Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расмий иш жойисиз ҳам уй олиш мумкинми?

Ҳа, мумкин. “Трастбанк” ана шундай имкониятни тақдим этади. Ўзини ўзи банд қилган шахслар жозибадор фоиз ставкалари ва қулай шартлар асосида ипотека кредити олиши мумкин.

Муддат: 240 ойгача;
Миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳри учун эса 420 млн сўмгача;
Бошланғич тўлов: 35%

Қолаверса, “Трастбанк”нинг ўз маблағлари ҳисобидан бирламчи ва иккиламчи бозордан кўп квартирали уйлардан уй-жой сотиб олиш учун БҲМнинг 2 500 баробаригача (937,5 млн сўмгача) ёки якка тартибдаги ҳовли уй-жой сотиб олишга БҲМнинг 3 000 баробаригача (1 млрд 125 млн сўмгача) ипотека кредити ажратилади. Бошланғич тўлов 35%, муддат эса 120 ойгача.
Батафсил

Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
Телеграм: @trustbankuz

Реклама
👍35👎10🤔2
Чекловлар таъсири: автомобиль импорти қуламоқда

Ўзбекистонда хорижий автомобиллар импорти сўнгги ойларда сезиларли пасайди.

2025 йилнинг дастлабки икки ойида хориждан 4 369 та “иномарка” кириб келди. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 4 баробарга камроқ.

Икки ой ичида электромобиллар импорти ҳам 2,2 баробарга қисқарган.

Бундан ташқари мамлакатга арзонроқ “иномарка”лар олиб кирилмоқда. 2024 йил ва 2025 йининг дастлабки икки ойи солиштирилганда уларнинг ўртача нархи 21,8 минг доллардан 17,4 минг долларга тушган.

Нима учун импорт кескин пасайиб кетди?

2024 йилдан бошлаб Ўзбекистонда автомобилларни импорт қилишни қийинлаштирувчи тартиблар жорий қилинди.

1 апрелдан бошлаб автомобиллар учун мувофиқлик сертификати кимнинг номига берилган бўлса, фақат ўша шахснинг номига импорт божхона режимига расмийлаштирилиши белгиланди.

Апрель ойидан бошлаб кутилганидек, импорт сезиларли қисқарди ва аввалги ҳолатига қайтмади.

Инфографикада кўриб турганингиздек, фақатгина октябрь ойида Ўзбекистонга 10 мингга яқин автомобиль импорт қилинган эди.

Ноябрь ойидан эса импорт автомобилларни синовдан ўтказиш ва сертификат олиш бўйича мажбурий талаб жорий қилинди.

Бундай сертификат фақат бутун Ўзбекистон бўйича Пискентда берилади. Натижада навбатлар юзага келди ва автомобиль импорти қулади.

Мутахассислар ўшандаёқ бу тартиб ортидан автомобиллар импортини 4 баробарга камайишини прогноз қилган эди. Амалда ҳам 2025 йилда 4 баробар пасайиш кузатилмоқда.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. 1 майдан бошлаб электромобиллар учун утилизация йиғими оширилади. Бу эса импорт яна ҳам қисқаришига олиб келиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, узоқ вақтдан бери автомобилларни фақат расмий дилерлар орқали импорт қилиш талабини тиклаш режа қилинмоқда.

Қисқаси, импортни чеклаш, камайтириш ва қулатиш учун “қўлдан келганча” ҳаммаси қилинмоқда.

@bankir
👎117👍59🤔6
Доллар кўтарилади

17 март куни амал қиладиган доллар курси 🔼14-15 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 920
Anorbank — 12 910
Ipotekabank — 12 910
NBU — 12 910


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 950
Poytaxtbank — 12 950
Xalq Banki — 12 950
Tengebank — 12
950

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎56👍20🤔3
⚡️ Тошкентда АТТО ва Uzum Bank’дан йўловчилар учун янгилик

Тошкентда метро ва автобуслар учун тўловни Uzum пластик картаси ёки Uzum Bank иловасидаги QR-код орқали тўлаш мумкин.

Бундан ташқари, Uzum Bank ўз акциясини апрель охиригача узайтирди: жамоат транспорти учун Uzum карта орқали тўлов қилинганда, 1050 сўм кешбек тақдим этилади ва транспорт нархи атиги 650 сўмни ташкил этади.

@bankir
👍75👎6🤔1
❗️Олтин янги рекорд қўйди

Бугун эрталаб олтин нархи 3 000 долларга чиқди ва янги рекорд қайд этилди.

Ўзбекистонда ҳам қуймалар нархи рекорд даражада қимматлади — 1 гр учун 1 272 000 сўм.

Шу тариқа 100 гр олтин қуймалари нархи биринчи марта 127 млн сўмга чиқди.

Таҳлилчилар олтин йилнинг иккинчи ярмида 3 500 долларгача чиқишини прогноз қилмоқда.

Бу ҳолатда 100 гр кўринишидаги олтин қуймалари нархи 150 млн сўмгача кўтарилади.

Олтин қуймаларини банклардан сотиб олиш мумкин. Уларни заргарлик дўконларидан ҳам сотиб олса бўлади, лекин аксарият дўконларда банкларга нисбатан қимматроқ.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53🤔4👎2
Бизнесга коммунал тўловларни онлайн тўлашга рухсат берилди

Энди юридик шахслар мобил иловаларда электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни сўмдаги корпоратив банк карталари орқали амалга оширишлари мумкин бўлади.

Бу бўйича Марказий банк бошқаруви раисининг тегишли буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қарор 13 мартдан бошлаб кучга кирди.

