Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан меморандум имзоланди

Жорий йилнинг 13 март куни Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ўртасида икки томонлама англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандумнинг асосий мақсади – солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг касбий малакасини ошириш, хусусан, уларни халқаро солиқ сиёсати ва замонавий молиявий тенденцияларга оид билим ва кўникмалар билан таъминлашдир.

Шунингдек, институт талабаларининг солиқ органларида амалиёт ўташ имкониятларини кенгайтириш ҳамда битирувчиларни иш билан таъминлаш ушбу ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти раҳбарияти, масъул ходимлар ва битирувчи курс талабалари иштирок этишди.

🇺🇿 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
🕊Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37👎8🤔5
❗️Ижтимоий тоифадаги аълочи талабаларга фоизсиз таълим кредити берилади

Ҳукумат қарорига кўра, белгиланган тоифадаги талабалар учун 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (GPA) “3,5” ва ундан юқори бўлган талабаларга кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити ажратилади.

Бундай имтиёз бериладиган тоифалар рўйхати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Ҳозирда таълим кредити аёлларга фоизсиз ажратилади. Қайси банклар имтиёзли таълим кредити ажратаётганини бу ердан билиб олишингиз мумкин➡️t.me/Bankir/6212

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41👎11
🍃 Баҳорги таътил пайтида бориш мумкин бўлган арзон турлар интернетга чиқиб кетди:

🛫 Абу Даби + Дубай 20.03.2025—27.03.2025
Икки киши учун 790 доллардан бошлаб

🛫 Оман 19.03.2025—26.03.2025
Икки киши учун 998 доллардан бошлаб

🛫 Доха 21.03.2025—28.03.2025
Икки киши учун 1100 доллардан бошлаб

🛫 Дубай 21.03.2025—28.03.2025
Икки киши учун 1240 доллардан бошлаб

🛫 Миср 21.03.2025 - 28.03.2025
Икки киши учун 1480дан бошлаб

🛫 Пхукет (Тайланд) 23.03.2025 — 30.03.2025
Икки киши учун 1560 доллардан бошлаб

🛫 Рас эль Хайма (5тун) + Дубай (2тун) 20.03.2025—27.03.2025
Икки киши учун 1880 доллардан бошлаб

🛫🏢 Бу нарҳлар ўз ичига парвоз чипталари, меҳмонхонада яшаш харажатларини олади.

📞 78 7777377 | Telegram: @LocasTourbot

Батафсил 👉 https://t.me/locas_tour
Реклама
👍40👎9
“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган доллардаги энг юқори фоизли омонатлар рўйхатини тузди:

🏦Анорбанк
Фоизи — 8%
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 1000 $
Омонат очиш усули — Мобил илова
батафсил

🏦Универсалбанк
Фоизи — 8%
Муддати — 18 ой
Минимал сумма — 200$
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил

🏦МКБанк
Фоизи — 7,5%
Муддати — 36 ой
Минимал сумма — 1000$
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил

🏦Давр банк
Фоизи — 7,5%
Муддати — 25 ой
Минимал сумма — 100 $
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил

🏦Агробанк
Фоизи — 7%
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 $
Омонат очиш усули — Мобил илова
батафсил

🏦Туронбанк
Фоизи — 7%
Муддати — 18 ой
Минимал сумма — 100$
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил

Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.

Айни вақтда хорижий валютада очилган омонатларнинг ўртача фоиз ставкаси — 4,8 фоизни ташкил қилмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34👎15
Дам олиш кунларисиз бизнес: TBC Business билан 24/7 молиявий бошқарув

Бизнесда тезлик муҳим. Иш куни ёки дам олиш куни бўлишидан қатъи назар, ҳисоблар тез очилиши, тўловлар ўз вақтида ўтказилиши ва молиявий бошқарув назорат остида бўлиши зарур.

TBC Business билан иш ҳафтаси бошланишини кутиб ўтирмасдан:

Ҳисобни онлайн очиш — бир неча дақиқада, ЭРИ ва қоғозбозликсиз амалга оширилади.
Тўловлар ва пул ўтказмаларини 24/7 — ўзингизга қулай вақтда, вақт чекловисиз амалга оширинг.
Ходимлар учун мослашувчан кириш имконияти — ҳисобларни жамоа билан биргаликда бошқаринг.

