Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар тушди

24
январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 979,13 сўмдан (-10,87 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍50👎9🤔3
❗️Меҳнат мухожирларига ҳам кредит ва субсидиялар берилиши мумкин

Мамлакатимизда аҳолига расмий иш жойи бўлмаса ҳам, даромадини декларация асосида ҳисобга олиб, ипотека кредити олиши учун имконият яратилган.

Лекин ҳозирда хорижга ишлашга кетганларга “Ўзбекистонда расмий даромади йўқ”, деган важ билан кредит ва субсидия берилмаяпти.

Мутасаддиларга хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқароларимиз даромадини ҳисобга оладиган тизим яратиш топширилди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54👎8
Уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлади?

Президент бугун ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар бўйича йиғилиш қилди.

Бу йиғилишда айтилган ва таклиф қилинган энг муҳим маълумотлар:

☯️2025 йилда уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан 15,5 трлн сўм ресурс берилмоқда.

☯️2024 йилда 100 мингдан ошиқ хонадонга эга кўп қаватли уйлар қурилди. 2025 йилда бу кўрсаткични 120 мингга етказиш режалаштирилмоқда.

☯️Қурилишда “эскроу” тизими жорий қилинмоқда. Бу орқали фуқаролар қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиши, уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиши мумкин бўлади.

☯️Қурувчи компаниялар қурилиш якунлангунича (кўпи билан 12 ой) ер солиғидан озод қилинади. Бироқ уйлар муддатида топширилмаса, ер солиғи 2 баробар тўланади.

☯️2030 йилгача камида 100 та “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш режа қилинган. 2025 йилда “Янги Ўзбекистон” массивлари учун 1,2 трлн сўм берилади.

☯️Уйларнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Бу нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам амал қилади.

☯️Хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқаролар учун даромадини ҳисобга олган ҳолда кредит ва субсидия бериладиган тизим яратилади.

☯️Бундан буён кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилади.

☯️Янги уйларни қуришда қуёш электр станциялари билан шартнома тузган девелоперларга бундай уйлар учун фойда солиғи олинмайди, кредит ставкаси 2 фоиз арзон қилиб берилади.

☯️Соҳада яширин иқтисодиётни қисқартириш учун янги уй оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кешбэк қилиб қайтариш тизими йўлга қўйилиши мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍75👎8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди 100 млн сўмгача

“Агробанк” онлайн микроқарз ва “Avans plyus” учун максимал миқдорни 100 млн сўмгача оширди.

Муддати — 24 ойгача
Фоиз ставкаси — 25 ва 32 фоиз
Таъминот — учинчи шахс кафиллиги ёки онлайн суғурта

Бунинг учун Agrobank Mobile иловасининг ўзи етарли. Иловани юклаб олиб, уйдан чиқмасдан 100 млн сўмгача микроқарз олинг!

Реклама
👍41👎30
Доллар тушади

27 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔽10-11 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 940
BRB — 12 940
Anorbank — 12 940
NBU — 12 940


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq Banki — 12 980
Aloqabank — 12 985
Anorbank — 12 985

Kapitalbank — 12 985

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52👎12
Расмий даромади йўқлар учун ипотека кредитлари

“Банкир” канали бирламчи ва иккиламчи бозордан расмий даромадсиз уй сотиб олиш учун ипотека кредитлари ҳақида маълумот беради.

🏦Давр банк
Фоизи — 28,99-29,99 фоиз
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Муддати — 7 йилгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил

🏦Ипак Йўли Банк
Фоизи — 27-28 фоиз
Миқдори — 800 млн сўмгача
Муддати — 5-7 йил
Бошланғич тўлов — 50 фоиз
Батафсил

🏦“Туронбанк”
Фоизи — 16-17,5 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан
Батафсил

🏦Микрокредитбанк
Фоизи — 17-17,5 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йилгача
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан
Батафсил

🏦“Ҳамкорбанк”
Фоизи — 17,5 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан
Батафсил

🏦“Алоқабанк”
Фоизи — 17-17,5 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йилгача
Бошланғич тўлов — 17,5 фоиздан
Батафсил

🏦“Халқ банки”
Фоизи — 17-17,5 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 15-40 фоиз
Батафсил

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47👎7
Омонатлар кафолати учун 200 млн сўмлик чегара қонунан кучга кирмоқда

2024 йил августида банклардаги омонатларнинг барчасини эмас, 200 млн сўмгача бўлган қисмини кафолатлаш бўйича қонун лойиҳаси таклиф қилинган эди.

Бугун ушбу қонун лойиҳаси сенаторлар томонидан маъқулланди.

Марказий банк янги тартиб олдин очилган омонатларга таъсир қилмаслигини айтиб, 200 млн сўмлик кафолат ҳар бир банк учун алоҳида амал қилишини маълум қилганди.

Масалан омонатчи 10 та банкка 200 млн сўмдан омонат қўйса, умумий 2 млрд сўмлик кафолатланган омонатларга эга бўлади.

