Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар кўтарилади

23 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼6-7 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 960
BRB — 12 950
Anorbank — 12 950
NBU — 12 950


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq Banki — 12 985
Ipotekabank — 12 990
Ipotekabank — 12 990

Anorbank — 12 990

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎53👍24🤔1
❗️Маҳалла банкирлари хусусий банкларга ҳам юклатиляпти

Ўтган ҳафтада маҳаллаларнинг тақсимланиши қайта кўриб чиқилган ва энди “маҳалла банкирлари” ишини йўлга қўйишга хусусий банклар ҳам “ихтиёрий-мажбурий”равишда қўшилгани айтилмоқда.

Хусусий банклар уларнинг бўйнига мажбурий илинган маҳаллаларда ёрдамчи агентлар ҳам жалб қилиши керак.

Кечагина бу тажриба фақат давлат банклари орқали амалга оширилаётгани муҳимлигини ҳавотир билан ёзгандик.

Хусусий банкларни давлатнинг ижтимоий дастурларига жалб қилиш — жуда катта хато.

Бу Ўзбекистонга кириб келмоқчи бўлган чет эл банклари учун ҳам, давлат банкларини сотиб олмоқчи бўлган инвесторлар учун ҳам ёмон ишора.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎84👍42
Доллар деярли 13 000 сўмга чиқди

23 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 990 сўмдан (+5,56 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👎57👍31🤔6
Тимур Ишметов иштирокида илк бор матбуот анжумани бўлиб ўтади

Эртага Марказий банкда асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилиш ўтказилади.

Унда Марказий банкнинг янги раиси Тимур Ишметов ҳам иштирок этади. Матбуот анжумани жонли эфирда ижтимоий тармоқлар орқали олиб берилади.

@bankir
👍64🤔6👎5
4 та банк устав капитали талабларини бажармаган

1 январдан бошлаб Ўзбекистондаги банкларнинг устав капитали камида 500 млрд сўм бўлиши керак.

Айни пайтда 4 та банк — “Пойтахтбанк”, “Янги банк”, “Эрон Содерот” банки ва “Евроосиё банки” устав капитали бўйича талабларни бажара олмаган.

“Пойтахтбанк” хусусийлаштирилгани сабаб, устав капитали бўйича талаб 2028 йилгача узайтирилган.

“Янги банк” ва “Евроосиё банки”га устав капитали талабини бажаргунча операциялар бўйича чекловлар ўрнатилган.

@bankir
👍35🤔17👎3
Асосий ставка ўзгармади

Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

@bankir
👎59👍48
Марказий банк раиси Тимур Ишметов иштирокидаги матбуот анжумани бошланди.

Матбуот анжуманини UzReport TV каналида қуйидаги линк орқали кузатишингиз мумкин

@bankir
👍15👎2
Доллар тушади

24 январь куни амал қиладиган доллар курси 10-11 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 960
BRB — 12 960
Anorbank — 12 955
NBU — 12 950


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq Banki — 12 995
Aloqabank — 12 995
Anorbank — 12 995

Kapitalbank — 13 000

@bankir
👍47👎12🤔2
Марказий банк “рассрочка” бозорини назорат қилмоқчи

Марказий банк ҳозирда банк назоратидан ташқарида бўлган бўлиб тўлаш бозорини тартибга солиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бўлиб тўлашни тақдим этадиган хизматлар нобанк кредит ташкилотлари деб ҳисобланиши мумкин.

Айни пайтда “рассрочка” хизмати орқали олинган қарзлар банклар томонидан ҳисобга олинмайди. Бу эса мижознинг қарз юкини баҳолашни қийинлаштирмоқда.

Шу сабабли, қонунга тўловларни бўлиб тўлаш тўғрисидаги маълумотларни мажбурий кўрсатишни назарда тутувчи ўзгартириш киритиш режалаштирилмоқда.

@bankir
👍99🤔31👎17
Доллар тушди

24
январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 979,13 сўмдан (-10,87 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍50👎9🤔3
❗️Меҳнат мухожирларига ҳам кредит ва субсидиялар берилиши мумкин

Мамлакатимизда аҳолига расмий иш жойи бўлмаса ҳам, даромадини декларация асосида ҳисобга олиб, ипотека кредити олиши учун имконият яратилган.

Лекин ҳозирда хорижга ишлашга кетганларга “Ўзбекистонда расмий даромади йўқ”, деган важ билан кредит ва субсидия берилмаяпти.

Мутасаддиларга хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқароларимиз даромадини ҳисобга оладиган тизим яратиш топширилди.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54👎8
Уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлади?

Президент бугун ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар бўйича йиғилиш қилди.

Бу йиғилишда айтилган ва таклиф қилинган энг муҳим маълумотлар:

☯️2025 йилда уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан 15,5 трлн сўм ресурс берилмоқда.

☯️2024 йилда 100 мингдан ошиқ хонадонга эга кўп қаватли уйлар қурилди. 2025 йилда бу кўрсаткични 120 мингга етказиш режалаштирилмоқда.

☯️Қурилишда “эскроу” тизими жорий қилинмоқда. Бу орқали фуқаролар қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиши, уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиши мумкин бўлади.

☯️Қурувчи компаниялар қурилиш якунлангунича (кўпи билан 12 ой) ер солиғидан озод қилинади. Бироқ уйлар муддатида топширилмаса, ер солиғи 2 баробар тўланади.

☯️2030 йилгача камида 100 та “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш режа қилинган. 2025 йилда “Янги Ўзбекистон” массивлари учун 1,2 трлн сўм берилади.

☯️Уйларнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Бу нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам амал қилади.

☯️Хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқаролар учун даромадини ҳисобга олган ҳолда кредит ва субсидия бериладиган тизим яратилади.

