Банкир
74.3K subscribers
3.64K photos
292 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар тушади

6 март куни амал қиладиган доллар курси 🔽3-4 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 890
Hayotbank — 12 870
Aloqabank — 12 870
NBU — 12 870


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 910
Tengebank — 12 910
Davrbank — 12 910
Kapitalbank — 12
920

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85👎13🤔1
СМСлар учун балансингиздан ҳар куни пул ечилишини билармидингиз?

1 мартдан кириш СМСлари нархи икки бараварга ошди. Энди битта хабар учун 84,2 сўм эмас, 168,4 сўм тўлайсиз.

Лекин СМС учун пул тўламасдан, ҳар ой анча суммани тежаб қолиш йўллари бор. Уларни билиш учун nechpul каналига ўтинг. Nechpul — бу пулларни тўғри бошқариш ҳақида медиа. Қаерда нима арзон, пулни қандай тежаш мумкин, фирибгарлардан қандай ҳимояланиш керак — ҳаммаси битта каналда.

Муҳим тавсияларни ўтказиб юбормаслик учун обуна бўлиб қўйинг!

СМС учун пул тўламаслик ҳақида ўқиш

Реклама
👍25👎17🤔2
Марказий банк 1 ноябрдан 1 апрелга қадар онлайн кредит олишда янги тартибни йўлга қўйган эди.

Маълум бўлишича, янги тартиб туфайли 2025 йилнинг дастлабки 2 ойида 316 млрд сўмлик кредит маблағлари фирибгарликдан ҳимоя қилинган.

Бу даврда 11 та банк ва 1 та микромолия ташкилоти иловалари орқали жами 10 трлн сўмлик онлайн кредитлар ажратилган.

Регулятор янги тартибни яна узайтириши мумкин.

@bankir
👍63🤔8👎1
“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган сўмдаги юқори фоизли омонатларни тақдим қилади:

🏦TBC Bank
Фоизи — 26 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Маблағ ечиб олиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

(Дарҳол 3 фоиз аванс олиш имконияти бор)

🏦Anorbank
Фоизи — 26 фоиз
Муддати — 25 ойгача
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Маблағ ечиб олиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦Давр банк
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — банк офиси/мобил илова
Батафсил

🏦БРБ
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 500 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — 50 фоизгача қисми мумкин
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦Агробанк
Фоизи — 23 фоиз
Муддати — 13 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Маблағ ечиб олиш — 100 000 сўмгача бўлган қисми мумкин
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

Ушбу омонатлар орасида 100 000 сўмгача бўлган қисмини қолдириб, қолган суммани ечиб олиш имконияти билан “Агробанк” жозибадор омонат таклиф қилмоқда.

Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51👎5
Доллар пасайди

6 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 900,37 сўмдан (-2,96 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍63👎10
⚡️Давлат ипотека кредити фоизи пасайди

Президент фармони билан Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари асосида ажратилаётган ипотека кредитларининг фоиз ставкаси туширилди.

Банклар томонидан ушбу ипотека кредитлари аввал 21,5 фоиздан ажратилган бўлса, эндиликда 🔽19,5 фоизга пасайди.

Кредит муддати 20 йилгача бўлиб, Тошкент шаҳрида 800 млн сўмгача, бошқа ҳудудларда 500 млн сўмгача ажратилади.

Мазкур ипотека кредитини қуйидаги банклар ажратмоқда:

Ҳамкорбанк — 1256
InFinBank — 1214
ОФБ — 4004
Агробанк — 1216
Асакабанк — 1152
Ипотекабанк — 1233
СҚБ — 1180
Халқбанки — 1106

Батафсил маълумот учун банкларга қўнғироқ қилинг ёки ташриф буюринг.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍102👎44🤔1
Сизнинг омонатингиз ишончли қўлларда: NBU депозитларининг афзалликлари

Омонат – бу маблағни сақлаш ва кўпайтириш усули. Ўзбекистон Миллий банки жисмоний ва юридик шахслар учун қулай депозитларни таклиф этади.

NBU омонатларни кафолатлаш тизими иштирокчиси бўлиб, уларнинг ҳимояси Ўзбекистон Республикасининг “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонуни билан тартибга солинади. Банкнинг молиявий барқарорлиги мижозларнинг маблағлари хавфсизлигини та’минлайди.

Мижозлар эҳтиёжларига мос равишда NBU миллий ва хорижий валютадаги (USD, Euro) омонатларни турли шартларда таклиф этади.

