Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар тушади

28 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔽5-6 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 930
Anorbank — 12 930
NBU — 12 930
BRB — 12 930


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq Banki — 12 970
Poytaxtbank — 12 975
Hayotbank — 12 975
Aloqabank — 12 975


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54👎2🤔2
Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнидаги ҳозирги ҳолат ҳақида маълумот берди.

"АҚШ, Хитой ва Япония каби 15 та мамлакат билан икки томонлама музокаралар якунланди. Натижада Ўзбекистон ҳисобида 23 та имзоланган битим бор. Қисқа вақт ичида бизнесни ва рақобатни янада шаффоф қилиш учун 20 та муҳим қонун қабул қилинди. Ташкилотнинг тўлиқ аъзоси бўлиш учун жорий йилда ҳам биз шу суръатда давом этамиз."

Режага кўра, Ўзбекистон 2026 йилга келиб ЖСТга аъзо бўлиши кутилмоқда.

@bankir
👍91👎31🤔3
2024 йилда банкларда NPL қандай ўзгарди?

1 январь ҳолати бўйича, Ўзбекистондаги банкларда муаммоли кредитлар (NPL) миқдори 21,2 трлн сўмга етди.

2023 йилга нисбатан умумий кредитлардаги NPL улуши 3,5 фоиздан 4 фоизга ўсди. Муаммоли кредитларнинг ўзи 4,6 трлн сўмга ёки 27,5 фоизга кўпайди.

2024 йилда қайтарилмаётган кредитлари энг кўп ўсган банклар қуйидагича бўлди:

“Ипотека банк” — +1,8 трлн сўмга;
“Капиталбанк” — +1 трлн сўмга;
“Агробанк” — +832 млрд сўмга;

“Халқ банки” (-601 млрд сўмга) ва “Октобанк” (-212 млрд сўмга) муаммоли кредитларини энг кўп камайтиролган банкларга айланди.

📷: Bankers.uz

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍29👎3🤔3
Доллар тушди

28
январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 963,27 сўмдан (-5,78 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍47👎3
❗️27 январь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 21:00 гача узайтирилди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎34👍22🤔11
9,5 млрд сўм

Марказий банк 2024 йилда фирибгарлар томонидан ўзлаштирилган худди шунча маблағ блокланганини маълум қилди.

Ўтган йилда регуляторга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан фирибгарлик ҳолатлари бўйича 2,5 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

Маълумот учун, 2025 йил 1 апрелига қадар онлайн кредит ажратишда фирибгарликка қарши янги тизим жорий қилинган. Бу тизим 48 соат ичида чекловларни ўз ичига олган.

Янги тартиб орқали 285 млрд сўмлик маблағлар фирибгарлардан қайтариб олингани айтилди.

Фирибгарлик ҳолатлари сиз билан содир бўлса ёки бу борада шубҳангиз бўлса 102 ёки 555-02-1010 телефон рақамига қўнғироқ қилинг.

@bankir
👍48👎6🤔6
Доллар кўтарилади

29 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼11-12 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 930
Anorbank — 12 925
NBU — 12 920
Asakabank — 12 920


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq Banki — 12 965
Poytaxtbank — 12 965
Hayotbank — 12 965
Anorbank — 12 970


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎44👍27🤔5
Қандай қилиб Хитойнинг арзон стартапи АҚШга 1 трлн доллар зарар етказди?

Кеча дунёнинг энг йирик технологик компаниялари 1 трлн доллардан кўпроқ маблағ йўқотди.

Айниқса Nvidia акциялари кескин тушиб кетди — бир кунда 600 млрд долларга яқин бозор капиталлашуви йўқотилди ва бу АҚШ фонд бозори тарихидаги энг йириги бўлди.

Технологик компаниялар акцияларига эгалик қилувчи дунёнинг энг бой одамлари 100 млрд доллардан ошиқ бойлигидан айрилди.

Барчасига сабабчи Хитойнинг сунъий интеллектга (СИ) асосланган стартапи — DeepSeek.

