Банкир
70.3K subscribers
3.86K photos
311 videos
36 files
3.68K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
❗️Расмий даромадсиз ҳам 100 млн сўмгача микроқарз олиш мумкин

”Банкир” канали расмий даромади йўқларга кредит бераётган банклар рўйхатини тузиб чиқди. Расмий ишда ишламасангиз ҳам 100 млн сўмгача микроқарз олсангиз бўлади
👎338👍203🤔93
Доллар кўтарилди

4 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 985,01 сўмдан (+9,96 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎67👍34🤔1
Эски доллар муомаладан чиқиб кетдими?

Аввалроқ бу ҳақида маълумот берганимизга қарамай, шу бўйича ботга саволлар келиб тушмоқда.

Эски доллар муомаладан чиқиб кетгани йўқ ва бундай бўлиши кутилмаяпти. Банклар эски долларни ҳам, янги долларни ҳам бир хил курсда аҳолидан сотиб олиши шарт.

Фақатгина банкнотага зарар етган тақдирдагина ушбу доллар ўз қийматидан пастроқ сотиб олиниши мумкин.

Агар банкларда эски намунадаги долларни қабул қилишда қийинчиликларга дуч келсангиз, Марказий банкнинг “Ишонч телефони”га (71 200-00-44) мурожаат қилинг.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍146🤔14👎6
❗️Олтин янги рекордга чиқди

Ўзбекистонда олтин қуймалари 1 грамм учун 1 200 000 сўмдан ошди. Бу навбатдаги рекорд бўлди.

Айни пайтда тур хил граммдаги қуймалар 6 071 000 сўмдан 121 430 000 сўмгача сотилмоқда.

Олтин қуймаларини банклардан сотиб олиш мумкин. Уларни заргарлик дўконларидан ҳам сотиб олса бўлади, лекин аксарият дўконларда банкларга нисбатан қимматроқ.

Олтиннинг глобал нархи троя унцияси учун 2 800 доллардан юқори бўлиб турибди. Йил охиригача нарх 3 000 долларга чиқиши мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55👎14🤔4
Доллар кўтарилади

5 февраль куни амал қиладиган доллар курси 🔼13-14 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 950
NBU — 12 940
Ipak Yo‘li Bank— 12 930
Asia Alliance Bank — 12 930


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank— 12 980
Xalq Banki — 12 990
Davrbank — 12 990
Aloqabank — 12 990


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎63👍36🤔5
Январда нархлар қандай ўзгарди?

Ўзбекистонда январ ойида инфляция 0,7 фоизни ташкил қилди. Йиллик инфляция 9,9 фоизга етди.

Ўтган ойда озиқ-овқатлар 0,8 фоизга, ноозиқ-овқатлар 0,3 фоизга, пуллик хизматлар 1,1 фоизга қимматлади.

Январь давомида озиқ-овқатлардан картошка 23,9 фоизга, лимон 7,9 фоизга, карам 6,9 фоизга, банан 6,5 фоизга, пиёз 3,4 фоизга қимматлади.

Бундан ташқари бир ойда кинотеатр хизматлари нархи 3,7 фоизга, давлат боғчалари 21 фоизга, заргарлик буюмлари 3,5 фоизга сезиларли ошди.

Расмий статистикада январь ойида пропан ва метан нархлари пасайгани кўрсатилган — мос равишда 13,2 фоизга ва 0,1 фоизга.

@bankir
👎59👍31
Долларнинг расмий курси деярли 13 000 сўмга чиқди

5 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 998,91 сўмдан (+13,90 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎73👍26🤔2
Камбағаллик чегараси — 669 минг сўм

Ўзбекистонда 2025 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига бир ой учун 669 минг сўм қилиб белгиланди.

Дунё бўйича минимал истеъмол харажатлари миқдоридан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланилади.

Бу чегара Ўзбекистонда сўнгги йилларда қуйидагича бўлди:

2021 йил — 440 минг сўм;
2022 йил — 498 минг сўм;
2023 йил — 569 минг сўм;
2024 йил — 648 минг сўм.

2024 йилда энергия нархлари ошиши сабаб минимал истеъмол харажатлари 621 минг сўмдан 648 минг сўмга оширилиб, қайта кўриб чиқилганди. Энергия нархларини 2025 йилда ҳам ошириш режалаштирилган.

Камбағаллик чегараси аҳолининг камбағал қатламини аниқлаб уларга моддий ёрдам бериш учун керак.

Шундай қилиб, 2025 йил расмий равишда бир ойда 669 минг сўмдан камроқ сарфлаган ўзбекистонликлар камбағал ҳисобланади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎303👍48🤔15
45 млн сўмдан 78,5 млн сўмгача

Ўзбекистонда 1 майдан электромобиллар учун утилизация йиғими оширилмоқда. Электромобил эгалари учун утилизация йиғими қуйидагича белгиланмоқда:

Ишлаб чиқарилганига 3 йил бўлмаган электромобиллар учун — БҲМнинг 120 баробари (45 млн сўм)

Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган электромобиллар учун — БҲМнинг 250 баробари (78,5 млн сўм) миқдорида.

Бироқ, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзлар берилган. 2030 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электромобиллар утилизация йиғимидан озод қилинган.

@bankir
👎280👍27🤔10
Доллар тушади

6 февраль куни амал қиладиган доллар курси 🔽12-13 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 960
BRB — 12 950
Asia Alliance Bank — 12 950


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank— 13 010
Hayotank — 13 010
Davrbank — 13 010
Aloqabank — 13
010

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍73👎16🤔1
❗️Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

Hambi иловаси — 20 млн сўмгача;
Chakanapay иловаси — 10 млн сўмгача;
Smart bank иловаси орқали — 5 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
СҚБнинг SQB Mobile иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile 2.0 иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.