@bankir
👍62👎1
Ижтимоий ва иқтисодий фойда битта жойда

Ўзбекистонда экология билан боғлиқ муаммолар сўнгги пайтларда долзарб бўлиб турибди. Айниқса Орол денгизи сабаб Қорақалпоғистонда вазият мураккаб.

Яқинда эълон қилинган президентнинг аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш бўйича фармони билан 11 мартдан “долзарб бир ойлик” дастури бошланди.

“Микрокредитбанк” бу дастурда фаол қатнашиб, Қорақалпоғистоннинг Чимбой ва Хўжайли туманларида мевали дарахт экди.

200 дан ортиқ хонадонга 2 000 туп гилос, ўрик, шафтоли ва олхўри каби дарахтлар экилди.
Аҳоли бу мевали дарахтлардан йилига ўртача 25-50 кг гача ҳосил олиши мумкин.
Натижада 2 000 туп дарахтдан 100 тоннагача мева олиш имконияти пайдо бўлади.

Бундан ташқари бу дарахтлар ҳар йили 50 тонна атрофида карбон диоксид ютиб, ҳаво сифатини сезиларли яхшилайди.

“Микрокредитбанк” қилган иш қисқа қилиб айтсак — “win-win” бўлибди. Банк бу каби тадбирларни давом эттиришни мақсад қилган.

Банклар шу каби ижтимоий лойихаларда фаол бўлиши уларга ҳам, жамиятга ҳам фойда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍29🤔11👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарз сўрашга ноқулай бўлаётганлар учун БРБ микроқарзи қулай ечим!

Миқдори: 100 млн сўмгача
Муддати: 4 йилгача
Фоизи: йиллик 28% дан бошлаб

БРБ мобил иловасини юклаб олинг ва ҳаммаси осон бажаринг!

Сайт | Telegram | Instagram | Youtube

Реклама
👍28👎17🤔6
Доллар кўтарилди

17 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 953,20 сўмдан (+15,09 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎42👍23🤔4
14 март. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍24👎10
Қарзингиз йўқми? Бўлса-чи?

Тўланмаган кичик жарима ёки коммунал қарз, арзимас кўринса-да, келажакда жиддий муаммо туғдириши мумкин. Четга чиқишга тақиқ, кунлик фоизлар ёки ўсиб борадиган пеня шу муаммолар жумласидан.

Жарима, солиқ, кредит, алимент, коммунал тўловлар — ҳамма қарзларни қандай текшириш мумкин? Nechpul медиасида тушунтириб бердик.

👉 Қарзларни текшириш

Реклама
👍37👎4
27 фоизлик омонатлар йўқолиши ўртача фоизларга таъсир қилмади

Февраль ойидан бошлаб Ўзбекистондаги банклар аҳоли учун энг юқори фоизли омонатларини пасайтиришни бошлади.

TBC Bank ва “Анорбанк” 27 фоизлик омонатларини 26 фоизга туширган бўлса, “Даврбанк” 26,5 фоиздан 25 фоизга ўзгартирди.

Бироқ, Марказий банк маълумотларига кўра, энг юқори фоизли омонатларнинг пасайиши ўртача фоиз ставкасига умуман таъсир ўтказмаган.

Бу кўрсаткич беш ойдан бери рекорд даражада — 22,1 фоиз бўлиб турибди.

@bankir
👍30👎17🤔3
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан меморандум имзоланди

Жорий йилнинг 13 март куни Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ўртасида икки томонлама англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандумнинг асосий мақсади – солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг касбий малакасини ошириш, хусусан, уларни халқаро солиқ сиёсати ва замонавий молиявий тенденцияларга оид билим ва кўникмалар билан таъминлашдир.

Шунингдек, институт талабаларининг солиқ органларида амалиёт ўташ имкониятларини кенгайтириш ҳамда битирувчиларни иш билан таъминлаш ушбу ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти раҳбарияти, масъул ходимлар ва битирувчи курс талабалари иштирок этишди.

🇺🇿 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
🕊Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37👎8🤔5
❗️Ижтимоий тоифадаги аълочи талабаларга фоизсиз таълим кредити берилади

Ҳукумат қарорига кўра, белгиланган тоифадаги талабалар учун 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (GPA) “3,5” ва ундан юқори бўлган талабаларга кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити ажратилади.

Бундай имтиёз бериладиган тоифалар рўйхати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Ҳозирда таълим кредити аёлларга фоизсиз ажратилади. Қайси банклар имтиёзли таълим кредити ажратаётганини бу ердан билиб олишингиз мумкин➡️t.me/Bankir/6212

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41👎11
🍃 Баҳорги таътил пайтида бориш мумкин бўлган арзон турлар интернетга чиқиб кетди:

🛫 Абу Даби + Дубай 20.03.2025—27.03.2025
Икки киши учун 790 доллардан бошлаб

🛫 Оман 19.03.2025—26.03.2025
Икки киши учун 998 доллардан бошлаб

🛫 Доха 21.03.2025—28.03.2025
Икки киши учун 1100 доллардан бошлаб

🛫 Дубай 21.03.2025—28.03.2025
Икки киши учун 1240 доллардан бошлаб

🛫 Миср 21.03.2025 - 28.03.2025
Икки киши учун 1480дан бошлаб

🛫 Пхукет (Тайланд) 23.03.2025 — 30.03.2025
Икки киши учун 1560 доллардан бошлаб

🛫 Рас эль Хайма (5тун) + Дубай (2тун) 20.03.2025—27.03.2025
Икки киши учун 1880 доллардан бошлаб

🛫🏢 Бу нарҳлар ўз ичига парвоз чипталари, меҳмонхонада яшаш харажатларини олади.

📞 78 7777377 | Telegram: @LocasTourbot

Батафсил 👉 https://t.me/locas_tour
Реклама
👍40👎9