Чатбот айни пайтда AppStore'да энг кўп юклаб олинган иловага айланди. OpenAI томонидан яратилган бошқа бир чатбот — ChatGPT'ни ортда қолдирган ҳолда.

DeepSeek'нинг қулайлиги (кўпчилик шу фикрда) ва ChatGPTга нисбатан таннархи арзонлиги инвесторларни ваҳимага соляпти.

Нима учун?

DeepSeek стартапи ташкил топганига ҳали 2 йил ҳам бўлмади. Жамоада 200га яқин одам ишлайди ва 10 млн доллардан камроқ маблағ сарф қилинган.

АҚШдаги йирик технологик компаниялар (Microsoft, Амазон, Мета, Google, Oracle) сунъий интеллект лойиҳаларига 2024 йилнинг ўзида 223 млрд доллар сарфлади.

Хитойнинг DeepSeek асосчилари эса бошқалар билан солиштирганда “танга” эвазига рақобатбардош чатботни тақдим қила олди.

Бу СИ лойиҳаларига пул тикаётган инвесторларни хавотирга сола бошлади. Уларда оддий рационал савол пайдо бўлди:

“Агар сунъий интеллект шунчалик арзон бўлиб кетса, биз инвестиция қилаётган пуллар нима бўлади?”

Инвесторлар оммавий равишда акцияларни сотишни бошлади. Бу СИ пуфагига сабаб бўлиши (лойиҳалар ўзини оқламаслиги), натижада бутун бошли инфратузилма қулаши мумкин.

Нега Nvidia акциялари қулади?

Nvidia GPU чиплари сунъий интеллект учун асосий восита ҳисобланади. ChatGPT'нинг ўзи катта миқдорда GPU чиплари билан ишлайди.

Nvidia бу чипларни катта фойда маржаси билан технологик компанияларга сотади.

Хитойликлар эса DeepSeek учун анча камроқ GPU чипларидан фойдаланиш йўлини топди. Бу эса унинг таннархини сезиларли даражада арзон қилади.

Масалан, ChatGPT бир вақтнинг ўзида 2 трлнга яқин параметрлардан фойдаланади. DeepSeek учун эса бу кўрсаткич умумий 700 млрдга яқин, бир вақтнинг ўзида 37 млрд.

Натижада DeepSeek ChatGPT'га нисбатан секинроқ ишлайди, бироқ анча камроқ GPU чиплари талаб қилади ва ниҳоятда арзон.

Nvidia'нинг “олтин даври” шу тариқа ўз якунига етиши мумкин.

📷: Bloomberg

@bankir
👍141🤔9👎5
⚡️Binance расман Ўзбекистонда ишга тушди

Coinpay ва Binance ўртасида платформа иш бошлади — coinpay.uz/binance. Бу орқали фойданаланувчилар сўмда маблағларни киритиш ва ечиб олиши мумкин бўлади.

Бу Binance учун Ўзбекистонда интеграция қилинган биринчи расмий хизматга айланди. Шартнома ҳақида илк бор ИЛМА маълум қилганди.

Криптоактивлар билан операциялар фақат веб-сайтдаги расмий ҳавола орқали амалга оширилади.

Учинчи томон P2P платформаларидан ёки бошқа хизматлардан фойдаланиш қонун бузилиши ҳисобланади ва жавобгарликка тортилиши мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61🤔19👎12
Доллар кўтарилди

29 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 974,98 сўмдан (+11,71 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎42👍14🤔2
7 та давлат банки биргаликда янги венчур фонди очмоқда

Ўзбекистондаги 7 та давлат банки — “Миллий банк”, “Халқ банки”, “Асакабанк”, “Агробанк”, “МКБанк”, “Туронбанк” ва “БРБ” биргаликда венчур фонди ташкил қилмоқда.

Янги венчур фондининг номи United Ventures бўлади. Унга ушбу банклар 14,28 фоиздан эгалик қилади.

United Ventures'нинг устав капитали — 525 млрд сўм. Раҳбар этиб "Суғурта Бозор" ҳаммуассиси Азизбек Қурбонов кўрсатилган.