Омонатлар рўйхати билан банк веб-сайтида танишиш мумкин.

https://nbu.uz/jismoniy-shaxslar-omonatlar

Реклама
👍37👎26
Доллар кўтарилади

7 март куни амал қиладиган доллар курси 🔼18-19 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 880
Poytaxtbank — 12 880
Ipotekabank — 12 870
NBU — 12 870


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 905
Tengebank — 12 910
Davrbank — 12 910
Poytaxtbank — 12
910

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎70👍29🤔5
Ўзига ўзи кредит олишни тақиқлаш имконияти июндан пайдо бўлади

Ўзбекистонда аҳоли учун ўзининг номига кредит олишни тақиқлаш ҳақидаги қонун 6 июндан бошлаб кучга киради.

Бу учун Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестри юритилади.

Жисмоний шахслар бу реестрга ўзларини ихтиёрий киритиши ёки чиқариши мумкин бўлади.

Кредит олишдан воз кечиш бўйича аризаларни my.gov.uz ёки кредит бюролари орқали топшириш мумкин.

Янги қонун фуқаролар иштирокисиз ёки хабарисиз кредит расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарликларни олдини олишга ёрдам беради.

@bankir
👍122🤔9👎3
Микроқарз ажратишда банкларга 25 фоизлик чегара белгиланмоқда

Марказий банк банклар учун микроқарз ажратишни чекловчи қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Қонун лойиҳасига кўра, жисмоний шахсларга ажратилган микроқарзлар қолдиғи банкнинг жами кредит портфелидаги улуши 25 фоиздан ошмаслиги керак.

Худди шундай тартиб 2023 йилда автокредитларга нисбатан ҳам қўлланилган эди. Шундан сўнг банкларда автокредит ажратиш сезиларли камайганди.

Қарор лойиҳаси 18 мартга қадар муҳокамада бўлади. Унгача regulation.gov.uz орқали рўйхатдан ўтиб, ўз фикрингизни қолдиришингиз мумкин.

@bankir
👍96👎18🤔4
Доллар кўтарилди

7 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 918,36 сўмдан (+17,99 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎66👍21🤔1
6 март. Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30 гача узайтирилди.

@bankir
🤔18👍9👎6
🚀Агробанкдан факторинг: тез ва қулай молиявий ечим

Факторинг — бу тадбиркорларга ҳисоб-фактураларни тезда пулга айлантириш имконини берувчи молиявий хизмат.

Тўловни банк кутади, сиз эса дарҳол маблағни оласиз.

Агробанк қулай шартларда факторинг хизматини таклиф қилмоқда:

Дисконт — ҳар 30 кун учун атиги 2.5%
Муддат — 90 кунгача
Молиялаштириш — 5 млн сўмдан 5 млн долларгача

📈Бизнесингиз барқарор ўсиши учун ишончли талов қилинг!

Батафсил маълумот банкнинг расмий сайтида — agrobank.uz/uz/business/factoring

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍39👎8
Январда уйлар нархи қандай ўзгарди?

2025 йил январь ойида Ўзбекистонда 25,5 мингта уй сотилди. Бу 2023 йил сентябрдан бери энг юқори кўрсаткич.

Ой давомида иккиламчи уйлар нархи мамлакат бўйича ўртача 0,3 фоизга ошиб, деярли ўзгармади.

Сотувлар сони сўнгги пайтлардаги энг юқори даражада бўлсада, бу нархларни 2023 йилдагидек сезиларли ошишига олиб келмади.

Тошкентдаги уйлар нархи ойлик ҳисобда 0,1 фоизга, йиллик ҳисобда 2,3 фоизга пасайди. Пойтахтда уйларнинг 1 кв метри учун ўртача нарх — 1 096 доллар.

Январда бутун Тошкентда 0,1 фоизлик пасайиш қайд этилган бўлса-да, Сергели (-1,8 фоиз), Юнусобод (-1,7 фоиз) ва Мирзо Улуғбек (-1,5 фоиз) туманларида сезиларли пасайиш қайд этилган.

Ижара нархлари қандай?

Январь ойида пойтахт ижара бозорида фаоллик бироз пасайиб, ўртача ижара нархи кв метр учун 8,1 долларни ташкил этди.

Пойтахтнинг Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи юқорилигича қолмоқда.

Ушбу туманларда ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 10 долларни ташкил этади.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида ижара нархи ўтган йилга нисбатан 10,7 фоизга пасайган.

Энг катта пасайиш Чилонзор (-17,4 фоиз), Олмазор (-16,7 фоиз) ва Яшнобод (-14,3 фоиз) туманларида қайд этилган.

