иқтисодий шарҳ” журнали 2024 йил учун уй-жой бозори шарҳини тайёрлади.

Таҳлилларга кўра, мамлакат бўйича уй-жой харид қобилияти энг паст бўлган ҳудуд — Тошкент шаҳри бўлди.

Пойтахтда уй сотиб олиш учун 14,9 йил керак бўлади. Бу борада кейинги ўринларда Самарқанд (13,9 йил) ва Навоий (11,3 йил) вилоятлари турибди.

Уй-жой харид қобилияти энг яхши бўлган ҳудудлар Сирдарё (7 йил) ва Фарғона (7,3 йил) вилоятлари бўлди.

Ўзбекистон бўйича бу кўрсаткич 9,9 йилни ташкил қилди. Бу Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқориси.

Масалан қўшни Қозоғистонда уй сотиб олиш учун 9,2 йил керак. Қирғизистонда эса 7,2 йил.

Уй-жой бозори шарҳида бошқа қизиқ маълумотлар ҳам бор. Уни ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

@bankir
👍67👎38🤔5
Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилди

Ўзбекистонда президент қарори билан Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркор аёллар кенгаши тузилди.

Кенгашдан “Халқ банки” Бошқарув раиси ўринбосари Гулзода Рашидова ҳамда “МКБанк” Бошқарув раиси ўринбосари Шахло Ибрагимова ўрин олди.

@bankir
👍32🤔9👎6
Олтин қуймалари яна рекорд ўрнатди

Бугун, 17 март куни Марказий банк томонидан белгиланган олтин қуймалари нархи янги рекордга чиқди. 100 гр олтин қуймалари нархи биринчи марта 128 млн сўмдан ошди.

Айни пайтда жаҳон олтин нархлари троя унсияси учун 2 980 доллар атрофида бўлиб турибди. Йил охиригача нарх 3 500 долларга чиқиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👍33👎7🤔4
Доллар тушади

18 март куни амал қиладиган доллар курси 🔽10-11 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 930
Poytaxtbank — 12 930
Ipotekabank — 12 925
Anorbank — 12 925


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 960
Poytaxtbank — 12 970
Xalq Banki — 12 970
Tengebank — 12
970

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍58👎6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚИЗИҚАРЛИ САËҲАТЛАРНИ ТАКЛИФ ҚИЛАДИГАН СИРЛИ КАНАЛ ТОПИЛДИ!

🎁 Масалан Мисрга Рамазон Ҳайитига саёҳат бўйича супер таклиф – 350$ дан!

✈️ Рейс 31 март куни! Жойлар сони чекланган!

📲 Қолиб кетманг! Ҳозироқ обуна бўлинг ва саёҳатга отланинг!

Каналга ҳавола
👉 locas_tour

Ҳамёнбоп саёҳатлар учун бизга ёзинг 👇

📞 78 7777377 | Telegram: @LocasTourbot

реклама
👍9🤔4👎3
Аёлларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредитлар берилади

Президент қарори билан 2025 йилда аёлларни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.

Бунда 1 майдан ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

1 июлгача эса “Халқ банки” ва Савдо-саноат палатаси “Тадбиркор аёллар” платформасини ишга туширади.

Марказий банк 1 августга қадар аёллар бизнесини қўллаб-қувватловчи молиявий хизмат кўрсатиш стратегиясини тақдим қилади. Натижада:

— банкларда аёллар учун янгича ёндашувда молиявий хизматлар йўлга қўйилади;
— хомиладорлик ва туғиш таътилини олган аёлларга кредитни тўлаш муддати 10 ойгача узайтирилади.

2025 йилда 2 млн нафар аёлларнинг бандилигини таъминлаш мақсад қилинган.

@bankir
👍76🤔12👎8
Доллар пасайди

17
март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 943,39 сўмдан (-9,81 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍68👎7
Банкларда бўш иш ўринлари

Канал орқали баъзи банклардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Бунда “hh.uz” порталига жойлаштирилган вакансиялардан фойдаланилмоқда.