@bankir
🤔56👍36👎13
Нақд пулни сифатли сақлаш учун махсус ҳалталар ишлатилишини кўпчилик эшитган бўлса керак.

Ўзбекистонда банкнотлар учун ана шундай сифатли полиэтилен пакетларни улгуржи нархларда ишлаб чикарадиган ва таклиф этадиган хизмат борлигини биласизми?

Полиэтилен пакет айнан пулларни қадоқлаш учун мўлжалланган бўлиб: 22х28 см. ва бошқа ўлчамлар асосида буюртма беришингиз мумкин!

📞 Боғланиш учун телефонлар:
+99898 809-76-56
+99899 829-77-78

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд, Тошкент шаҳри бўйлаб етказиб бериш бепул!

Реклама
👍24🤔8👎2
Доллар тушади

30 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔽6-7 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 940
Anorbank — 12 935
NBU — 12 930
BRB — 12 930

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq Banki — 12 975
Turonbank — 12 980
Aloqabank — 12 980
Anorbank — 12 980


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍46👎5
📌 Умумий овқатланиш корхоналари учун солиқ имтиёзи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-августдаги ПФ-132-сонли фармони доирасида умумий овқатланиш корхоналари учун фойда солиғи ставкасини 2025-йил 1-январдан 2028-йил 1-январгача 50 фоизга камайтириш имконияти тақдим этилмоқда.

Ушбу имтиёздан фойдаланишни истасангиз, my3.soliq.uz орқали ариза топширишингиз лозим.

Биз аллақачон мижозларимиздан бирига мурожаат қилишда кўмаклашдик ва имтиёзни қўлга киритдик.

👉 Нега айнан
TA-VATни танлашади?
• Биз мижозларимиз манфаатларини кўзлаб, доимо солиқ харажатларини оптималлаштириш йўлларини излаймиз.
• Жамоамиз қонунчиликдаги ҳар қандай ўзгаришларга тез муносабат билдиради ва имтиёз ҳамда преференцияларни ўз вақтида қўллайди.
• Биз шунчаки ҳисоботлар топшириш билан чекланмай, бизнесингизнинг тўлақонли ҳамкорига айланамиз.

Сизнинг муваффақиятингиз учун курашадиган мутахассислар билан ҳамкорлик қилинг!

📞 +998 95 149 71 07
✉️ info@tavat.uz
🌐 https://tavat.uz

Реклама
👍25👎2🤔2
Ипотека кредити олувчилар сони 2024 йилда кескин камайди

Ўзбекистонда ипотека кредитини анча камроқ одам олмоқда. 2024 йилда ипотека кредити олганлар сони 9,5 минг нафарга камайиб, 58,9 мингтага тушди.

Бутун йил давомида уй сотиб олиш учун 17,1 трлн сўм ажратилди. Бу 2023 йилга нисбатан бироз кўпроқ бўлди — 246,7 млрд сўмга.

Ажратилган ипотека кредитларининг 66 фоизи янги уйларга, 34 фоизи эски уйларга берилди. Аёллар ва эркаклар ўртасидаги нисбат 63 фоизга 37 фоиз бўлди.

Банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан берилган ипотека кредитларининг ўртача фоиз ставкаси йилдан-йилга ошмоқда. 2022 йилда бу кўрсаткич 23,3 фоиз бўлса, 2024 йилга келиб 24,8 фоизгача ўсди.

Кам фоизли ипотека кредитлари энг кўп Тошкент шаҳри, Фарғона ва Андижон вилоятлари аҳолиси томонидан олинган.

@bankir
👍61👎17🤔8
Доллар тушди

30
январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 968,34 сўмдан (-6,64 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍50👎7
2025 йил омонат очиш учун қулай вақтми?

Ўзбекистонда 2024 йил ростдан ҳам омонат очувчилар учун қулай вақт эди. Охирги уч ой ичида омонатларнинг ўртача фоиз ставкаси 22,1 фоиз бўлди, июндан бери 22 фоиздан тушган йўқ.

