Банкир
70.2K subscribers
3.86K photos
312 videos
36 files
3.68K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Хусусий банклардаги тайинловлар

🏦Улуғбек Таваккалов “Капиталбанк” Бошқарув раисининг ўринбосари этиб тайинланди. У банкнинг чакана йўналишини стратегик ривожлантириш ва мижозлар учун молиявий маҳсулотлар яратишга маъсул бўлади.

Таваккалов бунга қадар “Капиталбанк”да Кузатув кенгаши раиси маслаҳатчиси, шунингдек, “Мадад Инвест банк”, “Тенге Банк”, “СҚБ” ва “Ипак йўли” банкларида турли лавозимларда ишлаган.

🏦Музаффар Сафаров “Анорбанк” Бошқарув раисининг ўринбосари этиб тайинланди. У “Анорбанк”да исломий молияни йўлга қўйиш, стратегик инвестициялар жалб қилиш, кичик ва ўрта тадбиркорлар учун маҳсулотлар яратиш ва бошқа масаларда маъсул бўлади.

Сафаров бунга қадар бошқа бир хусусий банк — “Ипак йўли” банкида Бошқарув раисининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍79👎13
Доллар тушди

10
февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 957 сўмдан (-12,84 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍50👎11🤔1
❗️Uzum Bank Бошқарув раиси ўзгарди

Uzum Bank Кузатув кенгашининг қарори билан Светлана Хе банкнинг Бошқарув раиси этиб тайинланди. У янги лавозимидаги фаолиятини Марказий банк билан келишилгандан сўнг бошлайди.

Амалдаги Бошқарув раиси Александр Филиппович Uzum Fintech бирлашган йўналишининг операцион директори ролида компаниядаги фаолиятини давом эттиради.

Светлана Хе 20 йилдан ортиқ вақт давомида банк соҳасида фаолият юритиб, корпоратив бошқарув, мижозлар ва бизнес учун сервис ва маҳсулотларни ривожлантиришга эътибор қаратган.

Светлана Uzum Bank'га ўтишдан олдин Янги Банк бошқарув раиси, шунингдек, Octobank ва Капиталбанк'да раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍122👎16🤔11
7 февраль. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍50👎8🤔2
Доллар кўтарилади

11 февраль куни амал қиладиган доллар курси 🔼14-15 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 930
Anorbank — 12 920
Poytaxtbank — 12 920
NBU — 12 910


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Turonbank— 12 960
Aloqabank — 12 965
Hayotbank — 12 965
Anorbank — 12
965

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎46👍26🤔4
“Анорбанк” давлат биноларини 34 млн долларга сотиб олди

“Анорбанк” Тошкент шаҳридаги Энергетика вазирлиги ва “Ўзтрансгаз” биноларини умумий 439,5 млрд сўмга ёки 33,9 млн долларга харид қилди.

Очиқ маълумотларга кўра, банк кузатув кенгаши 26 декабрь куни Энергетика вазирлиги жойлашган биноларни 254,5 млрд сўмга сотиб олиш бўйича қарор қабул қилган.

Банк Энергетика вазирлигига яқинидаги “Ўзтрансгаз”га тегишли бошқа бир бинони ҳам 185 млрд сўмга сотиб олган. Вазирлик Янги Тошкентга кўчиши кутилмоқда.

Шу тариқа, энди “Анорбанк” хусусий банк сифатида Тошкент марказидаги ушбу биноларга эгалик қилади.

@bankir
👍67🤔41👎18
Захиралар 43 млрд долларга яқинлашди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,7 млрд долларга ошиб, 42,9 млрд долларга етди.

Январь ойида захиралар ўсишига олтин сабабчи бўлди. Унинг қиймати 32 млрд доллардан 35,1 млрд долларга кўпайди. Олтиннинг ҳажми 10 тоннага ортиб, 392 тоннага етди.

Шунга қарамай, хорижий валютадаг захиралар 8,6 млрд доллардан 7,3 млрд долларгача сезиларли қисқарди.

❗️Бугун олтин нархи троя унцияси учун 2 900 долларга етиб, янги рекордни қайд этди.

📷: Bloomberg

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55🤔36👎9
Доллар кўтарилди

11 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 971,93 сўмдан (+14,93 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎65👍29
Энди 27 фоизлик омонатлар йўқ

Ўзбекистонда энг юқори фоизли омонат эндиликда 26 фоизни ташкил қилади. Февраль ойидан бошлаб банкларда 27 фоизлик омонатларни очиш имкони йўқ.