@bankir
👍63👎9🤔3
Доллар кўтарилади

11 март куни амал қиладиган доллар курси 🔼21-22 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 900
Asakabank — 12 900
Ipotekabank — 12 890
NBU — 12 890


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 925
Xalq Banki — 12 930
Tengebank — 12 930
Kapitalbank — 12
935

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎72👍27
Марказий банкнинг мобил иловаси ишлаб чиқилмоқда

Марказий банкнинг Ахборотлаштириш бош маркази ДУК ўз мобил иловасини ишлаб чиқмоқда.

Мобил иловани юклаб олиб, идентификациядан ўтгач, ҳар ким ўзининг банк маълумотларини кўра олади.

Фойдаланувчилар қайси банкда қанча пластик карта очтиргани ва қанча ҳисобрақами борлигини илова орқали билиб олиши мумкин.

Илова 2-3 ой ичида тақдим қилиниши кутилмоқда. Солиқ ва бошқа ташкилотлар билан келишилса, қўшимча хизматлар ҳам тақдим қилинади.

@bankir
👍175👎4🤔3
Қозоғистонда асосий ставка оширилди

Қозоғистон Марказий банки асосий ставкани 15,25 фоиздан 16,5 фоизгача кўтарди.

Марказий банк инфляцион хатарлар асосий ставкани оширишга сабаб бўлганини таъкидлаган. Феврал ойида мамлакатда инфляция 9,4 фоизга етган.

Ўзбекистонда асосий ставка 13,5 фоиз бўлиб, 13 март куни қайта кўриб чиқилади.

@bankir
👎75👍28🤔5
Банклар аёлларни банд қилишга ёрдам беради

Президент Шавкат Мирзиёев аёллар байрамига бағишланган маросимда нутқ сўзлади. Унда банклар ва тадбиркорлик соҳасида аёллар учун янги ташаббусларни маълум қилди.

“Миллий банк” хизматлар соҳасида камида 200 минг;
“Туронбанк” лимончиликда 150 минг;
“Микрокредитбанк” паррандачиликда 160 минг;
“Саноат қурилиш банк” сабзавот ва кўчатлар етиштиришда 160 минг;
“Халқ банки” узум, брокколи ва маҳаллий карам етиштиришда 150 минг;
“Агробанк” боғдорчилик йўналишида 144 минг;
“Бизнесни ривожлантириш банки” кўкат, булғор қалампири, бақлажон ва помидор етиштиришда 94 минг;
“Асакабанк” фармацевтика ва узумчиликда 82 минг;
“Алоқабанк” ИТ, асаларичилик ва мевали экинлар етиштиришда 58 минг нафар аёлларни банд этишга кўмаклашади.

Шу мақсадда бу йил маҳаллаларда аёллар тадбиркорлиги лойиҳалари учун қўшимча 3,3 трлн сўм ажратилади.

Банклар маҳаллаларда ўзини ўзи банд қилган хотин-қизларга 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар ажратади.

Ўтган йили ташкил этилган “Ҳамроҳ” компанияси янги тизим асосида Тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастурини бошлаган эди. Бу лойиҳага ҳам 100 млн доллар ажратилади.

Кредитини вақтида тўлаган аёл тадбиркорларга ушбу дастур доирасида 100 млн сўмгача гаровсиз кредит беришни бошланади.

Шунингдек, маҳаллада 5 нафар аёлни бизнесга олиб кирган минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 млн сўмгача грант ажратилади.

Марказий банк банклар билан бирга икки ой муддатда банкларда хотин-қизлар учун янгича ёндашув асосида молиявий хизматларни йўлга қўйиш учун масъул бўлади.

Масалан, туғруқ таътилига чиққан аёллар учун банк кредитлари бўйича тўловлар муддати 10 ойгача узайтирилади.

Президент 2025 йил аёллар бандлигини таъминлашда ҳал қилувчи йил бўлишини таъкидлади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍67👎24🤔8
Доллар кўтарилди

11 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 940,11 сўмдан (+21,75 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎65👍21🤔2
“Юксалиш” ҳаракати Ўзбекистонда давлат бошқарув тизимида фаолият олиб борувчи раҳбар аёллар рейтингини тақдим қилди.

Ундан “Алоқабанк” Бошқарув раиси Каммуна Ирисбекова ва “Халқ банки” Бошқарув раиси ўринбосари Гулзода Рашидова ўрин олди.

@bankir
👎84👍31🤔1