@bankir
👎140👍46🤔6
Доллар тушди

27
январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 969,05 сўмдан (-10,08 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍59👎3
2024 йилда ўртача ойлик иш ҳақи қанча бўлди?

Ўзбекистонда ўртача ҳисобланган номинал иш ҳақи 2024 йилда 5 млн 357 минг сўмни ташкил қилди. Бу 2023 йилга нисбатан 17,4 фоизга кўпроқ.

Ҳудудлар бўйича Тошкент шаҳри 9,1 млн сўм ва Навоий вилояти 6,8 млн сўм билан энг кўп маош олувчи туманлар бўлди.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса энг кам ўртача ойлик иш ҳақи тўланмоқда — 3,8 млн сўм.

Банкирлар ҳамон 15,3 млн сўм билан энг кўп маош олувчи соҳа вакиллари бўлиб турибди. Бу борада 3,6 млн ва 3,4 млн сўм билан ўқитувчи ва шифокорлар энг охирги ўринда.

@bankir
👎208👍25🤔11
Қандай қилиб контракт учун тўланган 12 фоизни қайтариб олиш мумкин?

NECHPUL жамоаси шу мавзуни шахсий мисол ва қўшимча маълумотлар билан яхши тушунтириб берибди.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ОТМларда контракт нархлари ошгани сабаб, энди аввалгидан кўпроқ пулни қайтариб олиш мумкин.

Хўш, тўланган контрактнинг 12 фоизини қандай қайтариб олса бўлади? Бунинг тартиби қанақа?

Батафсил — NECHPUL'да

Доимий фойдали маълумотлар учун каналга обуна бўлишни унутманг!

Реклама
👍31👎4
Доллар тушади

28 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔽5-6 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 930
Anorbank — 12 930
NBU — 12 930
BRB — 12 930


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq Banki — 12 970
Poytaxtbank — 12 975
Hayotbank — 12 975
Aloqabank — 12 975


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54👎2🤔2
Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнидаги ҳозирги ҳолат ҳақида маълумот берди.

"АҚШ, Хитой ва Япония каби 15 та мамлакат билан икки томонлама музокаралар якунланди. Натижада Ўзбекистон ҳисобида 23 та имзоланган битим бор. Қисқа вақт ичида бизнесни ва рақобатни янада шаффоф қилиш учун 20 та муҳим қонун қабул қилинди. Ташкилотнинг тўлиқ аъзоси бўлиш учун жорий йилда ҳам биз шу суръатда давом этамиз."

Режага кўра, Ўзбекистон 2026 йилга келиб ЖСТга аъзо бўлиши кутилмоқда.

@bankir
👍91👎31🤔3
2024 йилда банкларда NPL қандай ўзгарди?

1 январь ҳолати бўйича, Ўзбекистондаги банкларда муаммоли кредитлар (NPL) миқдори 21,2 трлн сўмга етди.

2023 йилга нисбатан умумий кредитлардаги NPL улуши 3,5 фоиздан 4 фоизга ўсди. Муаммоли кредитларнинг ўзи 4,6 трлн сўмга ёки 27,5 фоизга кўпайди.

2024 йилда қайтарилмаётган кредитлари энг кўп ўсган банклар қуйидагича бўлди:

“Ипотека банк” — +1,8 трлн сўмга;
“Капиталбанк” — +1 трлн сўмга;
“Агробанк” — +832 млрд сўмга;

“Халқ банки” (-601 млрд сўмга) ва “Октобанк” (-212 млрд сўмга) муаммоли кредитларини энг кўп камайтиролган банкларга айланди.

📷: Bankers.uz

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍29👎3🤔3
Доллар тушди

28
январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 963,27 сўмдан (-5,78 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍47👎3
❗️27 январь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 21:00 гача узайтирилди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎34👍22🤔11
9,5 млрд сўм

Марказий банк 2024 йилда фирибгарлар томонидан ўзлаштирилган худди шунча маблағ блокланганини маълум қилди.

Ўтган йилда регуляторга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан фирибгарлик ҳолатлари бўйича 2,5 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

Маълумот учун, 2025 йил 1 апрелига қадар онлайн кредит ажратишда фирибгарликка қарши янги тизим жорий қилинган. Бу тизим 48 соат ичида чекловларни ўз ичига олган.

Янги тартиб орқали 285 млрд сўмлик маблағлар фирибгарлардан қайтариб олингани айтилди.

Фирибгарлик ҳолатлари сиз билан содир бўлса ёки бу борада шубҳангиз бўлса 102 ёки 555-02-1010 телефон рақамига қўнғироқ қилинг.

@bankir
👍48👎6🤔6
Доллар кўтарилади

29 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼11-12 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 930
Anorbank — 12 925
NBU — 12 920
Asakabank — 12 920


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq Banki — 12 965
Poytaxtbank — 12 965
Hayotbank — 12 965
Anorbank — 12 970


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎44👍27🤔5
Қандай қилиб Хитойнинг арзон стартапи АҚШга 1 трлн доллар зарар етказди?