TBC Bank'нинг Salom картаси билан TBC иловасида комиссиясиз ўтказмаларни амалга ошириш мумкин. Картага бу ердан буюртма беринг.

БРБ карталари билан банкнинг иловасида исталган картага 10 млн сўмгача комиссиясиз ўтказмалар қилиш имкони бор.

Uzum Bank Uzum картаси орқали 100 млн сўмгача комиссиясиз пул ўтказишни таклиф қиляпти. Акция февраль охиригача.

Click иловасида “Менинг оилам” бўлимида оила аъзоларингиз ўртасида исталганча пулни комиссиясиз ўтказсангиз бўлади.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍75👎2
Humo'да ўзгаришлар бўлади

Яқинда Paynet томонидан 65 млн долларга сотиб олинган Humo тўлов тизимида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

21 февраль куни Компания акциядорларининг йиғилиши ўтказилади. Унда амалдаги бошқарув раиси билан тузилган шартномани бекор қилиш ва янги бошқарув раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилади.

Тўлов тизимига 2019 йилдан бери Шуҳрат Қурбонов раҳбарлик қилиб келади.

@bankir
👎69👍35🤔8
Доллар тушди

6 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 985,32 сўмдан (-13,59 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍60👎4
5 февраль. Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30 гача узайтирилди.

@bankir
👍35🤔4
Тошкентда 1 сотих ер нархи — 352 млн сўм

Марказий банк Ўзбекистон кўчмас мулк бозори 2024 йилда қандай бўлганини таҳлил қилиб чиқди.

Ўтган йили Тошкентда бир сотих ер нархи 352 млн сўмни ташкил қилган. Пойтахтда ер нархи бошқа ҳудудлар билан солиштирганда анча юқори бўлиб турибди.

Масалан, Тошкент вилоятида ўтган йили 1 сотих ер нархи ўртача 100 млн сўм бўлган.

Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида ер нархи сўнгги уч йил охирида қуйидагича бўлди:

☯️2022 йил — 263 млн сўм;
☯️2023 йил — 362 млн сўм;
☯️2024 йил — 352 млн сўм.

2024 йил давомида янги уйлар нархи сўмда 11,4 фоизга, долларда 6,7 фоизга ошди. Эски уйлар нархи эса 6,3 фоиз (сўмда) ва 1,8 фоизга (долларда) кўтарилди.

Кўчмас мулк бозорида нархлар ўсиши 2023 йилга нисбатан сезиларли секинлашган бўлсада, 2025 йилда кескин ўзгаришлар бўлиши кутилмаяпти.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎82👍60🤔6
MBF Академияси Буюк Британияда ташкил қилаётган навбатдаги курсларига таклиф қилади

Глобал иқтисодий ва молиявий экотизимдаги долзарб мавзуларга бағишланган курсларимизда малака оширинг.

📍Манзил: Борнмут, Лондон

📆 Сана: 18–28 март, 2025 йил

📙Мавзулар:

◦ Ўзбекистоннинг ички минтақавий ривожланиши учун тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларининг стратегик аҳамияти;

◦ Банк тизимида иқлим ўзгариши билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш: эртанги барқарор келажакни яратиш.

Рўйхатдан ўтиш муддати:
10 февраль, 2025 йил

Курсларда нима оласиз?

💯 Ҳалқаро тажриба ва билимлар;

💯 Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳот ва компания стратегиясини ривожлантиришда етакчи ғарб амалиётидан фойдаланиш услубларини ишлаб чиқиш;

💯 Халқаро компанияларга ташриф буюриш;

💯 Сертификатларни Ўзбекистоннинг Лондондаги Элчихонасида қўлга киритиш.

Расмий саҳифаларимизга қўшилинг ва қўшимча маълумотлар, чегирмалар, глобал иқтисодиётдаги ўзгаришлар ҳамда уларнинг таҳлилидан хабардор бўлинг:

📌 Instagram
📌 Telegram (канал)

Келажак етакчилари сафида бўлиш учун қўшилинг! Ўринлар чекланган. Маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун @Kad1008 Телеграм орқали боғланинг.

Реклама
👍40👎2
Доллар тушади

7 февраль куни амал қиладиган доллар курси 🔽14-15 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 950
Anorbank — 12 940
Asia Alliance Bank — 12 940
Ipak Yo‘li Bank — 12 930


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank— 12 990
Poytaxtbank — 12 990
Davrbank — 12 990
Xalq Banki — 12
990

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63👎8🤔1
Uzum экотизими 2024 йилда Ўзбекистон бюджетига қарийб 1,2 триллион сўм ўтказди

Uzum миллий рақамли экотизими 2024 йилда мамлакат бюджетига қарийб 1,2 триллион сўм (94,8 миллион доллардан ортиқ) маблағ ўтказиб, мамлакатдаги энг йирик хусусий солиқ тўловчилардан бирига айланди. Шундай қилиб, экотизим солиқ тўловлари ҳажми бўйича мамлакатдаги хусусий компаниялар орасида иккинчи ўринни эгаллади.

Шу билан бирга, йил давомида экотизимнинг солиқ ажратмалари миқдори 28% га ошди ва Ўзбекистон бюджетининг барча даромадларининг 0,3% ини таъминлади.

Экотизим маҳсулотлари устида бутун мамлакат бўйлаб 11 мингдан ортиқ ходим ишлайди, фақат ўтган йилнинг ўзида компания 3000 га яқин янги иш ўринларини яратди — бу Uzum ҳамкорларидаги иш ўринларини ҳисобга олмаганда.

Батафсил

@bankir
👍115🤔8👎7