30 апрелгача ҳисобларга бепул хизмат кўрсатилади. TBC Business билан бизнесингизни ўзингизга қулай суръатда йўлга қўйинг.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37👎9🤔1
Тошкентда уй сотиб олиш учун 15 йил керак

“Иқтисодий шарҳ” журнали 2024 йил учун уй-жой бозори шарҳини тайёрлади.

Таҳлилларга кўра, мамлакат бўйича уй-жой харид қобилияти энг паст бўлган ҳудуд — Тошкент шаҳри бўлди.

Пойтахтда уй сотиб олиш учун 14,9 йил керак бўлади. Бу борада кейинги ўринларда Самарқанд (13,9 йил) ва Навоий (11,3 йил) вилоятлари турибди.

Уй-жой харид қобилияти энг яхши бўлган ҳудудлар Сирдарё (7 йил) ва Фарғона (7,3 йил) вилоятлари бўлди.

Ўзбекистон бўйича бу кўрсаткич 9,9 йилни ташкил қилди. Бу Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқориси.

Масалан қўшни Қозоғистонда уй сотиб олиш учун 9,2 йил керак. Қирғизистонда эса 7,2 йил.

Уй-жой бозори шарҳида бошқа қизиқ маълумотлар ҳам бор. Уни ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

@bankir
👍67👎38🤔5
Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилди

Ўзбекистонда президент қарори билан Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркор аёллар кенгаши тузилди.

Кенгашдан “Халқ банки” Бошқарув раиси ўринбосари Гулзода Рашидова ҳамда “МКБанк” Бошқарув раиси ўринбосари Шахло Ибрагимова ўрин олди.

@bankir
👍32🤔9👎6
Олтин қуймалари яна рекорд ўрнатди

Бугун, 17 март куни Марказий банк томонидан белгиланган олтин қуймалари нархи янги рекордга чиқди. 100 гр олтин қуймалари нархи биринчи марта 128 млн сўмдан ошди.

Айни пайтда жаҳон олтин нархлари троя унсияси учун 2 980 доллар атрофида бўлиб турибди. Йил охиригача нарх 3 500 долларга чиқиши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👍33👎7🤔4
Доллар тушади

18 март куни амал қиладиган доллар курси 🔽10-11 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 930
Poytaxtbank — 12 930
Ipotekabank — 12 925
Anorbank — 12 925


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 960
Poytaxtbank — 12 970
Xalq Banki — 12 970
Tengebank — 12
970

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍58👎6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚИЗИҚАРЛИ САËҲАТЛАРНИ ТАКЛИФ ҚИЛАДИГАН СИРЛИ КАНАЛ ТОПИЛДИ!

🎁 Масалан Мисрга Рамазон Ҳайитига саёҳат бўйича супер таклиф – 350$ дан!

✈️ Рейс 31 март куни! Жойлар сони чекланган!

📲 Қолиб кетманг! Ҳозироқ обуна бўлинг ва саёҳатга отланинг!

Каналга ҳавола
👉 locas_tour

Ҳамёнбоп саёҳатлар учун бизга ёзинг 👇

📞 78 7777377 | Telegram: @LocasTourbot

реклама
👍9🤔4👎3
Аёлларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредитлар берилади

Президент қарори билан 2025 йилда аёлларни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.

Бунда 1 майдан ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

1 июлгача эса “Халқ банки” ва Савдо-саноат палатаси “Тадбиркор аёллар” платформасини ишга туширади.

Марказий банк 1 августга қадар аёллар бизнесини қўллаб-қувватловчи молиявий хизмат кўрсатиш стратегиясини тақдим қилади. Натижада:

— банкларда аёллар учун янгича ёндашувда молиявий хизматлар йўлга қўйилади;
— хомиладорлик ва туғиш таътилини олган аёлларга кредитни тўлаш муддати 10 ойгача узайтирилади.

2025 йилда 2 млн нафар аёлларнинг бандилигини таъминлаш мақсад қилинган.

@bankir
👍76🤔12👎8
Доллар пасайди

17
март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 943,39 сўмдан (-9,81 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍68👎7