Сал аввал TBC Bank 27 фоизлик омонатини 26 фоизга пасайтирган эди. Охирги 27 фоизлик омонат таклиф қилаётган — “Анорбанк” ҳам “Юқори даромад” омонати билан худди шундай қилди.

Яна бир юқори фоизли омонат “Давр банк”га тегишли эди — 26,5 фоиз. Бироқ февраль ойидан бошлаб банк максимал 25 фоизлик омонатларни қабул қилишга ўтди.

@bankir
👎177👍43🤔19
Доллар кўтарилади

12 февраль куни амал қиладиган доллар курси 🔼9-10 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 950
Asakabank — 12 940
Poytaxtbank — 12 940
Anorbank — 12 935


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq Banki — 12 975
Anorbank — 12 975
Hayotbank — 12 975
Aloqabank — 12
980

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎58👍21
🏦Бизнесни Ривожлантириш Банкидан Онлайн Микроқарз

БРБ картасига онлайн микроқарз олиш учун осон, тез ва ортиқча ҳужжатларсиз ариза қолдиринг!

Кредит муддати: 48 ойгача
Фоиз ставкаси: йиллик 28-31%
Кредит суммаси: 100 млн сўмгача

БРБ иловасига ўтинг, ҳозироқ ариза тўлдиринг ва қисқа вақт ичида жавоб олинг! Ҳаммаси жуда оддий!

Агар сиз ҳали БРБ иловасини юклаб олмаган бўлсангиз, ҳаволага ўтинг!

Батафсил маьлумотлар: 1254 ракамида

Реклама
👎52👍28
Банкларда бўш иш ўринлари

Канал орқали баъзи банклардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Бунда “hh.uz” порталига жойлаштирилган вакансиялардан фойдаланилмоқда.

Янги йилда, янги иш бошламоқчи бўлганлар учун бу маълумот фойдали бўлади.

Анорбанк”да ҳозирда 22 та бўш иш ўринлари бор. Улар орасида тизим таҳлилчиси, дастурчи, PR менежери, маркетинг менежери кабилар бор.
Батафсил

Uzum компанияси эса 56 та фаол вакансия жойлаштирган. SMM менежери, маҳсулот таҳлилчиси, товар мутахассиси, маълумотлар таҳлилчиси ва бошқа бир қанча йўналишларда ходимлар қидирилмоқда.
Батафсил

“ТBC Bank”да — 97 та. Банк учун жуда кўплаб ходимлар керак. Булар тизим таҳлилчиси, молиявий назоратчи, тизим муҳандиси, курьер ва бошқалар.
Батафсил

“Ҳамкорбанк”да ҳозирда умумий 56 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида лойиҳа менежери, тизим таҳлилчиси, маҳсулот менежери, таҳлилчи ва бошқалар мавжуд.
Батафсил

“Инфинбанк”да айни пайтда 19 та бўш иш ўрни бор. Молиявий менежер, официант, тизим таҳлилчиси, ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Аво банк”да — 25 та. Булар бизнес мураббий, ғазначи, методист ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил

“Тенге банк”да айни пайтда 11 та бўш иш ўрни бор. Дастурчи, тизим таҳлилчиси, синовчи ва бошқа номзодларни ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил

“Миллий банк” 19 та бўш иш ўрни учун эълон қўйган. Улар орасида корпоратив ҳисоб менежери ва , рақамли маркетинг бўйича мутахассис каби вакансиялар бор.
Батафсил

“Капиталбанк”да — 26 та. Бизнес таҳлилчиси, хавфсизлик бўйича мутахассис, иқтисодчи ва бошқа бир қанча вакансиялар эълони берилган.
Батафсил

“Ипак йўли банки” 14 нафар мутахассис қидирмоқда — Молиявий таҳлилчи, дастурчи, молиявий менежер ва бошқалар.
Батафсил

“Смарт банк”да эса — 5 та. Булар IOS дастурчиси, Android дастурчи, тизим таҳлилчиси ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил

Банклар жойлаштирган вакансиялардан келиб чиқиб, сўнги ҳафталарда таҳлилчиларга талаб ошганини кўриш мумкин.

Банкларнинг Телеграмдаги HR саҳифалари билан бу ерда танишиш мумкин — https://t.me/Bankir/5829

@bankir
👍77👎9
Доллар кўтарилди

12 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 979,99 сўмдан (+8,06 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎41👍27
Олтин билан нима бўляпти?