Бутун йил учун ойлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 21,8 фоизни ташкил қилди. Бу эса 2014 йилдан бери энг юқори кўрсаткич (ўшанда нима бўлгани ҳақида бу ерда).

Бироқ 2025 йил банкка омонатга пул қўйиш учун қулай вақт бўлмаслиги мумкин.

Ўтган йил давомида юқори фоизда омонат очишни таклиф қилган бир нечта банклар фоизларни туширди:

☯️“Капиталбанк” — 26 фоиздан 22 фоизга;
☯️“Зираатбанк” — 26 фоиздан 20 фоизга;
☯️“Янги банк” — 27,77 фоиздан 26 фоизга;
☯️“Даврбанк” — 27,09 фоиздан 26,5 фоизга.

Энди эса 3 февралдан TBC Bank ҳам омонатларини 1 фоизга пасайтирмоқда. Банк таклиф қилаётган энг юқори фоизли омонат 27 фоиздан 26 фоизга ўзгаради.

TBC Bank 2024 йилда аҳолидан омонат жалб қилишда энг кўп ўсишга эришган банклардан бири ҳисобланади.

Шу тариқа “Анорбанк” 27 фоизлик омонат таклиф қилаётган ягона банкка айланади.

Бундан ташқари 2025 йилдан бошлаб омонатларнинг фақат 200 млн сўмгача бўлган қисми кафолатланади. Сенат бу қонун лойиҳаси яқинда маъқуллади.

Янги тартиб омонат қўювчиларга пулларини фақат битта банкка эмас, бир нечта банкка қўйишни рағбатлантиради. Бу ҳам омонат фоиз ставкаларини пасайтириши кутилмоқда.

Демак, 2025 йилда омонатларнинг ўртача фоизи пасайишни бошлаши мумкин. Тенденция шунга қараб кетмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎95👍39🤔6
Рақобат қўмитаси томонидан онлайн тўлов тизимлари бозорида "Payme" АЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори, деб эътироф этилди.

@bankir
👍56👎19
Доллар тушади

31 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔽10-11 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 935
Anorbank — 12 930
NBU — 12 930
BRB — 12 9
30

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq Banki — 12 970
MKbank — 12 970
Asia Alliance Bank — 12 970
Aloqabank — 12 975


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65👎6🤔2
“Миллий банк”нинг шўъба банки санкциялар хавфи остида

Европа Иттифоқининг янги санкциялар пакети Россиядаги 15 та банкни ўз ичига олиши кутилмоқда.

Бу рўйхатда 1996 йил Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги келишув билан ташкил этилган “Миллий банк”нинг шўъба банки “Азия инвест банк” ҳам бор.

@bankir
👎43👍28🤔6
Энди my.gov.uz ягона порталида давлат хизматларини муддатли тўлов асосида ҳам тўлаш мумкин

My.gov.uz портали ва Uzum Bank ўзаро ҳамкорлик шартномаси тузишди ҳамда порталга янги тўлов усулларини қўшишди.

My.gov.uz орқали пулли давлат хизматларини расмийлаштиришда, ҳарид учун Uzum Bank иловасидаги шахсий маблағлардан тўлаш ёки Uzum Nasiya’да муддатли тўлов усулини танлаш имконияти пайдо бўлди.

Порталдаги хизматларнинг бир қисми — масалан, автомобил ойналарини қорайтиришга рухсатнома олиш — қиммат бўлиши мумкинлигини ҳисобга олганда, бу маблағларни бюджетга мослаштиришга ҳамда харидни ортга сурмасликка ёрдам беради.

Бу нимани англатади?

Фуқаролар интернетдаги исталган харидлар каби давлат хизматлари учун ҳам қулай ва тез тўлов қилишлари мумкин. Шу орқали харажатларни режалаштириш ва зарур хизматларни вақтида олиш осонлашади.

Маълумот ўрнида, my.gov.uz орқали ҳар куни 300 мингдан ортиқ киши турли хизматлардан фойдаланади. 2024 йилда 32 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси порталда ариза расмийлаштирган.

@bankir
👍37👎10🤔7