Анорбанк”да ҳозирда 14 та бўш иш ўринлари бор. Улар орасида ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис, дастурчи, тармоқ муҳандиси ва юридик маслаҳатчи кабилар бор.
Батафсил

Uzum компанияси эса 111 та фаол вакансия жойлаштирган. Товар мутахассиси, диспетчер, бизнес таҳлилчиси, аудитор ва бошқа бир қанча йўналишларда ходимлар қидирилмоқда.
Батафсил

“ТBC Bank”да — 104 та. Банк учун жуда кўплаб ходимлар керак. Булар маҳсулот менежери, назоратчи, тизим таҳлилчиси, аудитор ва бошқалар.
Батафсил

“Ҳамкорбанк”да ҳозирда умумий 55 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис, бизнес мураббий, дастурчи, таҳлилчи ва бошқалар мавжуд.
Батафсил

“Инфинбанк”да айни пайтда 12 та бўш иш ўрни бор. Лойиҳа менежери, тизим таҳлилчиси, дастурчи ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Аво банк”да — 31 та. Булар молиявий таҳлилчи, бухгалтер, молиявий назоратчи, лойиҳа менежери ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил

“Тенге банк”да айни пайтда 16 та бўш иш ўрни бор. PR менежери, тизим таҳлилчиси, ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Миллий банк” 24 та бўш иш ўрни учун эълон қўйган. Улар орасида маҳсулот менежери, бизнес таҳлилчиси, маркетинг менежери ва PR менежери каби вакансиялар бор.
Батафсил

“Капиталбанк”да — 13 та. Бизнес мураббий, иқтисодчи, копирайтер ва бошқа бир қанча вакансиялар эълони берилган.
Батафсил

“Ипак йўли банки” 17 нафар мутахассис қидирмоқда — Мувофиқлик менежери, дастурчи, бухгалтер ва бошқалар.
Батафсил

“Смарт банк”да эса — 8 та. Булар B2B мижозларни сотиб олиш менежери, дастурчи, рақамли хизмат менежери ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил

Банклар жойлаштирган вакансиялардан келиб чиқиб, сўнги ҳафталарда менежерларга талаб ошганини кўриш мумкин.

Банкларнинг Телеграмдаги HR саҳифалари билан бу ерда танишиш мумкин — https://t.me/Bankir/5829

@bankir
👍62🤔8👎5
Доллар тушади

19 март куни амал қиладиган доллар курси 🔽8-9 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 920
Anorbank — 12 915
SQB — 12 915
NBU — 12 910


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 950
Poytaxtbank — 12 950
Kapitalbank — 12 955
Anorbank — 12
955
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61🤔9👎5
Молиявий саводхонлик бўйича "Энг яхши ўқитувчи" танловига старт берилди

Марказий банк "Молиявий саводхонлик тўгараги" лойиҳаси доирасида “Энг яхши ўқитувчи” танловини йўлга қўйди.

Асосий босқичлар:

Ҳудудий босқич – видео дарсингиз ва муаллифлик услубий қўлланмангизни юборинг.
Республика босқичи – молиявий саводхонлик бўйича билим ва кўникмаларингизни намойиш этинг (Тошкент шаҳрида).

Мукофотлар:

1-ўрин – ноутбук
2-ўрин – смартфон
3-ўрин – планшет
сертификатлар ва эсдалик совғалари

Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин — https://forms.gle/UZcGL1sRkGf4CBxN8

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27👎24🤔6
OpenBudget'да мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар четлатилади

“Ташаббусли бюджет” жараёнининг жорий йилги 1 мавсуми доирасида овоз бериш босқичи 20 мартгача давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қува туманидаги 37 мактабда мажбурий овоз бериш ҳолатлари юзасидан хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолатлар тегишли ваколатли органлар томонидан ўрганилиб, ҳақиқатан ҳам ушбу мактабда ходимлар мажбурий овоз беришга жалб этилгани тасдиқланган.

⚠️Шу сабабли ушбу мактабда мажбурий овоз тўплаган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилган.

“Ташаббусли бюджет” жараёни доирасида мажбурий овоз беришга жалб этиш — мажбурий меҳнат сифатида таснифланиши белгиланган.

Агар сиз ҳам бундай ҳолат билан дуч келсангиз 71 200-06-00 ишонч рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍59👎5🤔2
Доллар пасайди

19
март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 935,68 сўмдан (-7,71 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍57👎5🤔2
Рустам Пулатов “Халқ банки” Бошқарув раиси маслаҳатчисига айланди

“Халқ банки” Бошқарув раисининг тегишли буйруғи билан Пулатов Рустам Нишанбаевич банкнинг Коммуникациялар ва маркетинг департаменти директори — Бошқарув Раисининг ахборот сиёсати маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@bankir
👍41🤔15👎5