Citi Group таҳлилчилари олтин нархини келаётган уч ой ичида 3 000 долларлик рекорд даражага чиқишини прогноз қилди.

Таҳлилчиларнинг прогнозлари ўзини аллақачон оқлашни бошлади. Бугун олтин нархи 2 940 долларга чиқиб, янги рекорд қўйди. Ўзбекистонда ҳам нарх яна бир бор рекордни янгилади.

Олтин нархининг сезиларли ўсишига асосий сабаб АҚШ президенти Доналд Трамп ҳукуматининг иқтисодий қарорлари бўлиб турибди.

АҚШнинг Хитой билан савдо уруши (бунинг Ўзбекистонга таъсир ҳақида бу ерда яхши тушунтирилибди) ва янги божларнинг жорий қилиши АҚШ иқтисодиётига бўлган салбий кутилмаларни шакллантирмоқда.

Буёғи ўша машҳур ибора — When America sneezes, the world catches a cold.

Бутун дунёдаги инвесторлар эса бундай ҳолатда олтинни анъанавий равишда энг хавфсиз сармоя активи деб ҳисоблаб, унга пул тикмоқда.

Ҳукуматлар ҳам олтинга қизиқишни оширди

Россия-Украина уруши, Яқин Шарқдаги нотинчликлардан сўнг ҳукуматлар ҳам хавфсиз актив сифатида олтинга боғлиқлигини оширди.

Хитой, Россия, Туркия ёки Ўзбекистон каби давлатлар азалдан олтинни асосий захира активи сифатида билади.

Бироқ, Араб мамлакатлари ҳам сўнгги пайтларда захираларидаги олтин миқдорини кўпайтирмоқда.

Ўзбекистон захирасида ҳам олтин миқдори 2022 йилдан бери энг юқори даражада392 тонна.

Шундай қилиб, инвесторлар ҳам, ҳукуматлар ҳам пулларини олтинда сақлаш ҳозирча тўғрироқ қарор деб ҳисобламоқда.

@bankir
👍100👎6🤔1
Жорий йилнинг 10 февраль куни Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида (ТСМРИ) икки муҳим тадбир, ТСМРИ ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш ҳамда ТСМРИ ҳузурида KPMG Академиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Батафсил:

🕊Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍30👎3🤔3
Доллар кўтарилади

13 февраль куни амал қиладиган доллар курси 🔼9-10 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 960
BRB — 12 950
Poytaxtbank — 12 950
Asakabank — 12 950


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 985
Aloqabank — 12 990
Turonbank — 12 990
Xalq Banki — 12 990


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎43👍21🤔1
Татяна Асмокавец “Янги банк” Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Асмокавец аввал Россиянинг “Откритье” банкида ўрта бизнесни ривожлантириш департаменти директори ўринбосари бўлиб ишлаган. Кейинчалик 2022 йилда ВТБ Банк “Откритье” банкни сотиб олганди.

“Янги банк”нинг аввалги Бошқарув раиси Светлана Хе Uzum bank бошқарув раисига айланган эди.

“Янги банк” бошқаруви таркибидан Светлана Хе ва бош бухгалтер Фарход Раҳмоновлар чиқарилди.

Ички назорат ва молиявий мониторинг хизмати раҳбари Бекзод Дияров эса бу таркибга қўшилди.

@bankir
👍35👎7
Микромолия банклари ҳақида қонун имзоланди

Ўзбекистонда микромолия банклари фаолият олиб бориши учун қонуний асос яратилмоқда.

Қонундаги ўзгаришлар билан микромолия ташкилотлари ва тижорат банклари ўртасида уларни боғловчи “занжир” — микромолия банкларини ташкил этишга рухсат берилади.

Бундан ташқари микромолия ташкилотлари учун қўшимча молиявий ресурслар, шу жумладан депозитлар жалб этиш имконияти яратилади.

Микромолия ташкилотларини микромолия банкларига ва микромолия банкларини тижорат банкларига ҳамда аксинча трансформация қилиш учун ҳуқуқий асос ҳам яратилмоқда.

Марказий банкнинг талабларини бажара олмаган банклар кейинчалик микромолия банкларига айланиши мумкин.

Марказий банк микромолия банклари учун регулятор бўлади.

@bankir
👍30👎8🤔3
Доллар кўтарилди

13 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 989,07 сўмдан (+9,08 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍44👎38🤔2