Кеча дунёнинг энг йирик технологик компаниялари 1 трлн доллардан кўпроқ маблағ йўқотди.

Айниқса Nvidia акциялари кескин тушиб кетди — бир кунда 600 млрд долларга яқин бозор капиталлашуви йўқотилди ва бу АҚШ фонд бозори тарихидаги энг йириги бўлди.

Технологик компаниялар акцияларига эгалик қилувчи дунёнинг энг бой одамлари 100 млрд доллардан ошиқ бойлигидан айрилди.

Барчасига сабабчи Хитойнинг сунъий интеллектга (СИ) асосланган стартапи — DeepSeek.

Чатбот айни пайтда AppStore'да энг кўп юклаб олинган иловага айланди. OpenAI томонидан яратилган бошқа бир чатбот — ChatGPT'ни ортда қолдирган ҳолда.

DeepSeek'нинг қулайлиги (кўпчилик шу фикрда) ва ChatGPTга нисбатан таннархи арзонлиги инвесторларни ваҳимага соляпти.

Нима учун?

DeepSeek стартапи ташкил топганига ҳали 2 йил ҳам бўлмади. Жамоада 200га яқин одам ишлайди ва 10 млн доллардан камроқ маблағ сарф қилинган.

АҚШдаги йирик технологик компаниялар (Microsoft, Амазон, Мета, Google, Oracle) сунъий интеллект лойиҳаларига 2024 йилнинг ўзида 223 млрд доллар сарфлади.

Хитойнинг DeepSeek асосчилари эса бошқалар билан солиштирганда “танга” эвазига рақобатбардош чатботни тақдим қила олди.

Бу СИ лойиҳаларига пул тикаётган инвесторларни хавотирга сола бошлади. Уларда оддий рационал савол пайдо бўлди:

“Агар сунъий интеллект шунчалик арзон бўлиб кетса, биз инвестиция қилаётган пуллар нима бўлади?”

Инвесторлар оммавий равишда акцияларни сотишни бошлади. Бу СИ пуфагига сабаб бўлиши (лойиҳалар ўзини оқламаслиги), натижада бутун бошли инфратузилма қулаши мумкин.

Нега Nvidia акциялари қулади?

Nvidia GPU чиплари сунъий интеллект учун асосий восита ҳисобланади. ChatGPT'нинг ўзи катта миқдорда GPU чиплари билан ишлайди.

Nvidia бу чипларни катта фойда маржаси билан технологик компанияларга сотади.

Хитойликлар эса DeepSeek учун анча камроқ GPU чипларидан фойдаланиш йўлини топди. Бу эса унинг таннархини сезиларли даражада арзон қилади.

Масалан, ChatGPT бир вақтнинг ўзида 2 трлнга яқин параметрлардан фойдаланади. DeepSeek учун эса бу кўрсаткич умумий 700 млрдга яқин, бир вақтнинг ўзида 37 млрд.

Натижада DeepSeek ChatGPT'га нисбатан секинроқ ишлайди, бироқ анча камроқ GPU чиплари талаб қилади ва ниҳоятда арзон.

Nvidia'нинг “олтин даври” шу тариқа ўз якунига етиши мумкин.

📷: Bloomberg

@bankir
👍141🤔9👎5
⚡️Binance расман Ўзбекистонда ишга тушди

Coinpay ва Binance ўртасида платформа иш бошлади — coinpay.uz/binance. Бу орқали фойданаланувчилар сўмда маблағларни киритиш ва ечиб олиши мумкин бўлади.

Бу Binance учун Ўзбекистонда интеграция қилинган биринчи расмий хизматга айланди. Шартнома ҳақида илк бор ИЛМА маълум қилганди.

Криптоактивлар билан операциялар фақат веб-сайтдаги расмий ҳавола орқали амалга оширилади.

Учинчи томон P2P платформаларидан ёки бошқа хизматлардан фойдаланиш қонун бузилиши ҳисобланади ва жавобгарликка тортилиши мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61🤔19👎12
Доллар кўтарилди

29 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 974,98 сўмдан (+11,71 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎42👍14🤔2
7 та давлат банки биргаликда янги венчур фонди очмоқда

Ўзбекистондаги 7 та давлат банки — “Миллий банк”, “Халқ банки”, “Асакабанк”, “Агробанк”, “МКБанк”, “Туронбанк” ва “БРБ” биргаликда венчур фонди ташкил қилмоқда.

Янги венчур фондининг номи United Ventures бўлади. Унга ушбу банклар 14,28 фоиздан эгалик қилади.

United Ventures'нинг устав капитали — 525 млрд сўм. Раҳбар этиб "Суғурта Бозор" ҳаммуассиси Азизбек Қурбонов кўрсатилган.

@bankir
🤔56👍36👎13