☯️Бундан буён кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилади.

☯️Янги уйларни қуришда қуёш электр станциялари билан шартнома тузган девелоперларга бундай уйлар учун фойда солиғи олинмайди, кредит ставкаси 2 фоиз арзон қилиб берилади.

☯️Соҳада яширин иқтисодиётни қисқартириш учун янги уй оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кешбэк қилиб қайтариш тизими йўлга қўйилиши мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍75👎8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди 100 млн сўмгача

“Агробанк” онлайн микроқарз ва “Avans plyus” учун максимал миқдорни 100 млн сўмгача оширди.

Муддати — 24 ойгача
Фоиз ставкаси — 25 ва 32 фоиз
Таъминот — учинчи шахс кафиллиги ёки онлайн суғурта

Бунинг учун Agrobank Mobile иловасининг ўзи етарли. Иловани юклаб олиб, уйдан чиқмасдан 100 млн сўмгача микроқарз олинг!

Реклама
👍41👎30
Доллар тушади

27 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔽10-11 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 940
BRB — 12 940
Anorbank — 12 940
NBU — 12 940


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq Banki — 12 980
Aloqabank — 12 985
Anorbank — 12 985

Kapitalbank — 12 985

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52👎12
Расмий даромади йўқлар учун ипотека кредитлари

“Банкир” канали бирламчи ва иккиламчи бозордан расмий даромадсиз уй сотиб олиш учун ипотека кредитлари ҳақида маълумот беради.

🏦Давр банк
Фоизи — 28,99-29,99 фоиз
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Муддати — 7 йилгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил

🏦Ипак Йўли Банк
Фоизи — 27-28 фоиз
Миқдори — 800 млн сўмгача
Муддати — 5-7 йил
Бошланғич тўлов — 50 фоиз
Батафсил

🏦“Туронбанк”
Фоизи — 16-17,5 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан
Батафсил

🏦Микрокредитбанк
Фоизи — 17-17,5 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йилгача
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан
Батафсил

🏦“Ҳамкорбанк”
Фоизи — 17,5 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан
Батафсил

🏦“Алоқабанк”
Фоизи — 17-17,5 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йилгача
Бошланғич тўлов — 17,5 фоиздан
Батафсил

🏦“Халқ банки”
Фоизи — 17-17,5 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 15-40 фоиз
Батафсил

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47👎7
Омонатлар кафолати учун 200 млн сўмлик чегара қонунан кучга кирмоқда

2024 йил августида банклардаги омонатларнинг барчасини эмас, 200 млн сўмгача бўлган қисмини кафолатлаш бўйича қонун лойиҳаси таклиф қилинган эди.

Бугун ушбу қонун лойиҳаси сенаторлар томонидан маъқулланди.

Марказий банк янги тартиб олдин очилган омонатларга таъсир қилмаслигини айтиб, 200 млн сўмлик кафолат ҳар бир банк учун алоҳида амал қилишини маълум қилганди.

Масалан омонатчи 10 та банкка 200 млн сўмдан омонат қўйса, умумий 2 млрд сўмлик кафолатланган омонатларга эга бўлади.

@bankir
👎140👍46🤔6
Доллар тушди

27
январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 969,05 сўмдан (-10,08 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍59👎3
2024 йилда ўртача ойлик иш ҳақи қанча бўлди?

Ўзбекистонда ўртача ҳисобланган номинал иш ҳақи 2024 йилда 5 млн 357 минг сўмни ташкил қилди. Бу 2023 йилга нисбатан 17,4 фоизга кўпроқ.

Ҳудудлар бўйича Тошкент шаҳри 9,1 млн сўм ва Навоий вилояти 6,8 млн сўм билан энг кўп маош олувчи туманлар бўлди.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса энг кам ўртача ойлик иш ҳақи тўланмоқда — 3,8 млн сўм.

Банкирлар ҳамон 15,3 млн сўм билан энг кўп маош олувчи соҳа вакиллари бўлиб турибди. Бу борада 3,6 млн ва 3,4 млн сўм билан ўқитувчи ва шифокорлар энг охирги ўринда.

@bankir
👎208👍25🤔11
Қандай қилиб контракт учун тўланган 12 фоизни қайтариб олиш мумкин?

NECHPUL жамоаси шу мавзуни шахсий мисол ва қўшимча маълумотлар билан яхши тушунтириб берибди.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ОТМларда контракт нархлари ошгани сабаб, энди аввалгидан кўпроқ пулни қайтариб олиш мумкин.

Хўш, тўланган контрактнинг 12 фоизини қандай қайтариб олса бўлади? Бунинг тартиби қанақа?

Батафсил — NECHPUL'да

Доимий фойдали маълумотлар учун каналга обуна бўлишни унутманг!

Реклама
👍31👎4
Доллар тушади

28 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔽5-6 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 930
Anorbank — 12 930
NBU — 12 930
BRB — 12 930


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq Banki — 12 970
Poytaxtbank — 12 975
Hayotbank — 12 975
Aloqabank — 12 975


@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54👎2🤔2
Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнидаги ҳозирги ҳолат ҳақида маълумот берди.

"АҚШ, Хитой ва Япония каби 15 та мамлакат билан икки томонлама музокаралар якунланди. Натижада Ўзбекистон ҳисобида 23 та имзоланган битим бор. Қисқа вақт ичида бизнесни ва рақобатни янада шаффоф қилиш учун 20 та муҳим қонун қабул қилинди. Ташкилотнинг тўлиқ аъзоси бўлиш учун жорий йилда ҳам биз шу суръатда давом этамиз."

Режага кўра, Ўзбекистон 2026 йилга келиб ЖСТга аъзо бўлиши кутилмоқда.

@bankir
👍91👎31🤔3